← Назад
Решение #32420 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| садларда содир этганлигини ЖК | 56 | — | law | |
| жиноятни очишда фаол ёрдам берганлигини ЖК | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| унга ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил ноябрь ойининг 6 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди, “Ракат” МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида,
раислик қилувчи судья А.Хакимов, судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг
котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Э.Эминов, судланувчи 1111111111, унинг
ҳимоячиси – адвокат Б.Агзамовнинг иштирокида, Одилов Бобирбек
Турсунбой ўғли (Odilov Bobirbek Tursunboy o‘g‘li)га нисбатан
1-1005-2505/424-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Одилов Бобирбек Турсунбой ўғли (Odilov Bobirbek
Tursunboy o‘g‘li) – 10.03.2000 йилда Тошкент шаҳрида
туғилган, миллат ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, муқаддам судланмаган, маълумоти ўрта, оилали,
1 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Тошкент шаҳар,
Олмазор тумани, “Шифокорлар” МФЙ, Шифокорлар
кўчаси, 2-уй, 7-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб
хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланган, иш бўйича дастлабки тергов даврида
18.09.2025
йилдан
19.09.2025
йилга
қадар
ва 22.09.2025 йилдан 23.09.2025 йилга қадар вақтинча
ушланган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, дастлабки
тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб,
жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари
ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни
аниқлади:
Одилов Бобирбек Турсунбой ўғли, 2025 йил 17 сентябрь куни соат
тахминан 22:00-23:00ларда “Telegram” ижтимоий тармоғида дастлабки тергов
даврида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган “JOKERKUZOR” номли
профиль фойдаланувчисидан 0,5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини
300.000 сўмга сотиб олиб, 2025 йил 18 сентябрь куни соат 17:30ларда
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТваТОХТД ТҚБ ЖҚБ ходимлари
ва Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан Яккасарой
тумани, “Ракатбоши” МФЙ, Ўрикзор кўчаси, 157-уй олдида ўтказилган
тезкор-тадбир
давомида
тўхтатиб
текширилганида,
таркибида
“Тетрагидроканнабинол” моддаси мавжуд бўлган, 0,4729 граммга тенг гашиш
(анаша, смола каннабиса)* гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда,
қўлидаги сумканинг ичидан бир дона шаффоф полиэтилен пакетчага ўралган
ҳолда, ўтказиш мақсадини кўзламасдан, ўзининг истеъмоли учун сақлаб
келганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Судланувчи Одилов Бобирбек Турсунбой ўғли суд мажлисида, айбига
тўлиқ иқрорлик билдириб, дастлабки тергов давридаги кўрсатувларини
тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни, анча вақтдан буён гиёҳвандлик воситасини
истеъмол қилишини, 2025 йил 17 сентябрь куни соат тахминан
22:00-23:00ларда “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “JOKERKUZOR” номли
профиль фойдаланувчисидан 0,5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини
300.000 сўмга ўз истеъмоли учун сотиб олганлигини ва сумкасида сақлаб
келганлигини, 2025 йил 18 сентябрь куни соат 17:30ларда Яккасарой тумани,
“Ракатбоши” МФЙ, Ўрикзор кўчаси, 157-уй олдида ИИО ходимлари
томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида тўхтатилганлигини
ва қўлидаги сумканинг ичидан бир дона шаффоф полиэтилен пакетчага
солинган жигарранг рангли, ўткир ҳидли, мумсимон 0,4729 граммни ташкил
қилувчи гашиш гиёҳвандлик воситасини олишганлигини, ушбу модда нима
эканлигини ва нима мақсадда олиб юрганлигини сўраганларида, уларга
юқоридаги ҳолатни айтиб берганлигини, ҳолат холислар иштирокида
расмийлаштирилганлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, бу каби
ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан енгиллик беришни сўраб
кўрсатувлар берди.
Судланувчи 1111111111 айбига тўлиқ иқрор бўлса-да, унинг айби
қуйидагилар билан ўз исботини тўлиқ топади.
Гувоҳ Эргашев Жавохир Бахтиёр ўғли суд мажлисида дастлабки тергов
давридаги кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни, 2025 йил
18 сентябрь куни соат 17:30ларда Яккасарой тумани, Белариқ МФЙ, Ўрикзор
кўчаси, 157-уй олдида кетаётган вақтида олдига ИИБ ходимлари келиб,
ўзларини таништиришганлигини ва бир ишда холис сифатида иштирок
этишини сўраганларида, рози бўлганлигини, унга ва яна бир холисга уларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришганлигини, сўнг ИИБ ходимлари ўша
ердан ўтиб кетаётган ва кейинчалик маълум бўлган 1111111111ни тўхтатиб
ўзларини таништириб, шубҳа уйғотганлиги сабабли сумкасини кўздан
кечиришларини айтишганида, 1111111111 сумкаси ичидан бир дона шаффоф
рангли, полиэтилен пакетчага солинган, жигарранг рангли, ўткир ҳидли,
мумсимон моддани олиб бериб, ушбу модда гашиш гиёҳвандлик моддаси
эканлигини ва ўзининг истеъмоли учун сақлаб келаётганлигини маълум
қилганлигини, ИИБ ходимлари мазкур ҳолатни видеотасвирга олиб, баённома
асосида расмийлаштиришганлигини, тезкор-тадбир жараёнида бирон-бир
қонунга хилоф ҳаракатлар амалга оширилмаганлигини билдириб кўрсатувлар
берди.
Гувоҳ Абдуназаров Аброр Абдуғаффор ўғли суд мажлисида дастлабки
тергов давридаги кўрсатувларини тасдиқлаб, судда гувоҳ тариқасида сўроқ
қилинган Ж.Эргашевнинг кўрсатувларига ўхшаш бир хил мазмунда
кўрсатувлар берди.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб
чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчининг ва гувоҳларнинг
кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари
талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда
2
тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси
талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона
текшириб чиқиб, судланувчи 1111111111нинг содир этган жиноятдаги айби
ИИБ ходимларининг билдиргилари (и.в. 4), тушунтириш хатлари (и.в. 5-7),
шахсий тинтув баённомаси (и.в. 8), суд-кимёвий экспертиза хулосаси (и.в. 1316), нарса ва буюмни кўздан кечириш баённомаси (и.в. 22-49), видео тасвирни
кўздан кечириш баённомаси ва илова фото суратлар (и.в. 50-56), Тошкент
шаҳар ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Тошкент шаҳар
наркология диспансерининг 26.09.2025 йилдаги 2654-сонли хулосаси (и.в. 78)
ҳамда бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топади.
Суд, судланувчи 1111111111нинг жиноий ҳаракатларини юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги 12-сонли “Гиёҳвандлик воситалари
ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид
жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган
амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, дастлабки тергов органлари
томонидан судланувчи 1111111111нинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми, яъни гиёҳвандлик воситалари,
уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини
кўзламай, қонунга хилоф равишда олиш, сақлашда, ташишда ифодаланган
жиноят белгилари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
28-моддаси
1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби
қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан
исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш
учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо
тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини
ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган
зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олишлари
кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори
жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик,
одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал
қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
айбдорнинг
шахсига,
шунингдек,
жазони
енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида
тушунтиришлар берилган.
Шунингдек, судланувчи 1111111111га жазо турини танлашда Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган
3
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар
томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли
қарори талабларидан келиб чиқиб, жиноятни паст мақсадларда содир
этганлигини ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат
сифатида, шунингдек, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан
пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини, оиласининг боқувчиси
эканлигини, ёшлигини, муқаддам судланмаганлигини, жиноятни очишда фаол
ёрдам берганлигини ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлар сифатида инобатга олиб, айбдор деб топиладиган Ўзбекистон
Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми санкциясида назарда тутилган
жарима жазосини тайинлаб, ЖКнинг 62-моддасига асосан вақтинча ушланган
муддатини тайинланган жазодан чегиришни лозим топади.
Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 26.09.2025 йилдаги
2654-сонли хулосасига кўра, 1111111111 гиёҳвандликдан мажбурий
даволанишга муҳтож эмаслиги аниқланганлигини инобатга олиб, унга
ЖКнинг 96-моддасига асосан мажбурий даволаниш чораларини
қўлламасликни лозим топади.
Шунингдек, суд иш бўйича ашёвий далил тариқасида олиниб, экспертиза
тадқиқотларидан қолган ва 13280-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон
Республикаси ДХХ МТ ва ХТБга топширилган “гашиш” – 0,4529 гр.
гиёҳвандлик воситаларини ҳукм қонуний кучга киргач тегишли тартибда йўқ
қилишни, экспертиза хулосаларини, кўздан кечириш жараёнида олинган фото
суратларни ва видео тасвирлар ёзиб олинган “DVD” дискни жиноят иши
ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни, “Iphone 16 Pro Max” русумли
телефон аппаратини тегишли тартибда судланувчи 1111111111га қайтаришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига мувофиқ, суд
ҳукм
қ и л а д и:
Одилов Бобирбек Турсунбой ўғли (Odilov Bobirbek Tursunboy o‘g‘li)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган
жиноятни содир этишда айбдор деб топилсин.
Одилов Бобирбек Турсунбой ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг
20 баравари миқдорида, яъни 8.240.000 сўм жарима жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
62-моддаси
тартибида
1111111111нинг 18.09.2025 йилдан 19.09.2025 йилга қадар ҳамда 22.09.2025
йилдан
23.09.2025 йилга қадар 2 кун қамоқда вақтинча сақланган ҳар бир кунини
жариманинг иккидан бир қисми тенглаштириб чегирилсин ва 1111111111га
узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 19 (ўн тўққиз) баравари
миқдорида, яъни 7.828.000 (етти миллион саккиз юз йигирма саккиз минг)
4
сўм жарима жазоси тайинлансин. Жарима давлат даромади ҳисобига
ундирилсин.
1111111111га нисбатан қўлланган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Ашёвий далил тариқасида олинган ва 13280-сонли квитанцияга асосан
Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТ ва ХТБга топширилган гашиш – 0,4529 гр.
гиёҳвандлик воситалари ҳукм қонуний кучга киргач, тегишли тартибда йўқ
қилинсин;
- экспертиза хулосалари, кўздан кечириш жараёнида олинган фото
суратларни ва видео тасвирлар ёзиб олинган “DVD” диск жиноят иши
ҳужжатларида сақлаш учун қолдирилсин;
- “Iphone 16 Pro Max” русумли телефон аппарати тегишли тартибда
судланувчи 1111111111га қайтарилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан
ўн сутка ичида, маҳкум, унинг ҳимоячиси ҳукм нусхасини олган кундан
эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест
билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент
шаҳар жиноят ишлари бўйича кассация инстанциясига шикоят бериши ёки
протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи судья:
имзо
Нусхаси аслига тўғри:
5
А.Хакимов