← Назад
Решение #31593 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| айбдор деб топиладиган ЖК | 276 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| унга ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил ноябрь ойининг 10 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи
судья А.Хакимов, судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг катта
ёрдамчиси Э.Эминов, судланувчи 1111111111, унинг ҳимоячиси – адвокат
Д.Саидоваларнинг иштирокида, Давлетов Муродбек Ислом ўғли (Davletov
Murodbek Islom o‘g‘li)га нисбатан 1-1005-2505/448-сонли жиноят ишини
кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Давлетов Муродбек Ислом ўғли (Davletov Murodbek
Islom o‘g‘li) – 23.07.2002 йилда Хоразм вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, бўйдоқ,
вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Хоразм вилояти,
Тупроққаъла тумани, Питнак қишлоғи, Ю.Рахмонов
кўчаси, 12-уйда яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, 27.07.2025 йилдан
қамоқда сақланган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан
айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, дастлабки тергов
жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят
ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари
ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни
аниқлади:
Давлетов Муродбек Ислом ўғли, 2025 йил 26 июль куни соат 00:10ларда
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Абдулла Қаҳҳор” МФЙ, М.Таробий
кўчасида шубҳали ҳаракатланиб келаётганлиги сабабли, Яккасарой туман
ИИО ФМБ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда, унинг эгнида
бўлган шимининг чўнтагида шаффоф оғзи маҳкамланадиган бир дона полимер
пакетча ичида сарғиш рангли, ўзига хос ҳидли, кристалл-кукунсимон оғирлиги
0,25 граммга тенг таркибида “4-метилметкатинон” мавжуд бўлган “катион”
гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламасдан, ўзининг истеъмоли
учун сақлаб келганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб
олинган.
Судланувчи Давлетов Муродбек Ислом ўғли суд мажлисида, айбига
тўлиқ иқрорлик билдириб, дастлабки тергов давридаги кўрсатувларини
тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни, анча вақтдан бери гиёҳвандлик воситаси
истеъмол қилганини, Юнусобод туманида жойлашган “Ал-Фраганус”
институтида ахборот маркази ходими сифатида ишлаб келишини, 2025 йил
24 июль куни ўз номига расмийлаштирилган +99877-016-09-18 рақамига
боғланган “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги бот орқали, номи аниқ ёдида
қолмаган каналдан, гиёҳвандлик моддасини шахсий истеъмоли учун буюртма
бериб, сўнг у ўз номига очилган банк картасидан 500.000 сўмни ботдан
юборилган ҳисоб рақамга ўтказганлигини, пул ўтказилгандан кейин бот
томонидан унга жойлашув (локация) маълумоти юборилганлигини, Юнусобод
туманидаги “Уч Қаҳрамон” пости томон йўл олган ва ушбу пост яқинида
ўрнатилган ўриндиқ олдига бориб, пастки қисмига бир нарса
ёпиштирилганини кўрганлигини ва бу жойда гиёҳвандлик моддаси
сақланаётганига ишонч ҳосил қилганлигини, дастлаб атрофга назар ташлаб,
ҳеч ким йўқлигини аниқлаганидан сўнг, ўриндиқнинг пастки қисмидаги
гиёҳвандлик моддасини олганлигини, ушбу моддадан оз миқдорда шахсий
истеъмоли учун фойдаланганлигини ва қолган қисмини шимининг чўнтагида
сақлаб юрганлигини, 2025 йил 26 июль куни у Яккасарой тумани ҳудудида
юрган вақтида, олдига фуқаролик кийимида бўлган ИИО ходимлари икки
нафар холис билан келганлигини, ёнида қонунга хилоф бўлган бирор нарса
бор-йўқлиги ҳақида сўрашганида, ўз ихтиёри билан ёнида шахсий истеъмоли
учун “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали сотиб олган гиёҳвандлик воситаси
борлигини маълум қилган ҳамда уни шимининг чўнтагида сақлаб
келаётганини айтганлигини, ИИО ходимлари икки нафар холис иштирокида
унинг ёнини кўздан кечириб, шимининг чўнтагидан “Телеграм” орқали харид
қилинган гиёҳвандлик воситасини топишган ва мазкур ҳолатни белгиланган
тартибда расмийлаштириб олишганлигини, ИИБ ходимлари томонидан ички
ишлар бўлимига олиб борилганлигини, у ерда ундан мазкур ҳолат юзасидан
ёзма
тушунтириш
хати
олинганлигини,
ҳозирда
қилмишидан
пушаймонлигини, бу каби ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан
енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар берди.
Судланувчи 1111111111 айбига тўлиқ иқрор бўлса-да, унинг айби
қуйидагилар билан ўз исботини тўлиқ топади.
Гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Раҳматуллаев Аллоҳёржон Набижон
ўғли дастлабки тергов давридаги кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни,
яъни у 2025 йил 26 июль куни ўз ишлари билан Яккасарой тумани, М.Таробий
кўчасида ўз ишлари билан юрган вақтида, уни ёнига ИИО ходимлари келиб,
ўзларини таништириб бир ишда холис бўлиб беришини сўрашганида, рози
бўлганлигини, унга ва яна бир холисга ҳуқуқ ва мажбуриятларини
тушунтиришганлигини, ИИО ходимлари билан бирга шубҳа уйғотган
ва кейинчалик маълум бўлган М.Давлетога ИИБ ходимлари ўзларини
таништириб, ёнида тақиқланган ноқонуний нарса ёки буюм бор-йўқлиги
ҳақида сўрашганида, 1111111111 шимининг чап чўнтагида бўлган
оқ полиэтилен пакет ичида оқ кукунсимон моддани чиқариб, ИИБ
ходимларига ўз ихтиёри билан топширганлигини, ИИБ ходимлари оқ рангли
кукунсимон модда нима эканлигини сўрашганида, 1111111111 гиёҳвандлик
воситаси эканлигини ва ўзининг истеъмоли учун телеграм ижтимоий тармоғи
орқали сотиб олганлигини маълум қилганлигини, ИИБ ходимлари
1111111111дан ушбу гиёҳвандлик воситасини тегишли тартибда
расмийлаштириб олишганлигини, тезкор тадбир жараёнида қонунга хилоф
ҳаракатлар содир этилмаганлигини билдириб кўрсатувлар берди.
2
ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи
ва гувоҳнинг, шу билан бирга, дастлабки тергов давридаги кўрсатувлари ўқиб
эшиттирилган гувоҳ Г.Балуевнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида
аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан
тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи
1111111111нинг содир этган жиноятлардаги айби билдиргилар (и.в. 5), ашёвий
далилни олиш баённомаси (и.в. 6), тушунтириш хатлари (и.в. 8-10), судкимёвий экспертиза хулосаси (и.в. 15-17), 03.09.2025 йилдаги 2441-сонли
наркологик экспертиза хулосаси (и.в 62) ҳамда бошқа объектив далиллар
йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топади.
Суд, судланувчи 1111111111нинг жиноий ҳаракатларини юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги 12-сонли “Гиёҳвандлик воситалари
ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид
жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган
амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, дастлабки тергов органлари
томонидан судланувчи 1111111111нинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди, яъни гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш
мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш кўп миқдорда содир
этилишида ифодаланган жиноят белгилари билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
28-моддаси
1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби
қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан
исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш
учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо
тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини
ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган
зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олишлари
кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори
жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик,
одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал
қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
айбдорнинг
шахсига,
шунингдек,
жазони
енгиллаштирувчи
3
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида
тушунтиришлар берилган.
Шунингдек, судланувчи 1111111111га жазо турини танлашда Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган
одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар
томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли
қарори талабларидан келиб чиқиб, жиноятни ғараз мақсадларда содир
этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида, шунингдек, унинг
айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий
шароитини, оиласининг боқувчиси эканлигини, ёшлигини ва муқаддам
судланмаганлигини инобатга олиб, айбдор деб топиладиган ЖК 276-моддаси
2-қисмининг “а” банди санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш
жазосини тайинлашни, шунингдек, уни вақтинча ушланган муддатини
чегириб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим
топади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Тошкент
шаҳар наркология диспансерининг 03.09.2025 йилдаги 2441-сонли хулосасига
кўра, 1111111111 гиёҳвандликдан мажбурий даволанишга муҳтож эмаслиги
аниқланганлигини инобатга олиб, унга ЖКнинг 96-моддасига асосан
мажбурий даволаниш чораларини қўлламасликни лозим топади.
Шунингдек, суд иш бўйича ашёвий далил тариқасида олиниб, экспертиза
тадқиқотларидан қолган ва 12679-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон
Республикаси
ДХХ
МТ
ва
ХТБга
топширилган
таркибида
“4-метилметкатинон” мавжуд бўлган “4-метилметкатинон” – 0,24 гр.
гиёҳвандлик воситаcини ҳукм қонуний кучга киргач, тегишли тартибда йўқ
қилишни ҳамда 1 дона “CD-R” дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлаш
учун қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига мувофиқ, суд
ҳукм
қ и л а д и:
Давлетов Муродбек Ислом ўғли (Davletov Murodbek Islom o‘g‘li)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда
тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилсин.
Давлетов Муродбек Ислом ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 3 (уч) йил муддатга озодликни
чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан 1111111111ни
27.07.2025 йилдан 10.11.2025 йилга қадар вақтинча қамоқда сақланган
106 кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб
чегирилсин ва узил-кесил ўташи учун 2 (икки) йил 8 (саккиз) ой 14 (ўн тўрт)
кун озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
1111111111га озодликни чеклаш жазосини ўташ даврида Хоразм вилояти,
Тупроққаъла тумани, Питнак қишлоғи, Ю.Рахмонов кўчаси, 12-уйни ишлаш
4
ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда
уй-жойидан чиқиши чеклансин.
1111111111нинг озодликни чеклаш жазосининг муддати пробация
бўлинмасига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш 1111111111нинг яшаш жойидаги Хоразм
вилояти Тупроққаъла тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимига юклатилсин.
1111111111нинг зиммасига ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг:
-назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш ва иш жойини
ўзгартирмаслик;
-Хоразм вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
-алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари
ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик;
-жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби
тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин.
1111111111га жазони ўташ даврида, унга белгиланган чекланишларни
бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 6-бандида
кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин.
1111111111га қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
бекор қилинсин ва дарҳол суд мажлиси залида қамоқдан озод этилсин.
1111111111га ҳукм қонуний кучга киргунига қадар “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўллансин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил тариқасида олиниб,
экспертиза тадқиқотларидан қолган ва 12679-сонли квитанцияга асосан
Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТ ва ХТБга топширилган таркибида
“4-метилметкатинон” мавжуд бўлган “4-метилметкатинон” – 0,24 гр.
гиёҳвандлик воситалари тегишли тартибда йўқ қилинсин;
- 1 дона “CD-R” диск жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун
қолдирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан
ўн сутка ичида, маҳкум, унинг ҳимоячиси ҳукм нусхасини олган кундан
эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест
билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент
шаҳар жиноят ишлари бўйича кассация инстанциясига шикоят бериши ёки
протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи судья:
имзо
Нусхаси аслига тўғри:
5
А.Хакимов