← Назад
Решение #33291 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| амда ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил ноябрь ойни 3 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи Б.Э.Каюмов;
судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси
С.Саиджанова, судланувчи Ж.Мирзаев ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган
адвокат М.Сангиновнинг иштирокида, судланувчи Мирзаев Жўрабек Улуғбек
ўғлига нисбатан № 1-1005-2405/442-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Мирзаев Жўрабек Улуғбек ўғли (Mirzayev
Jo’rabek Ulug’bek o`g`li) 1995 йил 11 май
куни Сурхондарё вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта, ишсиз,
муқаддам судланмаган, Сурхондарё вилояти,
Денов тумани, Зиё кўчаси, 49-уйда яшовчи,
иш бўйича муносиб хулқ атворда бўлиш
ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қуланилган,
айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан
айбланган.
Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
2025 йил 12 август куни, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ
тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Тошкент
шаҳар, Яккасарой тумани, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 6-уй олдида
ўзини шубҳали тарзда тутганлиги сабабли Яккасарой тумани ИИБга олиб
келиниб холислар иштирокида текширилганда, эгнида бўлган қора рангли
шалварининг чап чўнтагида пулларнинг орасида тўқ жигар рангли, 3 дона
полимер пакет бўлаги ўрамида 5 дона айланасимон шаклдаги жигарранг
рангли, ёпишқоқ-мумсимон модда, ўтказиш мақсадини кўзламай ўз истеъмоли
учун қонунга хилоф равишда сақлаб келаётган умумий оғирлиги 2,97 граммга
тенг кўп миқдордаги гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб,
холислар иштирокида баённома асосида олинган.
Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Ж.Мирзаев айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб, қуйидагиларни яъни у бир неча йилдан бери гиёҳвандлик
модда истеъмол қилиб юрганлигини, 2025 йил 12 август куни Тошкент шаҳар,
Яккасарой тумани Ш.Руставелли кўчасида сайр қилиб юрган вақтида, олдига
унга нотаниш бўлган шахслар келиб ўзларини ИИБ ходими эканлигини
айтишиб, гувоҳномаларини кўрсатишганлигини ва унга шубҳали кўринганини
1
маълум қилишиб, уни Яккасарой тумани ИИО ФМБ 2-ИИБ биносига шахсига
аниқлик киритиш мақсадида олиб келганлигини, у ерда икки нафар холислар
иштирокида ёнини кўздан кечирганлигини, ундан олдида ноқонуний нарса борйўқлигини сўраганлигини, шунда у ИИБ ходимларига олдида ноқонуний нарса
борлигини айтиб, ўз ихтиёри билан қора рангли шалварининг чап чўнтагидан
пуллар орасидан ўзининг истеъмоли учун сақлаб келаётган 5 бўлак гашиш
гиёҳвандлик воситасини тақдим қилганлигини, шундан сўнг, ИИБ ходимлари
икки нафар холислар иштирокида ушбу гашиш гиёҳвандлик воситасини ундан
тегишли тартибда видеотасвирга олган ҳолда расмийлаштириб олганлигини,
ИИБ ходимлари ундан ушбу гиёҳвандлик воситасини қаердан олганлиги ҳақида
сўраганида, у уларга ушбу гиёҳвандлик воситасини, телефон аппарати орқали
телеграм ижтимоий тармоғида номи аниқ эсида бўлмаган ботдан ўзининг
истеъмоли учун олганлигини, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон
эканлигини, оилавий шароитини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо
тайинлашни сўради.
Тарафларнинг розилиги билан гувоҳлар А.Бекмирзаев ва Д.Пулатовни
дастлабки тергов органига берган кўрсатмалари ўқиб эшиттирилганда
судланувчи Ж.Мирзаев томонидан тўлиқ тасдиқланди.
Суд, давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячининг фикрини,
судланувчи Ж.Мирзаевнинг суддаги кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчининг жиноят содир этганликдаги
айби, ўзининг айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари,
терговга қадар текширув ҳужжатлари, нарсани олиш баённома, дискни кўздан
кечириш баённомаси, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш қарори,
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 2025 йил 16 августдаги
№1318-сонли хулосаси, Ўзбекистон Республикаси ССВ, Тошкент шаҳар
Наркология диспансерининг 2025 йил 23 сентябрдаги №2613-сонли хулосаси
билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида
текширилган ва баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан
исботланган деб топади.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ж.Мирзаевнинг
ҳаракатлари гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга
хилоф равишда кўп миқдорда олиш, сақлашда ифодаланган Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат
органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир
чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда
тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Бундан ташқари, 28-моддасида, жиноят содир этганликда айбланаётган
шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси
йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш
учун барча имкониятлар таъминланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февраль
кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
2
1-сонли Қарорнинг 3-бандига кўра, ЖКнинг 8, 54-моддалари мазмунига кўра,
жазо адолатли бўлиши-ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига,
шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ
бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти
(инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (ЖК 15-моддаси) киритилганлиги билан
белгиланиши ҳақида раҳбарий кўрсатмалар берилган.
Суд, юқоридаги раҳбарий кўрсатмага амал қилиб, судланувчи
Ж.Мирзаевга жазо тури ва миқдорини тайинлашда, унинг жазони
оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқ деб ҳисоблаб, айбига тўлиқ иқрорлигини,
қилмишидан пушаймонлигини, ёшини, оилавий шароитини, муқаддам
судланмаганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳамда жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, уни
жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин деган хулосага келиб,
унга нисбатан айбланаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликни
чеклаш жазосини тайинлашни ҳамда ЖКнинг 62-моддаси тартибида
тайинлашни лозим топади.
Шунингдек суд, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2025 йил
23
сентябрдаги
№ 2613-сонли
далолатномасига
кўра
Ж.Мирзаев
гиёҳвандликдан “гашиш” даволанишга муҳтожлигини инобатга олган ҳолда,
унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўллаб
гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволаш чораларини қўллашликни лозим
деб топади.
Суд, ашёвий далил деб эътироф этилган Ўзбекистон Республикаси
ДХХ МСБга 2025 йил 21 августдаги № 12684-сонли квитанцияга асосан
топширилган жами 2,82 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини тегишли
тартибда йўқ қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва 28-моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454, 457, 462, 463, 465, 468, 471, 472, 473моддаларини қўллаб, суд
ҲУКМ
ҚИЛДИ
Мирзаев Жўрабек Улуғбек ўғли (Mirzayev Jo’rabek Ulug’bek o`g`li)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда
тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга - 3 (уч) йил
озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида ушлаб
туришининг бир кунини озодликни чеклашнинг бир кунига тенглаштириб
ҳисоблаб, Ж.Мирзаевнинг 2025 йил 17 августдан 2025 йил 19 августга қадар
2 кун муддатни инобатга олиб, ўташ учун 2 (икки) йил 11 (ўн бир) ой
28 (йигирма саккиз) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин.
Тайинланган озодликни чеклаш жазоси Сурхондарё вилояти, Денов
тумани, Зиё кўчаси, 49-уйда ўташи белгилансин ҳамда иш жойига бориши ва
3
уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтида
уй-жойидан чиқиши бутунлай тақиқлансин.
Озодликни чеклаш муддати маҳкум Пробация бўлимида ҳисобга қуйилган
кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан Мирзаев Жўрабек
Улуғбек ўғлига яшаш жойларида гиёҳвандликдан мажбурий тартибда
даволаниш чоралари қўлланилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг қуйидаги чекловлар ўрнатилсин;
- яшаш жойини ҳукмни ижросини назорат қилувчи орган рухсатисиз
ўзгартирмаслик;
- ИИО ФМБ ходимлари рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан
ташқарига чиқмаслик каби тақиқлари юклатилсин ва унга Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6-қисмлари талаблари тушунтирилсин.
Жазони ижросини назорат қилиш Сурхондарё вилояти Денов тумани
ИИО ФМБга юклатилсин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг:
- ашёвий далил Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2025 йил
21 августдаги № 12684-сонли квитанцияга асосан топширилган жами
2,82 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси тегишли тартибда йўқ қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб,
судланувчи эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида Тошкент
шаҳар суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, ҳукм қонуний кучга
киргандан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериш ёки
протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи
/имзо/
Б.Э.Каюмов
Нусхаси аслига тўғри: _________________
4