Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2102/84 Дата решения 30.10.2025 Инстанция Надзор Тип документа Тафтиш инстанцияси ажрими Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 417949 Claim ID 2921278 PDF Hash 935e6eb375bbc765... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ЖКнинг 33-моддаси ЖКнинг 33 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
араз ниятларда содир этганлиги ЖКнинг 56-моддаси араз ниятларда содир этганлиги ЖК 56 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида маърузачи судья: З.Камолов Биринчи инстанцияси судида судья: Т.Касимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья: Д.Ражабов 2025 йил октябрь ойининг 30 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи судья, З.Камолов Ҳайъат судьялари О.Мухаммадиев ва С.Қўчқаровдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Шукуровнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шарипов, маҳкум ХХХнинг ҳимоячиси адвокат М.Абдураимовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2021 йил 21 майдаги ҳукмига кўра, ХХХ (ХХХ), 1976 йил 6 декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, 4 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Сузук ота кўчаси 64-уйда доимий рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент шаҳар Учтепа тумани Табрик кўчаси 48-уйда истиқомат қилган, иш бўйича 20.09.2020 йилдан буён қамоқда сақланаётганга нисбатан чиқарилган ҳукм ва апелляция инстанциясининг ажрими устидан адвокат М.Абдураимов томонидан келтирилган тафтиш шикояти асосида 1-1005-2102/84-сонли жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2021 йил 21 майдаги ҳукмига кўра, ХХХга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,176-моддаси 3-қисми “а” банди билан 11 (ўн бир) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо умумий тартибли колонияларда ўташ, жазо ўташ муддати 2020 йил 20 сентябрдан бошлаб ҳисобланиши белгиланган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 15 июлдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2021 йил 21 майдаги ҳукмининг ХХХга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур ҳукм билан ХХХҳам судланган бўлиб ҳукмнинг уларга оид қисми муҳокама қилинмайди. Суднинг ҳукмига кўра, жиноят ишининг алоҳида иш юритувга ажратилган шахс шериклари ХХХ, ХХХ ва бошқалар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, ХХХ орқали топилган А.Н.Абдураимов ва унинг танишларига гўёки Туркия Республикасидан олиб келинган асл купюрадан ташқи кўриниши ва ҳимоя қисми билан фарқ қилмайдиган қалбаки 90.000 АҚШ долларини асл 50.000 ЕВРОга айирбошлашни таклиф қилишган. Шундан сўнг, 2020 йил май ойида Шайҳонтоҳур тумани “Тинчлик” маҳалласи олдидаги кўп қаватли уйларнинг бири олдида ўзини “Фаррух” деб таништирган А.Якубов пулларни айрибошлаш учун А.Н.Абдураимов ва Ш.М.Зиёевни кўп қаватли уйларнинг йўлагига олиб кириб, улар олиб келган асл 50.000 ЕВРО миқдоридаги пул маблағларини қалбаки 90.000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларига айрибошламоқчи бўлганида, А.Н.Абдураимов ва Ш.М.Зиёев 50.000 ЕВРО (МБнинг маълумотига кўра 31.05.2020 йил ҳолатига кўра 1 ЕВРОнинг сўмга нисбатан қиймати 10.960,6 сўмни ташкил қилган) миқдоридаги пул маблағлари билан кўп қаватли уйнинг йўлагига кирмаганлиги натижасида қалбаки чет эл валютаси ўтказиш жинояти ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабга кўра охирига етказилмай қолган. Бундан ташқари, жиноят ишининг алоҳида иш юритувга ажратилган шахс гўёки Туркия Республикасидан олиб келинган асл АҚШ доллари купюрасидан ташқи кўринишидан ва ҳимоя воситаларидан умуман фарқ қилмайдиган қалбаки АҚШ доллари кўринишдаги пулларни катта фоиз фарқи билан асл АҚШ долларига айрибошлаш мумкинлиги ҳақида уйдирма тўқиб, мазкур уйдирмани ўзининг жиноий шериклари орқали аҳоли орасига тарқатиб, унинг алдовига учган фуқароларни жиноий режасини амалга оширишга қулай жойларга гўёки “қалбаки” АҚШ долларини айрибошлаш баҳонасида чақириб, сўнгра асл АҚШ долларини жисмонан бақувват жиноий шериклари ёрдамида босқинчилик йўли билан қўлга киритиш режасини тузиб, жиноий шериги ХХХ орқали Вохидов Феруз Рауфович, Исмаилов Ойбек Шоназарович, Ҳакимов Обиджон Файзулла ўғли, Қудратов Шукрулло Тилавович, Меннасов Асан Сервер ўғли ва бошқаларни жалб қилиб, босқинчилик жиноятидан бехабар бўлган ва қалбаки АҚШ долларини асл АҚШ долларига айрибошлаш мақсадида ҳаракат қилган ХХХ ёрдамида фуқаро Б.Жўраев ва унинг танишларига гўёки Туркия Республикасидан олиб келинган асл купюрадан ташқи кўриниши ва ҳимоя қисми билан фарқ қилмайдиган қалбаки 1.000.000 АҚШ долларини асл 600.000 АҚШ долларига айирбошлашни таклиф қилишган. Шундан сўнг, 18.09.2020 йилдаги Тошкент вилоят прокурори ва Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиқлари томонидан тасдиқланган “Текшириш учун харид қилиш ҳамда назорат остида олиш тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиш тўғриси”да қарорини ижросини таъминлаш мақсадида, 2020 йил 19 сентябрь куни тахминан соат 19-50 ларда Чилонзор тумани 19-мавзесида жойлашган 61 ва 62-уйлар олдида Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси ходимлари А.Абдалиев ва О.Орзиев “махсус-харидор” сифатида ўзини “Руслан” деб таништирган Ф.Вохидов билан учрашганида, Ф.Воҳидов “махсусхаридор” А.Абдалиевда бўлган спорт сумка ичидаги асл 320.000 АҚШ долларини қайта кўриш баҳонасида чалғитиб, А.Абдалиев унга пулларни кўрсатган вақтда тўсатдан уни юз қисмига мушти билан зарба бериб, унга ҳужум қилиб, соғлиғининг қисқа муддатга бузилишига олиб келган Енгил тан жароҳати етказиб, пуллар бўлган спорт сумкани тортиб олмоқчи бўлганида, А.Абдалиев спорт сумкасини ушлаб қолган. Шу вақтда, олдиндан тузилган режага асосан қулай вазиятни пойлаб турган жиноий шериклар О.Ҳакимов, Ш.Қудратов, О.Исмаилов, А.Меннасов ва бошқалар босқинчилик йўли билан пул маблағларини кўлга киритиш мақсадида тезкор ходимлар А.Абдалиев ва О.Орзиевга “ғишт” бўлаги ва бошқа қаттиқ жисмларни отиб, бу билан уларнинг ҳаёт ва соғлиқ учун хавф солаётган пайтда тезкор тадбирга жалб қилинган ДХХ “махсус отряд” ходими Бейсенов Исмадяр Анварбекович ушбу шахсларнинг ҳаракатларига чек қўйиб, Ф.Воҳидовни ушламоқчи бўлганида, О.Исмаилов жиноий шерикларининг жиноий нияти билан қамраб олинмаган ҳолда И.Бийсеновнинг қорин бўшлиғига қўлидаги пичоқ билан зарба бериб, унга ҳаёт учун хавфли бўлган Оғир тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинишган. Бундан ташқари, А.Якубов ўзининг жиноий ҳаракатларини яшириш, жиноий жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида, бир гуруҳ шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, МИБ Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқишга тақиқ қўйилганлигини билган ҳолда, 20.08.1999 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонун талабларига зид равишда жиноят ишининг алохида иш юритувга ажратилган шахснинг кўрсатмаси билан 2020 йил 26 сентябрь куни терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган “Кобальт” русумли автомашина ҳайдовчиси ёрдамида Наманган вилояти Янгиқурғон тумани “Нанай” қишлоғидаги айланма йўллар орқали Ўзбекистон Республикаси чегарасидан чиқишнинг белгиланган тартибни бузган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан Қирғизистон Республикасига ўтиб, орадан тахминан бир ҳафта ўтгач Қирғизистон Республикасида истиқомат қилувчи “Хожи” исмли шахс ёрдамида такроран ноқонуний йўллар билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтиб ўтган. Бундан ташқари, У.Нурбобоев юқоридаги босқинчилик жиноятини содир қилган Ш.Қудратовдан ҳодиса тафсилотларини тўлиқ эшитиб, Ш.Қудратов, Ф.Вохидов, О.Ҳакимов ва бошқалар томонидан таснифланишига кўра ўта оғир жиноят содир этилганлигидан хабардор бўлса-да, 2020 йил йил 21 сентябрь куни ўзининг 99-810-11-18 рақамидан Ш.Қудратовнинг 90-917-17-46 ва О.Ҳакимовнинг 90-379-06- 06 рақамларига қўнғироқ қилиб, уларга вазият яхши эмаслигини, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари уларни қидириб юришганини, телефонларини ўчириб, Тошкент шаҳридан чиқиб кетишларини айтиб, жиноятни фош этилишига фаол қаршилик кўрсатиб, ўта оғир жиноятларни олдиндан ваъда бермасдан яширган. Адвокат М.Абдураимов тафтиш тартибидаги шикоятида ҳимояси остидаги ХХХ қилмишидан пушаймонлигини билдирганлиги, тергов ва судда жиноятни очилишида фаол ёрдам берганлиги, унинг ҳаракатлари натижасида зарар етказилмаганлиги, жазони ижро этиш муассасасида ва яшаш жойидан ижобий тавсифланганлиги, оилада ёлғиз боқувчилигини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраган. Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья З.Камоловнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шариповнинг тафтиш шикоятини рад қилиб, суд ҳукмини ва апелляция инстанцияси ажримини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, ХХХнинг ҳимоячиси адвокат М.Абдураимовнинг суд қарорларини ўзгартириб, шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд ҳукмини ҳамда апелляция инстанциясининг ажримини ўзгартириб, шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати маҳкум ХХХнинг жиноят содир этишдаги айби, “ашёни ўз ихтиёри билан топшириш тўғрисида”ги баённомалар, Судтиббий экспертизасининг 2020 йил 28 январь кунидаги 337-Х-ЙЎЛсонли хулосаси, Суд-дактилоскопик экспертизасининг 2020 йил 23 январь кунидаги 16-сонли хулосаси билан, Қўшимча суддактилоскопик экспертизасининг 2020 йил 15 январь кунидаги 12-сонли хулосаси билан, видеотасвирларни кўздан кечириш тўғрисидаги баённома, фототасвирлар билан, айбланувчилар ўртасидаги юзлаштириш тергов ҳаракатлари билан, суд мажлисида томонлар розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувохларнинг кўрсатувлари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган деб ҳисоблайди. Биринчи босқич суди томонидан ХХХнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,176-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри малакаланган. Биринчи инстанция суди ХХХга жазо тури ва миқдорини белгилашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, оилавий аҳволини ва айбига иқрорлик даражасини, жиноятни режалаштириш ва содир этишдаги иштирокчилик ролини инобатга олиб, судланувчи жиноятни ғараз ниятларда содир этганлиги жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб, бироқ у қилмишидан пушаймонлиги, яшаш жойидан ижобий тавсифланиши, муқаддам судланмаганлиги ва қарамоғида 4 нафар фарзанди борлиги (улардан 2 нафари вояга етмаган) айбни енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, судланувчи ХХХ фақат жамиятдан ажратилган ҳолда ахлоқан тузалиши мумкинлигини эътиборга олиб, ЖКнинг 33-моддаси тартибида уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин эмас деб тўғри хулосага келган бўлса-да, у айбланаётган модда санкцияси доирасида бироз оғирроқ озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган. Иш тафтиш инстанцияси суди жараёнида кўрилишида судлов ҳайъатига ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти, Биринчи минтақавий ҳудуд 43-сон манзил колониясининг ХХХга нисбатан тавсифномаси тақдим этилган бўлиб, унда ХХХ Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 30.05.2023 йилги 284-сонли буйруғига асосан, “колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллаш бўйича тузилган комиссия”си аъзоларининг қарори билан тузалиш йўлига ўтган деб топилганлиги, ХХХ содир этган жиноятини тан олиши, хулқи қониқарли маҳкумлар билан алоқа қилиши, оила аъзолари билан алоқа боғлаганлиги билдирилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида Инсонпарварлик принципи белгиланган бўлиб, унга кўра – жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида Одиллик принципи белгиланган бўлиб, унга кўра – жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати маҳкум ХХХга нисбатан тайинланган жазо бирмунча оғирроқ деб ҳисоблайди. Шунга кўра, судлов ҳайъати ХХХга жазо тури ва миқдорини белгилашда, айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий аҳволини, муқаддам судланмаганлигини, яшаш ва жазони ижро этиш жойидан ижобий тавсифланишини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига мувофиқ жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жиноятни ғараз ниятларда содир этганлиги ЖКнинг 56-моддасига мувофиқ жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, жазони бошқа 6 енгиллаштирувчи ҳолатларини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,176-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда модда санкциясида назарда тутилганидан ҳам камроқ миқдорда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳукмини ва апелляция инстанцияси ажримини судланган ХХХга нисбатан қисмини ўзгартириб, келтирилган тафтиш шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 514, 5214, 5216-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати 21 майдаги ҳукми ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 15 июлдаги ажримининг ХХХ (ХХХ)га оид қисми ўзгартирилсин. ХХХга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,176-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 8 (саккиз) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Суд ҳукми ва апелляция инстанцияси ажримининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Келтирилган тафтиш тартибидаги шикоят қисман қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи имзо З.Камолов Ҳайъат судьялари: имзо О.Мухаммадиев имзо С.Қўчқаров Аслига тўғри: