Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2505/449 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Хакимов Азимжон Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 423480 Claim ID 2955438 PDF Hash 52cd4320e74e444f... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 29
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
исми билан ЖКнинг 59-моддаси исми билан ЖК 59 law
бандидан 168-моддаси бандидан 168 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
банди билан ЖК 59-моддасининг 8-қисми банди билан ЖК 59 8 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
ЖКнинг 60-моддаси ЖКнинг 60 law
бандлари билан ЖКнинг 57-моддаси бандлари билан ЖК 57 law
бандлари ва 228-моддаси бандлари ва 228 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
збекистон Республикаси ЖК 34-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 34 2 law
олатда ЖК 228-моддаси олатда ЖК 228 law
аракатларини ЖК 228-моддаси аракатларини ЖК 228 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖК 33-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 33 2 law
аракатларини ЖК 168-моддаси аракатларини ЖК 168 law
дорда ва хавфли рецидивист томонидан содир этилишида ва ЖК 228-моддаси дорда ва хавфли рецидивист томонидан содир этилишида ва ЖК 228 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
ат ЖК 57-моддаси ат ЖК 57 law
увчиси эканлигини ЖКнинг 55-моддаси увчиси эканлигини ЖК 55 law
асддан янги жиноят содир этганлигини ЖКнинг 56-моддаси асддан янги жиноят содир этганлигини ЖК 56 law
ЖКнинг 57-моддаси ЖКнинг 57 law
шу билан бирга ЖК 228-моддаси шу билан бирга ЖК 228 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
унга нисбатан ЖК 59-моддасининг 8-қисми унга нисбатан ЖК 59 8 law
бандлари ва 228-моддаси бандлари ва 228 law
збекистон Республикаси ЖК 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил ноябрь ойининг 10 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья А.Хакимов, судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси Э.Эминов, судланувчи 11111111111, унинг ҳимоячиси – адвокат Н.Азизова, жабрланувчи З.Норқуловларнинг иштирокида, Турсунов Хожиакбар Тўлқиновичга нисбатан 1-1005-2505/449-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Турсунов Хожиакбар Тўлқинович (Tursunov Xojiakbar To‘lqinovich) – 13.01.1987 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, 2 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган: 1) Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг 27.04.2018 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди ва 28,211-моддасининг 1-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти апелляция инстанция судининг 06.07.2018 йилдаги ажримига кўра, суднинг ҳукми ўзгартирилиб, ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандидан 168-моддаси 2-қисмининг “б” бандига қайта квалификация қилиниб, 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 30 октябрь кунидаги ажрими билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг 27.04.2018 йилдаги ҳукми ва жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти апелляция инстанция судининг 06.06.2018 йилдаги ажрими ўзгартирилиб, ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан иш ҳақининг 30 фоизи миқдорини давлат даромадига ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида қамоқда сақлашнинг ҳар бир куни ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштирилиб, тайинланган жазо ўталган деб ҳисобланган; 2) Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 12.04.2022 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг 1 қилиш жазоси тайинланган, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани судининг 24.11.2022 йилдаги ажримига кўра, ЖК 74-моддасига асосан қолган 1 йил 10 ой 28 кун жазоси иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган; 3) Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Бандихон туман судининг 20.12.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ЖК 59-моддасининг 8-қисми ва 61-моддаси тартибида 1 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 22.02.2024 йилдаги ажримига кўра, Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Бандихон туман судининг ҳукми ўзгартирилиб, ЖК 59-моддасининг 8-қисми, 62-моддаси тартибида иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 5 ой 9 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилган; 4) Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 29.01.2025 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 йил 5 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 60-моддаси тартибида 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 5) Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг 11.06.2025 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,г” бандлари билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖК 59-моддасининг 8-қисми тартибида 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Искандар Термизий кўчаси, 14г-уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, 11.12.2024 йилдан қамоқда сақланган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, 2 Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари ва 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, дастлабки тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни Турсунов Хожиакбар Тўлқинович хавфли рецидивист бўла туриб, билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил 18 август куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Муқимий кўчасида жойлашган “Сим-Сим” номли кафесида жабрланувчи Норқулов Замирбек Бойбутаевичга Тошкент ва Хоразм вилоятларида яроқсиз ҳолатга келган ва ҳисобдан чиқарилган кабель сим тармоғини қазиб олиб, ўрнига янги кабель маҳсулотларини ўрнатиш бўйича 11.000.000.000 сўмга тенг бўлган лойиҳани ютиб беришини ваъда қилиб, ундан 126.580.000 сўмга тенг бўлган 10.000 АҚШ доллари ва 46.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағларни фирибгарлик йўли билан олиб, ваъдасини бажармасдан, ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотига кўра, 18.08.2024 йил ҳолатида 1 АҚШ долларининг миллий валютага нисбатан қиймати 12.658 сўмни ва 10.000 АҚШ доллари 126.580.000 сўмни ташкил қилади. Бундан ташқари, судланувчи 11111111111 бошқа шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаб уларни қалбакилаштириб, уларни тақдим этиш мақсадида, 2024 йил 5 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Чинор” номли кафеда Норқулов Замирбек Бойбутаевич билан учрашиб, унга 2024 йил 5 сентябрь кунидаги “Ўзбектелесом” АК билан “Мир Мусаффо” ОКлар ўртасида тузилган “Телекоммуникация хизматларини янгилаш ва реконструкция қилиш ишлари тўғрисида”ги АА0005659-сонли қалбаки шартномани тақдим этган. Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТБнинг 25.09.2025 йилдаги қарорига кўра, жиноят ишининг Бўтаев Бахром Маматякубовичга нисбатан қисми жиноят иши қўзғатган ҳолда алоҳида иш юритувига ажратилган. Судланувчи Турсунов Хожиакбар Тўлқинович суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни 2024 йил август-сентябрь ойлари давомида З.Норқуловни алдаш мақсадида ўзини “Ўзтелеком” акциядорлик компанияси раҳбар ўринбосари сифатида таништирганини, шу йўл билан у З.Норқуловни 3 ишонтириш учун қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, эски кабелларни олиб, янги кабелларни ётқизиш жараёнини тендерда ютиб беришни ваъда қилганини, бу орқали З.Норқуловдан бўлиб-бўлиб жами 10.000 АҚШ доллари миқдорида пул олганини ва шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганини, ушбу жиноятда Б.Бўтаевнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, у Б.Бўтаевни ҳам алдаб, ўзини “Ўзтелеком” компанияси раҳбар ўринбосари сифатида ишлашини айтиш орқали ишонтирганлигини ва алдаганлигини, Б.Бўтаев ҳеч қандай манфаат кўрмаганини, З.Норқуловдан пулларни бўлиб-бўлиб, тендерда ёрдам бериш баҳонасида алдаб олганини, З.Норқулов билан у Б.Бўтаев орқали танишганини, Б.Бўтаев билан эса Тошкент шаҳрида 2016 йилдан буён таниш эканини, 2024 йил август ойида Тошкент шаҳрида Б.Бўтаев билан кўришганида, Б.Бўтаев ундан “Ўзтелеком” АЖда таниши бор-йўқлигини сўраганини, шу суҳбат давомида Б.Бўтаев ўзининг бир танишига эски кабелларни олиб, ўрнига янги кабеллар ўрнатиш лойиҳасини тендер орқали ютиб олиш кераклигини айтганини, ўша вақтда молиявий эҳтиёжда бўлгани сабабли, Б.Бўтаевни ва у орқали З.Норқуловни алдаш ниятида унга “Ўзтелеком” АЖ раҳбар ўринбосари сифатида ишлашини айтганини ва бу орқали уни ишонтириб, З.Норқулов билан учрашиб, З.Норқулов билан бир ўзи гаплашганини, Б.Бўтаев бу суҳбатга аралашмаганини, суҳбат давомида у З.Норқуловни алдаб, тендерда ёрдам бериш эвазига 10.000 АҚШ доллари сўраганини, З.Норқулов рози бўлганини ва Б.Бўтаевдан пластик карта бериб туришини сўраб, Б.Бўтаев унга ўша вақтда аёл киши номига расмийлаштирилган пластик картани берганини, ушбу картани З.Норқуловга тақдим этганини ва З.Норқулов жами 63.000.000 сўм миқдорида пулни ушбу картага ўтказганини, пулларни нақдлаштириб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганини, 2024 йил 5 сентябрь куни у интернет орқали “Ўзтелеком” АЖ раҳбари ҳақида маълумот тўплаб, “Ўзбектелеком” АЖ билан “Мир Мусаффо” МЧЖ ўртасида гўёки тузилган “Телекоммуникация хизматларини янгилаш ва реконструкция қилиш ишлари тўғрисида”ги АА0005659-сонли қалбаки шартномани тайёрлаганини ва уни З.Норқуловга тақдим этганини, З.Норқулов мазкур шартномани олиб, унга ишонган ҳолда унга яна 4.000 АҚШ доллари берганини, ушбу пулларни ҳам шахсий эҳтиёжлари учун ишлатганини, кейинчалик З.Норқулов шартноманинг қалбаки эканлигини билиб қолганини ва у билан учрашганида, З.Норқуловдан олган жами 10.000 АҚШ долларини қайтаришини айтганини ва унга тилхат ёзиб берганини, З.Норқуловга берган қалбаки шартномани фақат уни ишонтириш мақсадида ўзи тайёрлаганини, жабрланувчига етказилган зарарни ишлаб қоплашини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, суддан қонуний енгиллик берилишини сўради Судланувчи 11111111111 айбига тўлиқ иқрорлик билдирган бўлса-да, унинг айби қуйидагилар билан ўз исботини тўлиқ топади. Жабрланувчи Норқулов Замирбек Бойбутаевич суд мажлисида, дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини тўлиқ тасдиқлаб, 4 қуйидагиларни, яъни ҳозирги кунда Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани, Аннаруз маҳалласи, С.Хўжаев кўчаси, 266-уй манзилида жойлашган “Мир Мусаффо” оилавий корхонаси раҳбари лавозимида ишлашини, корхона маиший хизмат кўрсатиш, “Ўзмедкомбинат” билан шартнома асосида қора металл маҳсулотларини топшириш ҳамда товарларнинг импорт-экспорт ишлари билан шуғулланишини, 11111111111 билан 2024 йил 18 август куни Б.Бўтаев орқали танишганини, Б.Бўтаев билан у металл маҳсулотларини сотиш жараёнида танишганлигини, Б.Бўтаев унинг металл маҳсулотлари билан савдо-сотиқ ишлари олиб боришини билганини, 2024 йил август ойларида Б.Бўтаев келиб, “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг Тошкент ва Хоразм вилоятларида эски кабеллари борлиги, ушбу кабелларни ердан қазиб олиб, ўрнига янги кабеллар ўрнатиш бўйича тендерлар ўтказилаётганини маълум қилганини, у “Мир Мусаффо” корхонаси ушбу тендерда иштирок этиб, ғолиб бўлиши орқали 11.000.000.000 сўмлик лойиҳани қўлга киритишини айтганини ва уни ишонтирганини, Б.Бўтаевдан мазкур лойиҳани қандай тарзда ютиб олиш мумкинлигини сўраганида, Б.Бўтаев унга “Ўзбектелеком” АЖда ишлайдиган 11111111111 исмли таниши борлигини, у компания раҳбари ўринбосари сифатида фаолият юритишини ва мазкур шахс тендерда ғолиб чиқишга ёрдам бериши мумкинлигини айтганини, Б.Бўтаев ундан 11111111111 орқали ёрдам берилиши учун 50.000.000 сўм пул кераклигини, ушбу маблағларни ишлар якунланганидан сўнг олишини маълум қилганини, 2024 йил 18 август куни тахминан соат 17:00да Б.Бўтаев унга қўнғироқ қилиб, Яккасарой туманида жойлашган “Сим-Сим” кафесида “Ўзбектелеком” АЖ раҳбар ўринбосари деб таништирилган 11111111111 билан учрашишини айтганини, белгиланган вақтда кафега борганини ва у ерда овқатланиш учун жой буюртма қилганини, бир муддатдан сўнг Б.Бўтаев 11111111111 билан келганини ва уни “Ўзбектелеком” АЖ раҳбарининг ўринбосари сифатида таништирганини, 11111111111нинг кийиниш услуби ва ўзини тутиш тарзи уни ҳақиқатан ҳам юқори лавозимда ишлайди, деб ўйлашга ундаганини, суҳбат давомида 11111111111 “Мир Мусаффо” корхонаси ҳақида сўраб, Тошкент ва Хоразм вилоятларидаги кабель тармоқларини янгилаш лойиҳасини тендер орқали ютиб беришини ваъда қилганини ҳамда эвазига 10.000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилганини, шу учрашувда 11111111111 шартнома 2024 йил 5 сентябрь куни тузилишини маълум қилганини, у 11111111111га 10.000 АҚШ долларини берганини, 11111111111 эса пулларни санаб, сумкасига жойлаганини ва белгиланган санада шартномани қўлига олишини айтганини, шундан кейин Б.Бўтаев ундан ваъда қилинган 50.000.000 сўмдан 25.000.000 сўмини пластик карта орқали олганини, қолган қисмини шартнома расмийлашгандан кейин олишини айтганини, 2024 йил 5 сентябрь куни 11111111111 уни телефон орқали Чилонзор туманидаги “Чинор” кафесида учрашувга чақирганини, учрашувда 11111111111 унга “Ўзбектелеком” АЖ билан “Мир Мусаффо” оилавий корхонаси ўртасида тузилган деб кўрсатилган АА0005659-сонли “Телекоммуникация 5 хизматларини янгилаш ва реконструкция қилиш ишлари тўғрисида”ги шартномани тақдим этганини, шартномада Хоразм вилоятида 4,5 млрд сўмлик, Тошкент вилоятида эса 6,5 млрд сўмлик, жами 11 млрд сўмлик лойиҳа кўрсатилган бўлиб, монтаж ва созлаш ишлари ҳақида маълумотлар келтирилганини, шартномани олгандан сўнг Б.Бўтаев унга қўнғироқ қилиб, иш битганини ва қолган пулларни ўтказишини сўраганини, у унга ваъда бўйича 25 миллион сўмдан 10 миллион сўмини берганини, қолган 11 миллион сўмини эса Турсуновнинг пластик картасига ўтказганини, бироқ кейинчалик “Ўзбектелеком” АЖ томонидан шартнома бўйича ҳеч қандай пул маблағи ўтказилмаганини, шу сабабли у 11111111111 ва Б.Бўтаевлар билан боғланишга ҳаракат қилганини, лекин улар қўнғироқларга жавоб бермаганини, у “Ўзбектелеком” АЖ биносига бориб, кадрлар бўлими орқали 11111111111 ҳақида сўраганида, у ерда бундай шахс ҳеч қачон ишламагани маълум бўлганини, шундан сўнг у 11111111111ни фирибгар деб ҳисоблаб, ундан пулларини қайтаришни талаб қилганини, 2024 йил октябрь ойи бошларида 11111111111 унга боғланиб, лойиҳа тасдиқланмаганини, маблағ тушмаганини айтганини ва 2024 йил 25 октябрга қадар 10.000 АҚШ доллари ҳамда 11.000.000 сўм пулни қайтаришни ваъда қилиб, ўз қўли билан тилхат ёзиб берганини ҳамда ушбу жараённи ўз телефони орқали видеога олганини, у унга ишонмаганини, агар белгиланган санагача пуллар қайтарилмаса, ички ишлар органларига мурожаат қилишини айтганини, шунингдек, у Б.Бўтаевдан ҳам 35.000.000 сўм миқдоридаги пулларни қайтаришни талаб қилганини, акс ҳолда унинг устидан ҳам ариза беришини билдирганини, бироқ 2024 йил 25 октябрь кунига қадар 11111111111 ҳам, Б.Бўтаев ҳам пул маблағларини қайтармаганини, шундан сўнг у Яккасарой тумани ИИО ФМБга расмий ариза билан мурожаат қилганини, 11111111111 томонидан унга 10.000 АҚШ доллари ва 11.000.000 сўм, Б.Бўтаев томонидан эса 35.000.000 сўм миқдорида моддий зарар етказилганини, тергов органига 11111111111 ёзган тилхат нусхасини ҳамда видео тасвир ёзилган хотира қурилмасини далил сифатида тақдим этганини билдириб, ушбу зарарлардан 1.950.000 сўмга тасдиқловчи ҳужжат тақдим қила олмаслигини, қолган 10.000 АҚШ доллари ва 44.050.000 сўм пул маблағларини судланувчидан ундиришни ва унга қонуний чора кўришни сўраб кўрсатувлар берди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи 11111111111нинг содир этган жиноятларидаги айблари жиноят ишидаги жабрланувчининг қонуний чора кўриш ҳақидаги аризаси (и.в. 8), тушунтириш хатлари (и.в. 9), 2024 йил 5 сентябрь кунидаги “Ўзбектелесом” АК билан “Мир Мусаффо” ОКлар ўртасида тузилган “Телекоммуникация хизматларини янгилаш ва реконструкция қилиш ишлари 6 тўғрисида”ги АА0005659-сонли қалбаки шартнома ва рухсатнома нусхалари (и.в. 27-34), 11111111111нинг тилхати (и.а. 35), нарсани олиш баённомаси (и.в. 37) ҳамда бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топади. Баён этилганларга кўра, суд судланувчи 11111111111нинг ҳаракатлари дастлабки тергов органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси 2-қисмининг “а” банди, яъни сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки бланкаларини тайёрлаш хавфли рецидивист томонидан содир этилишида ифодаланган жиноят белгилари билан ортиқча квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси ЖК 34-моддасининг 2-қисмида илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш жиноят содир этган, ушбу Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, Махсус қисмнинг бошқа моддалари билан ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги жиноят содир этиши хавфли рецидив жиноят деб топилиши белгиланган. Жиноят иши ҳужжатларида тўпланган дилларга кўра, 11111111111 муқаддам 1) Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг 27.04.2018 йилдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди ва 28,211-моддасининг 1-қисми билан, 2) Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 12.04.2022 йилдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 28,211-моддасининг 1-қисми билан, 3) Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Бандихон туман судининг 20.12.2023 йилдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан 4) Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 29.01.2025 йилдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан 5) Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг 11.06.2025 йилдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,г” бандлари билан судланганлиги, лекин биронта ҳолатда ЖК 228-моддаси билан судланмаганлигини ва бу каби жиноятларни содир этмаганлиги аниқланганлигини, ушбу ҳолатда 11111111111ни ҳаракатларини ЖК 228-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан қўшимча квалификация қилиб бўлмаслигини инобатга олиб, унинг айбловидан ушбу банд белгиларини чиқаришни лозим топади. Бундан ташқари, суд судланувчи 11111111111нинг ҳаракатлари дастлабки тергов органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди, яъни фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилишида ифодаланган жиноят белгиси билан талқин бўлса-да, бироқ, ушбу модда ва қисмини алоҳида кўрсатиб хатога йўл қўйган деб ҳисоблайди. 7 Зеро, Ўзбекистон Республикаси ЖК 33-моддасининг 2-қисмида агар шахс содир этган қилмишда ушбу Кодекс Махсус қисми айни бир моддасининг турли қисмларида назарда тутилган жиноятларнинг аломатлари мавжуд бўлса, у модданинг оғирроқ жазо белгиланган қисми бўйича жавобгарликка тортилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.05.2014 йилдаги 07-сон “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорининг 27-бандида судлар айбга қўйилган айрим ҳаракатларнинг асослантирилмаганлигини оғирроқ жавобгарликни белгилайдиган қилмишдан фарқлашлари лозимлиги, чунончи, ЖК 33-моддасининг 2-қисмига мувофиқ, агар шахс содир этган қилмишда ЖК Махсус қисми айни бир моддасининг турли қисмларида назарда тутилган жиноятларнинг аломатлари мавжуд бўлса, у модданинг оғирроқ жазо белгиланган қисми бўйича жавобгарликка тортилиши, бироқ, агар иш материалларида айбловнинг шу эпизоди бўйича жиноий ҳодиса юз берганлиги, шахснинг қилмишида жиноят таркиби бўлганлиги ва унинг содир этилган жиноятга дахли бўлганлиги ўз тасдиғини топган бўлса, бундай ҳолатда суд айбловдан ЖК моддасида енгилроқ жазо назарда тутилган қисмини чиқаришни белгиламай, ҳукмнинг тавсиф қисмида судланувчини жавобгарликка тортишга асос бўлган ЖК моддасининг оғирроқ жазо белгиланган қисми билан модданинг бошқа қисмларида назарда тутилган барча квалификация қилувчи аломатларини кўрсатиб, жавобгарликка тортилишини асослантириб бериши лозимлиги ҳақида амалий тушунтириш берилганлигини ва унинг ушбу ҳаракатларини ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари билан қамраб олинишини инобатга олишни ҳамда ЖК 168моддаси 2-қисмининг “б” бандини чиқаришни лозим топади. Бундан ташқари, суд судланувчи 11111111111нинг ҳаракатларини дастлабки тергов органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари, яъни фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, кўп миқдорда ва хавфли рецидивист томонидан содир этилишида ва ЖК 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди, яъни сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки бланкаларини тайёрлаш бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилишида ифодаланган жиноят белгилари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан 8 аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 35-сонли қарори 42-бандида “Агар жиноий қилмиш квалификация қилинаётган қонунда қўшимча жазо мажбурий тарзда тайинланиши белгиланган бўлса, уни фақат ЖК 57-моддасида назарда тутилган ҳоллар мавжуд бўлганда қўлламаслик мумкин бўлиб, бундай қарор ушбу моддага ҳавола қилинган ҳолда ҳукмда асослантирилиши лозим” деб белгиланган. Шунингдек, судланувчи 11111111111га жазо турини танлашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, унинг айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини, қарамоғида 2 нафар фарзандлари борлигини, оиласининг боқувчиси эканлигини ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида, шунингдек, илгари қасддан жиноят содир этган шахс бўла туриб, қасддан янги жиноят содир этганлигини ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳолаб, бундан ташқари, содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва аҳамиятини инобатга олиб, ЖКнинг 57-моддасини муайян ҳуқуқдан маҳрум қилмаслик учун қўллаб, айбдор деб топиладиган Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, шу билан бирга ЖК 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини 9 тайинлаб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим топади. Бундан ташқари, судланувчи 11111111111га муқаддам Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг 11.06.2025 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,г” бандлари билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖК 59-моддасининг 8-қисми тартибида 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлиги аниқланганлигини, амалдаги жиноятларни эса ушбу ҳукмга қадар содир этганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖК 59-моддасининг 8-қисми тартибида узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим топади. Бундан ташқари, суд судланувчи 11111111111дан жабрланувчи Норқулов Замирбек Бойбутаевичга етказилган 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги зарарни ҳукм эълон қилинган кунда амалда бўлган АҚШ долларининг сўмга нисбатан 12.060,27 сўм миқдорида ҳисоблаб, 120.602.700 сўм ва 44.050.000 сўмни қўшиб, жами 164.652.700 сўм ундиришни лозим топади. Шунингдек, ашёвий далил тариқасида олинган “Сандиск 16 гб” русумли хотира қурилмаси, тилхат, 2024 йил 5 сентябрь кунидаги “Ўзбектелесом” АК билан “Мир Мусаффо” ОКлар ўртасида тузилган “Телекоммуникация хизматларини янгилаш ва реконструкция қилиш ишлари тўғрисида”ги АА0005659-сонли қалбаки шартнома нусхасини жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Бундан ташқари, суд манфаатдор томонларга моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига мувофиқ, суд ҳукм қ и л а д и: Турсунов Хожиакбар Тўлқинович (Tursunov Xojiakbar To‘lqinovich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари ва 228-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилсин. Турсунов Хожиакбар Тўлқиновичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари билан ЖКнинг 57-моддасини муайян ҳуқуқдан маҳрум қилмаслик учун қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси; Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи тариқасида 5 (беш) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. 10 11111111111га Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг 11.06.2025 йилдаги ҳукмига кўра, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи тариқасида узил-кесил ўташи учун 5 (беш) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташи белгилансин. Жазони ўташ муддати 11.12.2024 йилдан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи Турсунов Хожиакбар Тўлқиновичдан жабрланувчи Норқулов Замирбек Бойбутаевичнинг фойдасига жами 164.652.700 (бир юз олтмиш тўрт миллион олти юз эллик икки минг етти юз) сўм моддий зарар ундирилсин. Ашёвий далил тариқасида олинган “Сандиск 16 гб” русумли хотира қурилмаси, тилхат, 2024 йил 5 сентябрь кунидаги “Ўзбектелесом” АК билан “Мир Мусаффо” ОКлар ўртасида тузилган “Телекоммуникация хизматларини янгилаш ва реконструкция қилиш ишлари тўғрисида”ги АА0005659-сонли қалбаки шартнома нусхаси жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдирилсин. Манфаатдор томонларга моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, унинг ҳимоячиси, шунингдек, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), унинг вакиллари ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: имзо Нусхаси аслига тўғри: 11 А.Хакимов