← Назад
Решение #34269 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| амда | 61 | — | law | |
| ра ЖК | 59 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 72 | — | law | |
| га ЖК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| оилавий ва моддий шароитини ЖКнинг | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 33 | — | law | |
| шунингдек ЖК | 59 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида
маърузачи судья: А.Шамсутдинова
Биринчи инстанция
судьяси: А.Хакимов
судининг
АЖРИМИ
2025 йил 28 октябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья М.Юсупов, ҳайъат судьялари О.Қличев ва
А.Шамсутдиновадан
иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси
Л.Абдураззоқовнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим
прокурори У.Файзиев, маҳкум А.А.нинг ҳимоячиси адвокат Б.Б.,
жабрланувчи Н.Н., Х.Х., О.О. ҳамда Д.Д.ларнинг иштирокида, жиноят
ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 4 апрелдаги ҳукмига
кўра судланган
А.А.А. – 22.09.1993 йилда Андижон вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
маълумоти ўрта-махсус, оилали, 1 нафар фарзанди бор,
вақтинча ишсиз, муқаддам жиноят ишлари бўйича Мирзо
Улуғбек туман судининг 17.10.2024 йилдаги ҳукмига
кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3қисмининг “б,в” бандлари билан иш ҳақининг 10 фоизи
миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинланган, Яшнобод тумани ИИО ФМБ Пробация
бўлимининг 23.01.2025 йилдаги №27/62-№976-сонли
маълумотномасига асосан жазо ўтамаган, Андижон
вилояти, Улуғнор тумани, “Ёшлик” МФЙ, Бирлашган
кўчаси, 5-уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, 04.01.2025
йилдан қамоқда сақланганга
нисбатан чиқарилган ҳукм устидан маҳкум А.А. томонидан келтирилган
кассация шикояти асосида 1-1005-2505/71-сонли жиноят ишини кассация
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил
4 апрелдаги ҳукмига кўра, А.А. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда
айбдор
деб
топилиб,
унга
ушбу
модда
билан
9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ҳамда 61-моддаси тартибида
жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 17.10.2024 йилдаги
ҳукмига кўра тайинланган ҳар-хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли
билан 9 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
1
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида жиноят
ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 17.10.2024 йилдаги ҳукмига
кўра ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида тайинланган ҳар-хил турдаги
жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 9 йил 2 ой муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли
колонияларда ўташи ва жазони ўташ муддати 04.01.2025 йилдан бошлаб
ҳисобланиши белгиланган.
Судланувчи А.А.дан: жабрланувчи Н.Н.нинг фойдасига жами
452.992.888 (тўрт юз эллик икки млн. тўққиз юз тўқсон икки минг саккиз юз
саксон саккиз) сўм;
- жабрланувчи Д.Д.нинг фойдасига жами 654.420.286 (олти юз эллик
тўрт млн. тўрт юз йигирма минг икки юз саксон олти)сўм;
- жабрланувчи Х.Х.нинг фойдасига жами 96.903.300 (тўқсон олти млн.
тўққиз юз уч минг уч юз) сўм;
- жабрланувчи О.О.нинг фойдасига жами 1.136.998.720 (бир млрд. бир
юз ўттиз олти млн. тўққиз юз тўқсон саккиз минг етти юз йигирма)сўм;
- жабрланувчи Т.Т.нинг фойдасига жами 107.885.674 (бир юз етти
млн. саккиз юз саксон беш минг олти юз етмиш тўрт) сўм ундирилиши;
Ашёвий далил тариқасида олинган А.А. томонидан жабрланувчиларга
ёзиб берилган тилхатлар жиноят иши ҳужжатларида сақланиши
белгиланган.
Манфаатдор тарафларга бошқа моддий ва маънавий зарарни ундириш
юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга
эканлиги тушунтирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи А.А., умумий қасд билан қамраб
олингин, ягона мақсадга йўналтирилган ҳолда алдаш ва ишончни
суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини
қўлга киритиш мақсадида, 2023 йил 18 декабрь кунидан 2024 йил 28
февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида, Тошкент шаҳар, Яшнобод
тумани, Иззат кўчаси, 58/5-уй, 5-подъезд 145А-уй олдида жабрланувчи
Н.Н.га Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Иззат кўчаси 58/5-уй,5-подъезд
145А-хонадонни 22.000 АҚШ долларига сотишини ваъда қилиб, уни
ишончига кириб, 252.500.000 сўмга тенг бўлган 20.200 АҚШ доллари
миқдоридаги пул маблағларни фирибгарлик йўли билан олиб, шу билан
бирга, ушбу хонадонни таъмирлашини айтиб, Н.Н. хонадонни таъмирлаш
учун 192.000.000 сўм миқдорда пул маблағларини ишлатиб,
Х.Нормуродовга жами 20.200 АҚШ доллари ва 192.000.000 сўм миқдорда
моддий зарар етказиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўзининг
шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан
олинган маълумотга кўра, 28.02.2024 йилда 1 АҚШ долларининг сўмга
нисбатан қиймати 12.500 сўмни, 20.200 АҚШ доллари 252.500.000 сўмни
ташкил қилган.
Бундан ташқари, судланувчи А.А. умумий қасд билан қамраб олингин,
ягона мақсадга йўналтирилган жиноий ҳаракатларини давом эттириб,
2
такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг жуда
кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил 5 март
кунидан 2024 йил 20 июль кунига қадар бўлган вақт оралиғида, Тошкент
шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 78-уй олдида жабрланувчи Д.Д.га
Тошкент шаҳрида уй олди-сотди ишлари билан шуғулланиб келишини,
Яшнобод туманидан 3та хонадон сотиб олиб, ушбу хонадонларни
таъмирлаб қимматроқ нархга сотишини, шерикчилик асосида ушбу
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини таклиф қилиб, ундан жами
638.696.500 сўмга тенг бўлган 50.650 АҚШ долларини фирибгарлик йўли
билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўзининг
шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан
олинган маълумотга кўра, 22.07.2024 йилда 1 АҚШ долларининг сўмга
нисбатан қиймати 12.610,04 сўмни, 50.650 АҚШ доллари 638.696.500 сўмни
ташкил қилган.
Бундан ташқари, судланувчи А.А. жиноий ҳаракатларини давом
эттириб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил 14 июнь куни
Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Иззат кўчаси 58/6-уйнинг олдида
жабрланувчи Х.Х.га Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Иззат кўчасидан
“Азия Инвест Фаворит” МЧЖ қураётган янги хонадон сотиб олиб беришини
ваъда қилиб, олдиндан хонадон учун жами 94.611.000 сўмга тенг бўлган
7.500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, берган ваъдасини
бажармасдан, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан
олинган маълумотга кўра, 12.06.2024 йилда 1 АҚШ долларининг сўмга
нисбатан қиймати 12.614,8 сўмни, 7.500 АҚШ доллари 94.611.000 сўмни
ташкил қилган.
Бундан ташқари, судланувчи А.А. жиноий ҳаракатларини давом
эттириб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил
12 октябрь куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Иззат кўчаси
58/6-уйнинг олдида жабрланувчи О.О.га аслида унга тегишли бўлмаган
Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Иззат кўчаси 58/6-уй 114-хонадон ва
Иззат кўчаси 58/7-уй 110А-хонадонларни 98.000 АҚШ долларига сотишини
ваъда
қилиб,
олдиндан
хонадонлар
учун
1.123.584.000 сўмга тенг бўлган жами 88.000 АҚШ доллари миқдоридаги
пул маблағларни фирибгарлик йўли билан олиб, берган ваъдасини
бажармасдан, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан
олинган маълумотга кўра, 12.10.2024 йилда 1 АҚШ долларининг сўмга
нисбатан қиймати 12.768 сўмни, 88.000 АҚШ доллари 1.123.584.000 сўмни
ташкил қилган.
Бундан ташқари, судланувчи А.А. жиноий ҳаракатларини давом
эттириб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
3
ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил 27 октябрь куни
Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Иззат кўчаси “Азия Инвест Фаворит”
МЧЖнинг объекти олдида жабрланувчи Т.Т.га Ю.Ю.га тегишли бўлган
давлат рақами белгиси 01 Q 073 DC бўлган “Малибу-1” русумли
автомашинасини 11.000 АҚШ долларига сотишини ваъда қилиб, олдиндан
автомашина учун 106.946.800 сўмга тенг бўлган 8.350 АҚШ долларини
фирибгарлик йўли билан олиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни
ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан
олинган маълумотга кўра, 27.10.2024 йилда 1 АҚШ долларининг сўмга
нисбатан қиймати 12.808 сўмни, 8.350 АҚШ доллари 106.946.800 сўмни
ташкил қилган.
Маҳкум А.А. кассация шикоятида, қариндошлари томонидан
жабрланувчиларга етказилган моддий зарарнинг бир қисми қоплаб
берилганлигини, қолган қисмини қоплаб бериш учун унга вақт кераклигини
инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 72-моддасини қўллашни сўраган.
Кассация инстанциясида сўроқ қилинган жабрланувчи Н.Н., кассация
шикоятини қаноатлантиришни сўраб, унга нисбатан етказилган моддий
зарар қопланмаганлигини билдириб, суд ҳукмини ўзгартириб маҳкум А.А.га
ЖКнинг 72-моддасини қўллашни сўради.
Кассация инстанциясида сўроқ қилинган жабрланувчи Д.Д., кассация
шикоятини қаноатлантиришни сўраб, унга нисбатан етказилган моддий
зарар қопланмаганлигини билдириб, суд ҳукмини ўзгартириб маҳкум А.А.га
ЖКнинг 72-моддасини қўллашни сўради.
Кассация инстанциясида сўроқ қилинган жабрланувчи Х.Х., кассация
шикоятини қаноатлантиришни сўраб, унга нисбатан етказилган моддий
зарар қопланмаганлигини билдириб, суд ҳукмини ўзгартириб маҳкум А.А.га
ЖКнинг 72-моддасини қўллашни сўради.
Кассация инстанциясида сўроқ қилинган жабрланувчи О.О., кассация
шикоятини қаноатлантиришни сўраб, унга нисбатан етказилган моддий
зарар қопланмаганлигини билдириб, суд ҳукмини ўзгартириб маҳкум А.А.га
ЖКнинг 72-моддасини қўллашни сўради.
Судлов ҳайъати судья А.Шамсутдинованинг маърузасини, Тошкент
шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиевнинг кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдириб, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни сўраб
берган хулосасини, маҳкум А.А.нинг адвокати Б.Б. ва жабрланувчи Н.Н.,
Х.Х., О.О., Д.Д.ларнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни сўраб
берган фикрларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни
жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан
туман судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Биринчи инстанция суди томонидан ҳақиқий ҳолатни аниқлашда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ
жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқилиб,
асосли хулосага келинган.
4
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Суд ҳукмида маҳкум А.А.нинг айби, ўзининг дастлабки тергов ва
суддаги айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан
ташқари, унинг айби жабрланувчиларнинг кўрсатувлари, гувоҳларнинг
кўрсатувлари, жабрланувчиларнинг аризалари, тушунтириш хатлари,
А.А.нинг жабрланувчилардан пулларни алдаб олганлиги ҳақидаги
тилхатларининг нусхалари, юзлаштириш баённомалари, ашёвий далилни
олиш баённомаси, ашёвий далил деб топиш қарори ҳамда жиноят ишида
тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ
топган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан маҳкум А.А.нинг
ҳаракатлари
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
168-моддаси 4-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди, А.А.га жазо тайинлашда, содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, айбига
қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий
шароитини ЖКнинг55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолат
сифатида, жиноятларни ғараз мақсадларда содир этганлигини ЖКнинг 56моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида, шу билан бирга
жабрланувчиларга
етказилган
жуда
кўп
миқдордаги
зарарлар
қопланмаганлигини инобатга олиб, ЖКнинг 33-моддаси талабларидан келиб
чиқиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
4-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлаб, шунингдек ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 60, 61-моддалари
тартибида узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри
хулосага келган.
Судлов ҳайъати маҳкум А.А.нинг шахсини, содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятини, жабрланувчиларга
етказилган моддий зарар умуман қопланмаганлигини, жабрланувчиларнинг
унга нисбатан даъволари борлигини инобатга олиб, А.А.ни жамиятдан
ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом
эттиришига тўсқинлик қилиш мумкин эмас деган қатъий хулосага келиб,
унга нисбатан ЖКнинг 57, 72-моддаларини қўллаб, тайинланган жазони
енгиллаштиришни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан кассация инстанцияси судлов ҳайъати
биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдириб,
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5097, 9, 10-моддаларига амал
қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
5
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил
4 апрелдаги А.А.га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз, кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар судига тафтиш тартибида
протест билдиришга ёки шикоят беришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
/имзо/
М.Юсупов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
О.Қличев
/имзо/
А.Шамсутдинова
6