Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2003-2402/5 Дата решения 25.01.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья SAIDOV MAQSUDBEK NORBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID b16fee2c-f3b2-44bc-becb-09731b4148c2 Claim ID PDF Hash 8b0a379fc6cf7fa3... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 5 970 символов
4-2003-2402/5-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Ғиждувон тумани 2024 йил 25 январь Судья М.Саидов, судья ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, ХХХХ вакили ХХХХ (2023 йил 31 октябрдаги 01/0028-сонли ишончнома асосида иштирокида, ХХХХ манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг “ХХХХ”масъулияти чекланган жамиятидан ХХХХ фойдасига 5 535 217,40 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарзини ундириштўғрисидагидаъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ХХХХ (матнда даъвогар деб юритилади) Бухоро филиали ҳамда “ХХХХ”масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 9 октябрда 240-сонли кредит бериш шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 5 дона “Lacetti” русумли автомашиналарини сотиб олиш учун 3 ой имтиёзли давр билан 1 йил муддатга, йиллик 28 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 643 000 000 сўм кредит ажратиш, жавобгар шартнома ва унга илова қилинган жалвалга мувофиқ кредитни қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан кредит қарзини ундириш бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилинган бўлиб, суднинг 2021 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар “ХХХХ”масъулияти чекланган жамиятидан 478 686 080 сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни гаров мулкига қаратиш белгиланган. Жавобгар кредит фоизларини ўз вақтида тўламаганлиги тўғрисидаги асос билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 5 535 217,40 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини билдирди ҳамда даъво талабини тўлиқ қароатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ва судга иш юзасидан фикрнома тақдим қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномаларидан келиб чиққан. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФК 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. 2023 йил 18 декабрь ҳолатида жавобгарнинг муддати ўтган фоиз қарздорлиги 5 535 217,40 сўмни ташкил этади. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра, жавобгар томонидан қарздорлик бўйича тўлов амалга оширмаган. ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган бўлса-да, жавобгар томонидан судга даъво талабига нисбатан ҳеч қандай эътироз тақдим этилмади. Шунингдек, судда мазкур талабни қаноатлантиришни рад этиш учун далиллар мавжуд эмас. Шу сабабли суд даъвогар фойдасига жавобгар 5 535 217,40 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур нормага асосан, жавобгардан республика бюджетига 340 000 сўм давлат божи ундирилади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55, 130-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 292, 734, 736, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180- моддаларига асосан қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. ХХХХ фойдасига “ХХХХ”масъулияти чекланган жамиятидан 5 535 217,40 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарзи ва олдиндан тўланган 34 000 сўм миқдорида почта харажати ундирилсин. “ХХХХ”масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 340 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья М.Н. Саидов