← Назад
Решение #31556 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
18
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| исми ва ЖК | 273 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 463 | 1 | law | |
| бандида ЖПК | 951 | — | law | |
| илмишини ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| этганлигини ЖК | 56 | — | law | |
| яшаш жойидан ижобий тавсифланишини ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил ноябрь ойининг 10 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи
судья А.Хакимов, халқ маслаҳатчилари: Ф.Юсупова ва Я.Магдиевалардан
иборат таркибда, судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг котиблигида, тарафлардан
давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси
С.Саиджанова, судланувчи 11111111111, унинг ҳимоячиси – адвокат
Р.Ахмеджановларнинг иштирокида, Қаххоров Дониёр Абдунаби ўғли
(Qaxxorov Doniyor Abdunabi o‘g‘li)га нисбатан 1-1005-2505/462-сонли жиноят
ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Қаххоров Дониёр Абдунаби ўғли (Qaxxorov Doniyor
Abdunabi o‘g‘li) – 27.11.1995 йилда Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, вақтинча
ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Юнусобод
тумани, “Янгибоғ” МФЙ, 13-мавзе, 4-уй, 67-хонадонда
истиқомат
қилувчи,
дастлабки
тергов
даврида
18.07.2025 йилда вақтинча ушланган, иш бўйича “қамоққа
олиш”
тарзидаги
эҳтиёт
чораси
қўлланган,
19.07.2025 йилдан қамоқда сақланган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми билан айбланган.
Суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб,
дастлабки тергов жараёнида тўпланган далилларни суд мажлисида текшириб,
уларга баҳо бериб, жиноят ишига қўшилган ҳужжатларни кўздан кечириб,
тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Қаххоров Дониёр Абдунаби ўғли, гиёҳвандлик воситаларини истеъмол
қилиш мақсадида, 2025 йил 17 июль куни соат 22:00ларда ўзига тегишли
“RedMi-12” русумли телефони орқали “Telegram” ижтимоий тармоғидаги
“Bot”га кириб, 550.000 сўм эвазига гиёҳвандлик воситасини бот орқали
юборилган локация бўйича олиб, 2025 йил 18 июль куни, соат 02:00ларда
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 66-уйда
жойлашган “Спа салон”га келганида, шу ерда хизмат олиб бораётган Яккасарой
туман ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли, холислар
иштирокида унинг ёни кўздан кечирилганда, бир дона қора рангли изолентага
ўралган кукунсимон, 0,3203 граммга тенг бўлган “4-метилметкатинон”
(мефедрон) моддасини ўтказиш мақсадини кўзламай, ўз истеъмоли учун
қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, процессуал
тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Суд мажлисида Қаххоров Дониёр Абдунаби ўғли айбига қисман иқрорлик
билдириб, дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини тасдиқлаб,
қуйидагиларни, яъни 2025 йил бошларидан ҳозирги вақтга қадар Чилонзор
туманида жойлашган “Flint” МЧЖда савдо вакили сифатида меҳнат
фаолиятини амалга ошириб келишини, 2024 йилни ўрталарида у ора-орада
“Мефедрон” гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиб келаётганлигини,
гиёҳвандлик воситаси ҳақида интернет орқали қизиқиб қолганини
ва “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги турли гуруҳлар ва ботлар орқали
буюртма бериб, уни истеъмол қилиб юрганини, у “Мефедрон” кукунсимон
ҳолатда бўлганлиги сабабли, уни ёйиб, майдаланган ҳолга келтириб, узун
йўлакча шаклида қўйиб, сўнгра трупка орқали бурун тешикларига тортиш
йўли билан истеъмол қилишини, 2025 йил 17 июль куни соат 22:00ларда ўзига
тегишли “RedMi 12” русумли телефон аппарати орқали “телеграм” ижтимоий
тармоғидаги “Массажистка” номли гуруҳга кириб, массаж хизмати
кўрсатувчи қизларни излаганини, шу пайтда ўзини “Мадина” деб таништирган
шахс билан ёзишма олиб бориб, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси,
66-уйда жойлашган “Массаж” салонига боришга келишганлигини, у ерга
боришдан олдин “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Bot”га кириб, 550.000 сўм
эвазига гиёҳвандлик воситасини буюртма қилганлигини ва бот орқали юборилган
локация бўйича қора изолентага ўралган бир дона “Мефедрон” гиёҳвандлик
воситасини олиб, 2025 йил 18 июль куни, соат 02:00ларда Яккасарой тумани,
Шота Руставели кўчаси, 66-уйда жойлашган “Спа салон”га келганлигини
ва массаж қилувчи қиз хонага кириб чиқиб юрганида, шу ерда хизмат олиб
бораётган Яккасарой туман ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ ходимларида шубҳа
уйғотганлиги сабабли, холислар иштирокида унинг ёни кўздан кечирилганини
ва мефедрон гиёҳвандлик воситаси аниқланганлигини ва ашёвий далил
тариқасида расмийлаштириб олинганлигини, ходимлар ундан ушбу
гиёҳвандлик воситасини нима мақсадда сақлаб келаётганлигини
сўраганларида, ўзининг истеъмоли учун сақлаб келаётганлигини, бирон кимга
бериш ёки сотиш мақсади йўқлигини айтганлигини, бироқ, у дастлабки тергов
даврида “Мадина”дан гиёҳвандлик воситасини истеъмол қиладими ёки
йўқлигини сўраганини, “Мадина” эса “Мефедрон” гиёҳвандлик воситасини
истеъмол қилишини айтганини ҳамда Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани,
Ш.Руставели кўчаси, 66-уйда жойлашган “Массаж” салонига келишини, агар
гиёҳвандлик воситаси бўлса, ўзи билан олиб келишини сўраганини, у мазкур
таклифга розилик билдиргани” ҳақида кўрсатув бермаганлигини, сўроқ
баённомасини ҳаяжонда ўқиб, эътиборсизлик сабаб имзолаб юборган бўлиши
мумкинлигини, судда бераётган кўрсатувлари тўғри эканлигини, аслида ҳам
ўзи учун олган гиёҳвандлик воситаси бир марта истеъмол қилиш учун
етадиган миқдорда бўлганлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини,
бу каби ҳолат бошқа такрорланмаслигини маълум қилиб, суддан унга
нисбатан енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар берди.
Судланувчи 11111111111 айбига қисман иқрорлик билдирса-да, унинг
айби қуйидагилар билан ўз исботини тўлиқ топади.
Гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Рўзимов Мирза Улуғбек ўғли
дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни,
2
яъни 2025 йил 18 июль куни соат 01:30лар атрофида Яккасарой тумани,
Ш.Руставели кўчасидаги 66-уй олдидан ўтиб кетаётганида, ёнига ўзларини
ИИО ходимлари сифатида таништирган шахслар келиб, бир ишда холис
сифатида иштирок этишини сўраганларида, рози бўлганлигини, ИИО
ходимлари унга ва яна бир холисга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини
тушунтиришганлигини, ходимлар билан бирга шу ердаги “Спа салон”га
киришганини ва кейинчалик маълум бўлган Д.Қаҳҳоров видео тасвир орқали
кўздан кечирилганида, унинг ёнидан бир дона қора рангли изолентага ўралган
кукунсимон модда аниқланганини, 11111111111дан ушбу модда нима
эканлиги ва нима мақсадда сақлаётганлиги сўралганида, 11111111111 ушбу
моддани ижтимоий тармоқдаги “телеграм” саҳифасидаги сотиб олганлигини,
уни бирон кимга бериш ёки сотиш мақсади йўқлигини, фақатгина шахсий
истеъмоли учун сақлаб келаётганлигини маълум қилганини, ИИБ ходимлари
томонидан мазкур модда баённома асосида расмийлаштириб олинганлигини,
тезкор-тадбир жараёнида бирон-бир ноқонуний ҳаракатлар содир
этилмаганлигини, шунингдек, тадбир давомида 11111111111 гиёҳвандлик
воситасини бирон бир шартли харидорга ёки бошқа шахсга сотаётгани
ва ўтказаётганлиги аниқланмаганлигини баён қилиб кўрсатувлар берди.
Суд ҳайъати, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва гувоҳнинг, шу билан
дастлабки тергов давридаги кўрсатувлари ўқиб эшиттирилган гувоҳ
Н.Саъдуллаевнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган
ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар
томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи 11111111111нинг айби
ИИБ ходимининг билдиргиси (и.в. 3), ашёвий далилни олиш баённомаси
(и.в. 5), тушунтириш хатлари (и.в. 8, 10, 12, 14), кимёвий экспертиза хулосаси
(и.в. 20-21), наркология диспансерининг хулосаси (и.в. 67) ҳамда бошқа
объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топади.
Баён этилганларга кўра, суд ҳайъати, дастлабки тергов органлари
томонидан судланувчи 11111111111нинг ҳаракатларини Ўзбекистон
Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми, яъни гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда
қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилишда ифодаланган жиноят
белгилари билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
28 апрелдаги 12-сонли “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан
қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 25-бандида айбдорда гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф
равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи
қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай
восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига
оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга,
3
масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп
моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда
топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда)
қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга
яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги,
экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар
киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг
ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми
ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши
кераклиги;
33-бандида судлар шуни назарда тутишлари лозимки, “Тезкор-қидирув
фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ, бундай фаолиятни
амалга оширувчи давлат органлари томонидан назорат остида олиш, яъни
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни
истеъмол қилиш ёки сотиш мақсадини кўзламасдан олишдан иборат бўлган
махсус тадбир амалга оширилиши мумкин бўлиб, у жиноят-процессуал
қонунининг тегишли талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши
лозимлиги тўғрисида амалий тушунтириш берилган.
Дастлабки тергов даврида тўпланган ва судда текшириш йўли билан
аниқланган далилларга кўра, судланувчи 11111111111 гиёҳвандлик
воситаларини ўзининг истеъмоли учун телефонидаги “Telegram” ижтимоий
тармоғидаги бот орқали сотиб олганлиги;
- бундан ташқари, тўпланган далилларга кўра, гиёҳвандлик воситаларини
сотиши ёки ўтказиш учун сақлаб келаётганлиги юзасидан ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар томонидан махсус харидор иштирокида назорат харид
тадбири ўтказилмаганлиги, тезкор тадбир жараёнида харидор бўлганлигидан
далолат берувчи маълумотлар мавжуд эмаслиги;
- бундан ташқари, гувоҳ Шокирова Нигора Холимовна дастлабки тергов
даврида берган тушунтириш хатида қуйидагиларни, яъни Яккасарой тумани,
Ш.Руставели кўчасидаги 66-уйда жойлашган “СПА” салонда массажчи бўлиб
ишлашини, 2025 йил 18 июль куни, соат 02:00ларда салонга шахси кейинчалик
маълум бўлган 11111111111 келганлигини ва массаж олиш учун хонага
кирганлигини, у 11111111111ни массаж қилиш учун тайёргарлик кўриб,
хонага кириб чиқиб юрганида, 11111111111 пул купьюрасидан нимадир олиб
тайёрлаб турганини кўрганлигини, шу вақтда Яккасарой туман ИИО ФМБ
ТҚХ ЖҚБ ходимлари кириб келишганлигини ва ўзларини таништириб,
текширув ўтказишларини айтишганлигини, 11111111111 уларда шубҳа
уйғотганлиги сабабли, холислар иштирокида унинг ёни кўздан кечирилиб, бир
дона қора рангли изолентага ўралган кукинсимон моддасини сақлаб
келаётганлиги аниқланганлигини, ходимлар 11111111111дан бу нима
эканлигини ва нима мақсадда олиб юрганини сўраганларида, 11111111111
уларга мефедрон моддасини ўз истеъмоли учун сақлаб келаётганлигини
айтганлиги мазмунида тушунтиришлар берганлиги, лекин у 11111111111га у
ёки 11111111111 унга гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиши ҳақида
айтмаганлиги, улар ўртасида бу каби суҳбат ва таклифлар бўлмаганлигини,
4
унинг исми Мадина эмаслиги ва салонда Мадина исмли ходим бўлмаганлиги;
- соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Тошкент шаҳар наркология
диспансерининг 05.09.2025 йилдаги 2463-сонли далолатномасига асосан
11111111111 гиёҳвандликдан мажбурий даволанишга муҳтож эканлиги
аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 23-моддасининг 2-қисмида айбдорликка
оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган
бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал
қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам
гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал
қилиниши керак деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 463-моддасининг 1-қисмида айблов
ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг
жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот
қилинган тақдирдагина чиқарилади. Айблов ҳукмига жиноят содир
этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш
материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага
келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида
йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил
24 августдаги 24-сон “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг
3-бандида ЖПКнинг 951-моддасига кўра, агар фактик маълумотлар қонунга
хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан
кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли
билан ёхуд ЖПК талаблари бузилган, шу жумладан номаълум манбадан ёхуд
жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган манбадан
олинган бўлса мақбул эмас деб топилиши тўғрисида амалий тушунтириш
берилган.
Суд ҳайъати, дастлабки тергов даврида тўпланган ва судда текшириш
йўли билан аниқланган далилларга асосланиб, 11111111111дан олинган
гиёҳвандлик воситаси истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда
эмаслиги, алоҳида махсус қадоқланиб, ўтказиш ёки сотиш мақсадида хуфиёна
жойга беркитилмаганлиги, 11111111111ни айни ушбу турдаги гиёҳвандлик
воситасини истеъмол қилиши ва ушбу турдаги гиёҳвандликдан мажбурий
даволанишга муҳтож эканлиги аниқлангани тўғрисидаги эксперт хулосаси
мавжудлиги;
- Тошкент шаҳар ЭКББнинг 2025 йил 18 июль кунидаги №2705-сонли
хулосасига кўра, 11111111111дан олинган қора рангли изолентага ўралган
модда, “4-метилметкатинон” (мефедрон) моддаси эканлиги ва унинг вазни
0,3203 граммни ташкил этиши;
- 11111111111дан гиёҳвандлик воситасини олишда тезкор қидирув
ходимлари томонидан назорат остида олиш, яъни гиёҳвандлик воситаларини
истеъмол қилиш ёки сотиш мақсадини кўзламасдан олишдан иборат бўлган
махсус тадбир амалга оширилиши мумкин бўлса-да, ушбу ҳолат жиноят5
процессуал қонунининг тегишли талабларига қатъий риоя этган ҳолда
ўтказилмаганлигини;
- назорат остида ёки ҳақиқатда судланувчидан гиёҳвандлик воситасини
сотиб олувчи харидорнинг ўзи амалда мавжуд эмаслигини;
- 11111111111ни бирон-бир шахс билан тил бириктирганлиги ва бир
гуруҳ бўлганлигидан далолат берувчи маълумотлар мавжуд эмаслигини,
шу жумладан дастлабки тергов органлари томонидан номаълум манбадан
ва жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган манбадан
ҳамда тахминларга асосланиб айб эълон қилганлигини;
- иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб,
11111111111нинг ҳаракатларини ЖК 25,273-моддасининг 5-қисмида назарда
тутилган жиноят белгилари билан квалификация қилиб бўлмаслигини
инобатга олиб, унинг ушбу қилмишини ЖК 276-моддаси 2-қисмининг
“а” банди, яъни яъни гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки
психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда
олиш, сақлашда, ташиш кўп миқдорда содир этилишида ифодаланган жиноят
белгиларига қайта квалификация қилишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
28-моддаси
1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби
қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан
исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш
учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо
тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини
ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган
зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олишлари
кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори
жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик,
одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал
қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
айбдорнинг
шахсига,
шунингдек,
жазони
енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида
тушунтиришлар берилган.
Шунингдек, судланувчи 11111111111га жазо турини танлашда
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб
ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар
томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли
қарори талабларидан келиб чиқиб, жиноятни паст мақсадларда содир
6
этганлигини ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат
сифатида баҳолаб, унинг айбига қисман иқрорлигини ва қилмишидан
пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини, ёшлигини, муқаддам
судланмаганлигини ва жиноятни очишда фаол ёрдам берганлигини, яшаш
жойидан ижобий тавсифланишини ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони
енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳолаб, айбдор деб топиладиган
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди
санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазоси тайинлашни
шунингдек, уни вақтинча ушланган муддатини чегириб, ЖКнинг 62-моддаси
тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади.
Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Тошкент шаҳар
наркология диспансерининг 05.09.2025 йилдаги 2463-сонли далолатномасига
асосан 11111111111 гиёҳвандликдан мажбурий даволанишга муҳтож эканлиги
аниқланганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 96-моддасига асосан
мажбурий даволаниш чораларини белгилашни лозим топади.
Шунингдек, суд ҳайъати, ҳукм қонуний кучга киргач иш бўйича ашёвий
далил тариқасида олиниб, экспертиза тадқиқотларидан қолган ва 13279-сонли
квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТ ва ХТБга
топширилган таркибида “4-метилметкатинон” (мефедрон) мавжуд бўлган
модда - 0,3103 гр. гиёҳвандлик воситасини тегишли тартибда йўқ қилишни,
шу билан бирга, ашёвий далил тариқасида олинган “DVD” дискни жиноят иши
ҳужжатларида сақлашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига мувофиқ, суд ҳайъати
ҳукм
қ и л а д и:
Қаххоров Дониёр Абдунаби ўғли (Qaxxorov Doniyor Abdunabi o‘g‘li)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда
тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилсин.
Қаххоров Дониёр Абдунаби ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 3 (уч) йил муддатга озодликни
чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида 11111111111ни
дастлабки тергов даврида 18.07.2025 йилда вақтинча ушланган 1 куни
ва 19.07.2025 йилдан 10.11.2025 йилга қадар жами 115 кун қамоқда сақланган
ҳар бир кунини озодликни чеклашнинг бир кунига тенглаштириб, тайинланган
жазодан чегирилсин ва узил-кесил ўташи учун 2 (икки) йил 8 (саккиз) ой
5 (беш) кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
11111111111га озодликни чеклаш жазосини ўташ даврида Тошкент
шаҳар, Юнусобод тумани, “Янгибоғ” МФЙ, 13-мавзе, 4-уй, 67-хонадонни
ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уйжойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уйжойидан чиқиши чеклансин.
11111111111нинг озодликни чеклаш жазосининг муддати пробация
бўлинмасига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
7
юклатилсин.
11111111111нинг зиммасига ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг:
- назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш ва иш жойини
ўзгартирмаслик;
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
- алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари
ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик;
- жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби
тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин.
11111111111га жазони ўташ даврида, унга белгиланган чекланишларни
бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 6-бандида
кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин.
11111111111га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан
жазо тайинлаш билан бирга жазони ўташ даврида умумий асосда
гиёҳвандликдан тиббий муассасаларда даволансин.
11111111111га қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
бекор қилинсин ва дарҳол суд мажлиси залида қамоқдан озод этилсин.
11111111111га ҳукм қонуний кучга киргунига қадар, “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўллансин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил тариқасида олинган,
экспертиза тадқиқотларидан қолган ва 13279-сонли квитанцияга асосан
Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТ ва ХТБга топширилган таркибида
“4-метилметкатинон” (мефедрон) мавжуд бўлган модда - 0,3103 гр.
гиёҳвандлик воситаси тегишли тартибда йўқ қилинсин;
- “DVD” диск жиноят иши ҳужжатларида сақлансин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан
ўн сутка ичида, маҳкум, унинг ҳимоячиси ҳукм нусхасини олган кундан
эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест
билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент
шаҳар жиноят ишлари бўйича кассация инстанциясига шикоят бериши ёки
протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи судья:
имзо
А.Хакимов
Халқ маслаҳатчилари:
имзо
Ф.Юсупова
имзо
Я.Магдиева
Нусхаси аслига тўғри:
8