← Назад
Решение #2902547 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
7 427 символов
*******-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2024 йил 25 январь
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *******нинг
раислигида,
судья
ёрдамчиси
*******нинг
котиблигида,
даъвогар
"*******"нинг жавобгар "*******" ҳисобидан 37.263.600 сўм асосий
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар
"*******" раҳбари ******* (буйруқ асосида)иштирокида, иш ҳужжатлари билан
биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
"*******" (бундан буён матнда "даъвогар" деб юритилади) судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, "*******" (бундан буён матнда "жавобгар" деб
юритилади) ҳисобидан 37.263.600 сўм асосий қарздорликни ундиришни
сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб,
тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгарнинг 37.263.600 сўм
қарздорлиги вужудга келганлигини, қарздорлимк солиштирма далолатнома
асосида жавобгар томонидан тан олинганлигини, бир неча маротаба
қарздорликни
тўлаш
юзасидан
қилинган
мурожаатлар
самарасиз
якунланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида
иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган (жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар тараф иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар
тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари хизмат кўрсатиш
шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 703-моддасининг биринчи қисмига асосан, ҳақ эвазига
хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар "*******" (бундан буён
матнда "бажарувчи" деб юритилади) ҳамда "*******" (бундан буён матнда
"буюртмачи" деб юритилади) ўртасида 2023 йил 24 мартда "Архив
ҳужжатларини қабул қилиш, саралааб тартибга солиш, сақлаш" юзасидан 6сонли шартнома расмийлаштирилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига асосан шартларига асосан
"бажарувчи"корхона ва ташкилотларнинг архив ҳужжатларини қабул қилиш,
саралаб тартибга солиш, тугатилган юридик шахслар ҳужжатларини сақлаш
мажбуриятини олган.
Шунингдек, шартноманинг 2.4-бандига асосан "буюртмачи" барча
таркибий бўлинмаларнинг доимий сақланувчи ва шахсий таркибига доир
ҳужжатли материалларини тўлиқ ҳажмда нарҳнома бўйича ишлов бериш учун
тақдим этиш, бажарилган ишлар қабул қилиш-топшириш далолатномаси
имзоланган пайтдан бошлаб ҳақ тўлаш юзасидан ўзаро келишган.
Шартноманинг 31-бандига мувофиқ, шартноманинг тузилган вақтидаги
мумий баҳоси қўшилган қиймат солиғисиз 61.146.000 сўмни ташкил этиши
ҳамда шартноманинг 3.4-бандига асосан "буюртмачи" бажариладиган ишлар
учун икки томонлама тасдиқланган шартнома ва ҳисоб-фактурага асосан
белгиланган маблағнинг 100 фоиз тўлиқ тўловини 10 кун ичида ўтказиб бериши
ўзаро белгиланган.
ФКнинг 244-моддаси 1-хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги
қайд этилган.
Тарафлар томонидан 2023 йил 24 мартда ҳужжатларни қабул қилиштопшириш юзасидан далолатнома (спецификация) расмийлаштирилган.
Мазкур далолатномага асосан "бажарувчи" томонидан "буюртмачи"га
61.146.000 сўмлик ишлар бажарилган.
Бироқ"буюртмачи" "бажарувчи" олдидаги шартнома шартларига асосан ўз
мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги оқибатида 2023 йил 20 декабрда ўзаро
тасдиқланган солиштирма далолатномага асосан 37.263.600 сўм қарздорлиги
вужудга келган.
ФКнинг 705-моддасига асосан буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шарт.
Шунингдек, ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик суди Пленумининг 2007
йил 15 июндаги "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 163-сонли қарорнинг
12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатлари ёки
шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва
ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд даъвогарнниг даъво талаби иш
хужжатларига илова қилинган шартнома ҳамда ўзаро тузилган солиштирма
далолатнома асосида ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг
даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
37.263.600 сўм асосий қарзни ундиришни, низонинг келиб чиқишида
жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат
божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 72, 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "*******"ҳисобидан:
Даъвогар "*******" фойдасига 37.263.600 сўм асосий қарз, 745.272 сўм
давлат божи, 34.000 почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Тошкент вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан этиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
*******