Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2501/431 Дата решения 31.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 416297 Claim ID 2945279 PDF Hash 4953764e11a57abd... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 24
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 179-моддаси збекистон Республикаси ЖК 179 law
ЖКнинг 72-моддаси ЖКнинг 72 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
бандлари билан ЖКнинг 57-моддаси бандлари билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
октябрдаги ажримига асосан ЖКнинг 74-моддаси октябрдаги ажримига асосан ЖК 74 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 408-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 408 law
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
ЖПКнинг 462-моддаси ЖПКнинг 462 law
ЖПКнинг 23-моддаси ЖПКнинг 23 law
ЖПКнинг 463-моддаси ЖПКнинг 463 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 32-моддаси збекистон Республикаси ЖК 32 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 56-моддаси ЖКнинг 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 50-моддаси збекистон Республикаси ЖК 50 law
олда ЖКнинг 57-моддаси олда ЖК 57 law
ЖКнинг 168-моддаси ЖКнинг 168 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 31 куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси: А.Жалилов, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи А.Тагаева ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат Д.Абидова, жабрланувчи А.Идрисовнинг иштирокида, Тагаева Анорхон Тапиловнага оид 1-1005-2501/431-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Тагаева Анорхон Тапиловна (TAGAYEVA ANORXON TAPILOVNA), - 1961 йил 10 август куни Фарғона вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оиласидан ажрашган, бир нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган; 1) жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 1991 йил 3 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 179-моддаси 3-қисми билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 1991 йил 17 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 31 августдаги “Амнистия тўғрисида”ги Фармонига асосан жазодан озод қилинган; 2) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 1998 йил 2 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 179-моддаси билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 72-моддасига асосан 1 йил синов муддати белгиланган; 3) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2012 йил 31 июлдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2012 йил 26 декабрдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 5 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорига асосан жазодан озод қилинган; 4) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2020 йил 12 мартдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 5) Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг 2020 йил 10 июлдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан 1 вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2021 йил 4 октябрдаги ажримига асосан ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 3 йил 6 ой 15 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси, шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг 2023 йил 29 сентябрдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 8 ой 9 кун озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Сафдош кўчаси, 19-уй, 41-хонадонда рўйхатда туриб, Яккасарой туманида жойлашган “Бобур” боғи яқинидаги чиқинди йиғиш шохобчасида яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2025 йил 8 июлдан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 5 октябрь куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Тагаева Анорхон Тапиловна хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишдан иборат ягона мақсад билан ҳаракат қилиб, Яккасарой тумани, Бобур боғи кўчасида жойлашган ахлат йиғиш шохобчасида бўла туриб, 2024 йил февраль ойида Идрисов Амет Меробединовичга Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган ўзига қарашли “Ортиқ ота боғчаси” номли боғчасини аукционда сотилиб кетаётганлигини, ушбу боғчани сотилиб кетмаслиги учун икки ой муддатда қайтариш шарти билан 2024 йил февраль ойидан апрель ойига қадар бўлган вақт оралиғида бўлиб-бўлиб, А.Идрисовдан жами қиймати 315.701.250 сўмга тенг бўлган 25.000 АҚШ доллари ва 108.000.000 сўм миқдорида пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, А.Идрисовга жами 423.701.250 сўм миқдорда моддий зарар етказиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024 йил 1 апрелдаги маълумотига кўра, 1 АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси сўмига нисбатан қиймати 12.628,05 сўмга тенглиги, 25.000 АҚШ доллари 315.701.250 сўмни ташкил қилишлиги аниқланган. Судланувчи Тагаева Анорхон Тапиловна суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, у 2009 йилдан буён Яккасарой тумани, Бобур боғи кўчасида жойлашган чиқиндихонада яшаб ишлаб келишини, у чиқиндихонада ишлаб юриб, ўша ерда яшовчи Идрисов Амет Меробединович билан танишиб қолганини, ундан ёрдам сўраган вақтида у ёрдам бериб юрганини, у Тошкент 2 вилояти Бўстонлиқ тумани, Чирчиқ кўчаси, 3-уйда Ашуров Тўлавой Артиқович билан шаръий никоҳда 2016 йилдан буён яшаб келишини, Т.Ашуровнинг Бўстонлиқ туманида болалар боғчаси бўлганини, у 2020 йилда жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан 5 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум этилиб, жазо муддатини ўтаб чиққанини, жабрланувчиларга 20.000 АҚШ доллари бериши керак бўлганини, у билан телефон орқали гаплашганида, у унга у берадиган 20.000 АҚШ долларини унга нотаниш бир эркакка беришини, ундан олди-бердиси борлигини айтганини, шу сабабли у 2024 йил февраль ойида А.Идрисовдан пул бериб туришини сўраганини, А.Идрисов унга бўлиббўлиб 237.000.000 сўм (яъни февраль ойини бошида 150.000.000 сўм, кейин март ойида 80.000.000 сўм ва 7.000.000 сўм), 350 АҚШ доллар ва 10.000 АҚШ доллари берганини, А.Идрисовга у пулларни икки ой муддат ичида қайтаришини, Бўстонлиқ туманида турмуш ўртоғи Т.Ашуровни боғчаси борлигини, уни сотиб пулни қайтариб беришини айтганини, А.Идрисов унга пулларни икки ой муддат ичида 50 фоиз устамаси билан қилиб бериш ҳисобига берганини, у пулларни олиб, ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборганини, 2024 йил февраль ойи охирлари, март ва апрель ойларида А.Идрисовдан олган пуллардан икки маротаба 75.000.000 сўмдан ва бир маротаба 85.000.000 сўмдан, жами 235.000.000 сўмни қайтариб берганини, А.Идрисовдан пулларни олган вақтида гувоҳ бўлмаганини, у ҳам пулларни берганида гувоҳ бўлмаганини, сўнг у А.Идрисовга пулларни қолган қисмини бера олмаганини, аслида Бўстонлиқ туманида жойлашган боғчада уни қонуний ҳақи йўқлигини, сабаби ушбу мулк шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи Т.Ашуровга тегишли бўлганини, у А.Идрисовни пулларини олиш учун ушбу боғчани ўртага қўйиб, А.Идрисовни ишонтириб, пулларни олганини, аслида боғчани ҳозирда ҳеч қандай ҳужжати йўқлигини, боғча тахминан 2023 йилда аукционда сотилиб кетганини, ва боғча кимнинг номида эканлигини билмаслигини, А.Идрисовга боғча аукционда сотилиб кетганини айтмаганини, сабаби унга пул керак бўлганлиги сабабли А.Идрисовдан пул олиш мақсадида, унга боғчани аукционда сотилиб кетганлигини айтмасдан, уни алдаб пулларни олганини, Бахтиохунов Бобур Исмоил ўғли фарзанди бўлишини, 2024 йил май ойида ўғли Бобур сиёҳранг, давлат рақами 01 Е 864 RC бўлган, 2024 йилда ишлаб чиқарилган “Кобальт” русумли автомашинани кредитга сотиб олганини, ўғлининг номига кредит расмийлаштириб бўлмагани сабабли унинг номига бу автомашинани олганини, ушбу автомашина А.Идрисовнинг пулларига олинмаганини, унинг А.Идрисовдан олган пулларидан қолган қисми тахминан 10.000 АҚШ долларини ташкил қилишини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, ўз ҳаракатларини оқибатини тўлиқ тушуниб етганини, имкон берилса ишлаб, жабрланувчига етказилган моддий зарарни қоплаб беришини, бундан кейин бу каби жиноятларни содир этмаслигини билдириб, уни оилавий шароитини инобатга олиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўраб, кўрсатувлар бериб ўтди. Судланувчи А.Тагаева унга нисбатан эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, кўрсатувлар берган бўлса-да, унинг айби суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчининг қуйидаги кўрсатувлари билан ўз тасдиғини топади. 3 Жабрланувчи Идрисов Амет Меробединович суд мажлисида, дастлабки терговдаги кўрсатувларини тасдиқлаб, у яшайдиган уйдан бироз нарироқда Яккасарой тумани Юсуф Хос Хожиб кўчасида чиқинди йиғиш шохобчаси мавжуд бўлиб, у ерда А.Тагаева ишлаб, яшаб келганини, у қийинчилик билан яшаб келгани сабабли унга ёрдам бериб турганини, А.Тагаевага ёрдам тариқасида пуллар бериб келганини, А.Тагаева 2023 йил ноябрь ойи ва декабрь ойиларида жами 230.000.000 сўм пулларни ўғли Бобурнинг бизнеси учун олиб, ушбу пулларни қайтариб бериб, унинг ишончига кирганини, А.Тагаева ундан олган 230.000.000 сўм пулларни нима қилганлигини билмаслигини, лекин А.Тагаева унга пулларни қайтариб берганини, А.Тагаева 2024 йил февраль ойи бошларида унга Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида боғчаси борлигини, ушбу боғча турмуш ўртоғи Ашуров Тўланбой номида эканлигини, лекин 85 фоиз боғча ўзига тегишли эканлигини, ушбу ҳолатни маҳалладаги шахслар ҳам тасдиқлашини айтиб уни ишонтирганини, у Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган боғча кимга тегишлилигини билмасдан ва уни кўрмасдан А.Тагаеванинг гапига ишонганини, А.Тагаева ундан боғча аукционга чиқиб кетганлигини, боғча сотилиб кетмаслиги учун унга бўлиб-бўлиб жами 25.000 АҚШ доллари ва 108.000.000 сўм пулларни берганини, яъни А.Тагаева унга суд харажатларига деб 10.000 АҚШ доллари сўраганида, унга февраль ойида 10.000 АҚШ доллари берганини, сўнг 15.000 АҚШ доллари пул сўраганини, унга пулларни берганини, сўнг унга судда иш тугаганини ва боғчани безатиш учун 100.000.000 сўм кераклигини айтганини ва у баҳор ойларида А.Тагаевага 100.000.000 сўм пулларни берганини, сўнг яна 8.000.000 сўмни прокуратура ходимларига ош қилиб бериши кераклиги учун сўраганида у ушбу пулларни берганини, ушбу пулларни 50 фоиз миқдорида икки ой муддат ичида қайтариб беришини, боғчани баҳоси 1.500.000 АҚШ доллар эканлигини айтиб уни ишонтирганини, кейин билса А.Тагаева ундан пул олишидан аввал, яъни 2023 йилда боғча аукционда сотилиб кетган бўлганини, боғчани аукционда сотиб олган Илдар исмли шахс билан гаплашганида, у А.Тагаевани танимаслигини, А.Тагаевани боғчага умуман алоқаси йўқлигини айтганини, сўнг, у А.Тагаеванинг шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи Аширов Тўлабой билан кўришиб гаплашганида, Т.Аширов Бўстонлиқ туманида ҳақиқатдан ҳам боғчаси бўлганини, лекин ушбу боғча 2023 йилда аукционда Илдар исмли шахсга сотилиб кетганини, ушбу боғчани бир ўзи қурганини, А.Тагаевани боғчага умуман алоқаси йўқлигини, боғчада ҳеч қандай улуши йўқлигини, А.Тагаева боғчани ўртага қўйиб ундан пул олганлигидан хабари ҳам йўқлигини, А.Тагаева ундан олган пулларни нима қилганини билмаслигини айтганини, А.Тагаева пулларни олиб уларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганини билганини, у А.Тагаевага пулларни берганда гувоҳлари бўлмаганини, А.Тагаева унга умуман пул бермаганини, ҳозирги кунда унга етказилган зарар 25.000 АҚШ доллари ва 108.000.000 сўмни ташкил қилишини, шу сабабли ушбу пулларни судланувчи А.Тагаевадан ундириб беришни ҳамда унга нисбатан қонун доирасида чора кўришни сўраб, кўрсатув берди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари 4 талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи А.Тагаеванинг айби қуйидаги рад этиб бўлмайдиган далиллар, яъни жиноят иши ҳужжатларидаги жабрланувчи А.Идрисовнинг аризаси (и.в.6), А.Тагаева ва А.Идрисовлар ўртасида телеграмм ижтимоий тармоқ орқали амалга оширилган ёзишмалар скриншоти (и.в.14-25), юзлаштириш баённомаси (и.в. 57-59), А.Идрисовни кўрсатувларини воқеа жойида текшириш баённомаси ва фото жадвал (и.в. 73-79), тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботини топади деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи А.Тагаеванинг суд мажлисидаги А.Идрисов унга бўлиб-бўлиб 237.000.000 сўм (яъни февраль ойини бошида 150.000.000 сўм, кейин март ойида 80.000.000 сўм ва 7.000.000 сўм), 350 АҚШ доллар ва 10.000 АҚШ доллари бергани, шундан А.Идрисовга уч маротаба 75.000.000 сўмдан, жами 235.000.000 сўмни қайтариб бергани, А.Идрисовдан қолган қарзи 10.000 АҚШ долларини ташкил қилиши тўғрисидаги важларига ҳуқуқий баҳо бериб, унинг ушбу важлари дастлабки тергов жараёнида сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувлари, жиноят ишидаги мавжуд бўлган СМС ёзишмалари билан тўлиқ рад этилиб, ушбу важлар А.Тагаева томонидан содир этган жинояти учун қонунда белгиланган жазони енгиллаштириш мақсадида келтирилган деб ҳисоблайди. Судланувчи А.Тагаеванинг бу важлари жабрланувчи А.Идрисовнинг кўрсатувлари ҳамда жиноят иши ҳужжатлари билан тўлиқ инкор этилади. Суд, судланувчи А.Тагаевага нисбатан эълон қилинган айбловни муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан жабрланувчи А.Идрисовга нисбатан етказилган моддий зарар суммаси 34.000 АҚШ доллари деб баҳоланиб, шунингдек жиноят содир этилган вақт 2024 йил февраль ойи деб кўрсатиб, нотўғри хулосага келинган деб ҳисоблайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида “иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки маҳкумни ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозим” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 408-моддасида, суд ишнинг барча ҳолатларини синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириши ҳамда ҳақиқатни аниқлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган барча чораларни кўриши лозимлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарори 2-бандида, одил судловни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, тарафларнинг ўзаро тортишуви, далилларнинг бевосита ва оғзаки усулда текширилиши асосида олиб борилиши ва иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлаш тўғрисидаги жиноят процессининг муҳим принципларига амал қилишлари лозимлиги, ушбу принциплардан ҳар қандай асосларга кўра чекланиш, ҳукмни қонуний эмас деб топишга асос 5 бўлиши; 4-бандида, иш бўйича ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстлар тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкинлиги, маҳкумнинг айбдорлиги (айбсизлиги) тўғрисидаги суднинг хулосаларига зид бўлган далиллар ҳукмда нафақат кўрсатилиши балки, суд томонидан нима учун улар ишончсиз деб топилганлиги ва рад этилганлиги сабаблари асослантирилган бўлиши лозимлиги; 5-бандида, судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилиши, судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари кераклиги; 7-бандида, ЖПКнинг 462-моддасига мувофиқ, суд айблов ёки оқлов ҳукми чиқариши мумкинлиги, ЖПКнинг 23-моддасида назарда тутилган айбсизлик презумпцияси принципи ҳукм турини аниқловчи мезон сифатида эътироф этилганлиги; 16-бандида, ЖПКнинг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат маҳкумнинг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши; 24-бандида, суд маҳкумни баҳоловчи категорияларга тегишли белгиларга қараб айбдор деб топишда, ушбу белгининг жиноий қилмишда мавжудлигини тасдиқловчи ҳолатларни келтириши шартлиги тўғрисида амалий тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 3-бандида фирибгарлик ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қонунга хилоф равишда ва текин қўлга киритишда ифодаланиб, бунинг таъсирида мулкдор (унинг вакили), мулкнинг бошқа эгаси ёки ваколатли орган мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга беради, ёинки ушбу мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ бошқа шахс томонидан олиб қўйилишига имконият бериши; -10-бандида қонун талабларига мувофиқ тузилган битимлар, шартномаларга асосланган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажармаслик ҳам, бундай ҳолда ўзгалар мулкини эгаллашда ҳуқуққа хилофлилик белгиси бўлмаганлиги туфайли фирибгарлик деб баҳоланиши мумкин эмас, чунки мулк битим, шартнома бўйича бир тарафдан иккинчи тарафга, жумладан тарафлар учун ўзаро моддий манфаатни назарда тутувчи муайян шартлар билан берилиши, агар битим, шартнома шартлари бажарилмаса, қонунга кўра (ФК 2, 9, 24-боблари, ФПК II бўлимининг 2-кичик бўлими, ИПК 18-боби) бузилган ҳуқуқ фақат фуқаролик ёки иқтисодий иш юритуви тартибида тикланиши мумкин бўлиб, уларда мажбуриятлар ижросини таъминлаш учун етарли ҳуқуқий воситалар мавжуд, шу муносабат билан, қонун талабларига мувофиқ тузилган фуқаролик-ҳуқуқий битим, шартнома бўйича жиноят белгилари мавжуд бўлмаган барча ҳолларда, низо фуқаролик, иқтисодий ишлар бўйича суд томонидан кўриб чиқилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 32-моддасида умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини 6 ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан иборат бўлган (давомли) жиноят такроран содир этилган деб топилмаслиги белгиланган. Суд мажлисида жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинган А.Идрисов ўз кўрсатувларида, судланувчи А.Тагаева 2024 йил февраль ойи бошларида унга Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида боғчаси борлигини, ушбу боғча турмуш ўртоғи Ашуров Тўланбой номида эканлигини, лекин 85 фоиз боғча ўзига тегишли эканлигини, ушбу ҳолатни маҳалладаги шахслар ҳам тасдиқлашини айтиб уни ишонтирганини, у Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган боғча кимга тегишлилигини билмасдан ва уни кўрмасдан А.Тагаеванинг гапига ишонганини, А.Тагаева ундан боғча аукционга чиқиб кетганлигини, боғча сотилиб кетмаслиги учун унга бўлиб-бўлиб жами 25.000 АҚШ доллари ва 108.000.000 сўм пул берганини, яъни А.Тагаева унга суд ҳаражатларига деб 10.000 АҚШ доллари сўраганида, унга февраль ойида 10.000 АҚШ доллари берганини, сўнг 15.000 АҚШ доллари пул сўраганини, унга пулларни берганини, сўнг унга судда иш тугаганини ва боғчани безатиш учун 100.000.000 сўм кераклигини айтганини, ва у баҳор ойларида А.Тагаевага 100.000.000 сўм пул берганини, сўнг яна 8.000.000 сўмни прокуратура ходимларига ош қилиб бериши кераклиги учун сўраганида у ушбу пулларни берганини, кейинчалик А.Тагаева уни алдаганини билганини, пулларини қайтариб бермаганини баён этди. Юқоридаги Пленум талабларидан келиб чиқиб, суд айбловда қайд этилган зарар миқдорини муҳокама қилиб, 34.000 АҚШ долларидан 25.000 АҚШ доллари ва 108.000.000 сўм этиб белгилашни ҳамда жиноят содир этилган вақтни 2024 йил февраль ойидан апрель ойига қадар деб ҳисоблашни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида” 17-сонли қароридаги амалий тушунтиришларидан ҳамда суд мажлисида аниқланган ва юқоридаги қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судланувчи А.Тагаеванинг жиноий ҳаракатларини, жабрланувчи А.Идрисовнинг жами қиймати 25.000 АҚШ доллари ва 108.000.000 сўм миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист томонидан алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритишда ифодаланган жиноят аломатлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган 7 зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1, 3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган. Суд, судланувчи А.Тагаевага нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, уни ўз айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, аёл киши ва нафақахўрлигини, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини, уни шахсини, жабрланувчига етказилган зарарни ўрни қопланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 50-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан ушбу модда санкциясида назарда тутилган энг кам озодликдан маҳрум қилиш жазосидан ҳам камроғини тайинлашни, шунингдек судланувчи А.Тагаева жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар судининг 2020 йил июлдаги ҳукми билан тайинланган жазодан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг 2023 йил 29 сентябрдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб, шартли озод қилинган муддат даврида қасддан янги жиноят содир этганлигини эътиборга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, суд жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни ундириш масаласини муҳокама қилиб, судланувчи А.Тагаевадан жабрланувчи А.Идрисов фойдасига 25.000 АҚШ доллари ва 108.000.000 сўм миқдорида 8 моддий зарар етказилганлиги аниқланганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 26-сонли қарорининг 10-бандидаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, АҚШ долларини ҳукм чиқариладиган кундаги сўмга нисбатан қийматда (25.000 х 12.025,22) 300.630.500 сўмни ҳамда 108.000.000 сўмни жами 408.630.500 сўмни ундиришни лозим топади. Шунингдек суд, иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона ДВД дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси ҳамда ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л А Д И: Тагаева Анорхон Тапиловна (TAGAYEVA ANORXON TAPILOVNA) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Тагаева Анорхон Тапиловнага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида А.Тагаевага Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг 2020 йил 10 июлдаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини қисман қўшишлик йўли билан узил-кесил ўташлик учун 5 (беш) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий тартибли колонияларда ўташ белгилансин. Жазони ўташ муддати 2025 йил 8 июлдан бошлаб ҳисоблансин. А.Тагаевага нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилсин. Судланувчи Тагаева Анорхон Тапиловнадан жабрланувчи Идрисов Амет Меробединович фойдасига қопланмай қолган моддий зарар, яъни 408.630.500 (тўрт юз саккиз миллион олти юз ўттиз минг беш юз) сўм ҳукм қонуний кучга киргач ундирилсин. Иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона ДВД диск жиноят иши ҳужжатларида сақлансин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: Аслига тўғри: (имзо) 9 А.Жалилов