Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1305-2301/574 Дата решения 18.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fe3db566-c5a0-4c61-bc6a-44ea58f156db Claim ID PDF Hash ec910e1feccb2101... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 5 720 символов
4-1305-2301/574-сонли иш Судья Д.Соатов ФОРИШ ТУМАН ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ Фориш тумани 2023 йил 18 декабрь Фориш туман иқтисодий суди судьяси Д.Соатов, даъвогар - Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Жиззах вилоят бошқармасининг, жавобгар - “DIABAZ MENERAL WOOL” МЧЖга нисбатан 2.678.059 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз, Фориш туман иқтисодий суди биносида соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар - Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Жиззах вилоят бошқармасининг судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар - “DIABAZ MENERAL WOOL” МЧЖга нисбатан 2.678.059 сўм ва олдиндан тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203 4-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан жавобгар - “DIABAZ MENERAL WOOL” МЧЖга 17.10.2023 йил ҳолатига 2.678.059 сўм компенсация тўлови ҳисобланган. Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу қарздорликни тўлаб беришни сўраб мурожаат қилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бундан кўриниб турибдики, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш чоралари кўрилган. Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2021 йилдаги №202-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги қарори 1-иловаси, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги” Низомнинг 7-боб, 26 - бандида 1 ва 2 тоифага мансуб компенсация тўловчи субьектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлашганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация тўловини амалга ошириши, 32 – бандида компенсация тўловларини ўз вақтида ҳисоблаш ва тўлаш мажбурлиги белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, даъво талаблари асослидир. Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Даъвогар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” ги қонуни 9-моддаси, 8-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари — атрофмуҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар бўйича давлат божи тўловидан озод этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Шунга кўра суд, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2.678.059 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 340.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2021 йилдаги №202-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,176,179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - “DIABAZ MENERAL WOOL” МЧЖ ҳисобидан, даъвогар Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Жиззах вилоят бошқармаси фойдасига 2.678.059 сўм асосий қарз компенсация тўлови ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “DIABAZ MENERAL WOOL” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 340.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериш мумкин. Судья Д.Т. Соатов