← Назад
Решение #2902550 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
8 306 символов
*******-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2024 йил 25 январь
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *******,
даъвогар "*******"нинг жавобгар "*******" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 1.644.300 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
"*******" (бундан буён матнда "даъвогар" деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, "*******" масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда "жавобгар" деб юритилади)ҳисобидан 1.644.300 сўм
асосий қарзни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан – базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса – беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига
мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги
ишни
суд
муҳокамасини
ўтказмасдан,
тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади;
тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган
ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки)
важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан
кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси почта алоқа тармоғи орқали
жавобгарга юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим
топди.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари хизмат кўрсатиш
шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 703-моддасининг биринчи қисмига асосан, ҳақ эвазига
хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи
билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни
қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "*******" масъулияти чекланган
жамияти бугунги кунда "*******" акциядорлик жамияти жамиятига
ўзгартирилган.
Тарафлар "*******" (бундан буён матнда "бажарувчи" деб юритилади)
ҳамда "*******" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
"буюртмачи" деб юритилади) ўртасида 2023 йил 21 декабрда "Архив
ҳужжатларини қабул қилиш, саралааб тартибга солиш, сақлаш" юзасидан
19-сонли шартнома расмийлаштирилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига асосан шартларига асосан
"бажарувчи"корхона ва ташкилотларнинг архив ҳужжатларини қабул қилиш,
саралаб тартибга солиш, тугатилган юридик шахслар ҳужжатларини сақлаш
мажбуриятини олган.
Шунингдек, шартноманинг 2.4-бандига асосан "буюртмачи" барча
таркибий бўлинмаларнинг доимий сақланувчи ва шахсий таркибига доир
ҳужжатли материалларини тўлиқ ҳажмда нарҳнома бўйича ишлов бериш учун
тақдим этиш, бажарилган ишлар қабул қилиш-топшириш далолатномаси
имзоланган пайтдан бошлаб ҳақ тўлаш юзасидан ўзаро келишган.
Шартноманинг 31-бандига мувофиқ, шартноманинг тузилган вақтидаги
мумий баҳоси қўшилган қиймат солиғисиз 1.644.300 сўмни ташкил этиши
ҳамда шартноманинг 3.4-бандига асосан "буюртмачи" бажариладиган ишлар
учун икки томонлама тасдиқланган шартнома ва ҳисоб-фактурага асосан
белгиланган маблағнинг 100 фоиз тўлиқ тўловини 10 кун ичида ўтказиб
бериши ўзаро белгиланган.
ФКнинг 244-моддаси 1-хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл
қўйилмаслиги қайд этилган.
Тарафлар томонидан 2023 йил 21 декабрда ҳужжатларни қабул қилиштопшириш юзасидан далолатнома (спецификация) расмийлаштирилган
Бироқ"буюртмачи" "бажарувчи" олдидаги шартнома шартларига асосан
ўз мажбуриятини бажармаганлиги оқибатида 2024 йил 01 январда ўзаро
тасдиқланган солиштирма далолатномага асосан 1.664.300 сўм қарздорлиги
вужудга келган.
ФКнинг 705-моддасига асосан буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда
ва тартибда тўлаши шарт.
Шунингдек, ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 163-сонли
қарорнинг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун
ҳужжатлари ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар
ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд даъвогарнниг даъво талаби иш
хужжатларига илова қилинган шартнома ҳамда ўзаро тузилган солиштирма
далолатнома асосида ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 1.644.300 сўм асосий қарзни ундиришни, низонинг келиб
чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига
асосан давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 187, 2032, 2034-моддаларига асосан, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "*******" акциядорлик жамияти ҳисобидан:
Даъвогар "*******" фойдасига 1.644.300 сўм асосий қарз, 340.000 сўм
давлат божи, 34.000 почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд
орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
белгиланган тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*******