Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2504/457 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 418005 Claim ID 2958087 PDF Hash 69650b6bad32c77e... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида) 2025 йил ноябрь ойининг 3 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, “Тўқимачи” МФЙ биносида, сайёр суд мажлисида; Судья Б.Э.Каюмовнинг раислигида; судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, судланувчи А.Турдиев ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат Р.Эргашев, жабрланувчи Ҳ.Султоновнинг иштирокида, судланувчи Турдиев Аброр Бахтиёр ўғлига нисбатан № 1-1005-2504/457-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра; Турдиев Аброр Бахтиёр ўғли (Turdiyev Abror Baxtiyor o’g’li), 1999 йил 12 июль куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, Геолог МФЙ, Нефтаразветка, 4-уй, 11-хонадонда яшовчи, 2025 йил 20 август куни “муносиб ҳулқ атворда бўлиш тарзидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулоса нусхасини ўз вақтида олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбланган. Суд, судланувчи ҳамда жабрланувчининг кўрсатувларини ҳамда томонларнинг фикрини тинглаб, иш материалларини атрофлича тафтиш қилиб, йиғилган далилларга тегишлича юридик баҳо берган ҳолда, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Турдиев Аброр Бахтиёр ўғли, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2025 йил 4 август куни соат 02:00ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Сафдош кўчаси, 6 уй олдида бўла туриб, шу ерда бўлган фуқаро Сулотонов Ҳусанбой Улканазар ўғлига тегишли бўлган бир дона нархи 11.000.000 сўмга тенг бўлган “TANK” русумли электрон самокатни яширин равишда ўғирлаб, воқеа содир бўлган жойдан яширинган. Суд мажлисида судланувчи А.Турдиев, ўзи содир қилган жиноий ҳаракатига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлигини, жабрланувчи Ҳ.Султонов билан ўзаро ярашиб, уларга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаб берганлигини, ҳозирда жабрланувчи Ҳ.Султонов билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлигини билдириб, улар ўрталарида тузилган ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни 1 тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, унга нисбатан жиноят ишини тугатишни сўради. Суд мажлисида жабрланувчи Ҳ.Султонов, судланувчи А.Турдиевга ҳеч қандай даъво эътирози йўқлигини, зарарни тўлиқ қоплаб берганлигини, у билан ярашиб олганлигини, ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчи Ҳ.Султонов ва судланувчи А.Турдиевнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Яккасарой туман прокурорининг ёрдамчиси С.Саиджанова ва ҳимоячи Р.Эргашевларнинг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрларини эшитиб, судланувчи А.Турдиевнинг судланмаганлигини, айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган зарарларнинг тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи Ҳ.Султоновга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув жабрланувчи Ҳ.Султонов ва судланувчи А.Турдиевнинг хоҳишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги 27-сонли қарори, Олий суд Пленумининг 2004 йил 21 майдаги 6-сонли ва 2004 йил 24 сентябрдаги 15-сонли; 2018 йил 19 майдаги 16-сонли; 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан) қарордаги талабларга риоя этиб, А.Турдиевга нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Шу билан бирга, суд жабрланувчи Ҳ.Султоновга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Жабрланувчи Ҳ.Султоновнинг судланувчи А.Турдиевга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 423, 582-586моддаларига асосан, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан Турдиев Аброр Бахтиёр ўғли (Turdiyev Abror Baxtiyor o’g’li)га оид жиноят иши 2 Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми тартибида тугатилсин. Жабрланувчи Ҳ.Султоновга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисми талаблари тушунтирилсин. Ажрим қонуний кучга киргач: - А.Турдиевга қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчи Ҳ.Султоновнинг судланувчи А.Турдиевга даъвоси йўқлиги инобатга олинсин. Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ Б.Э.Каюмов 3