Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1305-2301/542 Дата решения 13.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cb51f84b-c456-4282-b59b-70628a7769ba Claim ID PDF Hash 94a3228e807dba4b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 29-моддаси онуннинг 29 law
онунининг 22-моддаси онуни 22 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
Текст решения 11 989 символов
4-1305-2301/542 - сонли иқтисодий иш Судья – Д.Соатов ФОРИШ ТУМАН ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ Фориш тумани 2023 йил 13 декабрь Фориш туман иқтисодий суди судьяси Д.Соатов, судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, аризачи – Фориш туман солиқ инспекциясининг, қарздор – Фориш туманидаги “SHAMSIDDIN ASL CHORVALARI” ХКни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини, аризачи вакили – М.Қувватовнинг иштирокида, Фориш туман иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи – Фориш туман солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, унда қарздор - Фориш туманидаги “SHAMSIDDIN ASL CHORVALARI” ХКни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қўллабқувватлаб, қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 44.452.026 сўмни ташкил этишини, тўловга қобилиятсиз аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни ва тугатишга доир иш бошлашни сўради. Суд мажлисида қарздор вакиллари иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Унинг суд мажлисида иштирок этмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини инобатга олиб, қуйидаги асосларга кўра қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиб, унга нисбатан тугатиш жараёнини очишни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор - “SHAMSIDDIN ASL CHORVALARI” ХК 08.02.2017 йилда №1900 – сон билан давлат рўйхатига олинган. Тақдим этилган ҳужжатларга кўра, юридик манзили Фориш тумани, “Фориш” ҚФЙ ҳудуди, банк реквизитлари: х/р 20208000600785000001, СТИР: 304 619 174, АТИБ "Ипотекабанк" Жиззах вилоят филиали. Фаолият тури – Қоракўл зотлардан ташқари қўйларни кўпайтириш. ХКга 26.12.1977 йилда Жиззах вилояти, Фориш туманида туғилган фуқаро SATTAROV RUFAT IRGASHEVICH (АА 3908185) Жиззах вилояти, Фориш тумани, “УХУМ” ҚФЙ ҳудудида яшовчи шахс раҳбар бўлиб фаолият юритиб келган. Registr.stat.uz дан олинган маълумотга ва Фориш туман Давлат хизматлари маркази томонидан тақдим этилган Низомга асосан, қарздорнинг раҳбари ва таъсисчиси (100%) SATTAROV RUFAT IRGASHEVICH. Судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи 10.11.2023 йил ҳолатига 44.452.026 сўмни ташкил этади. Фориш туман солиқ инспекциясининг 26.04.2022 йилдаги №3708408- сонли, 17.03.2023 йилдаги №4392467-сонли солиқ қарзларини қарздордан ундириш тўғрисида қарорлар қабул қилинган. МИБ Фориш туман бўлимининг қарорларига асосан ундирув Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддаси 3-қисми бўйича ижросиз қайтарилган. Кадастрлар агентлиги томонидан тақдим қилинган 10.11.2023 йилдаги №4955-сонли маълумотномадан кўринишича, қарздорнинг номида кўчмас мулк объектлари ва ер майдонлари рўйхатдан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси хузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан тақдим қилинган 10.11.2023 йилдаги №1408733 - сонли маълумотномадан кўринишича, қарздорнинг номига қишлоқ хўжалиги техникаси қайд қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик” тўғрисидаги Қонуннинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: 1. Вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; 2. доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №142-сонли қарорининг 35-бандида, қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол қарздор - юридик шахс турган жойи (почта манзили) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой мулкдорларининг ширкати, турар жой ёки одам яшамайдиган жойнинг мулкдори вакиллари ва (ёки) суд бошқарувчиси иштирокида тузилган далолатнома ёхуд қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 27.01.2006 йилдаги “Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 142-сонли Қарорининг 35-бандига кўра, қарздорни банкротликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топиш (тугатилаётган ёки ҳозир бўлмаган қарздор) ҳақидаги аризани қабул қилишда кредиторлик қарзларининг миқдори аҳамиятга эга эмас. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2019 йилдаги “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ4146сонли қарорининг 3-қисми г-бандига кўра, суд бошқарувчиларини тайинлаш кредитор (кредиторларнинг умумий йиғилиши ёки қўмитаси) ёки банкротлик ишлари бўйича ваколатли давлат органи ёхуд Ассоциация ва унинг ҳудудий тузилмалари тақдимномаси бўйича суд бошқарувчилари фаолиятини рейтинг баҳолашни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик” тўғрисидаги Қонуннинг 29-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ваколатли давлат органидир. Ваколатли давлат органи: тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартиби жараёнида, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарни тугатишга доир иш юритиш амалга оширилаётганда суд бошқарувчилигига номзодларни тақдим этиш ҳуқуқига эга. Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан, қарздорга нисбатан тугатиш жараёнини амалга ошириш учун суд бошқарувчилари номзодлари тақдим этилган. Суд, тугатиш бошқарувчилигига номзоди тавсия этилган номзодларнинг иш фаолияти ва иш ҳажми тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиб, қарздорга нисбатан тугатиш ишларини олиб бориш учун Б.Тўраевни “Тўловга қобилиятсизлик” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 22-моддасига асосан суд тугатиш бошқарувчиси сифатида тасдиқлашни лозим деб ҳисоблайди. Ушбу қонуннинг 26-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берган аризачи томонидан қопланади. Бунда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.02.2019 йилдаги ПҚ4146-сонли қарорига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 30.12.2021 йилдаги №73-сонли қарори билан киритилган ўзгартиришларга, банкротликни соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, ариза берган солиқ органи томонидан суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилиши белгиланган. Аризачи томонидан суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига 22.09.2023 йилда №13230 - сонли тўлов топшириқномасига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг уч баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи” тўғрисидаги қонуни билан тасдиқланган иловасининг, Давлат божи ставкаларининг миқдорлари белгиланган бўлиб, ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан – БҲМ нинг 3 баравари миқдорида давлат божи тўлаш белгиланган. Шунга кўра, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни ва ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатини тугатиш бошқарувчисига юборишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд, иш ҳужжатларини тўлиқ текшириб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни ва қарздордан Республика бюджетига 1.020.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан ҳамда “Тўловга қобилиятсизлик” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5,37,50,51,52,140,141-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113,118,176, 179 - моддаларини шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 142сонли Қарорини қўллаб, суд Қ АРОР Қ ИЛД И: Аризачи – Фориш туман солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор - “SHAMSIDDIN ASL CHORVALARI” ХК (304 619 174) банкрот деб топилсин. Қарздорни тугатишга доир иш юритиш жараёни бошлансин, тугатиш ишларини олиб бориш муддати 2 (икки) ой қилиб белгилансин. “SHAMSIDDIN ASL CHORVALARI” ХКни тугатиш бошқарувчиси этиб Б.Тўраев тайинлансин. Тугатиш (суд) бошқарувчиси Б.Тўраев: · Тугатиш ишларини Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик” тўғрисидаги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари асосида ўтказиш, қарздорликларини қоплаш мақсадида учинчи шахсларда турган мол-мулкларни аниқлаш чораларини кўриш, яъни рўйхатдан ўтказувчи Давлат ташкилотларидан мол-мулкларни кирим-чиқимлари тўғрисидаги маълумотлар асосида таҳлил қилиш, · тугатишга доир иш юритиш режасини ишлаб чиқиш, · қарздор мулкини аниқлаш, инвентаризация қилиш ва баҳолаш, · қарздорга тегишли бўлган корхонанинг думалоқ муҳри ва тўртбурчак штампини олиш, · доир иш юритиш таомилининг муддати сунъий равишда узайтирмаслик, · Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш” қоидаларининг 37-38 талабларидан келиб чиқиб, ҳал қилув қарори чиқарилганидан бошлаб йигирма кунлик муддат ичида хулоса тайёрлаш, тайёрланган хулосани ўн кунлик муддат ичида иқтисодий судга, кредиторлар йиғилишига ва прокуратура органларига тақдим қилиш, · Шунингдек, тугатиш жараёнининг бориши тўғрисида ҳар ой якуни билан оралиқ ҳисоботларни Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасига ҳамда Фориш туман иқтисодий судига тақдим этиб бориш вазифаси топширилсин. Қарздор - “SHAMSIDDIN ASL CHORVALARI” ХКдан тугатиш (суд) бошқарувчиси орқали Республика бюджетига 1.020.000 сўм давлат божи ундирилсин. Қарздор - “SHAMSIDDIN ASL CHORVALARI” ХКдан тугатиш бошқарувчиси орқали Фориш туман солиқ инспекцияси фойдасига 33.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол ижрога қаратилиши лозим. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериш мумкин. Судья Д.Т. Соатов