Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2504/316 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 418341 Claim ID 2940633 PDF Hash 4971b6548f542a68... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 156-моддаси збекистон Республикаси ЖК 156 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 256-моддаси збекистон Республикаси ЖК 256 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 511-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 511 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи: судья М.Мирзохидов Биринчи инстанция судининг судьяси Б.Каюмов ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Мирзохидов, ҳайъат судьялари: Ф.Эргашев ва А.Икромовлардан иборат таркибида, судья катта ёрдамчиси Қ.Маҳкамхўжаевнинг котиблигида, тарафлардан – прокурор Ш.Шомирзаев, судланган Ф.И.О ва унинг ҳимоячиси-адвокат Д.Бойтураев ва У.Хайитмуродовларнинг иштирокида, Ф.И.Ога оид 11005-2504/316 сонли жиноят иши юзасидан адвокат Д.Бойтураев томонидан келтирилган апелляция шикояти асосида, апелляция тартибида кўриб, А Н И Қ Л А Д И: жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 22 сентябрдаги ҳукми билан судланган 1996 йил 5 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти олий, оилали, бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, “Gen Plan” МЧЖда ишчи, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ш.Рашидов кўчаси, 40А-уй, 13-хонадонда яшовчи, иш бўйича муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган Ф.И.О (Ф.И.О)га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 156-моддаси 2-қисми билан 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, озодликни чеклаш жазоси Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шароф Рашидов кўчаси, 40А-уй, 13хонадонда ўташи белгилансин ҳамда иш жойига бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтида уйжойидан чиқиши бутунлай тақиқланган. Озодликни чеклаш муддати маҳкум Пробация бўлимида ҳисобга қуйилган кундан бошлаб ҳисоблаш белгиланган. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг қуйидаги чекловлар;, яъни - яшаш жойини ҳукмни ижросини назорат қилувчи орган рухсатисиз ўзгартирмаслик; - алоқа воситаларидан, шу жумладан, интернетдан фойдаланмаслик; - ИИО ФМБ ходимлари рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик каби тақиқлари юклатилган ва унга Жазони ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБга юклатилган. Ҳукм қонуний кучга киргач: - судланувчи Ф.И.Ога қўлланилган муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси бекор қилинган. - ашёвий далил Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси тергов бўлимининг ашёвий далилларни сақлаш хонасида сақланаётган 1 (бир) дона “IPhone 15 Pro Max” русумли уяли телефон аппарати белгиланган тартибда йўқ қилиш белгиланган. - интернет жаҳон ахборот тармоғидаги “Instagram” мессенджерида “abdolloh_komilov_” номли профили Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги орқали блокланган; - ашёвий далил 1 (дона) СД диск иш ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилган. Блоклаш ишларини ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ бошлиғи ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги мутахассислари зиммасига юклатилган. Суднинг ҳукмига кўра, Ф.И.О, ислом динига бўлган қизиқиши ошиб, ўзининг диний илми ва билимини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасида тақиқланган ва ноқонуний ҳисобланган диний материалларни томоша қилиб, ушбу диний материаллар илгари сурилаётган ислом дини асосларига зид бўлган фатволар ва ҳар қандай масалага ўта радикал ёндашувдаги қарашлар, юртимизда анъанавий бўлган ҳанафийлик мазҳаби ва мотрудийлик ақидасига зид бўлган, аҳоли орасида турли ихтилофларнинг юзага келишига сабаб бўладиган ҳамда фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган бузғунчи ғоялар таъсири остига тушиб, ушбу ғоялар тўғри эканлигига ишониб, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи материалларни тарқатиш мақсадида, “Instagram” ижтимоий тармоғида “abdulloh_komilov_” номли аккаунт (200 тага яқин кузатувчиси мавжуд) яратиб, мазкур аккаунтнинг лентасига турли хилдаги диний материалларни жойлаштириш орқали бошқаларга тарқатиб келган. Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси Тезкор бўлими ходимлари ва Учтепа тумани ИИО ФМБ ТҚКБ ходимлари билан биргаликда, аҳолининг радикаллашувини олдини олиш йўналишида ўтказилаётган махсус ҳамкорликдаги тадбирлар доирасида, 2025 йил 4 февралда Ф.И.О Учтепа тумани ИИО ФМБ биносига таклиф қилиниб, унга тегишли бўлган “IPhone 15 Pro Max” русумли телефон аппаратининг хотираси кўздан кечирилганида, Ф.И.О “Instagram” ижтимоий тармоғидаги “abdulloh_komilov_” номли профили орқали 07.12.2024 йил куни соат 21:31 да номаълум шахснинг “қаттиқ 2 гапирсагам, юмшоқ гапирсагам” номли, 13.09.2024 йил куни соат 19:58 да Рашодхон домланинг “Баъзида ҳайрон қоламан” номли, 26.07.2024 йил куни соат 11:11 да Рашодхон домланинг “Онанинг фитрати ва Тавҳид ақидаси” номли, 22.07.2024 йил куни Содиқ Самарқандийнинг “Бухориймиз Бухориймиз” номли, 17.08.2022 йил куни соат 02:18 да Содиқ Самарқандийнинг “Оҳиратни ўйлаган одамни” номли, 08.08.2022 йил куни соат 23:36 да Содиқ Самарқандийнинг “Агар Оллоҳ таоло сен билан бирга бўладиган бўлса” номли ва 12.06.2022 йил соат 01:06 да Содиқ Самарқандийнинг “Ҳамма ўзини ўйлаб кўрсин” номли видео файлларни, ўзининг саҳифасидаги “тарих (история)” қисмига жойлаштириш орқали тарқатганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 12.02.2025 йилги IU-483 сонли судга оид диншунослик экспертизаси хулосасига кўра, Ф.И.О томонидан “Instagram” ижтимоий тармоғи орқали 07.12.2024 йил куни соат 21:31 да тарқатилган, Рафиқ Камоловнинг “қаттиқ гапирсагам, юмшоқ гапирсагам” деган сўзлари билан бошланган, “бенамозлик, намоз мўмин кишининг ҳужжати, намоз ўқимаган одамнинг ҳужжати йўқлиги, ўзини мусулмонман деб айтишга ҳақи йўқлиги, унинг мусулмон саналмаслиги” ҳақидаги маърузасида, фуқароларнинг диний эътиқодига қараб уларни диний ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган фикрлар мавжудлиги аниқланган. Адвокат Д.Бойтураев, шикоятида унинг ҳимоясида бўлган Ф.И.О асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилганлигини, шунингдек ашёвий далил деб эътироф этилган IPhone 15 Pro Max” русумли телефон аппаратини ҳам йўқ қилиш ҳақида барвақт хулосага келганлиги ҳақида важлар келтириб, суд ҳукмини бекор қилиш ва Ф.И.Они реабилитация қилишни сўраган. Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Мирзохидовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевни суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланган Ф.И.О ва унинг ҳимоячиси-адвокат Д.Бойтураев ва У.Хайитмуродовларнинг шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларга баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. 3 жиноятни содир этганликдаги айби, бўйича ундан олинган “IPhone 15 Pro Max” русумли уяли телефон аппаратини олиб қўйиш, ушбу телефонда мавжуд бўлган Ф.И.Ога тегишли бўлган “Instagram” ижтимоий тармоғидаги “abdulloh_komilov_” номли аккаунтни кўздан кечириш натижасида олинган материаллар, Ф.И.О томонидан “Instagram” ижтимоий тармоғидаги “abdulloh_komilov_” номли аккаунтининг “История” қисмига жойлаштириш орқали тарқатган Рафиқ Камоловнинг “қаттиқ гапирсагам, юмшоқ гапирсагам” деган сўзлари билан бошланган, “бенамозлик, намоз мўмин кишининг ҳужжати, намоз ўқимаган одамнинг ҳужжати йўқлиги, ўзини мусулмонман деб айтишга ҳақи йўқлиги, унинг мусулмон саналмаслиги” ҳақидаги маърузасида, диний эътиқодига қараб фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш белгилари мавжудлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 12.02.2025 йилдаги IU-483 сонли экспертиза хулосаси, 04.02.2025 йилги кўздан кечириш ва олиб қўйиш баённомаси ҳамда унга илова қилинган фотожадвал, Ф.И.Одан олинган телефон аппаратини ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор ва топшириш далолатномаси билан ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланган ҳамда унинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 256-моддаси 2-қисми билан тўғри квалификация қилган. Биринчи босқич суди, судланган Ф.И.Ога нисбатан жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8,54-моддаларида назарда тутилган жазонинг адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, содир этилган жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги тўғрисидаги қонун талаби, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги ва 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорларида назарда тутилган тушунтиришларини инобатга олиш билан бир қаторда. Ф.И.О томонидан содир этилган жиноятнинг хавфлилик даражасини эътиборга олиб, унга нисбатан модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Шунингдек, апелляция инстанцияси адвокат Д.Бойтураев, шикоятидаги, ашёвий далил деб эътироф этилган IPhone 15 Pro Max” русумли телефон аппаратини ҳам йўқ қилиш ҳақида барвақт хулосага келганлиги ҳақидаги важларини муҳокама қилиб, мазкур телефон ЯТТ Ташпулатов Саидазим Олимжон ўғлидан қарзга сотиб олинганлигини, инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги “Жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид 4 қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорини талабларига риоя қилиб, мазкур IPhone 15 Pro Max” русумли телефон аппаратини хотирасини тозалаган ҳолда ЯТТ Ташпулатов Саидазим Олимжон ўғлига қайтаришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4971718, 49726, 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати 22 сентябрдаги Ф.И.О (Ф.И.О)га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгартирилсин. Иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган мазкур IPhone 15 Pro Max” русумли телефон аппаратини хотирасини тозалаган ҳолда ЯТТ Ташпулатов Саидазим Олимжон ўғлига қайтарилсин. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 511-моддасига асосан Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест билдириш ҳуқуқи тушунтирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ М.Мирзохидов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Ф.Эргашев /имзо/ А.Икромов Аслига тўғри. 5