← Назад
Решение #32984 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
17
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 104 | — | law | |
| ЖКнинг | 78 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 56 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 276 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил ноябрь ойининг 4 куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой
туман суди “Ракат” маҳалла фуқаролар йиғини биносида, очиқ сайёр суд
мажлисида, раислик қилувчи жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман
судининг раиси: А.Жалилов, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг
котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман
прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи М.Умаров ҳамда
унинг ҳимоячиси адвокат Б.Иногамовнинг иштирокида, Умаров
Мансурбек Марифжоновичга оид 1-1005-2501/451-сонли жиноят ишини
кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Умаров
Мансурбек
Марифжонович
(UMAROV
MANSURBEK MARIFJONOVICH), 1979 йил 3 октябрь
куни Андижон вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
оилали, 2 нафар фарзанди бор, шундан 1 нафари вояга
етмаган, вақтинча ишсиз, муқаддам жиноят ишлари
бўйича Андижон шаҳар судининг 2007 йил 19 январдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
104-моддаси 3-қисми “а” банди билан 8 йил муддатга
озодликдан
маҳрум
қилиш
жазоси
тайинланиб,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
2006 йил 30 ноябрдаги “...амнистия тўғрисида”ги
Қарорининг 7-модда “а” бандига асосан озодликдан
маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган қисми учдан бир
қисмга қисқартирилган, ЖКнинг 78-моддасига асосан
судланганлик ҳолати тугалланган, Андижон вилояти,
Андижон шаҳри, Бўстон МФЙ, Увайсий кўчаси, 43-уйда
яшайди, иш бўйича 2025 йил 29 августдан 2025 йил
1 сентябрга қадар вақтинча сақлаш ҳибсхонасида
сақланган, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов хулосаси нусхаси 2025 йил 15 сентябрь куни олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди
билан айбланган.
Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо
бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Умаров Мансурбек Марифжонович 2025 йил 29 август куни соат
13:00ларда Яккасарой тумани, “Хамид Сулаймон” МФЙ, Кичик Бешёғоч
кўчаси, 30-уй олдида кетаётган вақтида, Яккасарой тумани ИИО ФМБ
ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, унинг ёни холислар
1
иштирокида текширилганида, ўтказиш мақсадини кўзламай, ўзини
истеъмоли учун қонунга хилоф равишда трикосининг олд чап чўнтагида
сақлаб келган, бир дона шаффоф полиэтилен пакетчага солинган
жигарранг, ўткир ҳидли модда соф миқдори 2,3342 грамм бўлган “Гашиш”
гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида
олинган.
Судланувчи Умаров Мансурбек Марифжонович суд мажлисида,
айбига тўлиқ иқрор бўлиб, у 2025 йил 28 август куни иш юзасидан таниши
Насритдинов Бахромжон Баходиржонович билан бирга Тошкент шаҳар
Яккасарой туманига келганини, Яккасарой туманида жойлашган
“Аловиддин” номли меҳмонхонада қолишганини, 2025 йил 29 август куни
соат тахминан 12:00ларда Яккасарой туманида жойлашган “Бухоро”
кафесига Б.Насритдинов билан бирга кириб, спиртли ичимлик истеъмол
қилиб, тушлик қилишганини, тушлик қилиб бўлганидан сўнг,
меҳмонхонага қайтиб кетаётганларида, фуқаролик кийимида бўлган
ИИБ ходимлари уларни олдига келиб, ўзларини таништиришганини, уни
ёнида “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги сабабли қўрқиб кетиб, у
ердан қочганини, ходимлар уни ортидан қувлаб келаётганида, маст
бўлганлиги сабабли йўлда ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб
тушганини, натижада, ўзига тегишли бўлган “Редми” русумли телефон
аппаратининг экрани синганини, ходимлар уни олдига келиб, қочиб
кетмаслиги учун устига чиқиб, қўлларини ушлаб олиб, олдига икки нафар
холисни олиб келишганини, эгнида бўлган триконинг олд чап чўнтагидан
ўзининг истеъмоли учун сақлаб келаётган “Гашиш” гиёҳвандлик
моддасини
топиб
олишиб,
видеотасвирга
олишиб,
баённома
расмийлаштиришганини, унга ходимлар томонидан руҳий ва жисмоний
тазйиқ ўтказишмаганини, у ходимларга “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси
ўзига тегишли эканини, ўзининг истеъмоли учун сақлаб келаётганини
айтганини, у 10 йилдан буён “гашиш” гиёҳвандлик моддасини истеъмол
қилишини, лекин у унга ўрганиб қолмаганини, сиқилган ва асабийлашган
вақтида гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилишини, у ушбу “Гашиш”
гиёҳвандлик моддасини ўзининг истеъмоли учун тайёрлашини,
у гиёҳвандлик моддасини ҳеч кимдан сотиб олмаслигини ва уни
олди-сотдиси билан шуғулланмаслигини, у 2025 йил тахминан 20 август
куни Андижон шаҳрида жойлашган дала майдонида ўсиб ётган ёввойи
наша ўсимлигидан юлиб олиб, уни қўллари билан ишқалаб, қўлига
ёпишган ширасини қириб олиб, уларни тўплаганини, натижада у тўпланиб
жигарранг тусга киришини, у ушбу тайёрлаш усулни кўча кўйда эшитиб
ўрганганини, Б.Насритдинов уни гиёҳвандлик моддаси истеъмол
қилишини ва ёнида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келганидан
хабари бўлмаганини, бу ишларга Б.Насритдиновни умуман алоқаси
йўқлигини, у Б.Насритдиновга гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилишни
таклиф қилмаганини, у гиёҳвандлик моддасини ҳеч кимга таклиф
қилмаганини, гиёҳвандлик моддасини ўзини истеъмоли учун олиб
юрганини, ўтказиш мақсади бўлмаганини, ҳозирги кунда қилмишидан
2
пушаймон эканлигини, уни оилавий шароитини инобатга олиб, енгилроқ
жазо тайинлашни сўраб, кўрсатув бериб ўтди.
Судланувчи М.Умаров унга нисбатан эълон қилинган айбловга
тўлиқ иқрорлик билдириб кўрсатувлар бериб ўтган бўлса-да, уни мазкур
жиноятни содир этганликдаги айби жиноят иши ҳужжатларидаги қуйидаги
далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва гувоҳларнинг
кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари
талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни
ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва
холисона текшириб чиқиб, судланувчи М.Умаровнинг айби тарафларнинг
розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳларнинг кўрсатувлари билан,
шунингдек, жиноят иши ҳужжатларидаги ИИО ходимининг билдиргиси
(и.в.5), шахсий тинтув қилиш тўғрисидаги баённома (и.в.6), 2025 йил
30 августдаги 3397-сонли суд кимёвий экспертизаси хулосаси ва унга
илова қилинган фотожадвал (и.в.17-18), видеотасвирни кўздан кечириш
баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (и.в.25-29), нарсани
кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал
(и.в.53-58), наркология диспансерининг 2025 йил 3 сентябрдаги
2430-сонли далолатномаси (и.в.63), нарсани ашёвий, ёзма ва рақамли
далил деб эътироф этиш ҳамда жиноят ишига қўшиб қўйиш ҳақидаги
қарор (и.в.65), квитанция, тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишидаги
бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботини топади деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи М.Умаровнинг жиноий ҳаракатларини юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, унинг, ўтказиш мақсадини кўзламай,
қонунга хилоф равишда соф миқдори 2,3342 грамм бўлган “Гашиш”
гиёҳвандлик моддасини сақлаганлик ҳолатидаги жиноий ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди,
“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни
ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда кўп миқдорда
сақлаш”да ифодаланган жиноят аломатлари билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
28-моддаси
1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби
қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан
исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя
қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида,
судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини,
келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг
жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга
3
олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун
жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида
“Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши
- ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти
ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек,
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа
ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон
қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган
шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг
олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши
ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб
ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир
этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа
ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг
оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига
мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган.
Суд, судланувчи М.Умаровга нисбатан жазо тури ва муддатини
белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига
риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий
тушунтиришлардан келиб чиқиб, М.Умаровнинг ўз айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, қарамоғида
бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, отаси касаллигини,
судланмаган шахс эканлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб
баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур жиноятни
ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик
даражасини, М.Умаровни шахсини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг
276-моддаси 2-қисми “а” банди билан озодликни чеклаш жазосини
тайинлашни, ЖКнинг 62-моддаси тартибида М.Умаровни дастлабки
ҳибсда сақланган муддатини ҳар бир кунини бир кун озодликни чеклаш
жазосига тенглаштириб, тайинланган жазодан чегиришни мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
Шунингдек суд, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг
2025 йил 3 сентябрдаги 2430-сонли далолатномасига асосан М.Умаров
наркоманиядан (гашиш) даволанишга муҳтож эканлигини инобатга олган
ҳолда, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини
қўллаб, яшаш жойи бўйича наркология диспансерида наркоманиядан
(гашиш) мажбурий равишда даволаниш чоралари белгилашни мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
4
Бундан ташқари суд, иш юзасидан ашёвий далиллар масаласини
муҳокама қилиб, ашёвий далил деб эътироф этилган “Гашиш” гиёҳвандлик
воситасини экспертиза ўтказиш вақтидаги тадқиқот жараёнида
сарфланганидан қолган қисми, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат
хавфсизлик хизматининг Хўжалик бошқармасида 13277-сонли квитанция
асосида сақланаётган 2,3142 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини йўқ
қилишни, экспертиза хулосалари ва бир дона ДВД дискни жиноят иши
ҳужжатларида сақлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси ҳамда
ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд
Қ И Л А Д И:
Умаров Мансурбек Марифжонович (UMAROV MANSURBEK
MARIFJONOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси
2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли
деб топилсин.
Умаров Мансурбек Марифжоновичга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан 3 (уч) йил муддатга
озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида
М.Умаровни дастлаб 2025 йил 29 августдан 2025 йил 1 сентябрга қадар
вақтинча сақлаш ҳибсхонаси сақланган ҳар бир кунни озодликни чеклаш
жазосининг ҳар бир кунига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан чегириб
ташлаб, унга узил-кесил 2 (икки) йил 11 (ўн бир) ой 27 (йигирма етти)
кун муддатга озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин.
М.Умаровга озодликни чеклаш жазосини Андижон вилояти,
Андижон шаҳри, Бўстон МФЙ, Увайсий кўчаси, 43-уйда ва ушбу
уй-жойидан иш ва ўқиш жойигача бориши ҳамда уй-жойига қайтиб
келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда чиқиш
тақиқлансин.
Умаров Мансурбек Марифжоновичга:
- алкоголли ва бошқа маст қилувчи восита ҳамда ичимликлар
истеъмол қилмаслик;
- оммавий тадбирлар (байрам сайиллари, намойишлар,
митинглар)да иштирок этмаслик;
- Андижон вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
- Андижон вилояти Андижон шаҳар ИИО ФМБ Пробация
бўлимининг розилигисиз яшаш, иш ва ўқиш жойини ўзгартирмаслик;
- судланган ва жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан
алоқа ўрнатмаслик тақиқлари юклатилсин.
М.Умаровга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси
5 ва 6-қисмлари талаблари, яъни агар озодликни чеклашга ҳукм қилинган
шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган,
тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг
ўрнини қоплаган бўлса, суд маҳкумга нисбатан илгари тайинланган
5
тақиқларни (чеклашларни) тўлиқ ёки қисман бекор қилиши мумкинлиги,
маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин
товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган
мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг
ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши
мумкинлиги тушунтирилсин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш, Андижон вилояти Андижон шаҳар
ИИО ФМБ Пробация бўлимига юклатилсин.
Жазо муддати, М.Умаров жазони ижро этиш бўлимига ҳисобга
қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
96-моддасига
асосан
М.Умаровга нисбатан яшаш жойи бўйича наркология диспансерида
наркоманиядан (гашиш) мажбурий равишда даволаниш чоралари
белгилансин.
М.Умаровга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган “Гашиш” гиёҳвандлик
воситасини экспертиза ўтказиш вақтидаги тадқиқот жараёнида
сарфланганидан қолган қисми, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат
хавфсизлик хизматининг Хўжалик бошқармасида 13277-сонли квитанция
асосида сақланаётган 2,3142 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси - ҳукм
қонуний кучга киргач йўқ қилинсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган экспертиза хулосалари ва бир
дона ДВД диск жиноят иши ҳужжатларида сақлансин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан
ўн сутка ичида, маҳкум ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу
муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши
ёки протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация
тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация
инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши
мумкин.
Раислик қилувчи:
Аслига тўғри:
(имзо)
6
А.Жалилов