Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1816-2501/161 Дата решения 11.03.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш тўғрисида ажрим Суд Жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман суди Судья Расулов Ўктам Хайдарович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 447703 Claim ID 3090192 PDF Hash 92e9ec0ec1b17768... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 78-моддаси збекистон Республикаси ЖК 78 law
ра суд ушбу Кодекснинг 78-моддаси ра суд ушбу Кодекс 78 code_article
амда ЖПКнинг 544-моддаси амда ЖПК 544 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 79-моддаси збекистон Республикаси ЖК 79 law
Текст решения 3 616 символов
АЖРИМ 2026 йил 11 март куни, Жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судининг биносида, очиқ суд мажлисида, шу суднинг раиси Ў.Расуловнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Тажиевнинг котиблигида, Эшбоев Сардор Акрам ўғлининг судланганлигини олиб ташлаш тўғрисидаги аризасини 1-3-1816-2601/81-сонли иш ҳужжатлари билан кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Эшбоев Сардор Акрам ўғли, 1994 йил 17 февраль куни Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, Қамаши туманидаги 12-сонли умумий ўрта-таълим мактабида ҳарбий ўқитувчи, муқаддам: 1. ЖИБ Кўкдала туман судининг 2025 йил 27 август кунидаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211моддаси 1-қисми билан, ушбу Кодекснинг 57,59моддаларига асосан базавий ҳисоблаш миқдорини 50 баравари миқдорида 18.750.000 сўм жарима жазоси тайинланган, жарима 2025 йил 29 август куни тўланган, Қамаши тумани, “Пахтаобод” МФЙ, Пахтаобод қишлоғи, 208-уйда яшайди. С.Эшбоев судга ариза билан мурожаат қилиб, аризаси ва суддаги кўрсатувида муқаддам, ЖИБ Кўкдала туман судининг 2025 йил 27 август кунидаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан, ушбу Кодекснинг 57,59-моддаларига асосан базавий ҳисоблаш миқдорини 50 баравари миқдорида 18.750.000 сўм жарима жазоси тайинлангани, жазоларни ҳозирда ўтаб, ўз жиноятининг оқибатларини тўлиқ англаб етганлиги, қайта жиноят содир қилмаслик борасида тегишли хулоса чиқариб олганлигини билдириб, судланганлик ҳолати фарзандларини келажагига ҳамда ўзининг келгусидаги иш фаолиятига таъсир қилмаслиги учун судланганини олиб ташлашни сўради. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, С.Эшбоевнинг кўргазмасини эшитиб, қуйидагиларга асосан унинг аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 78-моддаси “в” бандида -жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталгандан кейин бир йил ўтгач шахснинг судланганлик ҳолати тугалланиши, 79-моддасида агар шахс жазони ўтаб бўлганидан кейин унга нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган бўлса, жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, жамоа ёки жазони ўтаб чиққан шахснинг ўзи берган илтимосномасига кўра суд ушбу Кодекснинг 78-моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида ярми ўтганидан кейин унинг судланганлигини олиб ташлаши мумкинлиги, 80-моддаси 1-қисмида судланганлик ҳолатининг тугалланиш ёки судланганликни олиб ташлаш муддатлари асосий ва қўшимча жазолар ўтаб бўлинган ёки ижро этилган кундан бошлаб ҳисобланиши кўрсатилган. жарима 2025 йил 29 август куни тўлиқ тўланган, шундан бўён орадан 6 ойдан ортиқ вақт ўтган бўлиб, у бу вақт давомида маъмурий ва интизомий жавобгарликларга тортилмаган. Суд С.Эшбоевнинг содир қилган жинояти оқибатларини тўлиқ англаб етганлигини, қилмишидан пушаймонлиги, жазолардан озод бўлганидан буён маъмурий ва интизомий жавобгарликларга тортилмаганини инобатга олиб, уни судланганини олиб ташлашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 77-80-моддалари ҳамда ЖПКнинг 544-моддасини қўллаб, суд ажрим қилади: Эшбоев Сардор Акрам ўғлининг аризаси қаноатлантирилсин. С.Эшбоевнинг судланганлиги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан олиб ташлансин ва у судланмаган деб ҳисоблансин. Ажрим ижро учун Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот марказига юборилсин. Ажримдан норози тарафлар ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига хусусий тартибда шикоят беришга, прокурор эса, протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи: Ў.Расулов