Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2505/425 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Хакимов Азимжон Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 423478 Claim ID 2945504 PDF Hash c68bc070c129a085... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 23
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 5 law
исми ва 251 -моддасининг 3-қисми исми ва 251 3 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
моддаси ёки бир нечта эпизод сифатида ЖК 273-моддаси моддаси ёки бир нечта эпизод сифатида ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖК 25-моддаси збекистон Республикаси ЖК 25 law
ЖКнинг 32-моддаси ЖКнинг 32 law
хатбошида ЖК 273-моддаси хатбошида ЖК 273 law
тказиш учун ЖК 273-моддаси тказиш учун ЖК 273 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 2511 3 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
садларда содир этганлигини ЖКнинг 56-моддаси садларда содир этганлигини ЖК 56 law
яшаш жойидан ижобий тавсифланишини ЖКнинг 55-моддаси яшаш жойидан ижобий тавсифланишини ЖК 55 law
унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси унга нисбатан ЖК 57 law
илиш жазосини ва ЖК 2511-моддасининг 3-қисми илиш жазосини ва ЖК 2511 3 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
унга нисбатан ЖКнинг 96-моддаси унга нисбатан ЖК 96 law
исми ва ЖК 2511-моддасининг 3-қисми исми ва ЖК 2511 3 law
исми билан ЖКнинг 57-моддаси исми билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 2511 3 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил ноябрь ойининг 10 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья А.Хакимов, халқ маслаҳатчилари: Ф.Юсупова ва Я.Магдиевалардан иборат таркибда, судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчилари Э.Эминов ва С.Саиджанова, судланувчи 111111111 ва унинг ҳимоячиси – адвокат А.Умаровнинг иштирокида, Ташбаев Алишербек Ильхомжон ўғли (Tashbayev Alisherbek Ilxomjon o‘g‘li)га нисбатан 1-1005-2505/425-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ташбаев Алишербек Ильхомжон ўғли (Tashbayev Alisherbek Ilxomjon o‘g‘li) – 27.02.1993 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, 1 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Навбаҳор” МФЙ, Ц-мавзеси, 1-уй, 118-хонадонда истиқомат қилувчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, 02.06.2025 йилдан қамоқда сақланган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 1 273-моддасининг 5-қисми ва 251 -моддасининг 3-қисми билан айбланган. Суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, дастлабки тергов жараёнида тўпланган далилларни суд мажлисида текшириб, уларга баҳо бериб, жиноят ишига қўшилган ҳужжатларни кўздан кечириб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни аниқлади: Ташбаев Алишербек Ильхомжон ўғли “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги “My dyrgs” номли гуруҳ бошқарувчиси бўлган номаълум шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб, 2025 йил 1 июнь куни, соат 17:30ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчаси, 33А-уй олдида ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотганлиги сабабли, Яккасарой тумани ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ХПБ профилактика инспектори томонидан тўхтатиб, унинг ёни икки нафар холислар иштирокида кўздан кечирилганда, шимининг орқа томон чўнтагидан магнитга ёпиштирилган, бир дона қора рангли изолентага ўралган, бир дона шаффоф полиэтилен пакет ичида оқ рангли кукунсимон модда таркибида 0,3784 граммга тенг бўлган “мефедрон” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадида сақлаб юрганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Шундан сўнг, судланувчи 111111111 Яккасарой туман ИИО ФМБ 2-сон ИИБ биносига олиб келинганида, ўз ихтиёри билан тақдим қилган, шимига яшириб қўйган 4 дона магнитга ёпиштирилган, 4 дона қора рангли изолентага ўралган, 4 дона шаффоф полиэтилен пакет ичида тарқатиш учун махсус қадоқланган оқ рангли кукунсимон модда таркибида жами 1,4934 граммга тенг бўлган “мефедрон” гиёҳвандлик моддасини келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Шунингдек, судланувчи 111111111нинг гиёҳвандлик воситаларининг сотилган қисмларини маълум қилиб, уларни ўз ихтиёри билан кўрсатиши ҳақидаги тушунтиришлари асосида Яккасарой тумани, Муқумий кўчаси, 7-уй олдига борилиб, 7-уйнинг кириш эшигига магнитда ёпиштирган 1 дона қора рангли изолентага ўралган, шаффоф полиэтилен пакет ичида оқ рангли кукунсимон модда таркибида 0,3858 граммга тенг бўлган “мефедрон” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадида қўйиб кетганлиги; Яккасарой тумани, Сафдош кўчаси, 19-уй олдига борилиб, 19-уйнинг кириш эшигига магнитда ёпиштирган 1 дона қора рангли изолентага ўралган, шаффоф полиэтилен пакет ичида оқ рангли кукунсимон модда таркибида 0,3994 граммга тенг бўлган “мефедрон” гиёҳвандлик воситасини келгусида ўтказиш мақсадида қўйиб кетганлиги аниқланган ва ушбу гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Бундан ташқари, судланувчи 111111111нинг тушунтиришлари асосида 2025 йил 2 июнь куни Яккасарой тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан, 111111111нинг яшаш манзили ҳисобланган Чилонзор тумани, 7-мавзе, 45-уй, 91-хонадони кўздан кечирилганда, уйнинг меҳмонхонасидаги шкаф тортмасида шаффоф рангли полиэтилен пакет ичида оқ рангли кукунсимон, 61,682 граммга тенг бўлган “мефедрон” гиёҳвандлик моддасини келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган ва умумий қасд билан қамраб олинган жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирига етказа олмаган. Бундан ташқари, 2025 йил 2 июнь куни Яккасарой тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан, 111111111нинг яшаш манзили ҳисобланган Чилонзор тумани, 7-мавзе, 45-уй, 91-хонадонни кўздан кечириш вақтида уйнинг меҳмонхонасида бўлган шкаф тортмасида, телеграм ижтимоий тармоғидаги “My dyrgs” номли гуруҳ бошқарувчиси бўлган номаълум шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш мақсадини кўзлаб, “Зардекс” номли 3 дона дори воситасини келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги, шунингдек, юқорида қайд этилган гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи воситаларни ўтказиш мақсадида тарқатиш ва қадоқлаш учун ишлатиладиган полиэтилен пакетлар, магнитлар тўплами, изоленталар ва 1 дона электрон тарози борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Ўзбекистон Республикаси Электрон Технологияларини ривожлантириш маркази ЭКБнинг 14.07.2025 йилдаги №1234/25-сонли хулосасига кўра, 2 111111111нинг хонадонидан олинган 1 дона оқ-қизил капсулалардаги оқ рангли кристаллсимон ва кукунсимон модда таркибида “Прегабалин” моддаси мавжуд эканлиги, прегабалин моддаси “Кучли таъсир қилувчи моддалар” туркумига кириши аниқланган. Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТБнинг 27.08.2025 йилдаги қарорига кўра, “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “My dyrgs” номли гуруҳ бошқарувчиси бўлган номаълум шахсга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган. Суд мажлисида Ташбаев Алишербек Ильхомжон ўғли айбига қисман иқрорлик билдириб, дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни у 2011 йилдан буён Тошкент шаҳрида истиқомат қилишини, 2014 йилдан бошлаб “Зардекс” номли психотроп моддани истеъмол қилишини, “мефедрон” гиёҳвандлик воситасини “My dyrgs” номли телеграм гуруҳи орқали ўзининг шахсий истеъмоли учун харид қилиб келганлигини, 2025 йил 1 июнь куни мазкур гуруҳ орқали гиёҳвандлик воситасини сотиб олиш мақсадида буюртма берганини ва юборилган локация манзилига бориб, “мефедрон” гиёҳвандлик воситасини олганини, гиёҳвандлик воситасини олиш мақсадида Яккасарой туманидаги Боғибўстон кўчаси бўйлаб кетаётган вақтда, ИИО ходими уни тўхтатганини ва холислар иштирокида текширув ўтказилишини айтганида, рози бўлганлигини, текширув жараёнида шимининг орқа чўнтагидан бир дона магнитга ёпиштирилган, қора изолентага ўралган, полиэтилен пакет ичидаги “мефедрон” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, белгиланган тартибда ҳужжатлаштириб олинганини, шундан сўнг, ИИБ биносига боришганлигини, у ерда шимининг чўнтагида бўлган, телеграм ижтимоий тармоғи орқали сотиб олган 4 дона магнитга ёпиштирилган, қора изолентага ўралган, полиэтилен пакетдаги “мефедрон” гиёҳвандлик воситаларини ўз ихтиёри билан тақдим қилганини, телеграм орқали олган ва локация бўйича жойлаштирилган моддаларнинг иккиси жойлашган манзилларни ҳам кўрсатганини, ушбу манзиллардан бири Яккасарой тумани, Муқимий кўчаси, 7-уйнинг кириш эшиги ёнидаги темир буюмга магнит орқали ёпиштирилган “мефедрон” моддаси, иккинчиси эса Сафдош кўчаси, 19-уйнинг кириш эшиги орасига магнит орқали жойлаштирилган “мефедрон” моддаси бўлганини, у мазкур манзилларга ИИБ ходимлари билан бориб, моддаларни уларга тақдим этганини, шундан сўнг, ИИО ходимларига ўз яшаш манзили Чилонзор тумани, 7-мавзе, 45-уй, 91-хонадонда шахсий истеъмоли учун сақлаб келаётган “мефедрон” моддасини ҳам ихтиёрий топширишини айтганини ва икки нафар холис иштирокида хонадоннинг меҳмонхона қисмидаги шкаф ичида телеграм орқали сотиб олинган “мефедрон” моддасини тақдим этганини, шунингдек, шкаф ичида унинг шахсий истеъмоли учун сақлаб келган “Зардекс” номли 3 дона дори воситаси ва юқорида қайд этилган гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи воситаларни ўтказиш мақсадида тарқатиш ва қадоқлаш учун ишлатиладиган полиэтилен пакетлар, магнитлар тўплами, изоленталар ва 1 дона электрон тарози борлиги аниқланиб ашёвий дали тариқасида олинганлигини, лекин гиёҳвандлик воситаларини сотиш мақсади бўлмаганини, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, бу ҳолат 3 бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар берди Судланувчи 111111111 айбига қисман иқрорлик билдирса-да, унинг айби қуйидагилар билан ўз исботини тўлиқ топади. Гувоҳ Юсуфов Машраб Собир ўғли суд мажлисида сўроқ қилинганида, дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни яъни 2025 йил 1 июнь куни ўз ишлари билан Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчасида кетаётганида, ИИО ходимлари келиб, ўзларини таништиришганини ва бир ишда холис сифатида иштирок этишини сўрашганида рози бўлганини, ИИО ходимлари унга ва яна бир холисга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришганини, сўнгра Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчаси, 33А-уй олдида шубҳа уйғотган шахс 111111111ни тўхтатиб ўзларини таништириб, ёнини кўздан кечиришганида шимининг орқа чўнтагидан магнитга ёпиштирилган, қора изолентага ўралган, оқ полиэтилен пакет ичида оқ рангли кукунсимон модда топилганини, сўнгра, ИИО ходимлари билан бирга ИИБ биносига боришганини, у ерда 111111111 ўз ихтиёри билан шимининг чўнтагида яшириб қўйган тўрт дона магнитга ёпиштирилган, қора изолентага ўралган, оқ полиэтилен пакет ичидаги оқ рангли кукунсимон моддаларни ҳам топширганини, улар ҳам расмийлаштириб олинганини, ИИБ ходимлари томонидан 111111111дан ушбу моддалар нима эканлиги ҳақида сўралганида, гиёҳвандлик воситалари эканлигини маълум қилганини, шунингдек, у бу воситаларни телеграм ижтимоий тармоғи орқали олганини, ўзини курьер сифатида ишлаб, ҳар бир жойга қўйган гиёҳвандлик воситаси учун пул маблағи олганини ва яширган жойларини кўрсатиши мумкинлигини айтганида, 111111111нинг кўрсатмаси асосида Яккасарой туманидаги икки манзилда ҳам текширув ўтказилиб, биринчи манзил Муқимий кўчаси, 7-уйнинг кириш эшигига магнит орқали ёпиштирилган қора изолентага ўралган оқ полиэтилен пакет ичидаги оқ кукунсимон модда, иккинчиси Сафдош кўчаси, 19-уй кириш эшигига магнит орқали ёпиштирилган худди шундай модда бўлганини, иккала ҳолатда ҳам моддалар процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинганини, ИИБ ходимлари 111111111дан ушбу гиёҳвандлик воситаларини кимдан олишини сўрашганида, у моддаларни телеграм ижтимоий тармоғи орқали, курьер бўлиб ишлашга рози бўлган номаълум шахсдан олишини маълум қилганини, номаълум шахс унга локация юбориб, у эса кўрсатилган манзилга бориб моддаларни олишини ҳамда кейин уларни локация орқали жойларга қўйиб чиқишини айтганини, барча тергов ва текширув ҳаракатлари давомида ҳеч ким томонидан эътироз ёки қўшимчалар билдирилмаганлигини маълум қилиб кўрсатувлар берди. Гувоҳ Хакимов Рустамжон Бахром ўғли суд мажлисида сўроқ қилинганида, дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни яъни 2025 йил 1 июнь куни ўз ишлари билан Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчасида кетаётганида, ИИО ходимлари келиб, ўзларини таништиришганини ва бир ишда холис сифатида иштирок этишини сўрашганида рози бўлганини, ИИО ходимлари унга ва яна бир холисга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришганини, сўнгра Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчаси, 33А-уй олдида шубҳа уйғотган шахс 111111111ни 4 тўхтатиб ўзларини таништириб, ёнини кўздан кечиришганида шимининг орқа чўнтагидан магнитга ёпиштирилган, қора изолентага ўралган, оқ полиэтилен пакет ичида оқ рангли кукунсимон модда топилганини, сўнгра, ИИО ходимлари билан бирга ИИБ биносига боришганини, у ерда 111111111 ўз ихтиёри билан шимининг чўнтагида яшириб қўйган тўрт дона магнитга ёпиштирилган, қора изолентага ўралган, оқ полиэтилен пакет ичидаги оқ рангли кукунсимон моддаларни ҳам топширганини, улар ҳам расмийлаштириб олинганини, ИИБ ходимлари томонидан 111111111дан ушбу моддалар нима эканлиги ҳақида сўралганида, гиёҳвандлик воситалари эканлигини маълум қилганини, шунингдек, у бу воситаларни телеграм ижтимоий тармоғи орқали олганини, ўзини курьер сифатида ишлаб, ҳар бир жойга қўйган гиёҳвандлик воситаси учун пул маблағи олганини ва яширган жойларини кўрсатиши мумкинлигини айтганида, 111111111нинг кўрсатмаси асосида Яккасарой туманидаги икки манзилда ҳам текширув ўтказилиб, биринчи манзил Муқимий кўчаси, 7-уйнинг кириш эшигига магнит орқали ёпиштирилган қора изолентага ўралган оқ полиэтилен пакет ичидаги оқ кукунсимон модда, иккинчиси Сафдош кўчаси, 19-уй кириш эшигига магнит орқали ёпиштирилган худди шундай модда бўлганини, иккала ҳолатда ҳам моддалар процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинганини, ИИБ ходимлари 111111111дан ушбу гиёҳвандлик воситаларини кимдан олишини сўрашганида, у моддаларни телеграм ижтимоий тармоғи орқали, курьер бўлиб ишлашга рози бўлган номаълум шахсдан олишини маълум қилганини, номаълум шахс унга локация юбориб, у эса кўрсатилган манзилга бориб моддаларни олишини ҳамда кейин уларни локация орқали жойларга қўйиб чиқишини айтганини, барча тергов ва текширув ҳаракатлари давомида ҳеч ким томонидан эътироз ёки қўшимчалар билдирилмаганлигини маълум қилиб кўрсатувлар берди. Гувоҳ Хусанов Маъруфжон Ёқуб ўғли суд мажлисида сўроқ қилинганида, қуйидагиларни яъни Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ профилактика инспектори лавозимида фаолият юритишини, 2025 йил 1 июнь куни у хизмат вазифаси юзасидан Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчасида ҳаракатланиб юрган вақтда кейинчалик маълум бўлган 111111111 ўзининг ҳаракатлари билан унга шубҳа уйғотгани сабабли уни тўхтатиб, текширганида, шимининг орқа томон чўнтагидан магнитга ёпиштирилган, бир дона қора рангли изолентага ўралган, бир дона шаффоф полиэтилен пакет ичида оқ рангли кукунсимон модда борлиги аниқланганлигини, шундан сўнг уни ИИБга таклиф қилганлигини ва 111111111 ўз ихтиёри билан шимининг чўнтагида яшириб қўйган тўрт дона магнитга ёпиштирилган, қора изолентага ўралган, оқ полиэтилен пакет ичидаги оқ рангли кукунсимон моддаларни ҳам топширганини, улар ҳам белгиланган тартибда расмийлаштириб олинганини, 111111111дан ушбу моддалар нима эканлиги ҳақида сўралганида, гиёҳвандлик воситалари эканлигини маълум қилганини, шунингдек, у бу воситаларни телеграм ижтимоий тармоғи орқали олганини, ўзини курьер сифатида ишлаб, ҳар бир жойга қўйган гиёҳвандлик воситаси учун пул маблағи олганини айтганини, шундан сўнг 111111111нинг кўрсатмаси асосида Яккасарой туманидаги икки манзилда ҳам текширув ўтказилганини, биринчи 5 ёпиштирилган қора изолентага ўралган оқ полиэтилен пакет ичидаги оқ кукунсимон модда, иккинчиси Сафдош кўчаси, 19-уй кириш эшигига магнит орқали ёпиштирилган худди шундай модда бўлганини, иккала ҳолатда ҳам моддалар процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинганини, номаълум шахс 111111111га локация юбориб, у эса кўрсатилган манзилга бориб моддаларни олишини ҳамда кейин уларни локация орқали жойларга қўйиб чиқишини айтганини билдириб кўрсатувлар берди. Суд ҳайъати, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчининг, шу билан дастлабки тергов давридаги кўрсатувлари ўқиб эшиттирилган гувоҳлар Д.Холмуродов ва Б.Дилмуродовларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи 111111111нинг айби ИИБ ходимининг билдиргиси (и.в. 5, 14), олиб қўйиш ҳақида баённома (и.в. 6-10), тушунтириш хатлари (и.в. 11, 12, 13, 17-18, 20), нарсани кўздан кечириш тўғрисида баённома (и.в. 81-87), унга кўра, 06 дақиқа 36 сониялик 2-видео тасвирда 111111111нинг ёнидан 4 дона изолентага ўралган полиэтилен пакет ичида оқ рангли кукунсимон модда борлиги аниқланганлигини, 46-сониялик 3-видео тасвирда 111111111 курьер бўлиб ишлашини ва гиёҳвандлик воситаларини локацияга қўйиш билан шуғулланишини ҳамда гиёҳвандлик воситаларини локацияга қўйиб чиққан жойларини ўз ихтиёри билан кўрсатиб беришини маълум қилганлиги ва ундан кейинги 4, 5-видео тасвирларда гиёҳвандлик воситаларини яширган жойларини кўрсатиб уларни олиб берганлиги акс этган бўлса, ундан кейинги 6-видео тасвирда уйидаги сақлаб келаётган гиёҳвандлик воситалари ҳақида маълумот берганлиги аниқланган (и.в. 81-87), кимёвий экспертиза хулосалари (и.в. 91, 95-96, 100-101, 105-106, 110, 114-116), соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 18.06.2025 йилдаги 1721-сонли далолатномаси (и.в. 121) ҳамда бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топади. Бундан ташқари, суд ҳайъати, судланувчи 111111111нинг айбига қисман иқрорлик билдириб аниқланган гиёҳвандлик воситаларини сотиш мақсади бўлмаганлигини, уларни ўзининг шахсий истеъмоли учун сақлаб келганлиги ҳақидаги берган кўрсатувларини таҳлил қилиб, судланувчи ушбу кўрсатувларни жавобгарликдан қочиш ва тайинланиши мумкин бўлган жазони енгиллаштириш мақсадида келтирган важлар сифатида баҳолайди ва унинг ушбу важларини юқорида қайд этилган далиллар йиғиндиси ҳамда нарсани кўздан кечириш тўғрисида баённома, унга кўра, 6 дақиқа 36 сониялик 2-видео тасвирда 111111111нинг ёнидан 4 дона изолентага ўралган полиэтилен пакет ичида оқ рангли кукунсимон модда борлиги аниқланганлигини, 46-сониялик 3-видео тасвирда 111111111 курьер бўлиб ишлашини ва гиёҳвандлик воситаларини локацияга қўйиш билан шуғулланишини ҳамда гиёҳвандлик воситаларини локацияга қўйиб чиққан жойларини ўз ихтиёри билан кўрсатиб 6 беришини маълум қилганлиги ва ундан кейинги 4, 5-видео тасвирларда гиёҳвандлик воситаларини яширган жойларини кўрсатиб уларни олиб берганлиги акс этган бўлса, ундан кейинги 6-видео тасвирда уйидаги сақлаб келаётган гиёҳвандлик воситалари ҳақида маълумот берганлиги, шунингдек, 2025 йил 1 июнь куни, соат 17:30ларда Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчаси, 33А-уй олдида Яккасарой тумани ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ХПБ профилактика инспектори томонидан тўхтатиб, унинг ёни икки нафар холислар иштирокида кўздан кечирилганда, шимининг орқа томон чўнтагидан магнитга ёпиштирилган, бир дона қора рангли изолентага ўралган, бир дона шаффоф полиэтилен пакет ичида “мефедрон” мавжуд бўлганлиги, шундан сўнг, судланувчи 111111111 Яккасарой туман ИИО ФМБ 2-сон ИИБ биносига олиб келинганида, ўз ихтиёри билан шимига яшириб қўйган 4 дона магнитга ёпиштирилган, 4 дона қора рангли изолентага ўралган, 4 дона шаффоф полиэтилен пакет ичида тарқатиш учун махсус қадоқланган оқ рангли кукунсимон модда таркибида жами 1,4934 грамм “мефедрон” мавжуд бўлган гиёҳвандлик моддасини келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги, шунингдек, 111111111нинг гиёҳвандлик воситаларининг сотилган қисмларини маълум қилиб, уларни ўз ихтиёри билан кўрсатиши ҳақидаги тушунтиришлари асосида Яккасарой тумани, Муқумий кўчаси, 7-уй олдига борилиб, 7-уйнинг кириш эшигига магнитда ёпиштирган 1 дона қора рангли изолентага ўралган, шаффоф полиэтилен пакет ичида оқ рангли кукунсимон модда, Яккасарой тумани, Сафдош кўчаси, 19-уй олдига борилиб, 19-уйнинг кириш эшигига магнитда ёпиштирган 1 дона қора рангли изолентага ўралган, шаффоф полиэтилен пакет ичида оқ рангли кукунсимон модда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинганлиги ва экспертиза хулосаларига кўра, ушбу воситалар гиёҳвандлик воситалари эканлиги аниқланганлигини, бундан ташқари, судланувчи 111111111нинг тушунтиришлари асосида 2025 йил 2 июнь куни Яккасарой тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан, 111111111нинг яшаш манзили ҳисобланган Чилонзор тумани, 7-мавзе, 45-уй, 91-хонадони кўздан кечирилганда, уйнинг меҳмонхонасидаги шкаф тортмасида шаффоф рангли полиэтилен пакет ичида оқ рангли кукунсимон, 61,682 граммни ташкил қилган ва таркибида “мефедрон” мавжуд бўлган гиёҳвандлик моддасини, шу билан бирга кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш мақсадини кўзлаб, “Зардекс” номли 3 дона дори воситасини келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги, уларни ўтказишда махсус қадоқлаш ва ўлчамларга ажратиш учун ишлатиладиган полиэтилен пакетлар, магнитлар тўплами, изоленталар ва 1 дона электрон тарози борлиги аниқланганлигини инобатга олиб, судланувчи 111111111нинг юқорида аниқланган жиноятларни содир этганлигини тўла тасдиқлайди ва судланувчининг юқоридаги важларини ишончга сазовор эмас деб ҳисоблайди. Суд ҳайъати, судланувчи 111111111нинг жиноий ҳаракатларига юридик баҳо беришда дастлабки тергов органлари томонидан унинг юқорида қайд этилган гиёҳвандлик воситаларини бир қисмини ўтказиб, қолган қисмини ўтказиш учун кетаётган вақтида ушланганлигини инобатга олиб, дастлабки тергов органлари томонидан бир нечта эпизодларга ажратиш орқали 7 Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми билан 5 марта айб эълон қилишда хатога йўл қўйган деб ҳисоблайди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги 12-сонли “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 21-бандининг 5-хатбошида айбдор томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларнинг фақат бир қисми ўтказилиб, қолган қисми кейинчалик суриштирув ёки дастлабки тергов давомида аниқланса, жавобгарлик қонунга хилоф равишда ўтказиш ва қонунга хилоф равишда сақлаш учун алоҳида-алоҳида (агар мазкур восита ва моддаларни ўтказишга нисбатан қасд аниқланмаган бўлса), уларнинг миқдорига боғлиқ равишда келиб чиқиши ҳақида амалий тушунтириш берилган. Дастлабки тергов даврида тўпланган ва судда текшириш билан аниқланган далилларга кўра, 2025 йил 1 июнь куни, соат 17:30ларда Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчаси, 33А-уй олдида Яккасарой тумани ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ХПБ профилактика инспектори томонидан аниқланган 0,3784 грамм “мефедрон” гиёҳвандлик воситаси; - шимининг орқа чўнтагидан ўз ихтиёри билан тақдим этилган 4 дона магнитга ёпиштирилган, 4 дона қора рангли изолентага ўралган, 4 дона шаффоф полиэтилен пакет ичида тарқатиш учун махсус қадоқланган оқ рангли кукунсимон модда таркибида “мефедрон” гиёҳвандлик воситаси; - бундан ташқари, 111111111 сотиш усулида курьерлик билан шуғулланишини маълум қилиб, Яккасарой тумани, Муқумий кўчаси, 7-уйнинг кириш эшигига сотиш усулида ўзи томонидан магнитда ёпиштирган 1 дона қора рангли изолентага ўралган, шаффоф полиэтилен пакет ичидаги “мефедрон” гиёҳвандлик воситаси; - Яккасарой тумани, Сафдош кўчаси, 19-уйнинг кириш эшигига сотиш усулида магнитда ёпиштирган 1 дона қора рангли изолентага ўралган, шаффоф полиэтилен пакет ичидаги “мефедрон” гиёҳвандлик воситасини айни бир турдаги гиёҳвандлик воситаларини фақат бир қисмини сотганида ушланиб, қолган қисми кейинчалик суриштирув ва дастлабки тергов давомида унинг уйидаги жами 61,682 граммни ташкил қилган миқдорда аниқланганлигини, ушбу ҳолатда 111111111 барча гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида сақлаганлиги ҳамда уларни ўтказишда махсус қадоқлаш ва ўлчамларга ажратиш учун ишлатиладиган полиэтилен пакетлар, магнитлар тўплами, изоленталар ва 1 дона электрон тарози борлиги аниқланганлигини, шунингдек, умумий ўтказиш учун мўлжалланган гиёҳвандлик воситаларининг бир қисмини ўтказиб қолган қисмини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатга кўра ўтказа олмаганлигини инобатга олиб, 111111111нинг ушбу ҳаракатлари умумий қасд сифатида уларнинг миқдорига боғлиқ равишда келиб чиқиши ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми билан қамраб олинишини ва қонунга хилоф равишда сақлаш учун (ЖК 276-моддаси ёки бир нечта эпизод сифатида ЖК 273-моддаси билан) алоҳида-алоҳида квалификация қилинмаслиги; Ўзбекистон Республикаси ЖК 25-моддасида шахснинг қасддан 8 қилинадиган жиноятни содир этиш ёки яшириш учун шарт-шароит яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар тўхтатилган бўлса, бундай қилмиш жиноятга тайёргарлик кўриш деб топилиши, қасддан содир этиладиган жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга суиқасд деб топилиши; ЖКнинг 32-моддасида умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан иборат бўлган (давомли) жиноят такроран содир этилган деб топилмаслиги белгиланган. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги 12-сонли “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 21-бандининг 1-хатбошида ЖК 273-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни турлича усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи эвазига ёки қарз сифатида ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозим. Бунда воситалар, моддалар, ўсимликлар шахс томонидан бевосита ёки бошқа (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган жойга қўйиб кетиш) усулда амалга оширилиши мумкин; - 3-4-хатбошида шахснинг гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш учун ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан жавобгарлик уларнинг миқдори билан боғлиқ ҳолда келиб чиқиши; - 25-бандида айбдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар кириши, иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши кераклиги ҳақида берилган амалий тушунтиришларни инобатга олиб, 111111111нинг юқоридаги қилмишини Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми, яъни гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилишда ифодаланган жиноят белгилари билан квалификация қилишни лозим топади. 9 Бундан ташқари, суд ҳайъати, судланувчи 111111111нинг 2-эпизоддаги ҳаракатларини дастлабки тергов органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3-қисми, яъни гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ёхуд уларни ўтказиш мақсадида асбоб-ускуналарни тайёрлаш, сақлашда ифодаланган жиноят белгилари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Шунингдек, судланувчи 111111111га жазо турини танлашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, жиноятни ғараз ва паст мақсадларда содир этганлигини ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида, шунингдек, унинг айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, жиноятни очишда фаол ёрдам берганлигини, оилавий ва моддий шароитини, оилали бўлиб, қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлигини, оиласининг ягона боқувчиси эканлигини, ёшлигини, муқаддам судланмаганлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида ҳамда жазони жиддий камайтирувчи баҳолаб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, айбдор деб топиладиган Ўзбекистон Республикаси 10 ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми санкцияда назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам муддатидан ҳам камроқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ва ЖК 2511-моддасининг 3-қисми озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида жиноятлар мажмуи тариқасида жазоларни қисман қўшиш йўли билан узилкесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 18.06.2025 йилдаги 1721-сонли далолатномасига асосан 111111111 гиёҳвандликдан даволанишга муҳтож эканлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 96-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларида мажбурий равишда гиёҳвандликка қарши даволаниш чораларини қўллашни лозим топади. Шунингдек, суд ҳайъати, ҳукм қонуний кучга киргач иш бўйича ашёвий далил тариқасида олиниб, экспертиза тадқиқотларидан қолган ва 12678-сонли далолатномага асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТ ва ХТБга топширилган таркибида “4-метилметкатинон” (мефедрон) мавжуд бўлган жами 64,224 гр. гиёҳвандлик воситаларини, оқ рангли полиэтилен пакетлар, қора рангли изоленталар, магнитлар ва бир дона тарозини тегишли тартибда йўқ қилишни, шу билан бирга, ашёвий далил тариқасида олинган “Iphone 13Pro” русумли телефон аппарати ва “Samsung A16” русумли телефон аппаратини 111111111нинг яқин қариндошларига тегишли тартибда қайтаришни, “DVD” дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Бундан ташқари, 3 дона капсулаларни экспертиза тадқиқотлари учун тўлиқ сарфланганлигини инобатга олишни лозим топади (и.в. 114-116). Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига мувофиқ, суд ҳайъати ҳукм қ и л а д и: Ташбаев Алишербек Ильхомжон ўғли (Tashbayev Alisherbek Ilxomjon o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми ва ЖК 2511-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилсин. Ташбаев Алишербек Ильхомжон ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 6 йил 6 (ой) муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси; Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3-қисми билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. 111111111га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи тариқасида узил-кесил ўташи учун 7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгилансин. Жазони ўташ муддати 02.06.2025 йилдан бошлаб ҳисоблансин. 111111111га қўлланган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси 11 111111111га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўллаб, жазони ўтаётган жойда гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш чоралари кўрилсин, жазони ўтаб бўлганидан кейин агарда даволашни давом эттиришга зарурат бўлса, умумий асосда тиббий муассасаларда даволаниш чоралари кўрилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач иш бўйича ашёвий далил тариқасида олиниб, экспертиза тадқиқотларидан қолган ва 12678-сонли далолатномага асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТ ва ХТБга топширилган таркибида “4-метилметкатинон” (мефедрон) мавжуд бўлган жами 64,224 гр. гиёҳвандлик воситалари тегишли тартибда йўқ қилинсин; - оқ рангли полиэтилен пакетлар, қора рангли изоленталар, магнитлар ва бир дона тарози тегишли тартибда йўқ қилинсин; - “Iphone 13 Pro” русумли телефон аппарати ва “Samsung A 16” русумли телефон аппарати 111111111нинг яқин қариндошларига тегишли тартибда қайтарилсин; - “DVD” диск жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдирилсин. 3 дона капсулалар экспертиза тадқиқотлари учун тўлиқ сарфланганлигини инобатга олинсин (и.в. 114-116). Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, унинг ҳимоячиси ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: имзо А.Хакимов Халқ маслаҳатчилари: имзо Ф.Юсупова имзо Я.Магдиева Нусхаси аслига тўғри: 12