← Назад
Решение #33491 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
16
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| исми ва | 274 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 274 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| ва ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| ЖПКнинг | 463 | — | law | |
| аракатини ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| амда ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил 30 октябрь куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида;
Судья Б.Э.Каюмов раислигида;
судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, судланувчи
Ж.Жалолов ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган адвокат Р.Эргашевнинг
иштирокида судланувчи Жалолов Жавоҳир Фарход ўғлига нисбатан
№ 1-1005-2504/396-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Жалолов Жавоҳир Фарход ўғли
(Jalolov Javohir Farhod o’g’li), 1992 йил
22 май куни Тошкент вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти
ўрта-махсус, оилали, икки нафар
фарзанди бор, муқаддам судланмаган,
Тошкент шаҳар, Сергели тумани,
Мехригиё МФЙ, Сергели 6А мавзеси,
13-уй, 145-хонадондан яшовчи, иш
бўйича
гаров
эҳтиёт
чораси
қўлланилган,
айблов
хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми ва 274-моддаси
3-қисми билан айбланган.
Суд судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Жалолов Жавоҳир Фарход ўғли, 2025 йил 22 июнь куни Тошкент шаҳар,
Яккасарой тумани, Шота Руставелли кўчаси, 66-уйда “РАИ” номли спа салонида
бўла туриб, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари
холислар иштирокида кўздан кечирилганида ёнида оқ рангли кристалсимон
модда таркибида 0,1826 граммга тенг бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги
“a-PVP” гиёҳвандлик моддасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф
равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, Ж.Жалолов, 2025 йил 22 июнь куни Тошкент шаҳар,
Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 66-уйда жойлашган “РАИ” номли
спа салонида бўла туриб, мазкур спа салонда ишловчи Ахунжанова Камила
Умаржановнага ўзининг ёнида бўлган оқ рангли кристалсимон модда таркибида
0,1826 граммга тенг бўлган “a-PVP” гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилишга
жалб қилганлиги аниқланган.
1
Суд мажлисида судланувчи Ж.Жалолов, айбига қисман иқрорлик билдириб,
қуйидагиларни, яъни у мазкур гиёҳванд моддасини ўзининг истеъмолим учун
сақлаб келганлигини, 2025 йил 12 июнь куни соат тахминан 20:30 ларда ўзига
тегишли, давлат рақами 01 S 511 QB бўлган “Нексия-2” русумли автомашинада,
Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида таксичилик қилиб юрган вақтида, эски
“Гвардейский” номли бозор яқинида жойлашган маҳаллаларнинг бирига
харидор олиш мақсадида кирганлигини, сўнг, у кирган маҳалладаги кўчанинг
четида ялтираган нарсага кўзи тушганлигини, ушбу ялтираган нарсани
олганлигини, у мазкур нарсани олиб қараганида, яшил рангли изолента билан
ўралган шафоф рангли целлофан пакет ичида оқ рангли кукунсимон модда
борлигини кўрганлигини, у аваллари ҳам мазкур моддани истеъмол қилганлиги
сабабли, унинг “скорость” номли гиёҳванд модда эканлигини билганлигини,
у мазкур моддани олов ёрдамида тутатиб кўрганлигини ва уни “скорость”
эканлигини модданинг хидидан билганлигини, ўзимнинг истеъмолим учун
сақлаб қўйганлигини, 2025 йил 22 июнь куни соат 14:30ларда Тошкент шаҳар,
Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчасида жойлашган “РАИ” номли спа
салонига массаж олиш мақсадида кирганлигини, у ерда ишловчи қизи билан
массаж нархини келишиб, массаж қилиш учун ажратилган хонага кирганлигини,
ушбу ҳолатдан сўнг, у ёнимда бўлган “скорость”ни чиқариб истеъмол қилиш
учун тайёрлаётган вақтида, унга нотаниш бўлган массаж хонада ишловчи қиз
ундан ушбу нарса нима эканлигини сўраганлигини, у унга ушбу нарса “скорость”
эканлигини, у унга ўзи ҳам истеъмол қилишлигини, у тайёрлаб туришини айтиб,
хонадан чиқиб кетганлигини, у ушбу “скорость” гиёҳвандлик моддасини ёнида
бўлган сигаретга тайёрлаётган вақтида, унинг олдига фуқаролик кийимида
бўлган ИИБ ходимлари икки нафар холислар иштирокида кириб келганлигини,
ИИБ ходимлари ундан ушбу модда нима эканлигини ва кимга тегишли
эканлигини сўраганида, у уларга ушбу модда “скорость” гиёҳвандлик моддаси
эканлигини ва мазкур моддани ўзининг истеъмолим учун олиб келганлигини,
сўнг, ИИБ ходимлари икки нафар холислар иштирокида мазкур гиёҳвандлик
воситасини далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олишганлигини, ҳозирда
у қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини ва унга енгилроқ жазо
тайинланишини сўраб, кўрсатма берди.
Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ К.Ахунжанова қуйидагиларни, яъни
у 2025 йил март ойидан буён Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота
Рустевали кўчаси, 66-уйда жойлашган спа салонида ишлаб келишлигини,
2025 йил 22 июнь куни соат 13:00лар атрофида унга олдиндан таниш бўлмаган
ўзини “Жавохир” деб таништирган мижоз массаж олиш мақсадида
келганлигини, ушбу ҳолатдан сўнг, у “Жавохир”ни массаж хонага олиб кирган
вақтида, “Жавохир” эгнида бўлган шимининг чўнтагидан яшил рангли
изалентага ўралган, шаффоф рангли моддани олиб, ушбу моддани “скорость”
номли гиёҳванд моддаси эканлигини, уни истеъмол қилса сархуш бўлишлигини
ва биргаликда вақт ўтказишлигини айтганлигини, ушбу моддани истеъмол
қилишлигини унга таклиф қилганлигини, у “Жавохир”дан ушбу модданинг
истеъмол қилиш тартибини сўраган вақтида, у унга ушбу моддани сигаретга
тайёрлаб истеъмол қилишликни айтганлигини, сўнг, у “Жавохир”га ювиниб
олишлигини айтганлигини ва ўзи ташқарига чиққанлигини, ИИБ ходимларига
2
мазкур ҳолат ҳақида хабар берганлигини, орадан бироз вақт ўтиб у хабар берган
ИИБ ходимлари етиб келганлигини ва мазкур ҳолат юзасидан тегишли
ҳужжатларни расмийлаштирганлигини баён қилиб, кўрсатма берди.
Суд мажлисида тарафларнинг розилиги билан гувоҳ Ў.Жониқуловни
дастлабки тергов органига берган кўрсатмалари ўқиб эшиттирилганда
судланувчи Ж.Жалолов томонидан тўлиқ тасдиқланди.
Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячининг фикрини,
судланувчи Ж.Жалоловнинг кўрсатувини эшитиб, жиноят иши ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, Ж.Жалоловнинг жиноят содир этганликдаги айби, унинг айбига
иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, терговга қадар текширув
ҳужжатлари, экспертиза хулосалари, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда
текшириш тергов ҳаракати билан ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва
баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланади.
Суд, Ж.Жалоловнинг жиноий ҳаракатлари юридик квалификациясини
муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг гиёҳвандлик
воситаларини ҳар қандай шаклда истеъмол қилишга жалб этишда ифодаланган
қасддан содир этган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
274-моддаси 3-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд Ж.Жалоловнинг дастлабки тергов органи томонидан унинг
озгинадан кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини
кўзлаб, қонунга хилоф равишда сақлашда ифодаланган қасддан содир этган
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан
нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги
“Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда
муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
12-сонли қарорининг 6-бандида, “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай восита ва
моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиши (шу жумладан шахсан
истеъмоли) билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода,
махфий ер ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс қанча
вақт давомида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф
равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди” деб;
- 25-бандида, айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни
қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи,
бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар
бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб
қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай
далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат
истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита
ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки
жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбобускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги
хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб
чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми
3
ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак,
деб тушунтириш берилган.
Судланувчи Ж.Жалолов дастлабки тергов ва суд терговидаги кўрсатувида
гиёҳванд воситасини ўзи истеъмол қилиши учун ёнида сақлаб келганлиги, уни
бировга бериш ёки ўтказиш нияти бўлмаганлигини, ўзининг истеъмол учун
эгнидаги кийиб юрган бош кийимнинг ички қисмига ва курткасининг ўнг
чўнтагига, яшириб қўйилганлигини билдирган.
Бундан ташқари, судланувчи Ж.Жалолов наркологик экспертизасининг
2025 йил 24 июндаги № 1783-сонли хулосасига кўра, гиёҳвандлик касаллигига
чалинганлиги, гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволанишга муҳтожлиги
тўғрисида хулоса берилган.
Иш ҳужжатларига кўра, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида
Ж.Жалолов гиёҳвандлик моддасини ўзининг истеъмоли учун сақлаб
келганлигини аниқланган бўлса-да, ушбу гиёҳванд моддасини ўтказишга
суиқасд қилганлик ҳолати объектив далиллар билан тасдиқланмаган ва ушбу
гиёҳвандлик моддасини бирор кимга сотиш, бериш ёки бошқа шаклда ўтказиш
мақсади борлиги исботланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига кўра “Жиноят
содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган
тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг
қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади.
Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади.
Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг,
судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини
исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши
мумкин.
Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса,
у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас” деб;
- Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасига кўра, айбдорликка оид
барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса,
гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши
лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон
қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши
керак, ЖПКнинг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган
бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли
эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади.
Айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган
ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камкўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам
бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги
“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан
қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг 18-бандида, гиёҳвандлик воситаси,
4
психотроп моддани муайян миқдорга мансублиги масаласини ҳал этиш
суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суднинг ваколатига тегишли бўлиб,
улар бунда Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон
Республикаси Давлат комиссиясининг “Қонунга хилоф равишда муомалада
бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 2016 йил 22 мартдаги 13/16-сонли қарорига иловада
кўрсатилган миқдорларга амал қилишлари зарур. Гиёҳвандлик воситаси ёки
психотроп модда бошқа бирон-бир нейтрал модда (тўлдирувчи) билан
аралашмада бўлган ҳолларда гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп модда
миқдори аралашмада мавжуд нейтрал модда (тўлдирувчи) миқдорини ҳисобга
олмаган ҳолда аниқланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Гиёҳвандлик
воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ўзбекистон республикаси
ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини,
шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш
тўғрисида” 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш
ҳақидаги 2018 йил 27 октябрдаги 878-сонли Қарорининг 4-илова, 1-рўйхатида
139 тартиб рақамида “a-PVP” (а-пирролидиновалерофенон) гиёҳвандлик
моддаларини озгинадан кўпроғи 0,02-0,2 грамм ва кўп миқдори эса 0,2 граммдан
ва унда юқори деб кўрсатилган.
Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
эксперт-криминалистика бош марказининг 2025 йил 22 июндаги № 2444-сонли
хулосасига кўра, 2025 йил 22 июнь куни судланувчи Ж.Жалоловнинг ёнидан
ашёвий далил сифатида олинган “a-PVP” гиёҳвандлик моддасини умумий
оғирлиги 0,1826 грамм тенглиги аниқланган ва ушбу миқдор озгинадан кўпроқ
миқдорни ташкил этганлиги аниқланган.
Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, Ж.Жалоловнинг
жиноий ҳаракатларида гиёҳвандлик воситаларини озгинадан кўпроқ миқдорда
қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ташиш, ўтказиш ва суиқасд қилганлиги
ҳақида маълумот йўқлигини ёки бирон-бир шахс Ж.Жалоловни гиёҳвандлик
моддасини сотиш билан шуғулланаётгани ҳақида баёнот бермагани, бундай
маълумот топилмагани, у бевосита гиёҳвандлик моддаси сотаётганида ёки бошқа
шахсга бераётганида қўлга олинмагани, ушбу гиёҳвандлик воситалари сотиш
мақсадида сақланаётганлигини ёки сотганини, сотишга суиқасд қилиш
ҳолатларини тасдиқловчи бошқа бирор-бир далил аниқланмаганлигини,
наркологик экспертизанинг № 1783-сонли хулосасига кўра, гиёҳвандлик
касаллигига чалингани ва мажбурий даволанишга муҳтожлигини инобатга олиб,
Ж.Жалоловни ушбу гиёҳвандлик воситаларини ўзининг истеъмоли учун сақлаб
келган деб топиб, унинг жиноий ҳаракатини ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмидан,
яъни гиёҳвандлик воситаси бўлган 0,1826 грамм озгинадан кўпроқ “a-PVP”ни
ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлашда ифодаланган
жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмига
қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат
органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир
5
чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда
тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Бундан ташқари, 28-моддасида, жиноят содир этганликда айбланаётган
шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси
йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш
учун барча имкониятлар таъминланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида, ЖКнинг 8, 54-моддалари
мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк жамоат хавфсизлиги
ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага киритилганлиги
билан белгиланиши, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир
этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва
босқичлари жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан
оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг
роли) билан белгиланиши кўрсатилган.
Суд, юқорида қайд этилган Пленум қарорлари талабларидан келиб чиққан
ҳолда, судланувчи Ж.Жалоловга нисбатан жазо тайинлашда унинг шахсини,
содир этилган жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини
инобатга олиб, унинг айбига иқрорлигини, чин кўнгилдан пушаймонлигини
жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унинг жавобгарлигини
оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқ деб ҳисоблаб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда
ахлоқан тузатиш мумкин деган хулосага келиб, унга нисбатан айбланаётган
моддалар санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини
тайинлашни ҳамда ЖКнинг 59-моддаси тартибида жазо тайинлашни лозим
топади.
Шунингдек суд, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг
2025 йил 24 июндаги № 1783-сонли далолатномасига кўра Ж.Жалолов
гиёҳвандликдан даволанишга муҳтожлигини инобатга олган ҳолда, унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўллаб
гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволаш чораларини қўллашликни лозим
деб топади.
Суд, ашёвий далилларни тақдирини муҳокама қилиб, ашёвий далил
сифатида олинган ва 2025 йил 15 сентябрдаги № 13001-сонли квитанция асосида
Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга топширилган 0,1626 грамм
“a-PVP” гиёҳвандлик моддасини тегишли тартибда йўқ қилишни ҳамда ашёвий
далил “HONOR” ва “Nexia-2” русумли давлат рақами 01 S 511 QB транспорт
воситаси дастлабки тергов вақтида судланувчи Ж.Жалоловга тилхат орқали
қайтарилганлигини инобатга олишни лозим топади.
6
Суд, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва 28-моддалари
ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473
моддаларини қўллаб,
ҚИЛАДИ
Жалолов Жавоҳир Фарход ўғли (Jalolov Javohir Farhod o’g’li) Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми ва 274-моддаси 3-қисмида назарда
тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга:
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан иш
ҳақининг 15 (ўн беш) фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда - 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин;
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 274-моддаси 3-қисми билан иш
ҳақининг 15 (ўн беш) фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда - 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган
жазоларни қисмини қисман қўшиш йўли билан Жалолов Жавоҳир Фарход ўғлига
узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг 15 (ўн беш) фоиз миқдорини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда - 2 (икки) йил 1 (бир) ой муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинлансин.
Жазо муддати маҳкумни жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса,
ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар Сергели туман ИИО ФМБ
зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан Ж.Жалоловга
яшаш жойларида гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволаниш чоралари
қўлланилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач;
- судланувчи Ж.Жалоловга нисбатан қўлланилган гаров эҳтиёт чораси бекор
қилинсин ва Тошкент шаҳар ИИББ Молия иқтисод бошқармасининг депозит
ҳисобига қуйилган 8.000.000 сўм гаров пуллар гаров қўювчи Жалолов Жавоҳир
Фарход ўғлига қайтарилсин.
- ашёвий далил Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБ Бошқармасига
2025 йил 15 сентябрдаги № 13001-сонли квитанция асосида топширилган
0,1626 граммга тенг бўлган “a-PVP” гиёҳвандлик моддаси тегишли тартибда йўқ
қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи
эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди
апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериш ёки протест
билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи
/имзо/
Б.Э.Каюмов
Нусхаси аслига тўғри: _______________
7