← Назад
Решение #2902548 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| онуни | 20 | — | law |
Текст решения
4 433 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2024 йил 25 январь
4-1501-2401/141-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) ХХХни иштирокида, даъвогар
"А"нинг жавобгар "Б"дан 11 045 099 сўм асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
"А" (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, "Б" (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан
11 045 099 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар
томонидан бугунги кунига қадарли тўловларни амалга оширмаганлиги
сабабли даъво аризани қаноатлантирилишини сўради.
Жавобгар судга ариза билан мурожаат қилиб, суд мажлисини уларнинг
иштирокисиз кўриб чиқилишига қаршилиги йўқлиги билдирилган.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра,
даъвони
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2013 йил 26 январдаги 9-24-сонли қарори
билан тасдиқланган “Ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан
санаторийларга йўлланмаларни режалаштириш, чиқариш, тақсимлаш, сотиш,
бериш, ҳисобга олиш ва ҳисоботини юритиш тартиби тўғрисида”ги
Йўриқноманинг 20-бандига кўра, йўлланманинг қисман қиймати ўз вақтида
ва тўлиқ тушиши учун бирлашмалар, туман, шаҳар касаба уюшмалари
кенгашлари раислари, бош бухгалтерлари ҳамда касаба уюшма қўмиталари
раислари жавобгардир деб кўрсатилган.
Шу сабабли даъвогар, жавобгар томонидан мазкур йўриқнома
талабларига риоя қилинмаганлиги ҳамда олинган йўлланма бўйича ўз
вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан
11 045 099 сўмни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят Кенгаши
Низомининг 3.10.-бандига асосан Кенгаш раиси касаба уюшмаси ва
ижтимоий суғурта бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши учун шахсан
жавобгар эканлиги белгиланган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида тасдиқланган солиштирма
далолатнома билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги
қонунининг 20-моддасига кўра, Касаба уюшмалари бирлашмаси уставининг
талаблари касаба уюшмалари бирлашмаси аъзолари бўлган касаба
уюшмалари учун мажбурийдир деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар
ҳисобидан 11 045 099 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб
ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 11 045 099 сўм асосий қарз ва тўланган
340 000 сўм давлат божи, 34 000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим
деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар "А" фойдасига жавобгар "Б" ҳисобидан 11 045 099 сўм асосий
қарз ва тўланган 340 000 сўм давлат божи, 34 000 сўм почта харажатлари,
жами 11 419 099 сўм ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал
қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига
апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Судья
Т.Т. Маматожиев