← Назад
Решение #2902568 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| ИПК | 133 | — | law | |
| ида ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| онуни | 37 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 342 | — | law |
Текст решения
9 063 символов
4-1001-2104/38271-сонли иш
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида)
Тошкент шаҳри
2026 йил 4 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.К.Ганибаеванинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.Алломов котиблигида, даъвогар «********»
АЖ Себзор амалиёт БХМнинг жавобгар “********” МЧЖга нисбатан Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2104/38271-сонли иқтисодий иш
бўйича берилган ижро варақаси юзасидан аризачи «********» АЖ Себзор
амалиёт БХМнинг тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаш
тўғрисидаги аризасини даъвогар вакили Б.Айдаралиев (ишончнома асосида)
ва жавобгар вакили Ш.Касымова (ишончнома асосида) иштирокида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар «********» АЖ Себзор амалиёт БХМ Тошкент туманлараро
иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгар “********” МЧЖга нисбатан
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2104/38271-сонли
иқтисодий иши бўйича берилган ижро варақаси юзасидан тарафлар ўртасида
тузилган келишув битимини тасдиқлашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга мурожаат қилиб,
тарафлар ўртасида тузилган 2026 йил 14 январдаги 2-сонли келишув
битимини тасдиқлашни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили хам ушбу келишув
битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 4-1001-2104/38271-сонли иқтисодий иши доирасида 19.10.2021
йилда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман
қаноатлантирилган ва жавобгардан даъвогар фойдасига 562.784.062,89 сўм
кечиктирилган фоиз, 16.000.000.000 сўм муддатли кредит қарз, 168.887.671,23
сўм муддатли қарзга ҳисобланган фоиз ва 21.600 сўм почта харажати
ундирилган ҳамда ундирув гаров мулклари ҳисобланган Тошкент вилояти,
Зангиота тумани, Хонабод ҚФЙ, Нурлиҳаёт кўчаси 54 а уй манзилида
жойлашган кўчмас мулкка бошланғич баҳоси 4.305.000.000 сўмга ва 10 та
музлатгич камералари комплекти, 440 дона куёш батареялари комплекти ва
Toyota 8FBN15 русмли юклагичга 5.025.000.000 сўмга гаровга қаратилган.
Суднинг 08.10.2024 йилдаги ажрими билан ҳал қилув қарори юзасидан
тарафлар ўртасида ижро жараёнида тузилган келишув битими тасдиқланган.
Жавобгар томонидан келишув битими шартлари бажарилмагани сабабли
даъвогарнинг аризасига асосан 10.01.2025 йилда ижро варақаси берилган.
Тошкент туманларар иқтисодий судининг 2025 йил 3 ноябрдаги ажрими
билан 4-1001-2104/38271-сонли иқтисодий иши доирасида 08.10.2024
йилдаги келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажримга асосан 10.01.2025
йилда чиқарилган ижро варақасининг ижро усули ўзгартирилган, “********”
МЧЖга тегишли гаров мулки ҳисобланган Тошкент вилояти, Зангиота тумани,
Хонабод ҚФЙ, Нурлиҳаёт кўчаси 54а уй манзилида жойлашган кўчмас
мулкнинг бошланғич реализация нархи тарафлар ўртасида 17.08.2023 йилда
имзоланган келишув далолатномасига ва ипотека шартномасига киритилган
25.08.2023 йилдаги кўшимча келишувга биноан 20.130.647.250 сўм этиб
белгиланган.
Суд иш ҳужжатларини, судга тақдим этилган аризани ўрганиб,
қуйидагиларга асосан тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини
тасдиқлашни ва мазкур иқтисодий иш бўйича ижро иши юритишни тугатишни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 130-моддасига асосан суд тарафларнинг
келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг
барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади.
ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини тузиб
ҳал этиши мумкин.
Келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши
мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан
тузилиши мумкин.
ИПК нинг 133-моддасига асосанелишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги
масала қайси суднинг иш юритувида бўлса, ўша суд томонидан суд
мажлисида кўрилади. Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти
ва жойи ҳақида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда
хабардор қилинади.
Суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқаради, унда иш
юритиш тугатилганлиги кўрсатилади.
Келишув битими суд ҳужжатини ижро этиш босқичида тузилган
тақдирда, битим ишни кўрган биринчи инстанция судига тасдиқлаш учун
тақдим этилади.
Ижро босқичида тузилган келишув битимини тасдиқлаш масаласи
келишув битими судга тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда,
ушбу
модданинг биринчи ва иккинчи
қисмларида назарда
тутилган қоидалар бўйича кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Келишув
битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал
кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида”ги 2009 йил 18 декабрдаги
204-сон қарорининг 7-бандида, келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни
тузиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган
келишув битимини тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти
эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур Қарорнинг 23-бандига кўра ижро иши юритилишида тузилган
келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ариза судлар томонидан
тарафлар суд мажлиси тўғрисида хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида
кўриб чиқилади.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 37-моддаси иккинчи
қисмининг 2-бандига биноан ижро иши юритиш давомида тузилган келишув
битимининг тасдиқланиши давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни
тугатиш учун асос бўлади.
Суд келишув битими шартлари билан танишиб чиқиб, унинг шартлари
қонунчилик талабларига мувофиқ ва учинчи шахсларнинг ҳуқуқларига дахл
қилмайди деб ҳисоблайди.
ИПК 110-моддаси 7-бандига кўра келишув битими тузилиб, у суд
томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Юқорида баён этилганларга асосланиб, ИПК нинг 110, 111, 131, 133,195,
196, 199-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ :
Аризачи «********» АЖ Себзор амалиёт БХМнинг келишув битимини
тасдиқлаш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин.
Тарафлар ўртасида 2026 йил 14 январда тузилган келишув битими
қўйидаги шартларда тасдиқлансин:
1 Тарафлар, “********” МЧЖнинг 08.10.2020 йилдаги 2020/40-сонли
кредит шартномаси юзасидан 1 769 230 769 сўм муддати ўтган асосий
қарз ва 10 500 769 231 сўм муддати ўтган фоиз тўлови жами 25 270 000
000 сўм миқдорда қарздорлиги мавжудлигини тасдиқлайдилар.
2. Тарафлар, “********” МЧЖнинг 08.10.2020 йилдаги 2020/40-сонли
кредит шартномасининг таъминоти сифати 12.11.2020 йилда
202001917004888-сон билан реестр рақами берилган ипотека
шартномаси ва 25.08.2023 йилдаги қўшимча келишувга ҳамда
08.10.2020 йилдаги гаров шартномасига асосан “********” МЧЖга
тегишли, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, “Хонабод” МФЙ, (олдин
Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Хонабод” ҚФЙ бўлган) Нурли ҳаёт
кўчаси, 54-уй манзилида жойлашган музлатгич билан жиҳозланган
кўчмас мулк ҳамда 10 та музлатгич камералари комплекти, 440 дона
қуёш панеллари комплекси ва TOYOTA 8FBN15 русумли юклагични
“Мулк” жами 25 155 647 250 сўмга ўзаро баҳолаб гаровга
олинганлигини тасдиқлайдилар.
3. “********” МЧЖ 25 270 000 000 сўм миқдорида кредит қарздорлиги
тўлиқ қопланиши мақсадида Тошкент шаҳар, Сергели тумани,
“Хонабод” МФЙ, Нурли ҳаёт кўчаси, 54-уй манзилида жойлашган
музлатгич билан жиҳозланган кўчмас мулк ҳамда 10 та музлатгич
камералари комплекти, 440 дона қуёш панеллари комплекси ва
TOYOTA 8FBN15 русумли юклагични “********” АЖ Себзор амалиёт БХМ
фойдасига воз кечади.
4. “********” АЖ Себзор амалиёт БХМ эса мулкни қабул қилиб олиши
муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 342-моддасига
асосан “********” МЧЖни 08.10.2020 йилдаги 2020/40-сонли кредит
шартномасига асосан 25 270 000 000 сўм миқдордаги кредит
қарздорлигидан тўлиқ озод қилади.
5. “********” МЧЖ кредит қарздорлиги қопланиши учун гаровдаги ўзига
тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Сергели тумани, “Хонабод” МФЙ,
Нурли ҳаёт кўчаси, 54-уй манзилида жойлашган музлатгич билан
жиҳозланган кўчмас мулк ҳамда 10 та музлатгич камералари
комплекти, 440 дона қуёш панеллари комплекси ва TOYOTA 8FBN15
русумли юклагични “********” АЖ Себзор амалиёт БХМ эгалигига тўлиқ
мулк қилиб топширилишига ўз розилигини беради.
6. Тарафлардан бири ушбу келишув битимидаги ўзига тааллуқли
мажбуриятни бажармаган тақдирда, бажаришни мажбур қилиш ёки
суд тартибида талаб қилишга асос бўлади.
Мазкур келишув битими бир хил юридик кучга эга 3 (уч) нусхада тузилиб,
бир нусхадан тарафларда қолади ва унинг бир нусхаси тасдиқлаш учун
Тошкент туманлараро иқтисодий судига тақдим қилинади.
Келишув битими суд томонидан тасдиқланган вақтдан бошлаб қонуний
кучга киради ва тарафлар учун бажариш мажбурий бўлиб қолади.
Келишув битимининг унда белгиланган тартиб ва муддатларда ижро
этилмаслиги суд томонидан манфаатдор тарафнинг аризаси бўйича суднинг
ижро варақасини бериш учун асос бўлади.
4-1001-2104/38271-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) ёки ажрим қонуний кучга
кирган вақтдан бошлаб, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят
бериши (протест келтириши) мумкин.
Раислик этувчи, судья:
С.К.Ганибаева