Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2505/414 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Хакимов Азимжон Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 422001 Claim ID 2933083 PDF Hash 055779298497a506... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 20
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 177-моддаси збекистон Республикаси ЖК 177 law
ЖКнинг 78-моддаси ЖКнинг 78 law
збекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 184 3 law
кодексининг 223-моддаси кодекси 223 code_article
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 184-моддаси збекистон Республикаси ЖК 184 law
дорда содир этилишида ва 189-моддасининг 1-қисми дорда содир этилишида ва 189 1 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
садларда содир этганлигини ЖКнинг 56-моддаси садларда содир этганлигини ЖК 56 law
опланганлигини ЖКнинг 55-моддаси опланганлигини ЖК 55 law
унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси унга нисбатан ЖК 57 law
тузатиш ишлари жазосини ва ЖК 189-моддасининг 1-қисми тузатиш ишлари жазосини ва ЖК 189 1 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
банди ва ЖК 45-моддасининг 5-қисми банди ва ЖК 45 5 law
уларга нисбатан ЖКнинг 45-моддаси уларга нисбатан ЖК 45 law
збекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 184 3 law
ва ЖК 189-моддасининг 1-қисми ва ЖК 189 1 law
билан ЖКнинг 57-моддаси билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 189 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил ноябрь ойининг 6 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья А.Хакимов, судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси Э.Эминов, судланувчи 111111111, унинг ҳимоячиси – адвокат Б.Жумаевларнинг иштирокида, Арзиметов Хусан Алишерович (Arzimetov Xusan Alisherovich)га нисбатан 1-1005-2505/414-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра, Арзиметов Хусан Алишерович (Arzimetov Xusan Alisherovich) – 15.07.1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, 6 нафар фарзанди бор, “MUNIR MAX GROUP” МЧЖ раҳбари, муқаддам Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 28.09.2018 ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 177-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан тўрт юз соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган, жазо тўлиқ ўталган, ЖКнинг 78-моддаси талабида судланганлик ҳолати тугалланган, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Ибн Сино” МФЙ, Ибн Сино 1-мавзеси, 9-уй, 52-хонадонда истиқомат қилувчи, иш бўйича “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3-қисми ва 189-моддасининг 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, дастлабки тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни аниқлади: Арзиметов Хусан Алишерович, “MUNIR MAX GROUP” МЧЖнинг директори ҳамда устав фонддаги 50 фоиз улушнинг таъсисчиси бўла туриб, корхонага тегишли товар-моддий бойликлар тасарруфи учун масъул ҳамда жавобгар бўлишига қарамасдан, ғайриқонуний йўллар билан бойлик орттириш мақсадида мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, 2025 йил 3 апрель куни “MUNIR MAX GROUP” ва “DELTA CAR” МЧЖ ўртасида турли ўлчамдаги арматура маҳсулотларини сотиб олиш юзасидан тузилган 10-02.2025-сонли шартнома бўйича қиймати 2.377.053.571,53 сўмлик 256,67 тонна арматура маҳсулотларини харид қилиб, жамият омборига кирим қилмасдан, нақд пулга сотиб, бу ҳолатни солиқ ҳисоботларида акс 1 эттирмасдан, солиқ солинадиган объектларни қасддан яшириш орқали жами 285.246.428,6 сўмлик қўшилган қиймат солиғини тўлашдан бўйин товлаб келган. Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган тафтиш текширувида, “MUNIR MAX GROUP” МЧЖга кирим қилинган ҚҚСсиз 2.377.053.571,53 сўмлик арматура маҳсулотлари омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд бўлмаганлиги сабабли, Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан 12 фоиз миқдорда 285.246.428,6 сўм ҚҚС ҳисобланган. Бундан ташқари, Арзиметов Хусан Алишерович жиноий ҳаракатларини давом эттириб, “MUNIR MAX GROUP” МЧЖ фаолиятини бошқариб келиб, 2025 йил 3 апрель куни “MUNIR MAX GROUP” ва “DELTA CAR” МЧЖ ўртасида тузилган 10-02.2025-сонли шартнома бўйича харид қилинган жами қиймати 2.377.053.571,53 сўмлик 256,67 тонна арматура маҳсулотини нақд пулга реализация қилиб, сотувдан тушган нақд пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 йилдаги “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 306-сонли қарори талабларига зид равишда хизмат кўрсатувчи банк муассасасига кирим қилмасдан, савдо қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузган. Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган Арзиметов Хусан Алишерович айбига қисман иқрор бўлиб, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни ўзи ва М.Исроилова “MUNIR MAX GROUP” МЧЖнинг таъсисчилари эканлигини, устав фондидаги жами 100 млн. сўм улуш ҳар бирига 50 млн. сўмдан тақсимланганлигини, жамият юридик манзили Тошкент шаҳар, Яккасарой туман, Ш.Руставели кўчаси, 2-вагонний пр, 1-уйда жойлашганлигини, асосий фаолият тури қурилиш-монтаж ишлари эканлигини, ҳозирда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида, Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Олмазор туманларида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилаётганлигини, корхонада 27.06.2023 йилдан 20.02.2025 йилга қадар Ш.Нурмаматов директор бўлганлигини, 20.02.2025 йилдан ҳозирга қадар у жамият директори лавозимида ишлаб келаётганлигини, жамият тасарруфидаги товармоддийлар учун жавобгар ҳисобланишини, 02.04.2025 йилда “VIP-ART” ва “MUNIR MAX GROUP” МЧЖ ўртасида қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳақида 31/04-2025-сонли шартнома тузилганлигини, шартнома бўйича жами 3.200.960.000 сўм пуллар тўлаб берилганлигини, кейин “MUNIR MAX GROUP” ва “BAFAKAM” МЧЖ ўртасида 2025 йил 3 апрель куни ёғоч маҳсулотлари сотиб олиш учун А/05-06-01-сонли шартнома тузилганлигини ва шартнома бўйича 500.000.000 сўм тўланганлигини, кейинчалик 05.06.2025 йилда мазкур пул маблағи жамият ҳисоб рақамига қайтарилганлигини, бундан ташқари, “MUNIR MAX GROUP” ва “DELTA CAR” МЧЖ ўртасида 2025 йил 06 апрель куни турли ўлчамдаги арматуралар сотиб олиш учун 10-02.04.2025-сонли шартнома тузилганлигини, шартнома бўйича 2.662.300.000 сўм пул тўлаб берилганлигини, мазкур шартномада 2 кўрсатилган маҳсулотлар корхонага етказиб берилмаганлигини ва кирим қилинмаганлигини, товарлар О.Яҳёев томонидан тасарруф этиб юборилганлигини, О.Яҳёевни мазкур жамиятга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, С.Қобилжонов ҳам расман унинг корхонасида ишламаса-да, таъминот билан боғлиқ ишларга кўмаклашиб келишини, солиқ текширувида етказиш баҳоси ҚҚСсиз 2.377.053.571,53 сўмлик 256,67 тонна арматура маҳсулотлари мавжуд эмаслиги аниқланиб, Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан 12 фоиз миқдорида 285.246.428,6 сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисобланганлигини, аниқланган солиқдан 257.122.000 сўмни тўлаб берганлигини, ўз хизмат вазифасига эътиборсизлик билан муносабатда бўлиши натижасида жамият тасарруфига олиниши керак бўлган арматура маҳсулотларини кирим қилмаганлигини, сотиб юборилишига йўл қўйганлигини ва солиқ ҳисоботларида қайд қилмаганлигини, қилмишидан пушаймонлигини, иш бўйича етказилган зарар қопланганлигини баён қилиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар берди. Судланувчи 111111111 айбига қисман иқрорлик билдирган бўлса-да, унинг айби қуйидагилар билан ўз исботини тўлиқ топади. Гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Ғозиев Ойбек Салохиддинович дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни у 2017 йилдан буён солиқ органларида фаолият юритиб келишини, 2025 йил июнь ойидан Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси Солиқ аудити бўлими давлат солиқ инспектори лавозимида хизмат фаолиятини давом эттираётганлигини, хизмат вазифасига солиқ бошқармаси бошлиғининг буйруғига асосан текширувларни ўтказиш, текшириш материалларни ижрога қаратиш, бюджетга қўшимча манба ҳисоблаб ундирилишини таъминлаш киришини, у Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг 2025 йил 2 июнь кунидаги “Ҳужжатли тафтиш тайинлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг 18 июнь кунидаги 03493-х/с-сонли буйруғига асосан Яккасарой туманида рўйхатдан ўтган “MUNIR MAX GROUP” МЧЖда жиноят иши доирасида солиқ аудити ўтказганлигини, мазкур жамият таъсисчилари М.Исроилова (50%, 50.000.000 сўм) ва 111111111 (50%, 50.000.000 сўм), жамият юридик манзили Яккасарой туман, Ш.Руставели кўчаси, 2-вагонний пр, 1-уйда жойлашганлигини, жамиятда 27.06.2023 йилдан 2025 йил 20 февраль кунига қадар Ш.Нурмаматов директор бўлганлигини, 20.02.2025 йилдан бошлаб Х.Aрзиметов директор бўлганлигини, жамиятда бош ҳисобчи кўзда тутилмаганлигини, текширувда “VIP-ART” МЧЖдан қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳақидаги 31/04-2025-сонли шартномага асосан 2025 йил 2 апрель куни 3.200.960.000 сўм пул маблағи келиб тушганлиги, ушбу шартномада келтирилган қурилиш-монтаж ишлари бажарилганлиги бўйича электрон ҳисоб фактуралар шакллантирилмаганлиги, “VIP-ART” МЧЖ ҳисоб рақамига 09.06.2025 йилда 1.335.233.430 сўм, 16.06.2025 йилда 98.500.000 сўм ва 18.06.2025 йилда 694.024.000 сўм, жами 2.127.757.430 сўм нотўғри ўтказилган пул маблағи сифатида қайтарилганлиги, “MUNIR MAX GROUP” МЧЖ томонидан 2025 йил 3 апрель куни “BAFAKAM” МЧЖ ҳисоб 3 рақамига турли ёғоч маҳсулотлари олиш учун 03.04.2025 йилдаги А/05-06-01-сонли шартнома бўйича 500.000.000 сўм ўтказилганлиги, лекин ушбу сумма 05.06.2025 йилда “MUNIR MAX GROUP” МЧЖ ҳисоб рақамига қайтарилганлиги, “MUNIR MAX GROUP” МЧЖ томонидан 2025 йил 6 апрель куни “DELTA CAR” МЧЖ ҳисоб рақамига турли ўлчамдаги арматуралар олиш учун 03.04.2025 йилдаги 10-02.04.2025-сонли шартнома бўйича 2.662.300.000 сўм пул маблағлари ўтказилганлиги, солиқ хизматининг маълумотлар базасидан (ҳисоб-фактура статистикасидан) олинган маълумотларга кўра, 03.04.2025 йилда 4-сонли фактура билан “DELTA CAR” МЧЖдан 3 хил турдаги яъни, “Арматура Д 14”нинг бир тоннаси 708.863,83 сўмдан 510 тоннаси етказиш баҳоси ҚҚСсиз 361.520.554,27 сўм, ҚҚС суммаси 43.382.466,4 сўм, жами ҚҚС билан 404.903.020,67 сўмлик, “Арматура Д 20”нинг бир тоннаси 8.093.054,63 сўмдан 153 тоннаси етказиш баҳоси ҚҚСсиз 1.238.237.358,39 сўм, ҚҚС суммаси 148.588.483,01 сўм, жами ҚҚС билан 1.386.825.841,40 сўмлик, “Арматура Д 12”нинг бир тоннаси 7.264.445,41 сўмдан 107 тоннаси етказиш баҳоси ҚҚСсиз 777.295.658,87 сўм, ҚҚС суммаси 93.275.479,06 сўм, жами ҚҚС билан 870.571.137,93 сўмлик, жами етказиш баҳоси ҚҚСсиз 2.377.053.571,53 сўм, ҚҚС суммаси 285.246.428,47 сўм, ҚҚС билан 2.662.300.000,0 сўмлик 256,67 тонна арматура маҳсулотлари жамият томонидан харид қилинганлиги аниқланганлигини, жамият раҳбари 111111111дан ушбу ҳолат бўйича тушунтириш сўралганда, у 03.04.2025 йилда 4-сонли фактура билан “DELTA CAR” МЧЖдан 3 хил турдаги маҳсулотларни омборга кирим қилмаганлигини, сақлаш учун омбор мавжуд эмаслигини ва омборхона учун ижара шартномаси тузилмаганлигини маълум қилганлигини, текширув давомида Е-ижара дастурида “MUNIR MAX GROUP” МЧЖ билан омбордан фойдаланиш бўйича ижара шартномалари мавжуд эмаслиги аниқланганлиги, текширув якунига кўра, жамиятга кирим қилинган ҚҚСсиз 2.377.053.571,53 сўмлик арматура маҳсулотларни назорат касса машинасининг чеки ёки унга тенглаштирилган квитанцияни қўлламаган ҳолда нақд пулга сотиб юборилган деб баҳоланиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан инвентаризация натижасида аниқланган ҚҚСсиз 2.377.053.571,53 сўмлик тавар-моддий бойликларни (камомад) омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд бўлмаганлиги сабабли, 12 фоиз миқдорида 285.246.428,6 сўм қўшилган қиймат солиғи қўшимча ҳисобланганлигини, текширув давомида, жамият мансабдор шахслари томонидан электрон ҳисоб фактура шакллантирилмаган ҳолатда 2.377.053.571,53 сўмлик товар-моддий бойликлар реализация қилинганлигини, натижада жами 285.246.428,6 сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисобланганлигини, аниқланган солиқдан 257.122.000 сўмни тўлаб берилганлигини, 111111111нинг электрон солиқ хизматлари портали орқали йўлланган мурожаатига асосан солиқ аудити бўйича қабул қилинган 8663.1сонли қарор асосида ҳисобланган ҚҚС суммаси бўйича мавжуд ортиқча 4 тўловлар асосида қопланишини, ҳозирда етказилган зарар бўйича даъвоси йўқлигини баён қилиб кўрсатувлар берди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва гувоҳнинг, шу билан дастлабки тергов давридаги кўрсатувлари ўқиб эшиттирилган гувоҳлар М.Авлияхонов, С.Қобилжонов, Ф.Хасанов, О.Яҳёев, М.Исроиловаларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи 111111111нинг содир этган жиноятлардаги айби жиноят ишидаги юзлаштириш баённомаси (и.в. 32-34, 87-89), банк сирини ташкил қилувчи ҳужжатлар (и.в. 66-68, 80-81), СМС ёзишмалари (и.в. 69-77), “MUNIR MAX GROUP” МЧЖда ўтказилган 25.07.2025 йилдаги текширув далолатномаси (и.в. 96-102), тушунтириш хатлари (и.в. 106-107), “Hamkorbank” ЧКИАТБ Авиасозлик универсал банк хизматлари офиси томонидан тақдим этилган банк ҳужжатлари (и.в. 108-151), солиқ аудити натижалари юзасидан қабул қилинган қарор ва илова қилинган ҳужжатлар (и.в. 181-188), 02.04.2025 йилда “VIP-ART” ва “MUNIR MAX GROUP” МЧЖ ўртасида тузилган қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳақидаги 31/04-2025-сонли шартнома, “MUNIR MAX GROUP” ва “BAFACAM” МЧЖ ўртасида тузилган А/04-0401-сонли олди-сотди шартномаси (500.000.000 сўм ўтказилган) ва “MUNIR MAX GROUP” ва “DELTA CAR” МЧЖ ўртасида тузилган 10-02.04.2025сонли шартнома (2.662.300.000 сўм ўтказилган) нусхаси (и.в. 198-208) ҳамда бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топади. Баён этилганларга кўра, суд дастлабки тергов органлари томонидан, судланувчи 111111111га Ўзбекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3қисми, солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш жуда кўп миқдорда содир этилишида ва 189-моддасининг 1-қисми, товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузишда ифодаланган жиноят белгилари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 5 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Шунингдек, судланувчи 111111111га жазо турини танлашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, жиноятларни ғараз мақсадларда содир этганлигини ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида, шунингдек, унинг айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини, қарамоғида 6 нафар фарзандлари борлигини, оиласининг боқувчиси эканлигини, муқаддам судланмаганлигини, етказилган зарарнинг ўрни қопланганлигини ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, айбдор деб топиладиган Ўзбекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3-қисми санкциясида назарда тутилмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ва ЖК 189-моддасининг 1-қисми санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаб, тайинланган жазоларни қисман қўшиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 45-банди, 48-банди ва ЖК 45-моддасининг 5-қисмига кўра, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланмайди, бундан одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳоллар мустасно эканлигини белгиланганлигини ҳамда юқорида қайд этилган енгиллаштирувчи ҳолатлар билан бирга, судланувчи 111111111ни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини, улар томонидан содир этилган ҳаракатлар натижасида одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлмаганлигини инобатга олиб, уларга нисбатан ЖКнинг 45-моддасини қўлламасликни ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилмасликни лозим топади. Бундан ташқари, судланувчи 111111111 томонидан етказилган зарарнинг 257.122.000 сўм қисми қопланганлигини ҳамда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг 04.09.2025 йилдаги 22-320422-сон хатига кўра, солиқ аудити бўйича қабул қилинган 8663.1-сонли қарор асосида ҳисобланган ҚҚС 6 суммаси бўйича мавжуд ортиқча тўловлар асосида қопланиши маълум қилинганлигини инобатга олишни лозим топади. Шу билан бирга, иш бўйича ёзма далил сифатида олинган текширув далолатномаси ва шартнома, маҳсулот қабул қилингани ҳақидаги электрон ҳисоб-фактуралар нусхаларини жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига мувофиқ, суд қ и л а д и: Арзиметов Хусан Алишерович (Arzimetov Xusan Alisherovich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3-қисми ва ЖК 189-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилсин. Арзиметов Хусан Алишеровичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ундириб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Арзиметов Хусан Алишеровичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1-қисми билан иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ундириб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинласин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 111111111га узил-кесил ўташи учун иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ундириб қолган ҳолда 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. 111111111га ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўз иш жойида ўташи белгилансин, жазони ўташ муддати 111111111 ишлаётган корхона маъмурияти жазоларни ижро этиш инспекциясидан хабарнома олган кундан бошлаб ҳисоблансин. 111111111га суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами ўттиз кундан кўпроғини ўташдан узрли сабабларсиз бўйин товласа ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетса, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириши тушунтирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач, 111111111га нисбатан қўлланган “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин ва гаров тариқасида топширилган 8.240.000 сўм пул маблағлари гаровга қўювчи Арзиметов Хусан Алишеровичга тегишли тартибда қайтарилсин. Судланувчи 111111111 томонидан етказилган зарарнинг 257.122.000 сўм қисми қопланганлиги ҳамда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг 04.09.2025 йилдаги 22-320422-сон хатига кўра, солиқ аудити бўйича қабул қилинган 8663.1-сонли қарор асосида ҳисобланган ҚҚС 7 суммаси бўйича мавжуд ортиқча тўловлар асосида қопланиши маълум қилинганлиги инобатга олинсин. Ёзма далил сифатида олинган текширув далолатномаси ва шартнома, маҳсулот қабул қилингани ҳақидаги электрон ҳисоб-фактуралар нусхалари жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, унинг ҳимоячиси ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. имзо Нусхаси аслига тўғри: 8 А.Хакимов