Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2501/459 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 417749 Claim ID 2964702 PDF Hash a827db34251237f5... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 268-моддаси збекистон Республикаси ЖК 268 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 268-моддаси ЖКнинг 268 law
исмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддаси исмида назарда тутилган жиноят ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2025 йил ноябрь ойининг “4” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида жойлашган “Ракат” маҳалла фуқаролар йиғини биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи: суд раиси А.Жалилов, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, гумонланувчи Ф.Абилов, жабрланувчи Д.Бабамуратовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 268-моддаси 1-қисми билан гумонланган: Абилов Фаррух Панжи ўғли (ABILOV FARRUX PANJI O`G`LI), 2001 йил 5 январь куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, Қарши аҳборот технологиялари университетида 2 босқич талабаси, муқаддам судланмаган, Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Шакарбулоқ ҚФЙ, рақамсиз уйда яшовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси талабларига асосан судга берилган №1-1005-2501/459-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Абилов Фаррух Панжи ўғли 2025 йил 18 август куни соат тахминан 21:00да, бошқарувидаги Скутерни техник соз ҳолда, тегишли ҳужжатлар билан юксиз, йўловчисиз Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Ю.Хосхожиб кўчаси, 99-уй қаршисида таҳминан 30-40 км/соат тезлик бошқариб келиб, ушбу кўчада мавжуд бўлган амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди, 77-банди 1-ва 3-кичик бандлари, 109-банди ва 110-бандида яъни “йўл ҳаркати қатнашчилари бошқа йўл ҳаркати қатнашчиларининг ҳаркатланишига хавф туғдирмасликлари керак”, “ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак”, “тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда(лар)ни ўтказиб юбориши учун тезлигини камайтириши ёки тўхташи шарт”, “Агар тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойи олдида транспорт воситаси харакатини секинлаштирса, қўшни бўлакларда ҳаракатланаётган бошқа ҳайдовчилар бу транспорт олдида пиёда(лар) йўқлигига ишонч хосил қилганларидан сўнггина харакатланишни давом эттиришлари мумкин” деб кўрсатиб ўтилган талабларига риоя қилмасдан қатнов қисмининг хайдовчига нисбатан ўнгдан йўлнинг қатнов қисмидан тартибга солинмаган пиёдалар йўлидан ўтаётган пиёда Бабамуратов Дилшод Марсовични уриб юборган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда Д.Бабамуратов “ўртача оғир” тан жароҳатлари олиб, шифохонага олиб борилган. Дастлабки терговда гумонланувчи Ф.Абилов ва жабрланувчи Д.Бабамуратов ариза билан мурожаат қилишиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашган. Тошкент шаҳар ИИББ ТБ катта терговчиси Ж.Абдуллаевнинг 2025 йил 13 октябрдаги қарорига кўра, гумонланувчи Ф.Абиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 268-моддаси 1-қисми билан юритилган жиноят иши ярашганлик муносабати билан тугатиш масаласини ҳал қилиш учун судга юборилган. Гумонланувчи Ф.Абилов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига ўз ихтиёри билан тўлиқ иқрор эканлигини, қилмишидан пушаймонлигини, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлигини, жабрланувчи Д.Бабамуратовга етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини, ҳозирда жабрланувчи Д.Бабамуратов билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи Д.Бабамуратов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, Ф.Абиловга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, аризани ўз хоҳиши билан ёзганлигини, унга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 268-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд гумонланувчи Ф.Абилов, жабрланувчи Д.Бабамуратовнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудовнинг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрларини эшитиб, гумонланувчи Ф.Абиловнинг айбига ихтиёрий равишда иқрорлиги ва етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи ва гумонланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув гумонланувчи ва жабрланувчининг хоҳишлари билан бўлаётганлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 268моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ ярашувга тушишини инобатга олиб, Ф.Абиловга нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Шу билан бирга, суд жабрланувчи Д.Бабамуратовга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586-моддаларига амал қилиб, суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 268-моддаси 1-қисми билан гумонланган Абилов Фаррух Панжи ўғли (ABILOV FARRUX PANJI O`G`LI)га нисбатан юритилган №1-1005-2501/459-сонли жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига кўра тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи Д.Бабамуратовга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози томон ўн кун муддат ичида, шу туман суди орқали, Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида хусусий шикоят бериши ёки хусусий протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи Ажрим аслига тўғри. (имзо) А.Жалилов