Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2504/375 Дата решения 31.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 417348 Claim ID 2919862 PDF Hash acab75598f69e8d8... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 20
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси збекистон Республикаси ЖК 109 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
исми ва 2511-моддаси исми ва 2511 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддаси збекистон Республикаси ЖК 25 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси збекистон Республикаси ЖК 33 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 416 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
Конституциясининг 54-моддаси Конституцияси 54 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 54-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 54 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 31 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи: Б.Э.Каюмов, Халқ маслаҳатчилари: Э.Азимова ва Я.Магдиевадан иборат таркибда, судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси, Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, судланувчи Д.Абдуманнонов ва унинг ҳимоячиси-адвокат З.Абдурахмоновнинг иштирокида, судланувчи Абдуманнонов Дониёржон Нодиржон ўғлига нисбатан № 1-1005-2504/375-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Абдуманнонов Дониёржон Нодиржон ўғли (Abdumannonov Doniyorjon Nodirjon o’g’li), 2001 йил 8 июль куни Фарғона вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, Тошкент Давлат Транспорт университетининг 4 босқич талабаси, бўйдоқ, муқаддам судланган: 1.) Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг 2023 йил 27 июлдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан ярашув асосида ҳаракатдан тугатилган; 2.) Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг 2025 йил 19 сентябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси тартибида 2 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, “Анхорбўйи” МФЙ, Эшон қишлоғи, Тинчлик кўчаси, 19-уйда яшаган, иш бўйича 2025 йил 10 июндан қамоқда сақланаётган, айблов хулоса нусхаларини ўз вақтида олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми, 25,273-моддаси 5-қисми, 25, 2511-моддаси 5-қисми ва 2511-моддаси 5-қисми билан айбланган. Суд ҳайъати, судланувчининг кўрсатувларини, тарафларнинг музокарасини ҳамда судланувчининг охирги сўзини тинглаб, ишда мавжуд бўлган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Д.Абдуманнонов кучли таъсир қилувчи моддаларни Тошкент шаҳар бўйлаб сотиш жиноий режаларини амалга ошириш мақсадида 2025 йил 17 апрель куни 1 соат 21:40да Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Абдулла Қаҳҳор кўчаси ва мазкур кўчага кесишган темир йўли рельсида ўзининг ёнида бўлган кучли таъсир қилувчи дори воситаларини келгусида сотиб олган шахслар олиб кетиши учун яшириб чиқаётган вақтида Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан холислар иштирокида эгнида бўлган курткасининг ўнг ва чап томон чўнтакларидан жами келгусида сотиш мақсадида алоҳида ўрамга ўралган ҳолдаги капсула кўринишда бўлган 22 дона, эгнида бўлган шимининг олди томон чўнтагидан қора рангли скочга ўралган 2 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларига ўхшаш бўлган капсула кўринишидаги дори воситалари, шимининг чап томон чўнтагидан мазкур кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қадоқлаш ва ўрашда фойдаланиб келган скочи борлиги аниқланиб расмийлаштириб олинган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик” марказининг 2025 йил 26 майдаги 41/18-9914-сонли хулосасига кўра, Д.Абдуманноновдан олинган 18 дона “Зардекс 300 мг.” капсуласининг таркибида “Прегабалин” моддаси мавжуд бўлиб, бу модданинг соф вазни 5711.04 мг. (5.71104 грамм), 1894.62 мг. (1,89462 грамм)ни ташкил этиши кўрсатилган. Бундан ташқари, ўша куни унинг ёнини кўздан кечириш давомида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотишда фойдаланиб келинган “RedМi-13C” русумли телефон аппарати кўздан кечирилган вақтида, мазкур телефон аппаратини хотирасида ҳам бир нечта шубҳали локация ва фото суратлар борлиги аниқланган, мазкур фото суратлар нима эканлиги Д.Абдуманноновдан сўралган вақтида у мазкур манзилларга кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида яшириб чиққанлигини маълум қилиб, мазкур кўрсатилган Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси 27-уйнинг орқа томон зинасининг тагидан сотиш мақсадида яширган 3 дона қора рангли скочга ўралган кучли таъсир қилувчи дори воситаларини баённома асосида расмийлаштириб олинган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик” марказининг 2025 йил 26 майдаги 41/18-9922-сонли хулосасига кўра, Д.Абдуманноновдан олинган 3 дона “Зардекс 300 мг.” капсуласининг таркибида “Gabapentin*” моддаси мавжуд бўлиб, бу модданинг соф вазни 983,04 мг. (0.98304 грамм)ни ташкил этиши кўрсатилган. Бундан ташқари, ўша куни тадбир давомида Д.Абдуманнонов фойдаланиб келинган “RedМi-13C” русумли телефон аппаратида аниқланган локация ва фото суратлар орқали Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси 27-уйнинг олди томонидаги бетон тусининг остидан сотиш мақсадида Д.Абдуманнонов томонидан яширилган 3 дона қора рангли скочга ўралган кучли таъсир қилувчи дори воситалари баённома асосида расмийлаштириб олинган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик” марказининг 2025 йил 26 майдаги 41/18-9905-сонли хулосасига кўра, олинган 3 дона “Зардекс 300 мг.” капсуласининг таркибида “Gabapentin*” моддаси мавжуд бўлиб, бу модданинг соф вазни 943,293 мг. (0.943293 грамм)ни ташкил этиши кўрсатилган. 2 Бундан ташқари, ўша куни тадбир давомида Д.Абдуманнонов фойдаланиб келинган “RedМi-13C” русумли телефон аппаратида аниқланган локация ва фото суратлар орқали Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси 27-уйнинг олди томонидаги ўриндиқ остидан сотиш мақсадида Д.Абдуманнонов томонидан яширилган 3 дона қора рангли скочга ўралган кучли таъсир қилувчи дори воситалари баённома асосида расмийлаштириб олинган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик” марказининг 2025 йил 26 майдаги 41/18-9916-сонли хулосасига кўра, олинган 3 дона “Зардекс 300 мг.” капсуласининг таркибида “Gabapentin*” моддаси мавжуд бўлиб, бу модданинг соф вазни 952,26 мг. (0.95226 грамм)ни ташкил этиши кўрсатилган. Бундан ташқари, ўша куни тадбир давомида Д.Абдуманнонов фойдаланиб келинган “RedМi-13C” русумли телефон аппаратида аниқланган локация ва фото суратлар орқали Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси 27-уйнинг олди темир бетон устини тагидан сотиш мақсадида Д.Абдуманнонов томонидан яширилган 3 дона қора рангли скочга ўралган кучли таъсир қилувчи дори воситалари баённома асосида расмийлаштириб олинган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик” марказининг 2025 йил 26 майдаги 41/18-9919-сонли хулосасига кўра, олинган 3 дона “Зардекс 300 мг.” капсуласининг таркибида “Gabapentin*” моддаси мавжуд бўлиб, бу модданинг соф вазни 966,207 мг. (0.966207 грамм)ни ташкил этиши кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари, ўша куни тадбир давомида Д.Абдуманнонов фойдаланиб келинган “RedМi-13C” русумли телефон аппаратида аниқланган локация ва фото суратлар орқали Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси 12-уй, 1-кириш йўлаги олди темир бетон устини тагидан сотиш мақсадида Д.Абдуманнонов томонидан яширилган 3 дона қора рангли скочга ўралган кучли таъсир қилувчи дори воситалари баённома асосида расмийлаштириб олинган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик” марказининг 2025 йил 26 майдаги 41/18-9921-сонли хулосасига кўра олинган 3 дона “Зардекс 300 мг.” капсуласининг таркибида “Gabapentin*” моддаси мавжуд бўлиб, бу модданинг соф вазни 947,1 мг. (0.9471 грамм)ни ташкил этиши кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари, ўша куни тадбир давомида Д.Абдуманнонов фойдаланиб келинган “RedМi-13C” русумли телефон аппаратида аниқланган локация ва фото суратлар орқали Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси 27-уйнинг олди тонидаги дарахт остидан сотиш мақсадида Д.Абдуманнонов томонидан яширилган 5 дона қора рангли скочга ўралган кучли таъсир қилувчи дори воситалари баённома асосида расмийлаштириб олинган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик” марказининг 2025 йил 26 майдаги 41/18-9912-сонли хулосасига кўра, олинган 5 дона “Зардекс 300 мг.” капсуласининг таркибида 3 “Gabapentin*” моддаси мавжуд бўлиб, бу модданинг соф вазни 1649,35 мг. (1.64935 грамм)ни ташкил этиши кўрсатилган. Бундан ташқари, Д.Абдуманнонов ўз ҳаракатларини давом эттириб, дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқлашнинг имкони бўлмаган “Мики” номли телеграм ижтимоий тармоғидаги профиль фойдаланувчиси билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, тузилган жиноий режага кўра, жиноий шериги томонидан сотиш мақсадида берган кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини 2025 йил 9 июнь куни соат 01:00 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Дамариқ” МФЙ, КХАЙ кўчаси йўл четида жойлашган дарахтлар ва цемент бетонлар орасига кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини келгусида сотиш мақсадида 10 та локация (жойлашув манзили)га яшириб чиққан вақтида Яккасарой туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХО ходимлари томонидан ушланиб, унинг фойдаланувида бўлган “Samsung A-15” русумли телефон аппарати хотирасида унинг жиноий шериги “Мики” номли телеграм ижтимоий тармоғидаги профиль фойдаланувчиси билан кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддаларни савдоси билан биргаликда шуғулланиши ҳақидаги ёзишмалар ва Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Дамариқ” МФЙ, КХАЙ кўчасидан ўтувчи йўлнинг четида жойлашган дарахтлар ва цемент бетонлар орасига 10 та локация (жойлашув манзили) ва фотосуратлари борлиги аниқланиб, яшириб чиққан 10 та локация (жойлашув манзил)дан 9 та локация (жойлашув манзил)да кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2025 йил 12 июндаги №2341-сонли хулосасига кўра, Д.Абдуманноновдан олинган моддалар (объектлар №1, 2, 3, 4, 5, 6, 7) таркибида гиёҳванд модда диацетелморфин мавжуд бўлиб, бу моддалар (объектлар №1, 2, 3, 4, 5, 6, 7) “героин” деб аталиши, унинг умумий оғирлиги 0,7661 граммга тенглиги кўрсатилган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2025 йил 9 июндаги №2337-сонли хулосасига кўра, Д.Абдуманноновга тегишли 2 (икки) дона оғзи маҳкамланадиган шаффоф полиэтилен пакетчалари ичидаги окиш рангли майда бўлакчали ва кристалл-кукунсимон моддалари таркибида “героин” моддаси (объектлар №1, 2) аниқланганлиги, унинг умумий (объектлар №1, 2) оғирлиги 0,1585 граммга тенглиги кўрсатилган. Бундан ташқари, 2025 йил 6 июнь куни Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХО ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида Д.Абдуманнонов вақтинча яшаб турган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амиробод кўчаси, 13-уйда кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини 5 дона шаффоф полиэтилен пакетчаларда ва таркибида кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 86 дона “Зардекс” номли дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган ҳамда Д.Абдуманнонов кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ҳамда гиёҳвандлик воситалари ҳисобланмайдиган кучли таъсир 4 қилувчи моддаларни сотиш жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмаган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2025 йил 11 июндаги №2345-сонли хулосасига кўра, Абдуманнонов Дониёржон Нодиржон ўғлига тегишли моддалар (объектлар № 1, 2, 3, 4, 5) таркибида гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу моддалар (объектлар № 1, 2, 3, 4, 5) “гашиш” деб аталаши, унинг умумий оғирлиги 2,2382 граммга тенглиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик” марказининг 27.06.2025 йилдаги 780-сонли хулосасига кўра Д.Абдуманноновдан олинган 86 дона “Зардекс 300 мг.” капсуласининг таркибида “Gabapentin*” моддаси мавжуд бўлиб, бу модданинг соф вазни 12041,72 мг. (12,04172 грамм)ни ташкил этиши кўрсатиб ўтилган. Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Д.Абдуманнонов айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, у 2025 йил тахминан 8-9 май кунлари у Фарғона вилоятига борганлиги, сўнг у қайтишда Қўқон шаҳридан тахминан 4-5 кассета ҳар бир кассетада 10 донадан бўлган “Зардекс” психотроп моддаларини 300.000 сўмга сотиб олганлиги ва Тошкент шаҳрига қайтиб келганлиги, у сотиб олган “Зардекс” капсулаларини ўзи истеъмол қилиб юрганлиги, орадан вақт ўтиб у бир неча маротаба телеграмдан номаълум шахс иш таклиф қилганлиги, шундан сўнг у ундан қандай иш деб сўраганида у унга курьерлик қилишликни таклиф қилганлигини, у ундан нимани курьерлик қилиб тарқатиши кераклигини айтганида, у унга гиёҳванд ва психотроп моддаларни курьерлик қилиб жойларга тарқатишликни айтганлиги, у ундан қанча миқдорда ойлик тўлашини айтганида, у моддасига ва пулига қараб чиқариб беришини, ҳар бир экилган модда учун 3 АҚШ долларидан 12 АҚШ долларигача пул беришини айтганлигини, у унинг таклифига рози бўлганлиги, эртаси куни унга яна бошқа номаълум профилдан шахс ёзганлиги ва унга куратори эканлигини ва у билан ишлашини айтганлигини, сўнг у унга локация ташлаганлигини ва ўша ердан нарсани бориб олиши кераклигини айтганлиги, у ташлаб берган локация бўйича “Малика” савдо маркази томондаги маҳаллаларнинг бирига борганлиги, яшириб қўйилган жойдан айтилган нарсани олиб у ердан оқ пакетчада 5 дона алоҳида қилиб ўралган нарсани олиб, бўлиб-бўлиб 6 та жойга ташлаб кетганлиги, ҳар бир ташлаб қўйган жойини расмга олиб координатлари билан ўша номаълум шахсга юборганлиги, эртаси куни ҳам яна худди шунча нарсани тарқатганлигини, у уч кун шундай қилиб гиёҳвандлик моддаларини тарқатиб келганлигини, 2025 йил 17 апрель куни яна унга номаълум шахс ёзганлигини ва локация ташлаб берганлиги, у айтгандек локация бўйича Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллаларнинг биридан яшириб қўйилган жойдан нарсаларни олган у ерда 3 пачка “Зардекс” моддаси турганлиги, у ушбу “Зардекс”ни ўзи сотиб олган “Зардекс” билан алмаштириб қўймоқчи бўлганлигини, шу билан у Мирзо Улуғбекдан олган “Зардекс”ларни олганлиги ва қайтиб уйга келганлиги, ўзи Қўқон шаҳридан сотиб олган “Зардекс” билан алмаштириб қўйганлиги ва алоҳида-алоҳида қилиб қора изопентанга ўраганлигини, кейин яна қайтиб Мирзо Улуғбек туманига борганлиги ва 8 та 5 жойга “Зардекс” моддаларини яшириб кўмиб қўйганлигини, яширган жойини расмларини унга ёзган телеграмдаги номаълум шахснинг профилига ташлаб қўйганлигини, у Мирзо Улуғбек туманидан вақтинча яшаш хонадони Миробод тумани А.Қаххор кўчасида жойлашган ижарадаги уйига қайтиб келганлигини, уйнинг олдига борган вақтида 5-6 нафар шахслар келиб “Соғлом юрт” ойлиги кетаётганлигини айтиб ўзларини ички ишлар ходимлари деб таништирганлигини ва хизмат гувоҳномасини кўрсатганлигини, улар унга ёнида ноқонуний нарса гиёҳванд модда бор бўлса тақдим қилишини сўраганлигини, у уларга унақа нарса йўқлигини айтганлиги, улар унга ёнини холислар иштирокида кўздан кечиришларини айтганлигини, уни олдини кўздан кечиришган вақтида устида бўлган қора рангли нимчамни ўнг чўнтагидан тахминан 24 дона “Зардекс”, бир дона қора изолента чиққанлигини, сўнг ушбу нарса нима эканлигини ва қаердан олганлигини сўраганида у уларга “Зардекс” эканлигини Қўқон шаҳридан сотиб олганлигини, шунда изолента нима учун деб сўраганида у уларга вақтинча яшаб турган меҳмонхонада керак бўлиб қолганлиги учун олиб келаётганлигини айтиб, ҳар хил баҳоналар қилганлигини, уни ички ишлар бўлимига олиб борганлигини ва баённома расмийлаштирганлигини, ички ишлар ходимлари уни телефонини кўздан кечириш жараёнида закладка қўйган жойларини расмларини кўриб қолганлигини, сўнг у уларга “экиб” чиққан жойини кўрсатганлигини, 8 та жойдан холислар ва ички ишлар ходимлари иштирокида ковлаб олганлигини, бундан ташқари, 2025 йил 6 июнь куни телеграм мессенджеридан “S.M” номли профилига “Мики” номли профиль фойдаланувчиси смс хабар ёзиб, унга наркотик моддалар ва кучли таъсир қилувчи психотроп моддалар савдоси билан шуғулланишни ва эвазига пул таклиф қилганлигини, у пулга муҳтожлиги сабабли унга рози бўлганлиги, 2025 йил 8 июнь куни унга “Мики” номли профиль фойдаланувчиси локация ташлаб, юкларни ўша ердан олишлигини, у локацияни очиб кўрганида юк ташлаб кетилган манзил Мирзо Улуғбек туманида эканлиги, у локация бўйича бориб, гулзорга яшириб қўйилган юкларни олганлигини, уларни олиб уйга келганлигини, юкларни очиб кўрганида, оқ-қизил рангли “Зардекс” ёзувли дори капсула, 5 та шаффоф полиэтилен пакетчага солинган жигарранг, сақичсимон, ўткир ҳидли модда ва 10 дона кўк рангли изопентанга ўралган унга нотаниш модда борлигини кўрганлигини, 2025 йил 9 июнь куни соат тахминан 01:00ларда у “Мики” номли профиль фойдаланувчисининг кўрсатмасига асосан, кўк рангли изопентанга ўралган 10 дона унга нотаниш моддаларни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Дамариқ” МФЙ, КХАЙ кўчасининг 10 та турли хил жойларига яшириб чиқиб, яширган жойларини суратга олиб, ўша ердан “Мики” номли профиль фойдаланувчисига локация ва суратларни ташлаб берганлигини, сўнг ўша ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари уни тўхтатиб, ёнини кўздан кечирганлигини, сўнг телефон аппаратини кўздан кечиришларини айтганлигини, уни иштирокида телефон аппарати кўздан кечирилганида, у суратга олиб ўчириб ташлаган расмларни кўриб қолганлигини, ундан бу расмлар ҳақида сўраганида, у ИИБ ходимларига ҳақиқатни айтиб, КХАЙ кўчасининг 10 та жойига унга нотаниш бўлган моддаларни яширганлигини айтиб, ИИБ ходимларига ўз хоҳиши 6 билан унга нотаниш моддаларни яшириб қўйган жойларини кўрсатиб берганлигини, 7 та жойни кўрсатиб, у ердан 7 та кўк рангли изопентанга ўралган унга нотаниш моддаларни ИИБ ходимларига олиб берганлигини, холислар иштирокида қолган 3 та жойни кўздан кечириб, 2 та жойдан 2 дона кўк рангли изолентага ўралган у яшириб қўйган унга нотаниш моддаларни баённома асосида олганлигини, ИИБ ходимлари унга яна шунга ўхшаш модда бор бўлса, ўз ихтиёри билан қайтариб беришини таклиф қилганлигини, у ИИБ ходимларининг таклифига рози бўлганлигини ва вақтинча истиқомат қилиб келаётган Миробод тумани, Амиробод кўчаси, 13-уйда сумка ичида ҳам кучли таъсир қилувчи психотроп модда ва 5 та шаффоф пакетчага солинган ўткир ҳидли, жигарранг рангли, сақичсимон модда борлигини айтганлигини, ИИБ ходимларини уйига олиб бориб, сумкаси ичидан уларга 86 дона “Зардекс” ёзувли оқ-қизил рангли дори капсулаларни ва 5 та шаффоф пакетчага солинган ўткир ҳидли, жигарранг рангли, сақичсимон моддани тақдим қилганлигини, у ушбу гиёҳвандлик моддасини ва кучли таъсир қилувчи моддаларни келгусида интернет орқали сотиб олган шахслар олиб кетишлари учун Тошкент шаҳар ҳудудига яшириб чиқмоқчи бўлганлиги, у ушбу ишлари орқали моддий рағбатлантирилиб келганлиги, у 2025 йил январь ойи бошидан 2025 йил июнь ойи бошига қадар жами тахминан 5-6 маротаба гашиш гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилганлиги, ҳозирда қилган ишларидан чин кўнгилдан пушаймондалигини, баён қилиб, суддан унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб, кўрсатма берди. Суд мажлисида тарафларнинг розилиги билан гувоҳлар М.Закиров, Б.Ражапов, Т.Эгамбердиев, Ж.Абдурахмонов, А.Усмонов, Ж.Эшқувватов, Н.Ботировнинг дастлабки тергов органига берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилганида судланувчи Д.Абдуманнонов уларнинг кўрсатувларини тасдиқлади. Суд ҳайъати, давлат айбловчисининг хулосасини, судланувчи Д.Абдуманноновнинг кўрсатувини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчи Д.Абдуманноновнинг жиноят содир этганликдаги айби терговолди текширув ҳаракатларида тўпланган ҳужжатлар, нарсани кўздан кечириш баённомалари, видеоёзув, фотожадваллар, диск, ССВ фармацевтика ва кимёвий экспертиза хулосалари, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2025 йил 9 июндаги 2337-сонли хулосаси, 2025 йил 12 июндаги 2341-сонли хулосаси, 2025 йил 11 июндаги 2345-сонли хулосаси, 2025 йил 11 июндаги 2338-сонли хулосаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг 2025 йил 27 июндаги 780-сонли экспертиза хулосаси, 1649-сонли наркология маркази хулосаси, “Samsung A 15” русумли телефон аппаратини кўздан кечириш жараёнида олинган фотосуратлар, нарсани олиш баённомаси ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланади. Суд ҳайъати, судланувчи Д.Абдуманноновнинг жиноий ҳаракатлари малакаланишига ҳуқуқий баҳо бериб, тергов органи томонидан айбловнинг 7 2025 йил 17 апрель куни эгнида бўлган курткасининг ўнг ва чап томон чўнтакларидан жами келгусида сотиш мақсадида алоҳида ўрамга ўралган ҳолдаги капсула кўринишда бўлган 22 дона, эгнида бўлган шимининг олди томон чўнтагидан қора рангли скочга ўралган 2 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларига ўхшаш бўлган капсула кўринишидаги дори воситаларини сақлаш ҳамда 6 та жойга яшириб чиқиш ҳолати бўйича унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 5-қисми, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ҳамда сақлаш кўп миқдорда содир этишда ифодаланган аломатлари; - айбловнинг унинг вақтинча яшаб турган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амиробод кўчаси, 13-уйда кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини 5 дона шаффоф полиэтилен пакетчаларда сотиш мақсадида сақлаб келганлик ҳолати бўйича жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 273-моддаси 5-қисми, яъни гиёҳвандлик воситаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб, қонунга хилоф равишда кўп миқдорда олиш ва сақлаш, шунингдек уларни сотишга суиқасд қилишда ифодаланган аломатлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Бироқ, суд тергов органи томонидан судланувчи Д.Абдуманноновнинг жиноий ҳаракатлари айбловнинг 2025 йил 9 июль куни 9 дона “героин” гиёҳвандлик воситаларини сотиш мақсадида дарахтлар ва цемент бетонлар орасига яшириб чиқиш ҳолатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддасида шахснинг қасддан қилинадиган жиноятни содир этиш ёки яшириш учун шарт-шароит яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар тўхтатилган бўлса, бундай қилмиш жиноятга тайёргарлик кўриш деб топилиши белгиланган. Қасддан содир этиладиган жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга суиқасд деб топилиши белгиланган. Жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва жиноят содир этишга суиқасд қилганлик учун жавобгарлик ҳам Жиноят кодекси Махсус қисмининг тамом бўлган жиноят учун жавобгарликни белгиловчи моддасига мувофиқ ҳал қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сон Қарорининг 25-бандида, айбдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан 8 келиб чиқилиши, бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киришлиги, Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми бўйича жавобгарлик гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишдан келиб чиқади. Аниқланишича, Д.Абдуманнонов гиёҳвандлик воситаларини харидорга етказиш мақсадида қабул қилиб олиб, мазкур гиёҳвандлик воситасини келгусида сотиб олувчи олиб кетиши мақсадида дарахтлар ва цемент бетонлар орасига яшириб чиққанлиги аниқланиб, у томонидан яширилган гиёҳвандлик воситаси холислар иштирокида баённомага асосан олиниб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра жиноятини охирига етказа олмаган. Иш ҳақи учун пул маблағларини яшириб қўйган гиёҳвандлик воситаларини харидорлар олганидан сўнг олиши керак бўлиб, бироқ ҳали пул маблағларини олмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасида жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади. Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан, суд ҳайъати судланувчи Д.Абдуманноновнинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 273-моддаси 5-қисмига, яъни гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда, қонунга хилоф равишда, бир гуруҳ шахслар томонидан сотишга суиқасд қилишга қайта квалификация қилишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси талабларига риоя қилишни лозим топади. Бундан ташқари, суд тергов органи томонидан Д.Абдуманоновнинг жиноий ҳаракатлари айбловнинг ўзи вақтинча яшаб турган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амиробод кўчаси, 13-уйда кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 86 дона “Зардекс” номли дори воситаларини келгусида сотиш 9 мақсадида сақлаганлик ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 2511-моддаси 5-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 5-қисмида ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган, яъни гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Баён этилганлардан, судланувчи Д.Абдуманноновнинг кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 86 дона “Зардекс” номли дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида сақлаганлик учун унинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 5-қисми билан квалификация қилинмоғи лозим эди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 416-моддасида агар суд тергови вақтида судланувчининг унга илгари айблов қўйилмаган жиноятни содир этганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, суд янги айблов бўйича жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилиши, янги айблов дастлабки айблов билан узвий боғлиқ бўлган ва уларни алоҳида-алоҳида кўриш имконияти бўлмаган ҳолларда, судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш асосларини аниқлаш тартиби давлат айбловини қўллаб-қувватловчи прокурорнинг ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг ёхуд судланувчининг, унинг ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосномасига кўра амалга оширилиши назарда тутилган. Гарчанд, суд мажлиси давомида судланувчи Д.Абдуманноновга нисбатан унга илгари айблов қўйилмаган жиноятни содир этганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланган бўлса-да, суд ҳайъати суд мажлисида давомида давлат айбловини қўллаб-қувватловчи прокурор, судланувчи ёки унинг ҳимоячиси томонидан ишни прокурорга қайтариш мазмунида илтимоснома киритилмаганлигини инобатга олиб, айбловнинг шу ҳолати бўйича судланувчи Д.Абдуманноновнинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 2511-моддаси 5-қисми, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган, яъни гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатишга суиқасд қилишда ифодаланган аломатлари билан квалификация қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Бундан ташқари, Конституциясининг 54-моддасида, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир. Давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди, деб кўрсатилган. 10 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорида судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги, булардан келиб чиқиб, судланувчининг жавобгарлиги даражаси хусусиятига қандай ҳолатлар таъсир этганлиги, шунингдек, унинг шахсини тавсифловчи суд муҳокамасида тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 54-моддасига биноан жазо тайинлашда, суд томонидан ҳисобга олинган бошқа ҳолатларни ҳукмда кўрсатиб ўтиш лозимлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида, жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги кўрсатилган. Суд ҳайъати, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб, судланувчи Д.Абдуманноновга нисбатан жазо тайинлашда унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, ёшини, оилада ягона боқувчилигини, тергов ва судни чалғитмасдан айбига иқрорлик кўргазма берганлигини, ижобий хулқини, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, бироқ у содир этилган жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳамда қилмишининг сабабларини инобатга олиб, судланувчи жиноятни ғаразли ниятларда содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин эмас деган хулосага келиб, у айбланаётган моддалар санкцияси доирасида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни ва тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташни лозим топади. Бундан ташқари, суд ҳайъати судланувчи Д.Абдуманнонов мазкур жиноий ҳаракатларини унга нисбатан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг 2025 йил 19 сентябрдаги ҳукми эълон қилингунга қадар содир этганлигини эътиборга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади. Шунингдек, суд ҳайъати Тошкент шаҳар наркология махсуслашган илмийамалий тиббий марказининг 2025 йил 3 июндаги № 1575-сонли ва 2025 йил 11 июндаги № 1649-сонли далолатномаларга кўра, судланувчи Д.Абдуманнонов гиёҳвандлик касаллигига чалинмаганлигини ва ушбу касалликдан мажбурий тарзда даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўлламасликни лозим деб билади. 11 Суд ҳайъати, ашёвий далил деб эътироф этилган Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТТБга 2025 йил 21 августдаги № 12654-сонли квитанцияга асосан топширилган 0,7606 грамм “героин”, 2,0882 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаларини, таркибида прегабалин мавжуд бўлган 64 дона капсула, Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБ ТБ ашёвий далилларни сақлаш хонасига 2025 йил 12 июндаги 13-сонли квитанцияга асосан топширилган 38 дона 10,6 граммга тенг бўлган “Зардекс” таблеткаси тегишли тартибда йўқ қилишни, судланувчи Д.Абдуманноновга тегишли бўлган “Samsung A 15” ва “RedMi” уяли телефон аппаратларни судланувчининг яқин қариндошларига қайтаришни ҳамда 2 (икки) дона ДВД дискларни жиноят ишида сақлашни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва 28-моддалари, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462-463, 465-468, 471, 473, 475-моддаларига амал қилиб, суд ҳайъати ҲУКМ ҚИЛДИ Абдуманнонов Дониёржон Нодиржон ўғли (Abdumannonov Doniyorjon Nodirjon o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми, 25, 2511-моддаси 5-қисми ва 2511-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятлари содир этганликда айбли деб топилсин ва унга: - Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 273-моддаси 5-қисми билан - 10 (ўн) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин; - Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 2511-моддаси 5-қисми билан - 7 (етти) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин; - Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 5-қисми билан - 7 (етти) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан Д.Абдуманноновга узил кесил ўташ учун – 10 (йил) 6 (олти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг 2025 йил 19 сентябрдаги ҳукми билан тайинланган жазони ўталган қисмини қисман қўшиш йўли билан Абдуманнонов Дониёржон Нодиржон ўғлига узил-кесил ўташ учун - 11 (ўн бир) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2025 йил 10 июндан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи Д.Абдуманноновга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач: - ҳукм қонуний кучга киргач, Д.Абдуманноновга қўлланилган гаров тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин ва Ўзбекистон Республикаси ДХХнинг депозит ҳисобига қуйилган 10.000.000 сўм гаров қўювчи И.Муратовага қайтарилсин. 12 21 августдаги № 12654-сонли квитанцияга асосан топширилган 0,7606 грамм “героин”, 2,0882 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаларини, таркибида прегабалин мавжуд бўлган 64 дона капсула тегишли тартибда йўқ қилинсин; - Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБ ТБ ашёвий далилларни сақлаш хонасига 2025 йил 12 июндаги 13-сонли квитанцияга асосан топширилган 38 дона 10,6 граммга тенг бўлган “Зардекс” таблеткаси тегишли тартибда йўқ қилинсин; - ашёвий далил Д.Абдуманноновга тегишли бўлган “Samsung A 15” ва “RedMi” уяли телефон аппаратларни судланувчининг яқин қариндошларига қайтарилсин; - ашёвий далил 2 (икки) дона ДВД дисклар жиноят ишида сақлансин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи томонидан эса унга ҳукмнинг нусхаси топширилган кундан бошлаб ўн сутка ичида ушбу суд орқали Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг эса кассация тартибида шикоят беришлари ёки прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ Б.Э.Каюмов Халқ маслаҳатчилари /имзо/ Э.Азимова /имзо/ А.Магдиева Нусхаси аслига тўғри:_______________ 13