← Назад
Решение #33329 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 8 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 31 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи: Б.Э.Каюмов,
Халқ маслаҳатчилари: Э.Азимова ва Я.Магдиевадан иборат таркибда,
судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси,
Яккасарой туман прокурори катта ёрдамчиси С.Саиджанова, судланувчи
М.Абидов ва унинг ҳимоячиси-адвокат М.Нугмановнинг иштирокида, судланувчи
Абидов Махмуд Рихсибаевичга нисбатан № 1-1005-2504/377-сонли жиноят
ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Абидов Махмуд Рихсибаевич (Abidov Maxmud
Rixsibayevich), 1983 йил 10 июль куни Тошкент
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча
ишсиз, муқаддам судланмаган, оилали, уч нафар
вояга етмаган фарзанди бор, Тошкент шаҳар, Мирзо
Улуғбек тумани, Катта Қорасу МФЙ, Қорасу-3
даҳаси, 14-уй, 44-хонадонда яшаган, иш бўйича
2025 йил 22 июндан қамоқда сақланаётган, айблов
хулосаси нусхасини 2025 йил 26 август куни олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 273-моддаси 5-қисми билан айбланган.
Суд ҳайъати, судланувчининг кўрсатувларини, тарафларнинг музокарасини
ҳамда судланувчининг охирги сўзини тинглаб, ишда мавжуд бўлган далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Абидов Махмуд Рихсибаевич, 2025 йил 15 май куни дастлабки тергов
ҳаракатлари давомида аниқлашнинг имкони бўлмаган “Head Leo” номли телеграм
ижтимоий тармоғидаги профиль фойдаланувчиси билан танишиб, ундан иш
беришни сўраб, ўзи ва фуқаролик паспортини суратга олиб унга юбориб, у билан
бир гуруҳ бўлиб, телеграм мессенджерида “Maximus Адреса” номли гуруҳ очиб,
унга ўзи ва аниқлаш имкони бўлмаган “Xchanger”, “Head Leo” ва “BERLIN” номли
профиль фойдаланувчилари аъзо бўлиб, жиноий йўллар орқали гиёҳвандлик
моддаларини сотиш ва ўтказиш орқали жиноий даромад орттириш мақсадида,
мазкур шахслар юборган манзилдан гиёҳвандлик моддаларини шаффоф
полиэтилен қадоқда олиб, келгусида мазкур гиёҳвандлик моддаларини Тошкент
шаҳри бўйлаб хуфя ва пана жойларга яшириб чиқиши учун мазкур жиноий
шериги томонидан моддий рағбатлантирилиши керак бўлган.
1
Жумладан, М.Абидовга жиноий шериги томонидан зиммасига юклатилган,
гиёҳвандлик моддаларни сотиб олган шахсларга Тошкент шаҳар бўйлаб ўтказиш
жиноий режаларини амалга ошириш мақсадида, 2025 йил 19 июнь куни соат
10:35да “Head Leo” номли телеграм ижтимоий тармоғидаги профиль
фойдаланувчиси томонидан юборилган гиёҳванд моддани Тошкент шаҳар,
Яккасарой тумани, “Ю.Ражабий” МФЙ, Ислом Каримов кўчасидан олиб, ушбу
гиёҳванд моддани кўрсатмага асосан 0,1 граммдан 20 донага ажратиб, уларни
турли хил жойларга яшириб чиқишдан олдин, ўзи истеъмол қилиш мақсадида,
панароқ жойга ўтиб, ушбу гиёҳванд модданинг бир қисмини истеъмол қилган
вақтида, соғлиғида жиддий ўзгариш бўлиб, ўша ерда хизмат олиб бораётган
Тошкент шаҳар, Яккасарой туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХО ходимлари
М.Абидовнинг ёнига бориб, унга биринчи ёрдам кўрсатиб, унинг ҳаракатидан
шубҳаланиб, унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, шимининг
чап чўнтагида 1 дона полиэтилен пакетга ўралган ўткир ҳидли модда ва шу
чўнтагида бўлган “Собрание” сигарет қутиси ичида 1 дона полиэтилен пакетга
ўралган ўткир ҳидли, жигарранг моддани сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу
моддалар процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Ўз навбатида, тадбир давомида М.Абдиевдан кўп миқдордаги гиёҳвандлик
моддаларини сотишда фойдаланиб келган “RedMi-6” русумли телефон аппарати
хотирасида “Maximus Адреса” номли гуруҳ ва унинг жиноий шериги “Head Leo”
номли телеграм ижтимоий тармоғидаги профиль фойдаланувчиси томонидан кўп
миқдордаги гиёҳвандлик воситалари билан биргаликда шуғулланиши ҳақидаги
ёзишмалар ва гиёҳвандлик воситалари яширинган локация (жойлашув манзили) ва
фотосуратлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган
ва М.Абидов ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ушбу жиноятни охирига етказа
олмасдан қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик моддасини ўтказишга суиқасд
қилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2025 йил 20 июндаги 2419-сонли хулосасига
кўра, Абидов Махмуд Рихсибаевичдан олинган модда таркибида гиёҳванд модда
диацетилморфин мавжуд бўлиб бу модда “героин” деб аталаши, унинг оғирлиги
1,7771 граммга тенглиги кўрсатилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2025 йил 23 июндаги 2426-сонли хулосасига
кўра, Абидов Махмуд Рихсибаевичдан олинган модда таркибида фаол гиёҳванд
модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб бу модда “гашиш” деб аталаши, унинг
оғирлиги 0,0706 граммга тенглиги кўрсатилган.
Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи М.Абидов айбига қисман
иқрорлигини билдириб, қуйидагиларни, яъни у тахминан 2024 йил ёз ойларида
гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилишга қизиқиб, ушбу моддани истеъмол
қилишни интернет тармоғидан ўрганиб, Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида
яшовчи “Хуршид” исмли шахсдан гашиш гиёҳвандлик моддасини сотиб олиб, уни
мустақил равишда пана жойларда истеъмол қилганлигини, бир ойда тахминан
1-2 маротаба чекиб юрганлиги, уни “RedMi-6” русумли телефон аппаратига
телеграм мессенджери иловасини очиб, телеграм мессенджерида учта профиль
2
яъни булар 97-741-51-77 рақамимга расмийлаштирилган “....” номли, 88-102-80-07
рақамига расмийлаштирилган “@M PERFORMANS///ташкент” номли ва
90-943-40-03 рақамига расмийлаштирилган “@PERFORMANS///ташкент” номли
профиллар бўлганлиги, 97-741-51-77 рақамига расмийлаштирилган “....” номли
профили орқали у телеграм мессенджерида “Head Leo” номли профиль
фойдаланувчиси билан 2025 йил май ойи бошида танишиб қолганлигини, у ушбу
профиль фойдаланувчиси ким эканлигини танимаслиги, у уни кўрмаганлиги
ва у ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслиги, “Head Leo” номли профиль
фойдаланувчиси унга гиёҳвандлик моддаларини интернет орқали сотиб олган
шахсларга тарқатиш бўйича иш таклиф қилганлиги, у пулга муҳтож бўлгани
сабабли унинг таклифига рози бўлиб, уни ишга олишини айтиб, унга ўзини ва
фуқаролик паспортини суратга олиб ташлаб берганлиги, шундан сўнг, ушбу
профиль фойдаланувчиси уни ўзи бошқарадиган телеграм мессенджерида мавжуд
бўлган “Maximus Адреса” номли группага аъзо қилганлиги, сўнг, у уни текшириб
кўриш учун 2 маротаба гиёҳванд моддани локация орқали унга берганлигини,
у унинг кўрсатмасига асосан ушбу гиёҳванд моддаларни ажратиб, уларни
Тошкент шаҳар ҳудуди бўйлаб турли жойларга беркитиб, уларни суратга олиб,
локациясини ташлаб берганлиги, у номаълум шахсдан кўпроқ иш беришини
сўраганлигини, 2025 йил 19 июнь куни “Head Leo” номли профиль
фойдаланувчиси унга гиёҳванд модда юборганлигини, уни “Maximus Адреса”
номли группага ташлаганлигини маълум қилиб, смс хабар юборганлиги,
у “Maximus Адреса” номли группага кириб, унга юборилган гиёҳванд моддани
2 грамм эканлигини, уни 0,1 граммдан 20 га бўлиб, уларни 20 та жойга беркитиб,
сурати ва локациясини ташлаши кераклигини тўғрисидаги кўрсатмани
кўрганлиги, унга ҳар бири учун 4 АҚШ доллардан жами 80 АҚШ доллар пулни
пластик картага ташлаб беришини маълум қилганлиги, у локация орқали ушбу
гиёҳванд моддани 2025 йил 19 июнь куни соат 10:35да Тошкент шаҳар, Яккасарой
тумани, “Ю.Ражабий” МФЙ, Ислом Каримов кўчасидан олганлиги, ушбу модда
қора рангли полиэтилен пакетчага ўралганлиги, у гиёҳванд моддани олган бўйича
“Maximus Адреса” номли группага смс хабар юборганлиги, сўнг, ушбу модда оқ
рангли, ўткир ҳидли героин гиёҳвандлик моддаси эканлиги, шундан сўнг, у оқ
рангли, “Матиз” русумли, давлат рақами 01 Х 954 QB бўлган автомашинада,
фарзанди “Жавохир” билан бирга Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани,
“Ю.Ражабий” МФЙ, Ислом Каримов кўчасидан ишхонага кетаётган вақтида,
героин гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилмоқчи бўлганлиги, у ушбу героин
гиёҳвандлик моддасини 0,1 граммдан 20 донага ажратиб, уни сотиб олган
шахсларга ўтказиш учун уларни турли хил жойларга беркитиб чиқишдан аввал,
ушбу героин моддасининг бир қисмини ўзи чекмоқчи бўлганлиги, панароқ жойга
ўтиб, унинг бир қисмини сигарет орқали чекканлиги, унинг дозасини билмаган
ҳолда кўпайтириб юборгани сабабли, уни боши айланиб, ўзини ёмон хис қила
бошлаганлиги, ўша ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари уни олдига келиб,
унга биринчи ёрдам кўрсатиб, тез тиббий ходимларини чақирганлиги, сўнг ИИБ
ходимлари ундан шубҳаланиб, ёнини холислар иштирокида текширган
3
вақтларида, шимининг чап чўнтагида шаффоф полиэтилен пакетчага ўралган оқ
рангли, героин модда ва шу чўнтагида бўлган “Собрание” номли сигарет қутиси
ичида бўлган жигар рангли гашиш моддаси, автомашинада бўлган 3 дона шприц
ва бир дона “Нафтезим” суюқлик дори воситасини процессуал тарзда
расмийлаштириб олганлиги, у ИИБ ходимларига героин гиёҳвандлик моддасини
телеграм мессенджери орқали ўзига нотаниш шахсдан олганлигини, гашиш
гиёҳвандлик моддасини эса 2025 йил 18 июнь куни “Хуршид” исмли танишидан
350.000 сўмга сотиб олганлигини айтганлиги, у героин гиёҳвандлик воситасини
0,1 граммдан бўлиб, уни турли хил жойга беркитиб, суратга олиб локациясини у
билан телеграм мессенджерида гаплашган унга нотаниш “Head Leo” номли
профиль фойдаланувчисига ташлаб бериши керак бўлганлиги, лекин у қўлга
олинганлиги сабабли бу ишни охирига етказа олмаганлиги, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлиги, унинг оилавий шароитини инобатга олиб, қамоқ билан
боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб, кўрсатма берди.
Суд мажлисида тарафларнинг розилиги билан гувоҳлар Ж.Абдурахимов ва
М.Мусаевнинг дастлабки тергов органига берган кўрсатувлари ўқиб
эшиттирилганида судланувчи М.Абидов уларнинг кўрсатувларини тасдиқлади.
Суд ҳайъати, давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячининг фикрини,
судланувчи М.Абидовнинг кўрсатувини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, судланувчи М.Абидовнинг жиноят содир этганликдаги айби
М.Абидовдан гиёҳванд моддани расмийлаштириб олиш акс этган видеотасвир
ёзиб олинган бир дона ДВД диск, терговга қадар текшириш материаллари,
тушунтириш хатлари, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2025 йил 20 июндаги
№2419-сонли хулосаси, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2025 йил 23 июндаги
№2426-сонли хулосаси, №1756-сонли наркологик экспертиза хулосаси, “RedMi-6”
русумли телефон аппаратини кўздан кечиришда олинган фотосуратлар, шахсий
тинтув тўғрисида баённома билан ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва
баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланади.
Суд ҳайъати, судланувчи М.Абидовнинг жиноий ҳаракатларини муҳокама
қилиб, тергов органи томонидан унинг гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф
равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни
кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишда ифодаланган жиноятга суиқасд
қилишда
ифодаланган
ҳаракати
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
25, 273-моддаси 5-қисми билан тўғри квалификация қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси 2-қисмида,
инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва
эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни
чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмаслиги;
- 4-қисмида, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган
ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда
4
назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасига кўра, жазо ва бошқа ҳуқуқий
таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш
мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши
ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган
жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга
нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона
бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий
хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида, Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари
мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги тўғрисида тушунтиришлар берилган.
Суд ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7, 8-моддаларида
кўрсатилган инсонпарварлик ва одиллик принципларига ҳамда Олий суд Пленуми
тушунтиришларига амал қилиб, судланувчи М.Абидовга жазо тури ва меъёрини
тайинлашда содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасини инобатга олиш билан бирга, унинг шахсини, муқаддам
судланмаганлигини, оилавий шароитини, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятни
ғаразли ниятларда содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб
баҳолаб, у томонидан содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш
мумкин эмас деган хулосага келиб, судланувчи М.Абидовга нисбатан модда
санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни ва
тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттиришни белгилашни
лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, суд ҳайъати Тошкент шаҳар наркология махсуслашган илмийамалий тиббий марказининг 2025 йил 23 июндаги № 1756-сонли далолатномасига
кўра, судланувчи М.Абидов гиёҳвандлик касаллигига чалинмаганлигини ва ушбу
касалликдан мажбурий тарзда даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олиб,
унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўлламасликни
лозим деб билади.
Суд ҳайъати, ашёвий далил масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси ДХХ МСБга 2025 йил 21 августдаги № 12657-сонли квитанцияга
асосан топширилган 1,7571 грамм “героин” ва 0,0406 грамм “гашиш” гиёҳвандлик
моддалари тегишли тартибда йўқ қилишни, ашёвий далил 1 (бир) дона “RedMi-6”
телефон аппарати М.Абидовни яқин қариндошлари қайтаришни, “RedMi-6”
5
телефон аппаратидан олинган фото суръатлар ва 1 (бир) дона ДВД дискни жиноят
ишида сақлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва 28-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462-463, 465-468, 471, 473,
475-моддаларига амал қилиб, суд ҳайъати
ҚИЛДИ
Абидов Махмуд Рихсибаевич (Abidov Maxmud Rixsibayevich) Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 25, 273-моддаси 5-қисмида қайд этилган жиноятни содир
этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда билан - 10 (ўн) йил озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2025 йил 22 июндан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи М.Абидовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт
чораси аслича қолдирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач:
- ашёвий далил деб эътироф этилган Ўзбекистон Республикаси
ДХХ МСБга 2025 йил 21 августдаги № 12657-сонли квитанцияга асосан
топширилган 1,7571 грамм “героин” ва 0,0406 грамм “гашиш” гиёҳвандлик
моддалари тегишли тартибда йўқ қилинсин;
- ашёвий далил 1 (бир) дона “RedMi-6” телефон аппарати М.Абидовни яқин
қариндошлари қайтарилсин;
- ашёвий далил “RedMi-6” телефон аппаратидан олинган фото суратлар
ва 1 (бир) дона ДВД диск жиноят ишида сақлашни лозим топади.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи
эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди
апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса
кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериш ёки протест билдиришга
ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи
/имзо/
Б.Э.Каюмов
Халқ маслаҳатчилари
/имзо/
Е.Азимова
/имзо/
Я.Магдиева
Нусхаси аслига тўғри:_______________
6