← Назад
Решение #31535 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
19
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| адар ЖПК | 224 | — | law | |
| адар ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| банди ва | 274 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| дорда содир этилишида ва ЖК | 274 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| айбдор деб топиладиган ЖК | 276 | — | law | |
| банди санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини ва ЖК | 274 | — | law | |
| жазоларни ЖК | 59 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| унга ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 274 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил ноябрь ойининг 10 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи
судья А.Хакимов, судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг катта
ёрдамчиси Э.Эминов, судланувчи 111111111111, унинг ҳимоячиси – адвокат
Т.Алибаевнинг иштирокида, Баходиров Хожиакбар Ботирович (Baxodirov
Xojiakbar Botirovich)га нисбатан 1-1005-2505/446-сонли жиноят ишини кўриб
чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Баходиров Хожиакбар Ботирович (Baxodirov Xojiakbar
Botirovich) – 18.02.2002 йилда Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
маълумоти ўрта, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам
судланмаган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани,
“Гуручариқ” МФЙ, Қорасарой, Сариқ-су тор кўчаси,
70,70а-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда
бўлиш тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланган, дастлабки тергов даврида 18.08.2025 йилдан
19.08.2025 йилга қадар ЖПКнинг 224-моддасига асосан
ва 19.08.2025 йилдан 21.09.2025 йилга қадар ЖПКнинг
227-моддасига асосан вақтинча ушланган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди
ва 274-моддаси 4-қисмининг “в” банди билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, дастлабки тергов
жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят
ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари
ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни
аниқлади:
Баходиров Хожиакбар Ботирович, 2025 йил 18 август куни соат
01:00ларда Тошкент шаҳар, “Абдулла Қаҳҳор” МФЙ, М.Таробий кўчаси,
30-уй олдида Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан
тўхтатилиб текширилганида, шимининг олд чап чўнтагидан, бир дона
шаффоф полиэтилен пакетчага солинган оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон
оғирлиги 0,6727 граммга тенг таркибида синтетик “3-Chloromethcatinone”
гиёҳвандлик моддасини ўтказиш мақсадини кўзламай, ўзининг истеъмоли
учун сақлаб келганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб
олинган.
Бундан ташқари, 111111111111 келгусида истеъмол қилиш учун сақлаб
келаётган кўп миқдордаги катинон (1-алъфа-аминопропиофенон) номли
гиёҳвандлик моддасини ўзига олдиндан таниш бўлмаган Ашрапова Мадина
Абзал қизининг +998950057937 рақамига очилган “Умида” номли профилига
ва шахсини аниқлаш имкони бўлмаган “Tamila” номли, “Jalwa Girls” номли
ҳамда +998909945445 рақамига очилган профиль фойдаланувчиларига
2025 йил 17 август кунидан 18 август кунига ўтар кечаси телеграм
мессенджерида ўзига тегишли “Iphone-15Pro Max” русумли телефон
аппаратида ўзи фойдаланиб келадиган +998998767767 рақамига очилган
“X” номли профиль орқали уларни гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилишга
қизиқтириб, уларга гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишни таклиф
қилиш орқали жалб қилиб келган.
Судланувчи Баходиров Хожиакбар Ботирович суд мажлисида, айбига
тўлиқ иқрорлик билдириб, дастлабки тергов давридаги кўрсатувларини
тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни, “iPhone 15 Pro Max” русумли телефон
аппарати мавжуд бўлиб, унда +998998767767 рақамидан фойдаланиб
келишини, телеграм мессенджерида мазкур рақамга расмийлаштирилган
“Х” номли профиль очилган бўлиб, ушбу профилдан ўзи фойдаланиб
келишини, интернет тармоғи орқали гиёҳвандлик моддалари ҳақида
маълумотларни кўриб, уларни чекишга қизиққанлигини, телеграм
мессенджеридаги мавжуд гиёҳванд моддалар сотиладиган ботлар орқали
2025 йил 18 август куни соат 01:00ларда “Chupachups168” номли бот орқали
1.300.000 сўмга 1,5 грамм мефедрон гиёҳвандлик моддасини сотиб
олганлигини, пулни банкомат орқали бот томонидан кўрсатилган пластик
картага ўтказганлигини, аммо карта кимга тегишли эканлигини ва унинг
рақамларини эслаб қолмаганлигини, тўлов амалга оширилгандан сўнг, бот
орқали гиёҳвандлик моддаси яширинган локация жўнатилганлигини, ушбу
локация орқали у Миробод туманига бориб, гиёҳванд моддани олганлигини,
ҳозирда у гиёҳванд моддани олган аниқ жойни эслай олмаслигини, чунки
локация маълумоти олинганидан кейин ўчиб кетишини, мефедрон
гиёҳвандлик моддаси бурун орқали ҳидлаб чекилишини, 2025 йил 18 август
куни соат 01:30ларда у Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор МФЙ, М.Таробий
кўчаси, 30-уй олдида енгил табиатли аёллар билан жинсий алоқа қилиш
мақсадида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ИИБ ходимлари уни
тўхтатганлигини ва агар ёнида тақиқланган нарсалар бўлса, ўз ихтиёри билан
топширишни сўрашганида, ёнида ҳеч қандай нарса йўқлигини айтганлигини,
аммо холислар иштирокида унинг қора рангли шимини кўздан кечириш
жараёнида шимнинг олд чап чўнтагидан мефедрон гиёҳвандлик моддаси
топилганлигини, ИИБ ходимларига мазкур гиёҳвандлик модда ўзиники
эканлигини, уни телеграм мессенджери орқали сотиб олганини ва шахсан
истеъмол қилиш мақсадида сақлаб юрганини айтганлигини, сўнг ИИБ
ходимлари тегишли ҳужжатларни расмийлаштирганлигини, мефедрон
гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида эмас, балки шахсий истеъмоли учун
сақлаганлигини, мефедрон моддасини сотиш нияти бўлмаганлигини, балки
фақат уни чекиш учун сақлаб келганлигини, “Chupachups168” номли ботнинг
эгасини танимаслигини, у ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини
ва уни олдин кўрмаганини, аввал ҳам гиёҳвандлик моддасини қизиқиш билан
истеъмол қилганини, мазкур ҳолатларни қизиқиш юзасидан суратга олганини
айтганлигини, бу суратлар унинг шахсий “iPhone 15 Pro Max” русумли
2
телефон аппарати хотирасида сақланиб турганлигини, бундан ташқари,
у келгусида истеъмол қилиш учун сақлаб келаётган гиёҳванд моддасини
телеграм мессенджеридаги +998950057937 рақамига очилган “Умида”,
“Tamila”, “Jalwa Girls” номли ҳамда +998909945445 рақамига очилган
профиль фойдаланувчиларига 2025 йил 17 август кунидан 18 август кунига
ўтар кечаси “X” номли профиль орқали истеъмол қилишни таклиф этганини,
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, бу каби ҳолат бошқа
такрорланмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни
сўраб кўрсатувлар берди.
Судланувчи 111111111111 айбига тўлиқ иқрор бўлса-да, унинг айби
қуйидагилар билан ўз исботини тўлиқ топади.
Гувоҳ Исмаилова Мадина Абдугаппаровна суд мажлисида, дастлабки
тергов давридаги кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни, 2025 йил
18 август куни соат 01:00ларда Яккасарой тумани, “Абдулла Қаххор” МФЙ,
М.Таробий кўчасида кетаётган вақтида, олдига ИИБ ходимлари сифатида
таништирган шахслар келиб, бир ишда холис бўлиб иштирок этишини
сўраганларида рози бўлганлигини, унга ва яна бир холисга уларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятларини тушунтиришганлигини, сўнгра ўша ерда ўзини
111111111111 деб таништирган шахсни ёнини кўздан кечиришганида,
111111111111нинг эгнида бўлган қора рангли шимининг олди чап чўнтагидан
бир дона шаффоф рангли, полиэтилен пакетчага солинган, оқ рангли, ўткир
ҳидли, кукунсимон модда борлиги аниқланганлигини, 111111111111 ушбу
модда ўзига тегишли эканлигини, ўзининг истеъмоли учун интернет
тармоғидан сотиб олиб, локация орқали олганлигини айтганлигини, ИИБ
ходимлари
мазкур
ҳолатни
видеотасвирга
олиб,
баённома
расмийлаштиришганлигини, тезкор тадбир жараёнида қонунга хилоф
ҳаракатлар содир этилмаганлигини билдириб кўрсатувлар берди.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб
чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчининг, шу билан бирга, дастлабки
тергов давридаги кўрсатувлари ўқиб эшиттирилган гувоҳ Г.Балуевнинг
кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари
талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда
тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси
талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона
текшириб чиқиб, судланувчи 111111111111нинг содир этган жиноятлардаги
айби ИИО ФМБ ходимларининг билдиргилари (и.в. 4), ашёвий далилни олиш
баённомаси (и.в. 5), тушунтириш хатлари (и.в. 6-8), 19.08.2025 йилги
№3278-сонли суд-кимёвий экспертиза хулосаси (и.в.14-15), нарсани кўздан
кечириш баённомаси ва илова қилинган фото суратлар (и.в. 28-58),
20.08.2025 йилги №2316-сонли наркологик экспертиза хулосаси (и.в. 73)
ҳамда бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топади.
Суд, судланувчи 111111111111нинг жиноий ҳаракатларини юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги 12-сонли “Гиёҳвандлик воситалари
ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид
3
жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган
амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, дастлабки тергов органлари
томонидан судланувчи 111111111111нинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди, яъни гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш
мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш кўп миқдорда содир
этилишида ва ЖК 274-моддаси 4-қисмининг “в” банди, яъни гиёҳвандлик
воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп ёки шахснинг ақл-идрокига
таъсир этувчи бошқа моддаларни ҳар қандай шаклда истеъмол қилишга жалб
этиш икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан содир этилишида ифодаланган
жиноят белгилари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
28-моддаси
1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби
қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан
исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш
учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо
тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини
ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган
зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олишлари
кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори
жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик,
одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал
қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
айбдорнинг
шахсига,
шунингдек,
жазони
енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида
тушунтиришлар берилган.
Шунингдек, судланувчи 111111111111га жазо турини танлашда
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб
ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар
томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли
қарори талабларидан келиб чиқиб, жиноятни ғараз мақсадларда содир
этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида, шунингдек, унинг
айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий
шароитини, ёшлигини, оиласининг боқувчиси эканлигини, муқаддам
судланмаганлигини инобатга олиб, айбдор деб топиладиган ЖК 276-моддаси
2-қисмининг “а” банди санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш
жазосини ва ЖК 274-моддаси 4-қисмининг “в” банди санкциясида назарда
4
тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлаб, жазоларни ЖКнинг
59-моддаси тартибида қисман қўшиш орқали жиноятлар мажмуи тариқасида
тайинлашни, шунингдек, уни вақтинча ушланган муддатини чегириб, ЖКнинг
62-моддаси тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Тошкент
шаҳар наркология диспансерининг 20.08.2025 йилдаги №2316-сонли
хулосасига кўра, 111111111111 гиёҳвандликдан мажбурий даволанишга
муҳтожлиги аниқланганлигини инобатга олиб, унга ЖКнинг 96-моддасига
асосан мажбурий даволаниш чораларини қўллашни лозим топади.
Шунингдек, суд иш бўйича ашёвий далил тариқасида олиниб, экспертиза
тадқиқотларидан қолган ва 13274-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон
Республикаси ДХХ МТ ва ХТБга топширилган таркибида 3-хлорметкатинон
мавжуд бўлган – 0,6577 гр. гиёҳвандлик воситаларини ҳукм қонуний кучга
киргач, тегишли тартибда йўқ қилишни ва “IPHONE 15PROMAX” русумли
телефон аппаратини тегишли тартибда 111111111111га қайтаришни ҳамда
1 дона “DVD” дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига мувофиқ, суд
ҳукм
қ и л а д и:
Баходиров Хожиакбар Ботирович (Baxodirov Xojiakbar Botirovich)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди
ва 274-моддаси 4-қисмининг “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир
этишда айбдор деб топилсин.
Баходиров Хожиакбар Ботировичга Ўзбекистон Республикаси
ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 3 йил муддатга озодликни
чеклаш жазоси;
Ўзбекистон Республикаси ЖК 274-моддаси 4-қисмининг “в” банди билан
3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган
жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш
жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан 111111111111ни
18.08.2025 йилдан 19.08.2025 йилга қадар ҳамда 19.08.2025 йилдан
21.08.2025 йилга қадар вақтинча қамоқда сақланган 3 кунининг ҳар бир
кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб чегирилсин
ва узил-кесил ўташи учун 3 (уч) йил 27 (йигирма етти) кун озодликни чеклаш
жазоси тайинлансин.
111111111111га озодликни чеклаш жазосини ўташ даврида Тошкент
шаҳар, Олмазор тумани, “Гуручариқ” МФЙ, Қорасарой, Сариқ-су тор кўчаси,
70,70а-уйни ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача
бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари
қолган вақтда уй-жойидан чиқиши чеклансин.
5
111111111111нинг озодликни чеклаш жазосининг муддати пробация
бўлинмасига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш 111111111111нинг яшаш жойидаги
Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимига юклатилсин.
111111111111нинг зиммасига ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг:
-назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш ва иш жойини
ўзгартирмаслик;
-Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
-алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари
ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик;
-жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби
тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин.
111111111111га жазони ўташ даврида, унга белгиланган чекланишларни
бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 6-бандида
кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин.
111111111111га нисбатан қўлланган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
111111111111га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан
жазо тайинлаш билан бирга жазони ўташ даврида умумий асосда
гиёҳвандликдан тиббий муассасаларда даволансин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил тариқасида олиниб,
экспертиза тадқиқотларидан қолган ва 13274-сонли квитанцияга асосан
Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТ ва ХТБга топширилган таркибида
3-хлорметкатинон мавжуд бўлган – 0,6577 гр. гиёҳвандлик воситалари
тегишли тартибда йўқ қилинсин;
- “IPHONE 15PROMAX” русумли телефон аппарати тегишли тартибда
111111111111га тегишли тартибда қайтарилсин;
- 1 дона “DVD” диск жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун
қолдирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан
ўн сутка ичида, маҳкум, унинг ҳимоячиси ҳукм нусхасини олган кундан
эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест
билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент
шаҳар жиноят ишлари бўйича кассация инстанциясига шикоят бериши ёки
протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи судья:
имзо
Нусхаси аслига тўғри:
6
А.Хакимов