← Назад
Решение #2902536 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
4 667 символов
4-2101-2401/29-сонли иқтисодий
иш
судья А.Хамидов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
2024 йил 25 январь
Кармана
туманлараро
иқтисодий
суди,
судья
А.Б.Хамидов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Аллаёровнинг
суд мажлиси котиблигида, Навоий вилоят прокурорининг
даъвогар
“Ҳудудий
электр
тармоқлари”
акциядорлик
жамияти манфаатида, жавобгар “Янги ер барака” ФХга
нисбатан асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган ишни Навоий вилоят прокурори катта
ёрдамчиси Т.Кенжаев ва даъвогар вакили Б.Саматов (2023
йил 29 декабрдаги ишончнома асосида)ларнинг иштирокида,
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Навоий ҳудудий филиали
биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
аниқлади:
Навоий вилоят прокурори даъвогар “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади)нинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар
“Янги ер барака” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўз шартномавий мажбуриятини
бажармаётганлигини
кўрсатиб,
жавобгардан
даъвогар
фойдасига 10.227.358 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда
хабардор
қилинган
жавобгар
вакиллари
суд
мажлисида иштирок этишмади. Бундай ҳолатда суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170моддасига асосан ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво
талабини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасидаги важларни
такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор катта
ёрдамчиси
даъво
талабини
қўллаб-қувватлаб,
даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд,
низо
моҳияти
юзасидан
ишдаги
мавжуд
ҳужжатларни муҳокама этиб, ишда иштирок этган даъвогар
вакилининг тушунтиришларини ҳамда прокурор катта
ёрдамчисининг фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида
тузилган шартномага кўра, даъвогар туташтирилган электр
тармоқлари орқали электр энергияси етказиб бериш
мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(бундан буён матнда ФК деб юритилади) 468-моддасига кўра,
энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга
(истеъмолчига)
энергия
бериб
туриш
мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия
ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия
истеъмол
қилиш
тартибига
риоя
этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ
даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси
жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган бўлсада, шартнома шартларига мувофиқ тўловлар тўлиқ амалга
оширилмасдан қарздорликка йўл қўйилган.
Натижада 2023 йил 1 декабрь ҳолатига жавобгарнинг
даъвогар олдидаги қарзи 10.227.358 сўмни ташкил этган.
Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Шу боис суд, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини
асосли деб баҳолаб, жавобгардан даъвогар фойдасига
10.227.358 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу боис суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Юқоридагиларга
асосан,
ЎзбекистонРеспубликаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179 ва 186моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
“Янги ер барака” фермер хўжалигидан “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 10.227.358
сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 34.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
“Янги
ер
барака”
фермер
хўжалигидан
давлат
бюджетига
340.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Кармана туманлараро
иқтисодий суди орқали Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида аппеляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти
ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Б. Хамидов