← Назад
Решение #32513 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| октябрь куни ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 105 | — | law | |
| банди ва | 127 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| лмаган ва ЖК | 104 | — | law | |
| ир шикаст етказиш ЖК | 1261 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 127 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 127 | — | law | |
| бандида ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси | 105 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| ллаб ЖК | 127 | — | law | |
| муддатга тайинлашни ва ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 105 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2023 йил ноябрь ойининг 5 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди ўз биносида, ёпиқ суд мажлисида;
Судья Б.Э.Каюмовнинг раислигида;
судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, судланувчи
Б.Отаяров ва унинг ҳимоячиси адвокат Р.Эргашевнинг иштирокида,
судланувчи Отаяров Бехруз Эркиновичга нисбатан № 1-1005-2504/347-сонли
ишни кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Отаяров Бехруз Эркинович (Otayarov Bexruz
Erkinovich), 2006 йил 10 февраль куни Самарқанд
вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта,
бўйдоқ, муқаддам судланмаган, ишсиз, Самарқанд
вилояти, Пахтачи тумани, Чоргуша МФЙ,
119-уйда яшаган, иш бўйича муносиб хулқ
атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси
қўлланилган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил
28 августдаги ажрими билан қидирув эълон
қилиниб, эҳтиёт чораси бекор қилинган ва
қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган,
2025 йил 12 октябрь куни ЖПКнинг 227-моддаси
тартибида
ушланган,
айблов
далолатнома
нусхасини ўз вақтида олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “и” банди ва
127-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбланган.
Суд судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо
бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Отаяров Бехруз Эркинович жиноятнинг ташкилотчиси бўла туриб,
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил
5 сентябрдаги ҳукми билан судланган жиноий шериклари вояга етмаганлар
Очилов Асадбек Абдураззоқ ўғли ва Эргашев Адхам Комилжоновичнинг вояга
етмаганлигини билган ҳолда уларни жиноятга жалб қилиб, бир гуруҳ бўлиб,
баданга шикаст етказиш мақсадида 2024 йил 2 декабрь куни соат 20:30 да
Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 13-мавзе 8-уйнинг олдида фуқаро Жовунбоев
Собиржон Зокир ўғли билан тортишиб қолишлари натижасида уни уриб, унга
тан жароҳати етказишган.
2024 йил 6 декабрдаги № 8803-Х-Кур-сонли экспертиза хулосасига кўра
С.Жовунбоевнинг танасида: нафас олиш фаолиятини бузилиши билан кечган
1
бурун суякларини ёпиқ синиб силжиши, иккала кўз қовоқлари қонталашлари,
бурун соҳаси қонталаши ва шилинмаси, ўнг елка соҳаси қонталаши, ўнг қўл
1-бармоқ ва чап қўл кафт усти соҳаси шилинмалари ва юмшоқ тўқималари лат
ейиши” тан жароҳатлари аниқланган бўлиб, ушбу олинган тан жароҳатлари
йигирма бир кундан кўп бўлган муддатга соғлигини бузилишига олиб келувчи
ўртача оғир турдаги тан жароҳатларга кириши аниқланган.
Суд мажлисида судланувчи Б.Отаяров айбига қисман иқрорлик билдириб
қуйидагиларни, яъни 2024 йил 2 декабрь куни соат тахминан 19:30 да
у Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 14-мавзеда жойлашган 62-сонли мактабда
жойлашган спорт залдан спорт машғулотлари билан шуғулланиб келишлигини,
у ердан ўзининг дўстлари А.Очилов ва А.Эргашев билан чиққан вақтида, унга
дўсти Ж.Бахронов унга қўнғироқ қилиб, унга уни Учтепа тумани, 13-мавзе, 8уйнинг олдига келишлигини, уни шу ерда 3 нафар номаълум шахслар унга
тарсаки урганлигини айтганлигини, у А.Очилов ва А.Эргашев билан
Ж.Бахроновнинг олдига борганлигини, улар Ж.Бахроновнинг олдига борган
вақтида, Ж.Бахронов унга ўзининг унга номаълум бўлган севган қизи билан шу
ердан ўтиб кетаётган вақти, 3 нафар маст ҳолатдаги номаълум шахсларнинг
бири унинг юзига тарсаки урганлигини, у ушбу номаълум шахсларни топиш
мақсадида А.Очилов, А.Эргашев ва Ж.Бахронов билан бирга ушбу ерга яқин
бўлган жойларни кўриб чиққанлигини, аммо у ва унинг танишлари,
Ж.Бахроновни урган номаълум шахсларни топа олмаганлигини, шундан сўнг,
улар тарқалиб уйга кетмоқчи бўлиб турган вақтида Ж.Бахронов унга “мана,
мана шулар эди” деб айтиб, шу 8-уйнинг олдидан келаётган икки нафар
шахсларни кўрсатиб қолганлигини, у А.Очилов ва А.Эргашев билан ушбу
шахслар нима сабабдан Ж.Бахроновни урганлигини билиш учун уларнинг
олдига бораётган вақтида, ушбу номаълум шахсларнинг бири қочиб
кетганлиги, у шу ерда қолган, унга олдиндан таниш бўлмаган, кейинчалик
С.Жовунбоев эканлиги аён бўлган шахсга “четга ўтиб гаплашиб олайлик” деб,
уни йўлдан четроққа олиб ўтганлигини, у билан А.Очилов ва А.Эргашев ҳам
ўтганлигини, С.Жовунбоев ўша вақти маст ҳолатда бўлганлиги, у ундан нима
сабабдан Ж.Бахроновни уришганлигини сўраган вақтида, С.Жовунбоев унга
уни урган шахс уйига кетганлигини, улар унинг олдига бораётган вақтида
қочиб кетган шахс ҳам қаерга кетганлигини билмаслигини айтганлигини,
у шунда ундан ёшини сўраган вақтида у унга 1996 йилда туғилганлигини
айтганлигини, у ўша С.Жовунбоев билан фақат у гаплашганлиги, А.Очилов ва
А.Эргашев эса, унинг олдида турганлиги, С.Жовунбоев маст ҳолатда
бўлганлиги учун уни ҳақорат қилишни бошлаганлиги, у гаплашиш давомида
уни онасидан ҳақорат қилганлиги, унинг ушбу ҳақоратини кўтариб тура
олмаганлиги ва С.Жовунбоевнинг чап юз қисмига ўнг оёғининг ташқи кафт
қисми билан ўртача зарба берганлигини, ушбу зарба натижасида С.Жовунбоев
ерга ўтириб қолганлиги, сўнг, А.Очилов ва А.Эргашев ҳам бир мартадан
С.Жовунбоевнинг танасига оёқлари билан зарба берганлигини, улар
С.Жовунбоевни урганидан сўнг, атрофга қараган вақтида Ж.Бахроновнинг
севган қизи бир нафар унга нотаниш шахс билан турганлигини кўрганлигини,
сўнг, у, А.Очилов ва А.Эргашев билан биргаликда уйга кетганлигини, жанжал
вақти С.Жовунбоев ҳеч кимга зарба бермаганлиги, улар кетаётган вақтида
ортидан тош кўтариб уларни урмоқчи бўлганлиги, жанжал вақти Ж.Бахронов
2
четда турганлиги, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини,
унинг ёшини инобатга олиб, қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни
сўраб кўрсатма берди.
Суд мажлисида гувоҳ А.Очилов қуйидагиларни, яъни у 2024 йил 2 декабрь
куни у мактабдан соат тахминан 13:30да уйига келганлигини, сўнг унга таниши
А.Эргашев қўнғироқ қилиб уни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 13-мавзеда
жойлашган “Чуст” чойхонасининг олдида жойлашган спорт майдонига
келишлигини айтганлигини, у ерда борганида таниши А.Эргашев, Б.Отаяров ва
Нурбеклар билан кўришганлигини, Б.Отаяров унга дўсти Жонибекни уч нафар
маст шахслар тўхтатиб, унга шапалоқ урганлигини ва уни қувиб кетганлигини
айтганлигини, у А.Эргашев, Б.Отаяров ва Нурбеклар билан Учтепа тумани,
13-мавзеда жойлашган боғчанинг олдига етган вақтида унинг дўсти Жонибек
чиқиб қолганлигини, шунда у уларга уч нафар маст ҳолатдаги шахслар уни
чақиришиб, унга маҳаллада кечки пайт нима учун қиз бола билан юрганлигини
айтишиб, унинг юзига шапалоқ урганлигини, сўнгра уларнинг барчаси уни
қувиб кетганлигини айтганлигини, шунда Б.Отаяров уларга “бўлди топайлик
ўшаларни. Қидирамиз” деб айтганлигини, шундан сўнг, улар Жонибекни
номаълум шахслар қувлаган жойга ушбу шахсларни қидириб борганида, у ерда
икки нафар унга олдиндан таниш бўлмаган шахслар биз томонга қараб
келаётганлигини кўрганлигини, шунда Жонибек уларга уни қувлаган шахслар
шулар эканлигини айтганлигини, ушбу шахсларнинг олдига биринчи бўлиб,
Б.Отаяров борганлигини, уларнинг бири С.Жовунбоев, иккинчиси эса ёши
тахминан 21-22 ёшлардаги номаълум шахслиги, Б.Отаяровнинг ортидан у ҳам
борганлиги ва улар билан саломлашганлиги, шунда Б.Отаяров С.Жовунбоевга
у Жонибекни нима сабабдан урганлигини сўраганлигини, С.Жовунбоев шунда
унга Жонибекни урмаганлигини, у С.Жовунбоевга “юринг ака четроқда
гаплашамиз” деб айтганлиги ва уни четроққа олиб ўтганлигини,
у С.Жовунбоевни четга тинчлик билан гаплашиб олишлик учун олиб
ўтганлигини, шу вақт Б.Отаяров уларнинг олдига келиб С.Жовунбоевнинг
юзининг чап қисмига ўзининг ўнг оёғи билан кучли зарба берганлигини, зарба
натижасида С.Жовунбоев ерга йиқилганлиги, шунда у, Жонибек, А.Эргашев,
Нурбек ва Б.Отаяров унинг тепасига бориб, танасининг турли қисмларига бир
неча маротаба зарба берганлигини, сўнг С.Жовунбоев қайтиб туришга
уринаётганлиги учун улар кетиб қолганлигини, жанжал вақти С.Жовунбоев ҳеч
кимга зарба бермаганлиги ва тан жароҳати етказмаганлиги, унга ва
А.Эргашевга С.Жовунбоевни уришга Б.Отаяров чақирганлигини баён қилиб,
кўрсатма берди.
Суд мажлисида гувоҳ вояга етмаган А.Эргашев қонуний вакили
М.Ишқуватова иштирокида қуйидагиларни, яъни у 2024 йил 2 декабрь куни
у соат тахминан 17:00да дўстлари Б.Отаяров ва Нурбеклар билан Тошкент
шаҳар, Учтепа тумани, 13-мавзеда жойлашган “Чуст” чойхонасининг олдида
жойлашган спорт майдонида шуғулланиб турган вақтида у А.Очиловга
қўнғироқ қилганлиги ва спорт майдончасига келишлигини айтганлигини, ўша
вақти Б.Отаяровга Жонибек исмли дўсти қўнғироқ қилиб қолганлигини, сўнг,
Б.Отаяров, у ва Нурбекка “Кетдик” деб айтди ва югуриб кетганлиги, у нима
учун югураётганлигини билмаганлигини, йўл-йўлакай Б.Отаяров унга дўстими
Жонибекни 3 нафар маст шахслар у қизи билан кетаётган вақти, уни тўхтатиб,
3
унга шапалоқ урганлигини ва уни қувиб кетганлигини, ўша вақти А.Очилов
ҳам келиб уларга қўшилганлигини, у ҳам шунда Жонибекнинг олдига улар
билан бирга кетишлигини, у, А.Очилов, Б.Отаяров ва Нурбеклар билан Учтепа
тумани 13-мавзеда жойлашган “Ал-Ҳолол” дўконининг олдига етган вақтда
йўлидан Жонибек чиқиб қолганлиги, шунда у уларга севган қизи билан “Кўхна
Чўпонота” аркасининг олдида юрган вақтида, унга таниш бўлмаган уч нафар
маст ҳолатдаги шахслар уни чақиришиб, унга маҳаллада кечки пайт нима учун
қиз бола билан юрганлигини айтишиб, унинг юзига шапалоқ урганлигини,
сўнгра уларнинг барчаси уни қувиб кетганлигини айтганлигини, шунда
Б.Отаяров уларга “бўлди топайлик ўшаларни. Қидирамиз ва у билан
гаплашволамиз” деб айтганлиги ва улар ушбу шахсларни қидиришганлигини,
улар Жонибекни номаълум шахслар қувлаган жойга ушбу шахсларни қидириб
борганида, у ерда 2 нафар унга олдиндан таниш бўлмаган шахслар, кейинчалик
бири С.Жовунбоев эканлиги маълум бўлган шахс улар томонга қараб
келаётганлигини кўрганлигини, шунда Жонибек уларга уни қувлаган шахслар
шулар эканлигини айтганлигини, ушбу шахсларнинг олдига биринчи бўлиб,
Б.Отаяров борганлигини ва у билан қўл бериб саломлашганлиги, уларнинг бири
С.Жовунбоев, иккинчиси эса ёши тахминан 18-19 ёшлардаги номаълум шахс
эканлиги, ушбу шахс улар С.Жовунбоев билан гаплашиб турган вақтида кетиб
қолганлиги, Б.Отаяровнинг ортидан А.Очилов ҳам борганлиги, шунда
А.Очилов С.Жовунбоевга четроққа ўтишлигини гаплашиб олишлигини,
А.Очилов С.Жовунбоевга “юринг ака четроқда гаплашамиз” деб айтди ва уни
четроққа олиб ўтганлиги, А.Очилов С.Жовунбоевни четга олиб ўтиши билан
унинг ортидан Б.Отаяров, Жонибек, Нурбеклар ва у борганлиги, А.Очилов ўша
вақти С.Жовунбоевга нима сабабдан Жонибекни урганлигини сўраб, у билан
гаплашиб турганлиги, шу вақти С.Жовунбоев А.Очилов ва унинг олдида бўлган
Б.Отаяровни куракда турмас сўз билан ҳақорат қилганлигини, шу вақти
Б.Отаяров С.Жовунбоевнинг чап чакак ва бурун соҳалари аралаш қисмига
ўзининг ўнг оёғининг ташқи кафт қисми билан кучли зарба берганлиги, зарба
натижасида С.Жовунбоев ерга йиқилганлиги, шунда у, А.Очилов, Нурбек ва
Б.Отаяров унинг тепасига бориб, танасининг турли қисмларига оёқлари
ёрдамида бир неча маротабадан зарбалар берганлиги, С.Жовунбоев қайтиб
туришга уринаётганлиги учун улар кетиб қолганлиги, сўнг у уйига
кетганлигини, мазкур жиноят содир қилишга Б.Отаяров жалб қилганлигини
баён қилиб, кўрсатма берди.
Дастлабки тергов вақтида сўроқ қилинган жабрланувчи С.Жовунбоев
қуйидагиларни, яъни у 2024 йил 2 декабрь куни у автобусда келаётган вақтида
унга олдиндан таниш бўлмаган, 15-16 ёшлардаги бола билан гаплашиб
қолганлиги, у ҳам автобусдан у билан бирга тушди ва у билан унинг ҳам уйи
13-мавзеда жойлашганлиги учун ҳам суҳбат бўлиб бирга уйга қайтаётганлиги,
у нотаниш бўлган шериги билан соат тахминан 20:30да Тошкент шаҳар, Учтепа
тумани, 13-мавзе, 8-уйнинг олдига келган вақтида, унга олдиндан тиниш
бўлмаган жами 7 нафар шахслар рўпарасидан ҳаракатланиб келганлиги, улар
унинг олдига келиб, унга олдиндан таниш бўлмаган, кейинчалик Ж.Бахронов
эканлиги аён бўлган шахс унинг рўпарасига келди ва унга “сигарет бер” деб
уни сенлаб гапирганлиги, у шунда унга сигаретим йўқлигини маълум
қилганлиги, унинг ушбу жавобимга жавобан шу ерда бўлган унга олдиндан
4
таниш бўлмаган, кейинчалик терговга қадар текширув даврида А.Очилов,
А,Эргашев, Б.Отаяров, яна бир нафар бола ва икки нафар қизлар “бу харип
бўлса, булар нос чекади. Булар сигарет чекмайди” деб айтганлиги, у ушбу
гапни адашмаса А.Эргашев айтганлиги, у уларнинг барчаси ундан кичик
эканлиги, буни уни уларнинг ташқи кўринишидан тахмин қилганлиги, уларга
“қўйинглар братишкалар” деб айтганлиги, шунда Ж.Бахронов унга “юр
четроққа ўтайлик” деб уни четга ўтишини сўраганлигини, Ж.Бахроновнинг
ортидан унинг шериклари ҳам келганлиги, сўнг, Ж.Бахронов унга уятли сўзлар
билан ҳақорат қилганлигини ва унинг бурун соҳасига ўзининг ўнг қўлининг
мушт қисми билан кучли зарба берганлиги, зарба натижасида у ерга
йиқилганлиги, сўнг Б.Отаяров оёғи билан унинг ўнг елкамга зарба берганлиги,
у йиқилиши билан ўзини ҳимоя қилиши учун қўллари ёрдамида юзини тўсиб
олганлигини, Ж.Бахроновнинг шериклари бўлган Б.Отаяров, А.Очилов,
А.Эргашев ва яна бир нафар шахс билан унинг танамнинг турли қисмларига
бетартиб равишда зарбалар берганлигини, у ўша вақти кучли зарба қабул қилиб
олганлиги учун, атрофда нима бўлганлигини англамай, шок ҳолатига тушиб
қолганлигини, у ўзига келиб, атрофга қараган вақтида уни дўппослаган
Ж.Бахронов ва унинг шериклари у ерда йўқлигини билганлигини, сўнг, у бурун
соҳамдан тан жароҳати олганлиги, бурнидан қон тўхтамаётганлиги учун, аввал
уйга, кейин эса шифокорларга мурожаат қилганлигини, Ж.Бахронов ва унинг
шериклари унга тан жароҳати етказишган вақти, у маст ҳолатда бўлмаганлиги
баён қилиб, кўрсатма берган.
Тарафлар розилиги билан судга келмаган гувоҳлар Ж.Бахронов ва
Н.Машариповнинг кўрсатмалари ўқиб эшиттирилди.
Суд, давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячини фикрини,
судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, уларнинг айбига иқрорлик билдириб
берган кўрсатувларидан ташқари, терговга қадар текширув даврида тўпланган
ҳужжатлар, шахснинг фото суръатидан таниб олиш баённомалари, гумон
қилинувчи Ж.Бахроновнинг берган кўрсатмалари, гумон қилинувчи
Н.Машариповнинг берган кўрсатмалари, ҳодиса содир бўлган жойда
жойлашган видео кузатув камераларидан олинган видео тасвирларни кўздан
кечириш, суд-тиббий экспертизаси хулосаси билан ҳамда жиноят ишида
мавжуд Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида
текширилган ва баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ
тасдиқланади.
Суд, судланувчи Б.Отаяровнинг ҳаракатларини юридик квалификациясини
муҳокама қилиб, уни қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш яъни содир
этилган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлмаган ва ЖКнинг 104-моддасида назарда
тутилган оқибатларга олиб келмаган, лекин соғлиқнинг узоқ вақт, яъни камида
йигирма бир кун, аммо тўрт ойдан кўп бўлмаган даврда ёмонлашувига ёки
умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача йўқолишига
сабаб бўлган қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш ЖКнинг
1261-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, бир
гуруҳ шахслар томонидан содир этишда ифодаланган ҳаракатларини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “и” банди ҳамда билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
5
Бироқ, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Б.Отаяровнинг
ҳаракати, яъни вояга етмаган шахсни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга,
гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари ёки психотроп ҳисобланмаган,
лекин кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган восита ва моддаларни
истеъмол этишга жалб қилиш, икки ёки ундан ортиқ вояга етмаган шахсга
нисбатан содир этишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
127-моддаси 3-қисми “б” банди билан нотўғри малакаланган деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми
“б” банди билан ушбу модданинг иккинчи қисмида тутилган ҳаракатлар, яъни
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар
истеъмол этишга жалб қилиш жиноятини икки ёки ундан ортиқ вояга етмаган
шахсга нисбатан содир этганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси 3-қисмида вояга
етмаганни жиноят қилишга жалб этиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Қонун мазмунига кўра, вояга етмаган шахсни жиноятга жалб этиш
деганда, вояга етмаган шахсга нисбатан жисмоний зўрликни қўллаш ёки унга
руҳий тазйиқ ўтказиш билан қўрқитиш, пул бериб оғдириш, авраш, алдаш, ўч
олиш, ҳасад, рашк туйғуларини ва бошқа паст ниятларини қўзғатиш, жиноят
содир этишни таклиф қилиш, ўғирланган нарсаларни сотиб олиш ёки сотиб
беришни ваъда қилиш, жиноятни содир этиш жойи ва усуллари ёки жиноят
изларини яшириш ҳақида маслаҳатлар бериш йўли билан унинг бир ёки бир
неча
жиноятларнинг
содир
этилишида
иштирок
этиш
ниятини
рағбатлантиришга қаратилган ҳаракатларни содир этиш тушунилади.
Юқоридагиларга кўра, суд судланувчи Б.Отаяровнинг вояга етмаган
шахсни гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари ёки психотроп
ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган восита ва
моддаларни истеъмол этишга жалб қилиш, икки ёки ундан ортиқ вояга етмаган
шахсга нисбатан содир этишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
127-моддаси 3-қисми “б” бандини чиқариб, унинг ҳаракатларини вояга етмаган
шахсни жиноят қилишга жалб этишда ифодалаган ҳаракатларини Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми билан малакалашни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Б.Отаяровнинг мазкур жиноятларни содир этишга вояга
етмаганлар А.Очилов ва А.Эргашевни жалб этмаганлиги, улар билан бирга
жиноят содир этмаганлиги ва жиноий тил бириктирмаганлиги ҳақидаги
важларини муҳокама қилиб, қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб, ички ишонч
бўйича далилларга баҳо бериб танқидий баҳолайди ва судланувчиларнинг
мазкур важлари аҳволини енгиллаштириш ва муқаррар жазодан қутулиш
мақсадида қилинган сай-ҳаракат сифатида баҳолайди ва унинг ушбу важларини
ишончсиз ва ишнинг ҳақиқий ҳолатларига тўғри келмайди деб топади.
Суд, судланувчиларга жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
1-сонли Қарорининг 3-бандида, ЖКнинг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо
адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига,
шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ
6
бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти
(инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (ЖК 15-моддаси) киритилганлиги билан
белгиланади.
Мазкур қарорнинг 37-бандида ЖКнинг 57-моддасига мувофиқ, содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси
санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада
назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкинлиги,
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи алоҳида
ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул
қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи айрим
ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши
мумкинлиги (масалан, моддий зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, судланувчи ёки
ота-онасининг оғир касаллиги, уларнинг меҳнатга лаёқатсизлиги, айбдор отаонасининг ёки боласининг бошқа боқувчиси йўқлиги, судланувчининг кекса
ёшда эканлиги, унинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноятни
очишда фаол иштирок этганлиги, жабрланувчининг жиноят содир этилишига
туртки берган ҳуқуққа хилоф хулқ-атвори, жабрланувчининг судланувчи билан
ярашганлиги ва ҳ.к.) деб қайд этилган.
Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб, судланувчи Б.Отаяровга
нисбатан жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасини ҳамда қилмишининг сабабларини инобатга олиб,
жазони ғараз ва паст ниятларда содир этганлиги оғирлаштирувчи ҳолатлар деб
баҳолаб, унинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, шахсини,
муқаддам судланмаганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб,
бироқ содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, хусусияти ва
унга нисбатан қўлланиладиган жазо чораси айбнинг ва шахснинг ижтимоий
хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклигини эътиборга олиб,
судланувчининг шахсини ҳамда унинг суддаги ижобий хулқ-атворини инобатга
олиб, қонуннинг одиллик, инсонпарварлик ва айб учун жавобгарлик
принципларига риоя қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси 105-моддаси
2-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлашни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб
ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми санкциясида доирасида назарда тутилган
озодликдан маҳрум қилиш жазосини энг кам қисмидан ҳам камроқ муддатга
тайинлашни ва ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Суд, ашёвий далилларни тақдирини муҳокама қилиб, ашёвий далил
сифатида олинган 1 (бир) дона ДВД диск иш ҳужжатларида сақлашни лозим
топади.
Шунингдек, суд, манфаатдор томонларга судланувчининг жинояти
натижасида етказилган моддий зарар ва маънавий зиённи ундириш масаласи
юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини
тушунтиришни лозим топади.
7
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 462-463-моддалари,
465-468, 471, 473-моддаларига амал қилиб, суд
ҚИЛАДИ
Отаяров Бехруз Эркинович (Otayarov Bexruz Erkinovich) Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “и” банди ва 127-моддаси
3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин
ва унга;
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “и” банди билан
- 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин;
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми билан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб - 3 (уч) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
59, 61-моддалари
тартибида
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил Отаяров Бехруз
Эркиновичга ўташ учун - 3 (уч) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўташ белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2025 йил 12 октябрдан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи Б.Отаяровга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги
эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач ашёвий далил сифатида олинган 1 (бир) дона
ДВД диск иш ҳужжатларида сақлансин.
Манфаатдор томонларга судланувчининг жинояти натижасида етказилган
моддий зарар ва маънавий зиённи ундириш масаласи юзасидан фуқаролик
тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб,
судланувчи ва жабрланувчи эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб,
ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига,
ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига
шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи
/имзо/
Б.Э.Каюмов
Нусхаси аслига тўғри: ________________
8