← Назад
Решение #31749 Уголовные
Ахлоқ тузатиш ишларини жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| исми билан ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| исми билан ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| йин товлаб келаётганлиги сабабли ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| ва ЖПК | 542 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 499 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1101-2304/493-сонли
АЖРИМ
(ахлоқ тузатиш ишлари жазосини бошқа турдаги жазосига алмаштириш тўғрисида)
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди
2025 йил 10 ноябрь куни, ўз биносида, очиқ суд мажлисида;
Раислик қилувчи судья Б.Э.Каюмов;
судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, томонлардан туман
прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, Тошкент шаҳар Яккасарой
тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи бошлиғи И.Файзиевнинг иштирокида
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан судланган
2002 йил 16 июль куни Тошкент шаҳрида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, бўйдоқ, маълумоти
ўрта-махсус, муқаддам Тошкент вилояти жиноят
ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2023 йил
25 декабрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми
билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 1 йил
транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан
маҳрум қилиниб, 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган, Тошкент шаҳри,
Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 67/6-уй,
31-хонадонда истиқомат қилувчи Абдухалилов
Абдуқаҳҳор Равшан ўғлига
нисбатан Яккасарой тумани ИИО ФМБ бошлиғи томонидан киритилган
тақдимномани
кўриб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
46-моддасига асосан ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин
товлаганлиги сабабли озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш
жазосига алмаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиб суд
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг
2023 йил 25 декабрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
266-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 1 йил транспорт
воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20 фоизини
давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланган
Маҳкум А.Абдухалилов 2024 йил 12 февраль куни рўйхатга олинган,
турмуш тарзи, яшаш жойи мунтазам равишда текширилган ва маҳкум билан
доимий равишда профилактик ишлар олиб борилган ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 46-моддаси бўйича тўлиқ тушунтириш ишлари олиб
борилиб суҳбат ўтказилган.
Маҳкум А.Абдухалилов 2024 йил 12 февралдан 2025 йил 14 июлга қадар
“GRAND TRADING” МЧЖда ишлаган, маҳкум А.Абдухалилов ўз хоҳишига
кўра ишдан бўшаган.
борилиб жазо ўташ тартиби қоидалари тушунтирилди ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 46-моддаси билан расман огоҳлантирилган.
Яккасарой туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасида маҳкум
А.Абдухалилов суд томонидан белгиланган жазони ўташдан қасддан бўйин
товлаб келаётганлиги сабабли ЖКнинг 46-моддасига асосан, қолган 7 ой ахлоқ
тузатиш ишлари жазосини шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан
маҳрум қилиш жазосига алмаштириш масаласини кўриб чиқиш сўралган.
Суд мажлисида А.Абдухалилов ҳақиқатдан ҳам унга нисбатан суд ҳукми
билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, Яккасарой тумани ИИО ФМБ
Пробация гуруҳи ходимлари томонидан жазони ўташ тартиби тушунтирилиб,
огоҳлантирилганлигини, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини шу кунга қадар
ўтамаганлигини, унинг оилавий аҳволи оғирлигини ва унга нисбатан енгилроқ
жазо беришни сўраб кўрсатув берди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасида агар шахс суд томонидан
тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб 1/10 қисмидан
кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган
муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш
тариқасидаги жазо билан алмаштириши белгиланган.
Суд, иш ҳужжатларини ва тақдимномани атрофлича ўрганиб чиқиб, туман
прокурорининг ёрдамчиси фикрини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
46-моддасида кўрсатилган яъни А.Абдухалиловнинг суд томонидан зиммасига
юкланган мажбуриятларни бажармасдан, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини
ўташдан қасддан бўйин товлаб келганлигини эътиборга олган ҳолда, маҳкум
А.Абдухалиловнинг ўталмаган 7 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосини шу
муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси ва ЖПКнинг 542-моддасига
асосан, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномаси
қисман қаноатлантирилсин.
Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг
2023 йил 25 декабрдаги ҳукмига кўра, маҳкум Абдухалилов Абдуқаҳҳор
Равшан ўғлига тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган
7 ой шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилсин.
Озодликни чеклаш жазоси Абдухалилов Абдуқаҳҳор Равшан ўғлининг
яшаш манзили Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 67/6-уй,
31-хонадонда соат 23:00 дан 06:00 га қадар ўташ белгилансин.
Озодликни чеклаш муддати маҳкум Пробация гуруҳида ҳисобга қуйилган
кундан бошлаб ҳисоблансин.
А.Абдухалиловга ажрим қонуний кучга киргандан сўнг яшаш жойини
ҳукмни ижросини назорат қилувчи орган рухсатисиз ўзгартирмаслик, муайян
жойларда кафе, бар, спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик ва спиртли
ичимликлар сотиш жойларига бормаслик мажбуриятлари юклатилсин.
А.Абдухалилов жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, ўрнатилган
тақиқлар (чекловлар)га риоя қилмаган тақдирда мазкур жазони ижросини
назорат қилувчи ИИО ФМБ раҳбариятига тайинланган жазони оғирроқ жазога
алмаштириш юзасидан тақдимнома билан судга мурожаат қилиш
мажбуриятлари юклатилсин.
А.Абдухалиловга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва
6-қисмлари талаблари тушунтирилсин.
Жазони ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО
ФМБга юклатилсин.
Ажрим ижросини таъминлаш Яккасарой тумани ИИО ФМБ Пробация
гуруҳига юклатилсин ва маълумот учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ
оператив-маълумот бошқармаси ва Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича
Зангиота туман судига юборилсин.
Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 499-моддасида
кўрсатилган шахслар томонидан кассация тартибида хусусий шикоят (хусусий
протест) берилиши мумкин.
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:_____________
Б.Э.Каюмов