← Назад
Решение #2902544 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 314 символов
4-2101-2403/3-сонли иқтисодий иш
судья Ҳ.Саъдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
2024 йил 25 январь
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Ҳ.Саъдуллаев томонидан “Х”
ХКнинг “О” МЧЖ ҚКга нисбатан 4.434.891 сўм асосий қарз ва 1.087.082 сўм
пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Х” ХК (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “О” МЧЖ ҚКдан (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) тарафлар ўртасида тузилган маҳсулот етказиб бериш шартномасига
асосан вужудга келган 4.434.891 сўм асосий қарз ва 1.087.082 сўм пеня ни
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи
қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан
имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова
қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқиши, ушбу
модданинг тўққизинчи қисмига кўра эса суд тарафлар томонидан тақдим этилган
ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни
текшириши, далиллар билан танишиши, ашёвий далилларни кўздан кечириши ва
ҳал қилув қарорини қабул қилиши белгиланган.
Ушбу ҳолатда жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этмаган.
Суд, юқоридагиларга асосан ишдаги мавжуд хужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш,
ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбурият табиий газ етказиб бериш шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи
— сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш
учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида табиий газ маҳсулоти
етказиб бериш тўғрисида 2023 йил 1 январда 7-сонли шартнома тузилган бўлиб,
унга кўра Бажарувчи (даъвогар) Буюртмачига (жавобгарга) тегишли
автомототранспорт воситалари учун табиий газ етказиб бериш (қуйиш), Буюртмачи
эса етказилган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.3-бандига кўра, сиқилган табиий газни етказиб бериш
(тўлдириш) белгиланган шаклдаги тарқатиш ведемостига асосан амалга
оширилиши, жавобгар даъвогарга ойлик талабдан келиб чиқиб олдиндан тўлов
бўйича расмийлаштирилган ҳисоб-фактурага асосан 100 фоиз олдиндан тўловни
амалга ошириши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар ҳар иккала тараф тасдиқлаган 2023 йил 13 январдаги
25-сонли, 2023 йил 28 февралдаги 45-сонли, 2023 йил 31 мартдаги 82-сонли ҳамда
2023 йил 30 апрелдаги 131-сонли ҳисоб-фактураларга ҳамда тарқатиш ведемостига
асосан 4.806.700 сўмлик маҳсулот етказиб берган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган табиий газ маҳсулоти учун 371.809
сўм тўловлар амалга оширилган бўлиб, қолган 4.434.891 сўмлик қарздорликни
тўлаш чоралари кўрилмаган. Даъвогарнинг ушбу қарздорликни тўлаш тўғрисидаги
талабномалари эса эътиборсиз қолдирилган.
Бу ҳолатда, шартнома бўйича етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи жавобгар
томонидан тўлиқ тўланмаганлиги ва ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар ва
тарафларнинг кўрсатмасига асосан ўз тасдиғини топганлиги боис, суд даъво
талабининг асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Бундан ташқари, даъвогар шартнома бўйича тўловлар кечиктирилганлиги
сабабли жавобгардан 1.087.082 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Шартномаларнинг 4.1-бандига кўра, жавобгар тўлов кечиктирилган ҳар бир
кун учун кечиктирилган сумманинг 0,1 фоизи, аммо ушбу сумманинг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида даъвогарга пеня тўлаши белгиланган.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талабини асосли деб
ҳисоблайди ва ушбу талабни қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим
топиб, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар “Х” ХКнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар “О” МЧЖ ҚК ҳисобидан даъвогар “Х” ХК фойдасига 4.434.891
сўм асосий қарздорлик, 1.087.082 сўм пеня, олдиндан тўланган 340.000 сўм давлат
божи ва 34.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ҳ.Х. Саъдуллаев