Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2501/440 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 417728 Claim ID 2953255 PDF Hash c0683057da672114... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси збекистон Республикаси ЖК 104 law
банди ва 277-моддаси банди ва 277 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2512-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2512 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 563-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 563 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 56-моддаси ЖКнинг 56 law
унга нисбатан ЖКнинг 2512-моддаси унга нисбатан ЖК 2512 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
ЖКнинг 50-моддаси ЖКнинг 50 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2512-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2512 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил ноябрь ойининг 7 куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: А.Жалилов, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи Х.Мирсагатов ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат М.Алиеванинг иштирокида, Мирсагатов Хондамир Шухрат ўғлига оид 1-1005-2501/440-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Мирсагатов Хондамир Шухрат ўғли (MIRSAGATOV XONDAMIR SHUXRAT O’G’LI), 2000 йил 7 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2024 йил 23 январдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “к” банди ва 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59,61,62-моддалари тартибида иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 7 ой 18 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жазонинг 1 йил 4 ой 18 куни ўталмаган, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Иқбол МФЙ, Водник даҳаси, 30А-уй, 21-хонадонда яшайди, иш бўйича 2025 йил 17 июлдан 2025 йил 19 июлга қадар вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланган, иш бўйича “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, бошқа жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 24 октябрдаги ажримига кўра, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2025 йил 24 октябрдан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхаси 2025 йил 10 октябрь куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2512-моддаси 1-қисми билан айбланган, Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Мирсагатов Хондамир Шухрат ўғли Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2025 йил 13 июндаги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 563-моддаси 1-қисмида 1 назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилишда айбдор деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида, яъни 750.000 сўм маъмурий жарима жазоси тайинланган бўлишига қарамасдан, 2025 йил 8 июль куни Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 3-уй олдида бўлган вақтида, ўзида шубҳа уйғотганлиги сабабли, Яккасарой тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, ёни кўздан кечирилган вақтда, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, ўзини истеъмоли учун қонунга хилоф равишда шимининг ўнг чўнтагидан 6 дона оқ рангли капсулалар таркибида соф миқдорини аниқлаш имкони бўлмаган “Прегабалин” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган. Судланувчи Мирсагатов Хондамир Шухрат ўғли суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, у 2025 йил 8 июль куни телеграм ижтимоий тармоғи орқали номи аниқ эсида бўлмаган бот орқали ўзининг истеъмоли учун кучли таъсир қилувчи 6 дона таблеткаларга буюртма берганини, ушбу ботда кучли таъсир қилувчи 6 дона таблеткалар 500.000 сўм эканлиги ва унга келган ҳисоб рақамга ушбу пулларини банкомат орқали ўтказганини, сўнг, унга ботдан юборилган локация орқали Яккасарой тумани ҳудудидан йўл юзидаги кўкаламлаштирилган жойдан яъни ўтлар орасидан бориб олганини, ушбу кучли таъсир қилувчи 6 дона таблеткаларни Яккасарой тумани Қушбеги кўчаси 3-уй олдидан ўтиб кетаётган вақтида, унга шахси аниқ бўлмаган шахслар келиб, ўзларини ИИБ ходимлари эканлигини айтишиб, гувоҳномаларини кўрсатишганини, сўнг, унга шубҳали кўринганлигини айтишиб, олдида ноқонуний нима нарса ёки буюм борлиги ҳақида сўрашганини, у ходимларга олдида кучли таъсир қилувчи таблеткалар борлигини айтиб, ўз ихтиёри билан топширганини, ушбу кучли таъсир қилувчи 6 дона таблеткаларни ходимлар холислар иштирокида баённома орқали расмийлаштириб олишганини, сўнг, ходимлар уни ёнини кўздан кечиришганда, бошқа ноқонуний нарса ва буюмлар аниқланмаганини, у илгари Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2025 йил 13 июндаги қарори билан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 563-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилишда айбдор деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида, яъни 750.000 сўм маъмурий жарима жазоси тайинланганини, у ушбу дори воситаларини ўзини истеъмоли учун ботдан сотиб олганини, бошқа шахсларга сотиш нияти бўлмаганини, ҳозирги кунда қилмишидан пушаймон эканлигини, уни оилавий шароитини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўраб, кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи Х.Мирсагатов унга нисбатан эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб кўрсатувлар бериб ўтган бўлса-да, уни мазкур жиноятни содир этганликдаги айби жиноят иши ҳужжатларидаги қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топади. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва гувоҳларнинг 2 кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи Х.Мирсагатовнинг айби суд мажлисига тарафларнинг розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳларнинг кўрсатувлари билан, шунингдек, жиноят иши ҳужжатларидаги ИИО ходимининг билдиргиси (и.в.4), нарса(лар)ни ашёвий далил тариқасида олиб қўйиш баённомаси (и.в.5), 2025 йил 9 июлдаги 2620-сонли суд кимёвий экспертизаси хулосаси (и.в.26), Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2025 йил 13 июнь кунги қарори (и.в.32-33), дискни кўздан кечириш тўғрисидаги баённома (и.в.40), нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва уни жиноят ишига қўшиш тўғрисидаги қарор (и.в.41), квитанция (и.в.42), наркология диспансерининг 2025 йил 3 сентябрдаги 2434-сонли далолатномаси (и.в.55), тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботини топади деб ҳисоблайди. Суд, тергов органи томонидан судланувчи Х.Мирсагатовнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2512-моддаси 1-қисми, маъмурий жазо қўлланилганидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлашда ифодаланган аломатлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1, 3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. 3 ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган. Суд, судланувчи Х.Мирсагатовга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, Х.Мирсагатовнинг ўз айбига қисман иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, оилада ягона боқувчилигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини, Х.Мирсагатовни шахсини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 2512-моддаси 1-қисми билан модда санкциясида назар тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бундан ташқари суд, судланувчи Х.Мирсагатов Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2024 йил 23 январдаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида унга юқоридаги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини қисман қўшишлик йўли билан узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазо тайинлашни, ЖКнинг 62-моддаси тартибида Х.Мирсагатовни дастлабки қамоқда сақланган муддатини ҳар бир кунини бир кун озодликдан маҳрум қилиш жазосига тенглаштириб, чегириб ташлаган ҳолда узил-кесил жазо тайинлашни, ЖКнинг 50-моддаси тартибида жазони ўташлик учун манзил колониясини тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2025 йил 3 сентябрдаги 2434-сонли далолатномасига асосан Х.Мирсагатов наркоманиядан (гашиш) даволанишга муҳтож эканлигини инобатга олган ҳолда, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўллаб, унга жазони ўташ жойларида гиёҳвандликдан мажбурий равишда даволаниш чоралари белгилашни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари суд, иш юзасидан ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, ашёвий далил деб эътироф этилган ҳамда Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими ашёвий далилларни сақлаш хонасида 45/2025-сонли квитанция асосида сақланаётган 6 дона оқ рангли капсулалар таркибида “Прегабалин” моддаси мавжуд бўлган кучли таъсир 4 қилувчи моддаларни йўқ қилишни, бир дона ДВД дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси ҳамда ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л А Д И: Мирсагатов Хондамир Шухрат ўғли (MIRSAGATOV XONDAMIR SHUXRAT O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2512-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Мирсагатов Хондамир Шухрат ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2512-моддаси 1-қисми билан 1 (бир) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида Х.Мирсагатовга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2024 йил 23 январдаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини қисман қўшишлик йўли билан узил-кесил ўташлик учун 1 (бир) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида Х.Мирсагатовни дастлаб 2025 йил 17 июлдан 2025 йил 19 июлга қадар ҳибсда сақланган икки кунни озодликдан маҳрум қилиш жазосининг икки кунига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан чегириб ташланиб, унга узил-кесил иш 1 (бир) йил 28 (йигирма саккиз) кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин. Жазо манзил колонияда ўтаттирилсин. Жазо муддати 2025 йил 24 октябрдан бошлаб ҳисоблансин. Х.Мирсагатовга нисбатан қўлланилган “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин. Х.Мирсагатовга нисбатан бошқа жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 24 октябрдаги ажримига асосан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганлиги инобатга олинсин. Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлими ҳисоб рақамида 27075-сонли квитанция асосида сақланаётган 8.000.000 (саккиз миллион) сўм гаров пули гаров қўювчи Мирсагатов Хондамир Шухрат ўғли (MIRSAGATOV XONDAMIR SHUXRAT O’G’LI)нинг яқин қариндошларига қайтарилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 96-моддасига асосан Х.Мирсагатовга нисбатан жазони ўташ жойларида гиёҳвандликдан (гашиш) мажбурий равишда даволаниш чоралари белгилансин. Ашёвий далил деб эътироф этилган ҳамда Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими ашёвий далилларни сақлаш хонасида 45/2025-сонли квитанция асосида сақланаётган 6 (олти) дона оқ рангли капсулалар таркибида “Прегабалин” моддаси мавжуд бўлган кучли таъсир қилувчи моддалар ҳукм қонуний кучга киргач йўқ қилинсин. 5 Ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона ДВД диск жиноят иши ҳужжатларида сақлансин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. (имзо) 6 А.Жалилов