Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2504/417 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 418384 Claim ID 2937390 PDF Hash e2859a5943b0155d... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 19
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддаси збекистон Республикаси ЖК 74 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси збекистон Республикаси ЖК 184 law
исми ва 189-моддаси исми ва 189 law
кодексининг 223-моддаси кодекси 223 code_article
СКнинг 223-моддаси СКнинг 223 law
бандига асосан ушбу Кодекснинг 299-моддаси бандига асосан ушбу Кодекс 299 code_article
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 184-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 184 code_article
Жиноят кодексининг 189-моддаси Жиноят кодекси 189 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси збекистон Республикаси ЖК 189 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 54-моддаси збекистон Республикаси ЖК 54 law
унга у айбли деб топилаётган ЖКнинг 184-моддаси унга у айбли деб топилаётган ЖК 184 law
ЖКнинг 189-моддаси ЖКнинг 189 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси збекистон Республикаси ЖК 45 law
Ишчановга ЖКнинг 45-моддаси Ишчановга ЖК 45 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил ноябрь ойининг 5 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида; Раислик қилувчи судья Б.Э.Каюмов; судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, судланувчи Р.Ишчанов ва унинг ҳимоячиси адвокат Қ.Рахимовнинг иштирокида, судланувчи Ишчанов Расулбек Бахрам ўғлига нисбатан № 1-1005-2504/417сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ишчанов Расулбек Бахрам ўғли (Ishchanov Rasulbek Baxram o’g’li), 1993 йил 9 май куни Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, “Eco Fuel Valley” МЧЖ раҳбари бўлган, муқаддам судланган, жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман судининг 2017 йил 2 мартдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси тартибида 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман судининг 2017 йил 26 октябрдаги ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 9 ой 6 кун ахлоқ тузатиш ишлари шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман судининг 2018 йил 12 июлдаги ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 21 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, судланганлик ҳолати тугалланган, Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани, Улуғбек ҚФЙ, 7-бўлим, рақамсиз уйда яшаган, иш бўйича 2025 йил 12 июндан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 17 сентябрь куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисми билан айбланган. 1 Суд судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни Ишчанов Расулбек Бахрам ўғли, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Боғсарой МФЙ, Миробод кўчаси, 2-уй юридик манзили бўйича 10.06.2023 йилда давлат рўйхатидан ўтган “Eco Fuel Valley” МЧЖда 05.02.2024 йилдан раҳбари лавозимида ишлаб келиб, жамиятни норасмий равишда бошқариб келган тергов давомида шахсига аниқлик киритишнинг имкони бўлмаган шахслар билан биргаликда жамиятнинг 2024 йил январь-июнь ойидаги фаолияти давомида сотиб олинган ва жамият ҳисобига кирим қилинган 90.361.423.100 сўмлик, шунингдек жамият ҳисобига кирим қилинмаган 95.562.822.200 сўмлик харидоргир товарларни нақд пулга сотиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 йилдаги “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланилишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари” тўғрисидаги 306-сонли қарори талабларини қўпол тарзда бузган ҳолда уларнинг савдосидан тушган тушум пулларини банк муассасасига кирим қилмасдан, бу билан нақд пул маблағларини банкдан ташқари асослантирилмаган айланмаси (харажати)ни амалга ошириб, товарлар савдоси ва хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиб, жамиятнинг 2024 йил январь-июнь ойлари давомидаги фаолияти давомида сотиб олинган ва жамият ҳисобига кирим қилинган 90.361.423.100 сўмлик маҳсулотларни реализация қилинмаганлигини кўрсатиб, савдо тушумини ҳисоботларда акс эттирмасдан 10.875.770.800 сўмлик қўшилган қиймат солиғи, шунингдек солиқ ҳисоботларида ушбу 95.562.822.200 сўмлик реализацияни акс эттирмаслик орқали 14.334.423.300 сўмлик фойда солиғи, жами 25.210.194.100 сўмлик жуда кўп миқдордаги турли солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган. Суд мажлисида судланувчи Р.Ишчанов айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қуйидагиларни, яъни у 2024 йил январь ойида С.Мирзаев исмли шахс билан Тошкент шаҳрида ўзининг танишлари орқали танишиб қолганлиги, С.Мирзаев ўзининг фирмаси борлигини, у ушбу фирмани сотмоқчи эканлигини билдирганида, ўзи тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида ушбу фирмани сотиб олишни айтганлигини, ушбу фирманинг номи “Eco Fuel Valley” МЧЖлиги, шу билан ўзаро келишувга асосан ушбу жамиятни 05.02.2024 йилда 10.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағи ҳисобига сотиб олганлигини ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштирганлигини, ҳужжатларни расмийлаштиришни ўзининг танишлари ва ДХМларга бориб, улардан маслаҳат олиб ягона дарчадан фирмани ўзининг номимга расмийлаштириб олганлигини, жамиятни ўзининг номимга расмийлаштириш учун ўзи Новзада жойлашган ДХМга борганлигини, С.Мирзаев эса барча ҳужжатларни унга расмийлаштириб ташлаб берганлигини, шунга асосан у жамиятни ўзига расмийлаштириб олганлигини, ушбу ДХМдан жамиятга янги электрон калит олиб, ундан ўзи фойдаланиб келган 93-080-43-69 рақамига улаганлигини, ушбу рақам “RedMi” ёки “Samsung” телефон аппаратига уланганлигини, жамиятга иккиламчи ҳисоб рақамни “Turob Bank” АТБ Тошкент 2 шаҳар БҲМда очиб ва мобил банкинг иловасини ўзининг 93-080-43-69 рақамига уланганлигини, шу тариқа, барча айланмаларни ушбу илова орқали назорат қилиб борганлигини, жамиятнинг асосий фаолияти нефть маҳсулотлари улгуржи савдоси ҳисобланишини, жамиятнинг юридик манзили Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Боғсарой МФЙ, Миробод кўчаси, 2-уй ҳисобланишини, у нефть маҳсулотларини қаердан олиб, қайси жамият ёки шахсларга сотганлигини билмаслигини, сабаби, у 2025 йил январь ойида йўл транспорт ҳодисасига учраб, бошидан қаттиқ тан жароҳати олганлигини ва шундан сўнг, барча воқеаларни эсидан чиқариб юборганлигини, ушбу жамиятни ундан бошқа ҳеч ким бошқармаганлиги, барча ишларни ўзи ташкиллаштириб, назорат қилиб келаётганлигини, у жамиятнинг бухгалтериясини юритиш учун ташқаридан ёлланма ишчиларни жалб қилиб келганлигини, уларнинг исм ва фамилияси ҳозирда эсида йўқлигини, ҳозирда солиқ тўловларини тўлашга имкони йўқлигини баён қилиб, енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди. Дастлабки тергов вақтида сўроқ қилинган гувоҳ Ж.Закиров қуйидагиларни, яъни у Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг 2025 йил 27 июндаги 03718-х/cсонли буйруғига асосан Тошкент шаҳар Яккасарой тумани прокуратураси иш юритувидаги “Eco Fuel Valley” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича 2024 йилнинг январь-июнь ойларидаги фаолияти давомида қиймати 90.361.423.100 сўмлик товарларни харид қилиб, шу даврда ушбу маҳсулотларни чек ёки квитанция қўлламаган ҳолда нақд пулга сотиб юборган бўлса-да, солиқ базасини яшириш мақсадида Солиқ кодексининг 223-моддасига зид равишда солиқ ҳисоботларида гўёки улар ҳисобда реализация қилинмаганлигини кўрсатиб, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдорда бузган ҳолда савдо тушимини ҳисоботларда акс эттирмасдан, 10.875.770.800 сўмлик қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаганлигини, шунингдек, МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар солиқ базасини яшириш мақсадида 2024 йил 1-чораги давомида жамиятга кирим қилинмаган 95.562.822.200 сўмлик маҳсулотлар реализациясини амалга ошириб, СКнинг 223-моддасига зид равишда солиқ ҳисоботларида акс эттирмасдан, яширилганлиги натижасида 14.334.423.300 сўмлик фойда солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги, мазкур ҳолат юзасидан 27.02.2025 йилда солиқ аудити текшируви ўтказилиб, далолатномага кўра, 25.210.194.100 сўм қўшимча солиқ ҳисобланганлигини, жамиятда ҳисобланган қўшимча солиқ қайси даврга ва айнан қайси раҳбар ҳисобига тушишини ҳамда бошқа аниқлаштирилиши лозим бўлган камчиликларни тўлдириш мақсадида Яккасарой тумани прокуратураси томонидан қўшимча ҳужжатли тафтиш тайинланганлигини, ўтказилган қўшимча ҳужжатли тафтишда, “Eco Fuel Valley” МЧЖнинг устави Давлат хизматлари маркази томонидан 2023 йил 10 июнда 2191644-сон реестр рақами билан рўйхатга олинганлиги, тасдиқланган уставга асосан жамиятнинг юридик манзили Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Боғсарой МФЙ, Миробод кўчаси, 2-уй қилиб белгиланганлиги ҳамда унинг устав фонди 10.000.000 сўмни ташкил этиши белгиланганлиги ва таъсисчиси Р.Ишчанов жамият устав фондидаги улуши 100%, яъни 10.000.000 минг сўмни ташкил этганлиги, жамиятнинг устав фонди шакллантирилишига оид бўлган ҳужжатлар қўшимча ҳужжатли тафтишга 3 тақдим этилмаганлиги, жамиятнинг банк ҳисоб рақамларига устав фондини шакллантириш учун пул маблағлари келиб тушмаганлиги маълум бўлганлигини, юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида 2023 йил 10 июндаги 2191644-сонли Гувоҳнома берилганлигини, жамиятнинг асосий фаолият тури қаттиқ, суюқ ва газсимон ёқилғи ва шу каби маҳсулотлар улгуржи савдоси, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа ҳар қандай фаолият турлари ҳисобланишини, жамиятнинг “Turob Bank” АТ банкининг Бош офисидаги 20208000405665234002-сонли ҳисоб рақам айланмаси ўрганилганда, 08.02.2024 йилдан 12.06.2025 йилга қадар бўлган давр учун кредит айланмаси жами 110.846.439.000 сўмни ташкил этиб, товарлар учун 109.550.431.500 сўмни, келишув шартномасига асосан қарздорликни ўтказиш учун 717.247.500 сўмни, переброска 567.500.000 сўмни, товарлар учун ўтказилган пул маблағларининг қайтган қисми 9.260.000 сўмни, займ учун 2.000.000 сўмни ташкил этганлигини, шунингдек жамиятнинг 20208000405665234002-сонли ҳисоб рақами ўрганилганда, 08.02.2024 йилдан 12.06.2025 йилга қадар бўлган давр учун дебет айланмаси жами 110.846.439.000 сўмни ташкил этиб, товарлар учун 109.086.789.100 сўмни, товарлар учун келиб тушган пул маблағларининг қайтган қисми 1.365.550.000 сўмни, переброска 273.106.300 сўмни, банк хизмати учун 110.918.700 сўмни, ижара тўлови учун 7.500.000 сўмни, займ учун ўтказилган пул маблағининг қайтган қисми 2.000.000 сўмни, бошқа харажатлар учун 575.000 сўмни ташкил этганлиги, жамиятнинг “Hamkorbank” АТ банкининг Бош офисидаги 20208000205665234001-сонли ҳисоб рақам айланмаси ўрганилганда, 23.06.2023 йилдан 16.06.2025 йилга қадар бўлган давр учун кредит айланмаси жами 819.106.300 сўмни ташкил этиб, товарлар учун 500.000.000 сўмни, переброска 273.106.300 сўмни, товарлар учун ўтказилган пул маблағларининг қайтган қисми 46.000.000 сўмни ташкил этганлигини, шунингдек жамиятнинг 20208000205665234001-сонли ҳисоб рақами ўрганилганда, 23.06.2023 йилдан 16.06.2025 йилга қадар бўлган давр учун дебет айланмаси жами 819.106.300 сўмни ташкил этиб, жумладан, переброска 567.500 сўмни, солиқлар учун 246.624.300 сўмни, банк хизмати учун 4.982.000 сўмни ташкил этганлигини, тўловларини тўланиши учун фойда солиғи бўйича 14.322.775.000 сўм қўшимча ҳисобланганлигини, жамиятнинг 04.08.2025 йил ҳолатига шахсий ҳисоб варақасидан олинган кўчирмага асосан солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги 62.740.826.500 сўмни, устама (пеня) 2.667.752.300 сўмни ташкил этганлиги, ортиқча тўлови мавжуд эмаслиги, “Eco Fuel Valley” МЧЖда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг 11.02.2025 йилдаги 796-хс-сонли буйруғига асосан ўтказилган камерал солиқ текшируви натижаларидан келиб чиқиб, солиқ тўловчига юборилган талабномада кўрсатилган 01.01.2024 йилдан 30.06.2024 йилга қадар бўлган даврида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан солиқ аудити ўтказилиб, 27.02.2025 йилда далолатнома тузилганлиги, ушбу тузилган далолатнома хулосасига асосан солиқ аудити натижасида 25.210.194.100 сўм қўшимча солиқлар ҳисобланган бўлиб, қўшимча ҳисобланган солиқлар тафтиш кунига қадар жамият томонидан тўланмаганлиги, жамиятга 15.02.2024 йилда ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ва жамият 14.02.2024 йилдан бошлаб қўшилган қиймат 4 солиғи тўловчиси бўлиб ҳисобланишини, 03.02.2025 йилдан ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳолати 7-мезон тугатилган ҳолатга ўтганлигини, қўшимча текширувга жамият томонидан жамиятнинг бухгалтерия бирламчи ҳужжатлари, шу жумладан жамиятнинг товар-моддий бойликлари кирими ва чиқими бўйича юритилган товар ҳисоботлари бўйича бухгалтерия бирламчи ҳужжатлари тақдим этилмаганлиги, шу сабабли мазкур қўшимча текширув жамиятнинг товар- моддий бойликлари ҳариди ҳамда реализацияси бўйича расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ фактуралари, тергов органи томонидан тақдим этилган маълумотлар ҳамда банкдан олинган жамиятнинг ҳисоб рақам айланма маълумотларига таянган ҳолда ўтказилганлиги, қўшимча текширувда 2023 йилнинг ўтган даври ҳамда 2024 йилнинг январь-июнь ойлари мобайнида жамият томонидан товарлар хариди ва реализацияси бўйича электрон ҳисобварақ фактуралари расмийлаштирилмаганлиги маълум бўлганлигини, жамият томонидан 2024 йилнинг февраль-май ойлари давомида электрон ҳисобварақ фактуралари орқали товар-моддий бойликлар хариди ва реализацияси амалга оширилган бўлиб, қўшимча текширувда жамиятнинг 2024 йилнинг февраль-май ойлари давомида товар-моддий бойликлари хариди ҳамда реализацияси бўйича расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактураларига таянган ҳолда жамиятнинг товар-моддий бойликлари кирими ва чиқими бўйича товар ҳисоботлари тузилганлиги, унга кўра жамият томонидан 2024 йилнинг февральмай ойлари давомида ички бозорлардан харид қилинган товар-моддий бойликларнинг кирим миқдорлари ва суммалари ҳамда жамиятнинг товармоддий бойликлари реализацияси бўйича расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактураларига асосан товар моддий бойликлар миқдори ва суммаси ўзаро таққослаганда қуйидагилар аниқланганлигини, хусусан, қўшимча текширув натижасида жамиятнинг товар-моддий бойликлари кирими ва чиқими бўйича тузилган товар ҳисоботига кўра 2024 йилнинг февраль-май ойлари давомида жамият томонидан реализация қилинган жами қиймати 95.197.496.700 сўмлик товарларнинг жамиятга кирим қилинганлиги юзасидан ҳужжатлари мавжуд эмаслиги аниқланди, яъни қўшимча текширувда расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларнинг жами қиймати 95.197.496.700 сўмни ташкил этгани ҳамда 01.06.2024 йил ҳолатига жамиятнинг ҳисобида, яъни жамиятнинг омборда ёки реализация қилиш жойида жами қиймати 91.200.558.800 сўмлик товар моддий бойликлар қолдиғи мавжуд бўлиши керак бўлганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2021 йилдаги 595 сонли қарорига асосан юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши ҳамда давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланаётган товар-моддий захиралар қолдиқлари саноқдан (инвентаризациядан) ўтказилмаслиги ва солиқ солиш мақсадларида солиқ тўловчининг омборида мавжуд эмас деб баҳоланиши белгилаб ўтилганлигини, юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, қўшимча текширувда 01.06.2024 йилга жамиятнинг омборда ёки реализация қилиш жойида 91.200.558.800 сўмлик товар-моддий бойликлари бўйича қолдиқлари мавжуд эмаслиги маълум 5 бўлганлигини, мазкур ҳолат юзасидан қўшимча текширув далолатномасининг юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғининг тўғри ҳисобланиши бўйича ёзилган қисмида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 223-моддаси 3-қисми 3 ва 4-бандларига асосан белгиланган тартибда солиқлар ҳисобланди ҳамда молиявий жарима қўллаш лозимлиги тавсия этилганлигини, жамият томонидан 2024 йил 2-чорак учун фойда солиғи бўйича топширилган ҳисоботга асосан жами даромадлари 97.035.987.100 сўмни, чегириладиган харажатлар 97.035.987.100 сўм, солиқ солинадиган фойда 0,0 минг сўмни ташкил этганлиги сабабли фойда солиғи ҳисобланмаганлиги, мазкур қўшимча ҳужжатли тафтишга жамият томонидан жамиятнинг бирон-бир бухгалтерия бирламчи ҳужжатлари тақдим этилмаганлиги, шу сабабли мазкур қўшимча текширув солиқ органидаги мавжуд маълумотлар, тергов органи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда банк томонидан тақдим этилган жамиятнинг ҳисоб рақам айланмаларига таянган ҳолда ўтказилганлиги, унга кўра қўшимча текширувда жамиятнинг 2024 йил 2-чорак учун фойда солиғи бўйича жами даромадлари 192.233.483.800 сўмни, жумладан, улгуржи савдо фаолияти бўйича тушум 97.035.987.100 сўм, расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарлар, яъни солиқ кодексининг 297-модда 3-қисми 10-бандига асосан ушбу Кодекснинг 299-моддасига мувофиқ текин олинган мол-мулк жами 95.197.496.700 сўм, чегириладиган харажатлар 96.748.316.900 сўмни товарлар таннархи жами 96.629.558.000 сўм, шундан электрон ҳисоб фактура бўйича кирими мавжуд (кирим қилинган) товарлар таннархи 1.432.061.300 сўм ва расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарлар таннархи 95.197.496.700 сўм, маъмурий харажатлар 3.696.000 сўм, бошқа харажатлар жами 115.062.800 сўм, солиқ солинадиган фойда 95.485.166.900 сўм, солиқ базаси 95.485.166.900 сўм, солиқ ставкаси 15 фоиз миқдорида, фойда солиғи суммаси 14.322.775.000 сўмни ташкил этганлиги, натижада 2024 йил 2-чорак учун фойда солиғи бўйича 14.322.775.000 сўм қўшимча ҳисобланганлигини, бунга сабаб жамият томонидан 2024 йил 1-ярим йиллигида улгуржи савдо фаолияти бўйича етказиш баҳоси ҚҚСсиз 97.035.987.100 сўмлик товарлар реализация қилинган бўлиб, ушбу реализация қилинган товарлардан жами 95.197.496.700 сўмлик товарлар бўйича жамиятга кирим қилинганлиги юзасидан ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланди ва текширувда расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 297-модда 3-қисми 10-бандига асосан ушбу Кодекснинг 299-моддасига мувофиқ текин олинган мол-мулк деб ҳисобланиб, 95.197.496.700 сўм белгиланган тартибда жамиятнинг бошқа даромадлари таркибига киритилди ҳамда жамият томонидан топширилган фойда солиғи ҳисоботида чегириладиган харажатлар 287.670.200 сўмга ошириб, яъни ўп кўрсатилганлиги аниқланганлигини, қўшимча тафтиш натижаларига кўра, қўшимча ҳисобланган солиқлар жами 25.266.842.100 сўмни ташкил этганлигини ҳақида ўз кўрсатувларида баён қилган. Судда гувоҳлар С.Шовкатов, З.Хомидов, Л.Юлдашев, М.Абдуллаев, Н.Шарапова, Б.Умаров, С.Мирзаев, А.Кадиров, Р.Мадумаров, Б.Аллаёров, М.Эминжоновнинг дастлабки тергов даврида берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилди. 6 судланувчи Р.Ишчановнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Р.Ишчановнинг жиноят содир этганликдаги айби Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан тўпланган бирламчи ҳужжатлар, 2025 йил 4 августдаги тафтиш далолатномаси, банк айланмалари, 2024 йилнинг январь-июнь ойларидаги электрон ҳисоб фактуралари билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан исботланган деб топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида”ги 8-сонли қарорининг 2-бандида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 184-моддасининг биринчи қисми диспозициясига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш деганда, фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бошқа тарзда қасддан бўйин товлаш тушунилиши лозимлиги. Фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш - бу давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган тегишли солиқ ҳисоботи ҳужжатларида фойда (даромад) олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни қасддан кўрсатмаслик, шунингдек, улар мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни яшириш мақсадида фойда (даромад) келиб тушишини ҳисобга олиш тартибини бузиш; - фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни камайтириб кўрсатиш давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган солиқ ҳисоботи ҳужжатларида солиқ солинадиган объект миқдорига оид ахборотни била туриб пасайтириш (камайтириш) томонига ўзгартиришда ифодаланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 9-сонли қарорининг 6-бандида, Жиноят кодексининг 189-моддасида жавобгарлик назарда тутилган савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш деганда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг бузилиши тушунилмоғи лозимлиги кўрсатилган. Суд, судланувчи Р.Ишчановнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан: - жуда кўп миқдорда солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлашда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан; - товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдорда бузишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан тўғри малакаланган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир 7 чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Бундан ташқари, 28-моддасида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорида судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги, булардан келиб чиқиб, судланувчининг жавобгарлиги даражаси хусусиятига қандай ҳолатлар таъсир этганлиги, шунингдек, унинг шахсини тавсифловчи суд муҳокамасида тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 54-моддасига биноан жазо тайинлашда, суд томонидан ҳисобга олинган бошқа ҳолатларни ҳукмда кўрсатиб ўтиш лозимлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида, ЖКнинг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши- ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага киритилганлиги билан белгиланиши, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланиши кўрсатилган. Суд, юқорида Пленум қарорлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, судланувчи Р.Ишчановга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда унинг томонидан содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган холда, унинг шахсини, оилавий аҳволини жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиш билан бир қаторда, у томонидан содир этилган жиноятлар иқтисодиёт асосларига қарши содир этилганлигини, солиқ ва йиғимлар бўйича етказилган моддий зарар қопланмаганлигини, содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятини инобатга олиб, унга у айбли деб топилаётган ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни, хамда ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни ҳамда жазони манзил колонияларда ўташликни белгилашни лозим топади. Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси 5-қисмида “тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан 8 тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланмайди, бундан одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳоллар мустасно” деб белгиланганлигини инобатга олиб, судланувчи Р.Ишчановга ЖКнинг 45-моддасини қўлламасликни лозим топади. Суд жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарни муҳокама қилиб, судланувчи Р.Ишчановдан “Eco Fuel Valley” МЧЖнинг фаолияти бўйича солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик ҳолати бўйича етказилган 25.210.194.100 сўм зарарни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Солиқ инспекцияси орқали давлат фойдасига ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва 28-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 465-468, 471-473-моддаларига амал қилиб, суд ҚИЛАДИ Ишчанов Расулбек Бахрам ўғли (Ishchanov Rasulbek Baxram o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга: - Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин; - Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин; Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан Ишчанов Расулбек Бахрам ўғлига узил-кесил - 3 (уч) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо манзил колонияларда ўташ белгилансин. Жазони ўташ муддати 2025 йил 12 июндан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи Р.Ишчановга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси аслича қамоқда сақлаш қолдирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач: - судланувчи Р.Ишчановдан “Eco Fuel Valley” МЧЖнинг фаолияти бўйича солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик ҳолати бўйича етказилган 25.210.194.100 сўм зарарни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Солиқ инспекцияси орқали давлат фойдасига ундирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи /имзо/ Б.Э.Каюмов Нусхаси аслига тўғри: ________________ 9