Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2504/410 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 418000 Claim ID 2927398 PDF Hash a9f63a3829f3cf49... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 1271-моддаси збекистон Республикаси ЖК 1271 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 1883-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 1883 law
исми ва 194-моддаси исми ва 194 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил 3 ноябрь куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида; Судья Б.Э.Каюмов раислигида; судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, судланувчи З.Чоршанова ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган адвокат Р.Эргашевнинг иштирокида судланувчи Чоршанова Зара Абдувосит қизига нисбатан № 1-1005-2504/410-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Чоршанова Зара Абдувосит қизи (Chorshanova Zara Abduvosit qizi), 2005 йил 2 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати тожик, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Хуррият 5-тор кўчаси, 25-уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1271-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд судланувчининг кўрсатувини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Судланувчи Чоршанова Зара Абдувосит қизи, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2025 йил 19 июлдаги қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1883-моддаси 1-қисми ва 194-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида, яъни 375.000 сўм жарима жазоси тайинланган бўлишига қарамасдан, бир йил давомида, яъни 2025 йил 5 август куни соат 22:00 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Белариқ” МФЙ кўчаси, А.Авлоний кўчасида бўла туриб, жамоат жойида фуқаролардан пул ва бошқа моддий қимматликлар беришини фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланаётганлиги аниқланган ва З.Чоршановадан тиланчилик йўли билан топилган 381.000 сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. Суд мажлисида судланувчи З.Чоршанова, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қуйидагиларни, яъни у 2025 йил 4 август куни оилавий шароити оғирлашиб қолганлиги учун Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Белариқ” МФЙ ҳудудида жойлашган “Ракат” масжиди ёнига тиланчилик қилиш мақсадида, фарзандини олиб келганлигини, кечки соат 19:30 лар атрофида 1 масжид ёнида жойлашган йўлакка келиб ўтирганлигини, масжидга намозини ўқишга келувчилардан озиқ-овқат, моддий бойликлар ва шу кабиларни олиш ва фарзандининг эҳтиёжларига сарфламоқчи бўлганлигини, у тахминан икки ярим соат шу ерда айланиб юриб тиланчилик қилганлигини, фарзанди қўлида бўлганлигини, соат тахминан 22:00 лар атрофида олдига ИИО ходими келиб, тақиқланган фаолият билан шуғулланаётганлигини, бу қилмиши учун маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтганлигини, шундан сўнг ИИО ходимлари билан Яккасарой тумани ИИО ФМБ биносига келганлигини, ҳолат юзасидан ходимлар томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганлигини, тиланчилик йўли билан топган пуллари тегишли тартибда холислар иштирокида расмийлаштириб олинганлигини, ҳозирда қилган ишларидан чин кўнгилдан пушаймондалигини, баён қилиб, суддан унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб, кўрсатма берди. Суд мажлисида тарафларнинг розилиги билан гувоҳлар Ўзмен Йилдирим, Б.Бекматов ва У.Бобоқуловнинг дастлабки тергов органига берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилганида судланувчи З.Чоршанова уларнинг кўрсатувларини тасдиқлади. Суд, давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячининг фикрини, судланувчи З.Чоршанованинг кўрсатувини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчи З.Чоршанованинг жиноят содир этганликдаги айби терговолди текширув ҳаракатларида тўпланган ҳужжатлар, шу билан дастлабки тергов давридаги кўрсатувлари ўқиб эшиттирилган гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек ИИО ходимининг билдиргилари, далолатнома, нарсани олиш баённомаси, нарсани кўздан кечириш баённомаси, фото илова, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори, конверт, молия чеклари ва фото илова ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланади. Суд, судланувчи З.Чоршанованинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, унинг жиноий ҳаракатлари яъни кўчаларда, йўлларнинг қатнов қисмида ва бошқа жамоат жойларида пул ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилишида ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1271-моддаси 1-қисми билан билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги 2 ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган. Суд, судланувчи З.Чоршановага нисбатан жазо тайинлашда юқоридаги Пленум қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, жиноятни паст ниятларида содир қилинганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, унинг шахсини, ёшини, муқаддам судланмаганлигини, айбига тўлиқ иқрорлигини, чин кўнгилдан пушаймонлигини, қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлиги жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, ушбу ҳолатларни содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолат сифатида баҳолаб, қонуннинг одиллик, инсонпарварлик ва айб учун жавобгарлик принципларига риоя қилган ҳолда унга айбланаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Шунингдек, суд иш бўйича ашёвий далил тариқасида олиниб, Тошкент шаҳар ИИБ молия бўлими депозит ҳисоб рақамига № 27187-сонли квитанцияга асосан топширилган жами 381.000 сўм пул маблағларини давлат фойдасига ўтказишни ва ашёвий “СD-R” дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва 28-моддалари, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 465-468, 471-473моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ ҚИЛАДИ Чоршанова Зара Абдувосит қизи (Chorshanova Zara Abduvosit qizi) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1271-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга ушбу модда билан 6 (олти) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. 3 Тайинланган озодликни чеклаш жазоси Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Хуррият 5-тор кўчаси, 25-уйда ўташи белгилансин ҳамда ишга бориши ва уйжойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтида уйжойидан чиқиши бутунлай тақиқлансин. Озодликни чеклаш муддати маҳкум Пробация бўлимида ҳисобга қуйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг қуйидаги чекловлар ўрнатилсин; - яшаш жойини ҳукмни ижросини назорат қилувчи орган рухсатисиз ўзгартирмаслик, муайян жойларга бормаслик; - назорат қилувчи органнинг розилигисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик каби тақиқлари юклатилсин ва унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6-қисмлари талаблари тушунтирилсин. З.Чоршанова жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, ўрнатилган тақиқлар (чекловлар)га риоя қилмаган тақдирда мазкур жазони ижросини назорат қилувчи ИИО ФМБ раҳбариятига тайинланган жазони оғирроқ жазога алмаштириш юзасидан тақдимнома билан судга мурожаат қилиш мажбуриятлари юклатилсин. Жазони ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар Олмазор туман ИИО ФМБга юклатилсин. Ҳукм қонуни кучга қиргач: - ашёвий далил сифатида олинган ва Тошкент шаҳар ИИБ молия бўлими депозит ҳисоб рақамига № 27187-сонли квитанцияга асосан топширилган жами 381.000 сўм пул маблағлари давлат фойдасига ўтказилсин. - ашёвий далил “СD-R” диск жиноят иши ҳужжатларида сақлансин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи /имзо/ Б.Э.Каюмов Нусхаси аслига тўғри:__________________ 4