Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2501/247 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Надзор Тип документа Тафтиш инстанцияси ажрими Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 417600 Claim ID 2945019 PDF Hash 37588e49fdfde493... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 97-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 97 1 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
исмидан ЖК 98-моддаси исмидан ЖК 98 law
га ва 169-моддаси га ва 169 law
бандидан ЖК 169-моддаси бандидан ЖК 169 law
шу билан бирга ЖКнинг 59-моддаси шу билан бирга ЖК 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида маърузачи судья: А.Абдулхаев Биринчи инстанцияси судида судья: А.Жалилов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья: М.Юсупов АЖРИМИ 2025 йил ноябрь ойининг 4 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Халилов, ҳайъат судьялари Т.Касимов ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси З.Иброхимованинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори У.Файзиев, маҳкум В.Қурбановнинг ҳимоячиси – адвокат Б.Ташпулатовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил 18 июлдаги ҳукмига кўра судланган В.Қурбановнинг – 1996 йил 9 ноябрь куни Хоразм вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, В.Қурбановнинг хонадонда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, 2025 йил 20 февралдан буён қамоқда сақланаётганга нисбатан чиқарилган ҳукм ва апелляция инстанциясининг ажрими устидан маҳкум В.Қурбановнинг томонидан келтирилган тафтиш шикояти асосида жиноят ишини унга оид қисмини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Суднинг ҳукмига кўра, В.Қурбановнинг Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддасининг 1-қисми билан 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 227-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил 14 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, жазони умумий тартибли колонияда ўтаттирилиши белгиланган. Бундан ташқари, ашёвий далил деб эътироф этилган В.Қурбановнинг эгнидан олинган бир дона кўк рангли эркаклар джинси шими, бир дона қора рангли футболка, В.Қурбановнинг эгнидан олинган бир дона сариқ рангли эркаклар джинси шими, бир дона қора рангли “L Ronre” ёзуви туширилган футболка, икки дона арқон бўлаклари, темир металлдан ишланган бетон тешиш учун мўлжалланган “бурғулама” мосламаси, икки дона ёстиқ, бир дона кўрпача, мурда LIU CHANGга тегишли 1 дона кул рангли шими, 4 дона қора рангли целлофан пакет стрейч (плёнка), стрейч ўрами, В.Қурбановнинг тегишли бўлган 1 дона кул рангли кастет ҳукм қонуний кучга киргач йўқ қилиниши, икки дона давлат рақам белгилари ҳисобланган 01 S 277 LB ҳукм қонуний кучга киргач Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга ихтиёрига юборилиши, В.Қурбановнинг тегишли бўлган Хитой Халқ Республикаси паспорти, Хитой Халқ Республикасининг резидентлик гувоҳномаси, Хитой Халқ Республикасининг ижтимоий суғурта картаси, вақтинчалик яшаш гувоҳномаси ва ҳайдовчилик гувоҳномалари, банк пластик карталари, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги байроғи эмблемаси туширилган ҳужжат, 4 дона жомадонлар, 1 дона рюкзак ва 3 (уч) дона бошқа турдаги сумкалар, кул рангли ғилоф, икки дона ҳужжатлар жойлаштирилган папка, шахсий фотосурати, ҳужжатлар жойлаштирилган папкалар, “iPad Air” ва “iPhone 15 Pro” русумли телефон аппаратларининг қутилари, бир дона оқ рангли ён дафтарча, бир дона кўк рангли ён дафтарча, тўрт дона атир, уч дона ручкалар тўққиз дона қувватловчи ускуналар, бир дона қулоқчин, бир дона жигар рангли ҳамён, бир дона кул рангли ҳамён, бир дона хитой тилидаги ёзуви туширилган қути, бир дона сариқ рангли идиш,бир дона калькулятор, ўн дона “Sandisk” ва “Samsung” ёзувлари туширилган флешкалар, 1 дона кумуш рангли устки қисмига бриллиант тош ўрнатилган узук, бир дона “Airpords Pro” қутиси, етти дона электр воситаларини қувватловчи ускуналар, бир дона “iPhone 15 Pro” русумли телефон аппарати, икки дона ғилофи бўлган “iWatch”, “Miband”, “Grand Seiko”, “Longines” русумли 4 дона соат, 4 дона кумуш рангдаги тақинчоқ кўринишидаги занжирлар, 2 дона сариқ тусдаги узук, 2 дона бирининг шакли капалаксимон бўлган кумуш рангли узук, 1 дона тўртта айлана шаклга эга бўлган аёллар тақинчоғи, 1 дона қора рангли тоши бўлган узук, 1 дона “Virtue” номли брелок, 1 дона хоч кўринишидаги темир металлдан ишланган жисм, 1 дона тилла рангли занжир, 1 дона “HUAWEI” русумли ноутбук, икки дона қора ва оқ рангли кўзойнак, 34 (ўттиз тўрт) дона калитлар, 1 дона оч кўк рангдаги соч қуритгич (фен), клавиатура, 1 дона қора рангли ҳамён, 2 (икки) дона эркаклар курткаси, 1 дона “iPad”, 1 дона кўк рангли латта (мато бўлаги сочиқ), 1 дона кул рангли шими, 2 (икки) дона соат ремюшоклари, 1 дона кўзойнак ғилофи футляр ҳукм қонуний кучга киргач жабрланувчининг қонуний вакили SONG TENGCHAOга қайтарииши, Тошкент шаҳар прокуратураси ОАТБ “Ипак йўли” банк Чилонзор филиалининг депозит ҳисоб рақамига топширилган 006739-сонли квитанция асосида сақланаётган заргарлик буюмлари, 006740-сонли квитанция асосида сақланаётган 2.000 (икки минг) АҚШ доллари, 006726-сонли квитанция асосида сақланаётган 1.340.000 сўм, 1.000 АҚШ доллари, 268.000 сўм ва В.Қурбановнинг тегишли пул маблағлари солинган конверт ҳукм қонуний кучга киргач жабрланувчининг қонуний вакили SONG TENGCHAOга қайтарилиши, В.Қурбановнинг жабрланувчининг қонуний вакили В.Қурбановнинг фойдасига 25.316.380 сўм қонуний кучга киргач ундирилиши белгиланган. Шунингдек, манфаатдор тарафларга судланувчи В.Қурбановнинг ҳаракатлари оқибатида етказилган бошқа моддий зарар ва маънавий зиённи ундириш масаласи юзасидан судланувчининг яшаш жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган. Мазкур ҳукм билан В.Қурбановнинг ҳам судланган бўлиб, ҳукмнинг унга оид қисми бўйича шикоят ёки протест келиб тушмаганлиги сабабли муҳокама қилинмайди. Иш ҳужжатларига кўра, В.Қурбановнинг ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 01 J 096 OB бўлган, “NEXIA-2” русумли автомашинада “Тошкент – Хоразм” йўналиши бўйича йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келиб, 2023 йил декабрь ойидан 2024 йил февраль ойига қадар бўлган вақт оралиғида ушбу йўналиш бўйича бир неча бор қатнаб, М 34-сонли автомагистрал йўлининг Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Ўртаовул шаҳарчаси ҳудудидан ўтувчи қисмида жойлашган 162-хонадоннинг ташқи қисмида давлат рақами 01 S 277 LB бўлган, оқ рангли “LACETTI” русумли автомашинани қаровсиз ҳолда қолдирилганлигини кузатиб, келгусида “Тошкент – Хоразм” йўналиши бўйича ҳаракатланиши давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузган тақдирда, жарималардан қочиш каби ғаразгўйлик мақсадини кўзлаб, ушбу автотранспорт давлат рақамини ноқонуний эгаллаб, ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 01 J 096 OB бўлган, оқ рангли “NEXIA-2” русумли автомашинасига тақиб олишни режа қилиб, 2024 йил 20 март куни кечки вақт В.Қурбановнинг қисмида турган оқ рангли “LACETTI” русумли автомашинанинг 01 S В.Қурбановнинг B бўлган олд ва орқа давлат рақам белгиларини қонунга хилоф равишда эгаллаб, уларни ўзи яшаб келаётган В.Қурбановнинг яширин равишда сақлаб келган. Бундан ташқари, В.Қурбановнинг ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2024 йил февраль ойида, Тошкент шаҳрига тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун келган Хитой Халқ Республикаси фуқароси В.Қурбановнинг билан танишиб, у яшаб келаётган В.Қурбановнинг бир неча бор таъмирлаш ишларини бажариб, сўнг ўз бошқарувидаги “NEXIA-2” русумли давлат рақами 01 J В.Қурбановнинг OB бўлган автомашинасида В.Қурбановнинг ҳайдовчилик қилиб, у билан ишончли муносабатларга киришиб, 2025 йил 17 февраль куни В.Қурбановнинг ўзи истиқомат қилиб келаётган В.Қурбановнинг -хонадонга меҳмонга таклиф қилиб, соат 18:30ларда В.Қурбановнинг унга жинсий алоқа қилишни таклиф этганлиги ортидан келиб чиққан келишмовчилик оқибатида у билан ўзаро жанжаллашиб, В.Қурбановнинг қасддан ўлдириш мақсадида, хонадонда бўлган ва бетон тешиш учун мўлжалланган бурғулаш мосламаси билан унинг бош қисми энса соҳасига икки маротаба зарба бериб, сўнг хонадонда бўлган қурилиш арқони билан бўйин соҳасидан тортиб, В.Қурбановнинг қасддан ўлдирган. 2025 йил 20 мартдаги 192-сонли суд-тиббий экспертизаси, В.Қурбановнинг ўлими – бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан сиқилишидан келиб чиққан механик асфиксия, бош мия очиқ жароҳати, калла гумбаз суягини асос суягига ўтиб, майдаланиб синишлари, бош мия тўқимасига ва пардалари остига қон қуйилиши билан бирга кечган комбинацияланган жароҳатланишдан юз берганлиги, унинг танасида аниқланган жароҳатларнинг барчаси ҳаётлигида, ўлимидан бироз олдин, қаттиқ ўтмас жисм таъсирида юзага келган бўлиб, оғирлик даражасига кўра “оғир” тан жароҳатлари тоифасига кириб, ўлими келиб чиқиш сабаби билан боғлиқликда эканлиги ҳақида хулоса берган. Бундан ташқари, В.Қурбановнинг ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, В.Қурбановнинг қасддан ўлдиргач, уни мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида дастлаб, В.Қурбановнинг ёнида бўлган баҳоси 11.196.500 сўмлик “IPhone 15 Pro” русумли уяли алоқа воситасини, ўзи билан олиб келган баҳоси 275.000 сўмлик “JUINA” фирмасида ишлаб чиқарилган сумкаси, сумкада бўлган баҳоси 5.360.876 сўмлик “HUAWEI” русумли ноутбукни эгалланган. Бундан ташқари, В.Қурбановнинг ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, В.Қурбановнинг қасддан ўлдиргач, уни мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, В.Қурбановнинг яшаб келган В.Қурбановнинг хонадоннинг кириш эшиги калитини ўғрилик йўли билан эгаллаб, ўзи томонидан содир этилган ўта оғир турдаги жиноят изларини яшириш мақсадида қариндоши, В.Қурбановнинг ҳам ўзининг жиноий мақсадларини амалга ошириш учун жалб қилиб, ўз навбатида В.Қурбановнинг ўта оғир жиноятни олдиндан ваъда бермасдан яшириб, бирга В.Қурбановнинг мурдасини саёҳат учун мўлжалланган йўл жомадонига жойлаштирганларидан сўнг, В.Қурбановнинг ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш учун В.Қурбановнинг билан олдиндан тил бириктириб бир гуруҳда, 2025 йил 17 февраль куни соат 23:10ларда В.Қурбановнинг ўғрилик қилиш мақсадида келиб, В.Қурбановнинг В.Қурбановнинг мазкур хонадонга кириш йўлагида хавфдан огоҳ бўлиб туриш учун қолдириб, ўзи эса В.Қурбановнинг тегишли бўлган хонадонга аввалдан эгаллаб олинган калитлар ёрдамида ғайриқонуний равишда кириб, хонадондан жами қиймати 38.979.450 сўмга тенг бўлган 3.000 АҚШ долларини, жами 177.799.291 сўмлик 71 дона умумий маиший ва компьютер техника воситалари ҳамда қимматбаҳо заргарлик буюмларини ўғирлаб, шунингдек В.Қурбановнинг серия рақами PE3240843 бўлган Хитой Халқ Республикаси фуқаролик паспортини, серия рақами АF 0851069 бўлган ҳайдовчилик гувоҳномасини, ўта муҳим аҳамиятга эга ҳисобланган В.Қурбановнинг тегишли ҳужжатларни ҳамда В.Қурбановнинг ўз эҳтиёжлари учун 2.000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини қайтариш шарти билан олганлиги ҳақидаги 2024 йил 18 апрелда имзолаб берган тилхатни ғаразгўйлик ва бошқа паст ниятларда эгаллаб, жиноий шериги В.Қурбановнинг билан бирга В.Қурбановнинг қайтиб келиб, В.Қурбановнинг мурдаси жойлаштирилган жомадонни ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 01 J 096 OB бўлган, “В.Қурбановнинг 2” русумли автомашинанинг юкхонасига жойлаштириб, 2025 йил 18 февралда ушбу жомадонни В.Қурбановнинг йўлининг 290 км.даги чўл ҳудудига кўмиб, ўғирланган мулкдан 1.000 АҚШ доллари ва 200.000 сўм пул маблағларини В.Қурбановнинг бериб, ҳодиса жойидан яширинганлар. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотига кўра 2025 йил 17 февраль куни 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 12.993,15 сўмни ташкил қилган бўлиб, 3.000 АҚШ долларининг жами қиймати 38.979.450 сўмга тенглиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Х.Сулаймонова” номидаги РСЭМнинг 2025 йил 14 мартдаги комиссиявий судга оид товаршунослик экспертизасининг 29/20(2399-2399.1) 24.1Z/45064507-сонли хулосасига кўра В.Қурбановнинг тегишли бўлган “IPhone 15 Pro” русумли уяли алоқа воситасининг умумий бозор баҳоси 11.196.500 сўм, “HUAWEI” русумли ноутбук солинган “JUINA” сумкасининг умумий бозор баҳоси 275.000 сўм, 49 дона маиший ва компьютер техника воситаларининг жами умумий бозор баҳоси 36.586.252 сўм эканлиги аниқланган. “WEST VALUATION” МЧЖнинг 2025 йил 14 апрелдаги 14/04-сонли баҳолаш хулосасига кўра В.Қурбановнинг тегишли бўлган “HUAWEI” русумли ноутбукнинг умумий баҳоси 5.360.876 сўм, 22 дона маиший ва компьютер техника воситалари ҳамда қимматбаҳо заргарлик буюмларининг умумий баҳоси 141.213.039 сўм (5.360.876 сўм билан қўшганда) эканлиги аниқланган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 23 сентябрдаги ажримига кўра, туман судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган. Маҳкум В.Қурбановнинг тафтиш шикоятида биринчи инстанция суди ва апелляция судлов ҳайъати жиноят ишини фақатгина айблов нуқтаи назаридан кўриб чиққанлигини, унга нисбатан енгиллаштирувчи ҳолатларга етарлича ҳуқуқий баҳо бермаганлигини, у жабрланувчининг оғир ҳақоратлари унга нисбатан қилган ҳужумини қайтариш учун тўсатдан ҳаракат қилганлигини маълум қилиб, унинг ушбу ҳаракатларини ЖК 97моддасининг 1-қисмидан ЖК 98-моддасига ва 169-моддаси 4-қисмининг “а” бандидан ЖК 169-моддаси 3-қисмига қайта квалификация қилишни сўраган. Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья А.Абдулхаевнинг маърузасини, тарафлардан – прокурор У.Файзиевнинг суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, маҳкум В.Қурбановнинг ҳимоячиси – адвокат Б.Ташпулатовнинг шикоятни қаноатлантириш ва суд қарорларини ўзгаритириш ҳақидаги фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд қарорида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94,95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Маҳкум В.Қурбановнинг айби жиноят иши ҳужжатларида тўпланган жабрланувчининг қонуний вакили SONG TENGCHAOнинг аризаси (1ж. и.в.7), ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (1ж. и.в.13-26), далилий ашёни олиш баённомаси (1ж. и.в.39-45), маълумотнома (1ж. и.в.50-52), гумонланувчининг кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари ва уларга илова қилинган фотожадвал (1ж. и.в.90-112, 135-150, 207-227), тинтув баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (1ж. и.в.159-160, 167-176), ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (1ж. и.в.185205), мурдани кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (1ж. и.в.228-247), мурдани таниб олиш учун кўрсатиш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (1ж. и.в.248-250), 2025 йил 20 мартдаги 192-сонли суд-тиббий экспертизаси хулосаси (1ж. и.в.259-267), нарсани таниб олиш учун кўрсатиш баённомалари ва уларга илова қилинган фотожадвал (1ж. и.в.318-326, 3ж. и.в.121-129), буюм ва нарсаларни кўздан кечириш ҳақидаги баённома ва унга илова қилинган фотожадвал (1ж. и.в.332-368), 2025 йил 12 мартдаги 1046 сонли суд дактилоскопик экспертизаси хулосаси ва унга илова қилинган фотожадвал (2ж. и.в.222-231), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Х.Сулаймонова” номидаги РСЭМнинг 2025 йил 14 мартдаги комиссиявий судга оид товаршунослик экспертизасининг 29/20(2399-2399.1) 24.1Z/4506-4507-сонли хулосаси (2ж. и.в.317-333), айбланувчининг кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари ва уларга илова қилинган фотожадвал (2ж. и.в.342-356), ҳужжатларни кўздан кечириш баённомаси (3ж. и.в.40-46), видеотасвирни кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (3ж. и.в.47-87), “WEST VALUATION” МЧЖнинг 2025 йил 14 апрелдаги 14/04-сонли баҳолаш хулосаси ва унга илова қилинган фотожадвал (3ж. и.в.95-108), нарса ва ҳужжатларни ашёвий ва ёзма далил деб эътироф этиш ҳақидаги қарор (3ж. и.в.213-221), тушунтириш хатлари ҳамда жиноят иши бўйича тўпланган бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Биринчи инстанция суди В.Қурбановнинг Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддасининг 1-қисми, 169-моддаси 4-қисмининг “а” банди ва 227моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб тўғри хулосага келган. Биринчи босқич суди В.Қурбановнинг нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори тушунтиришларига амал қилиб, унинг шахсини, оилавий ва моддий шароитини, шунингдек жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, шу билан бирга ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш ҳақида тўғри хулосага келган. Шунингдек, апелляция инстанцияси суди ҳам биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб, тўғри ва асосли хулосага келган. Баён этилганларга кўра ҳамда жиноят иши ҳужжатларида 7 В.Қурбановнинг нисбатан қабул қилинган суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилишга асослар мавжуд эмас. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 3 521 , 5214, 5216-моддаларига риоя қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати Қ И Л Д И: жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил 18 июлдаги ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 23 сентябрдаги ажримининг В.Қурбановнинг га оид қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Тафтиш шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи /имзо/ Ф.Халилов Ҳайъати судьялари: /имзо/ Т.Касимов /имзо/ А.Абдулхаев Ажрим нусҳаси аслига тўғри: