Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2505/435 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Хакимов Азимжон Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 421998 Claim ID 2947844 PDF Hash 771118627fcf2e28... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 1 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 1 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
садларда содир этганлигини ЖКнинг 56-моддаси садларда содир этганлигини ЖК 56 law
жиноятни очишда фаол ёрдам берганлигини ЖКнинг 55-моддаси жиноятни очишда фаол ёрдам берганлигини ЖК 55 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
унга ЖКнинг 96-моддаси унга ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил ноябрь ойининг 6 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, “Ракат” МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи судья А.Хакимов, судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси Э.Эминов, судланувчи 1111111111, унинг ҳимоячиси – адвокат Р.Исмаиловнинг иштирокида, Одилов Хадятулло Нематулло ўғли (Odilov Xadyatullo Nematullo o‘g‘li)га нисбатан 1-1005-2505/435-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Одилов Хадятулло Нематулло ўғли (Odilov Xadyatullo Nematullo o‘g‘li) – 02.05.2000 йилда Андижон вилоятида туғилган, миллат ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланмаган, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, “Фаробий” МФЙ, Т.Мирзаев 1-тор кўчаси, 3-уйда яшовчи, иш бўйича “шахсий кафиллик” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, иш бўйича дастлабки тергов даврида 01.07.2025 йилдан 03.07.2025 йилга қадар вақтинча ушланган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, дастлабки тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни аниқлади: Одилов Хадятулло Нематулло ўғли, 2025 йил 1 июль куни соат 00:00ларда Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТКХ ЖҚБ ходимлари томонидан Яккасарой тумани, Абдулла Каххор МФЙ, Таробий кўчаси 29-уй олдида ўтказилган тезкор-тадбир давомида тўхтатиб текширилганида, таркибида “Тетрагидроканнабинол” моддаси мавжуд бўлган, 0,4746 граммга тенг гашиш (анаша, смола каннабиса)* гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда, эгнида бўлган оқ рангли шимининг ўнг чўнтагида, кўк рангли изолентага ўралган ҳолда, ўтказиш мақсадини кўзламасдан, ўзининг истеъмоли учун сақлаб келганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Судланувчи Одилов Хадятулло Нематулло ўғли суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, дастлабки тергов давридаги кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни, 2022 йилдан буён Учтепа туманида жойлашган “Ўрикзор” бозорида телефон аппаратлари савдоси билан шуғулланиб келганлигини, биринчи марта тахминан 2024 йил куз ойларида ёввойи наша ўсимлигини истеъмол қилиб кўрганлигини, шундан сўнг баъзан истеъмол қилиб турганлигини, Андижон вилоятида бўлган вақтларида тахминан уч ёки тўрт маротаба ёввойи наша ўсимлигининг ширасини кўли билан ишқаб олган ёки ўсимликни офтобда қуритиб, истеъмол қилганлигини, наша ўсимлигини фақат Андижон вилоятида бўлган пайтларида истеъмол қилганлигини, 2025 йил 30 июль куни яна наша ўсимлигини истеъмол қилишни хоҳлаб, бироқ Тошкент шаҳрида ёввойи наша топа олмаганлиги сабабли у кўча-кўйдаги суҳбатлар орқали “Телеграм” ижтимоий тармоғида гашиш (яъни маставон) моддасини сотиб олиш мумкинлигини эшитганлигини, куни соат 23:00ларда, ўзининг “iPhone 11” русумли телефони орқали “Телеграм” ижтимоий тармоғидан гашиш сотувчи каналларни излаганлигини ва натижада “Вечно кайф” номли ботни топганлигини, бот орқали 0,5 грамм миқдордаги гашиш гиёҳвандлик моддасига буюртма берганлигини, унга номаълум шахс томонидан ташлаб берилганлигини, аммо рақами ва аниқ жойи эсидан чиққан банк картасига банкомат орқали 330.000 сўм пул ўтказганлигини, таниши М.Рахмонов билан телефон орқали боғланиб, у билан кўришиб, суҳбатлашиб ўтиришни таклиф қилганлигини, М.Рахмонов билан учрашгунига қадар номаълум шахс томонидан “Телеграм” орқали юборилган жойлашув (локация) бўйича кўрсатилган манзилга бориб, кўмилган ҳолдаги кўк рангли изолентага ўралган гашиш гиёҳвандлик моддасини олганлигини, М.Рахмонов билан Яккасарой туманидаги Абдулла Қодирий маҳалласи ҳудудида кўришганлигини ва ўша ердаги ўриндиққа бориб ўтиришганлигини, тахминан беш дақиқа вақт ўтиб, улар ўтирган жойга фуқаролик кийимида бўлган ИИО ходимлари икки нафар холис билан келганлигини, ходимлар улардан ёнида тақиқланган моддалар бор-йўқлиги ҳақида сўрашганлигини, текширув вақтида у ва М.Рахмонов шахсан тинтув қилинганлигини, унинг шимининг ўнг чўнтагидан кўк рангли изолентага ўралган гашиш гиёҳвандлик моддаси топилганлигини ва ҳолат холислар иштирокида расмийлаштирилганлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, бу каби ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар берди. Судланувчи 1111111111 айбига тўлиқ иқрор бўлса-да, унинг айби қуйидагилар билан ўз исботини тўлиқ топади. Гувоҳ Сагатов Шерзод Рустамович суд мажлисида дастлабки тергов давридаги кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни, у 2025 йил 1 июль куни Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, А.Каҳҳор кўчасидан ўтиб кетаётган вақтида, ИИО ходимлари тўхтатишиб бир ишда холис бўлиб бериши кераклигини айтишганлигини ва у ҳам бунга рози бўлганлигини, шундан сўнг унга шахси кейинчалик маълум бўлган 1111111111 ўзини шубҳали тутганлиги учун уни шахсий тинтув қилишган вақтда, унинг шимининг ён чўнтагида ўткир ҳидли модда борлиги аниқланганлигини ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинганлигини ва Рахмонов Мухаммад Кудратбекнинг ёнидан ҳеч қандай нарса топилмаганлигини ва олинмаганлигини, ИИО ходимларининг саволларига 1111111111 ушбу гиёҳвандлик воситасини ўзини истеъмоли учун сақлаб келганлигини маълум қилганлигини билдириб кўрсатувлар берди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва гувоҳнинг, шу билан дастлабки 2 тергов давридаги кўрсатувлари ўқиб эшиттирилган гувоҳлар М.Рахмонов ва Х.Темировларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи 1111111111нинг содир этган жиноятдаги айби ИИБ ходимларининг билдиргилари (и.в. 4-5), шахсий тинтув баённомаси (и.в. 6, 7), нарса ва буюмни олиш баённомаси (и.в. 8), тушунтириш хатлари (и.в. 9, 11-13), суд-кимёвий экспертиза хулосаси (и.в. 23-25), нарсани кўздан кечириш баённомаси ва илова фото суратлар (и.в. 61-62), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 04.07.2025 йилдаги 1848-сонли хулосаси (и.в. 66) ҳамда бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топади. Суд, судланувчи 1111111111нинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги 12-сонли “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, дастлабки тергов органлари томонидан судланувчи 1111111111нинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми, яъни гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда олиш, сақлашда, ташишда ифодаланган жиноят белгилари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи 3 ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Шунингдек, судланувчи 1111111111га жазо турини танлашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, жиноятни паст мақсадларда содир этганлигини ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида, шунингдек, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини, оиласининг боқувчиси эканлигини, ёшлигини, муқаддам судланмаганлигини, жиноятни очишда фаол ёрдам берганлигини ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида инобатга олиб, айбдор деб топиладиган Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми санкциясида назарда тутилган жарима жазоси, жарима жазосини жиноят содир қилган вақтда амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорида ҳисоблаб тайинлаб, ЖКнинг 62-моддасига асосан вақтинча ушланган муддатини тайинланган жазодан чегиришни лозим топади. Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 04.07.2025 йилдаги 1848-сонли хулосасига кўра, 1111111111 гиёҳвандликдан мажбурий даволанишга муҳтож эмаслиги аниқланганлигини инобатга олиб, унга ЖКнинг 96-моддасига асосан мажбурий даволаниш чораларини қўлламасликни лозим топади. Шунингдек, суд иш бўйича ашёвий далил тариқасида олиниб, экспертиза тадқиқотларидан қолган ва 12998-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТ ва ХТБга топширилган “гашиш” – 0,4546 гр. гиёҳвандлик воситаларини ҳукм қонуний кучга киргач тегишли тартибда йўқ қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига мувофиқ, суд ҳукм қ и л а д и: Одилов Хадятулло Нематулло ўғли (Odilov Xadyatullo Nematullo o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилсин. Одилов Хадятулло Нематулло ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида, яъни 7.500.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида 1111111111нинг 01.07.2025 йилдан 03.07.2025 йилга қадар 2 кун қамоқда вақтинча сақланган ҳар бир кунини жариманинг иккидан бир қисмига тенглаштириб чегирилсин ва 1111111111га узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 19 (ўн тўққиз) баравари миқдорида, яъни 7.125.000 (етти 4 миллион бир юз йигирма беш минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Жарима давлат даромади ҳисобига ундирилсин. 1111111111га нисбатан қўлланган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ашёвий далил тариқасида олинган ва 12998-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТ ва ХТБга топширилган гашиш – 0,4546 гр. гиёҳвандлик воситалари ҳукм қонуний кучга киргач, тегишли тартибда йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, унинг ҳимоячиси ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: имзо Нусхаси аслига тўғри: 5 А.Хакимов