← Назад
Решение #34270 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
18
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 19211 | — | law | |
| кодекси | 114 | — | code_article | |
| рирдаги | 223 | — | law | |
| кодекси | 297 | — | code_article | |
| кодекси | 223 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 189 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 184 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 184 | — | law | |
| исми ва | 189 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 19211 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| ЖКнинг | 55 | — | law | |
| бандида ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 45 | — | law | |
| Акбаровга ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойни 28 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи судья Б.Э.Каюмов;
судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, судланувчи
А.Акбаров ва унинг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Р.Эргашевнинг
иштирокида, судланувчи Акбаров Абдумалик Абдуллаазиз ўғлига нисбатан
№ 1-1005-2504/430-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Акбаров Абдумалик Абдуллаазиз ўғли
(Akbarov Abdumalik Abdullaaziz o’g’li) 1990 йил
11 август куни Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали,
қарамоғида икки нафар фарзанди бор, маълумоти
ўрта, “Akbarovs Market Group” МЧЖ таъсисчиси
ва раҳбари, Тошкент шаҳри, Учтепа тумани,
Наво кўчаси, 19-уйда яшовчи, гаров эҳтиёт
чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини
2025 йил 17 сентябрь куни олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 19211-моддаси 2-қисми “а” банди,
189-моддаси 1-қисми ва 184-модаси 3-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Акбаров Абдумалик Абдуллаазиз ўғли 15.10.2021 йилда Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани Давлат хизматлари марказидан 1052051-сонли реестр рақами
билан “Akbarovs Market Group” МЧЖни давлат рўйхатидан ўтказиб, бунда
жамиятнинг ягона таъсисчисининг қарори ва 15.10.2021 йилги 1-сонли
буйруғига асосан жамият раҳбари лавозимига бевосита ўзини тайинлаб,
жамиятнинг Низом жамғармасини 100.000.000 сўм миқдорида ва юридик
манзили тариқасида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Қозиробод МФЙ,
Чилонзор кўчаси белгилаб, жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини
бевосита ўзи олиб бориб, жамиятнинг 2023-2024 йиллар давридаги фаолиятида
ички бозорлар ҳамда турли тадбиркорлик субъектлардан нақд пул маблағларга
сотиб олинган бироқ кирим қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд
бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддаси ва
янги таҳрирдаги 223, 299-моддалари талабига зид равишда, жамият раҳбари
сифатида ўз ваколатини суиистеъмол қилгани ҳолда “Akbarovs Market Group”
МЧЖ балансига қонуний равишда кирим қилинмаган жами 2.000.695.100
1
сўмлик товар-моддий бойликларни савдосини амалга ошириб, жуда кўп
миқдордаги қийматда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган.
Шунингдек, А.Акбаров ўз жиноий ҳаракатларини давом эттириб,
“Akbarovs Market Group” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келиб,
даромадларни (фойдани) солиқлардан озод этиш орқали ноқонуний даромад
олиш борасида жиноят содир этиш йўлига кириб, ички бозорлар ҳамда турли
тадбиркорлик субъектлардан сотиб олинган товар-моддий бойликларни нақд
пулга сотиб, ушбу пул маблағларини банк муассасаларига топширмасдан,
белгиланган солиқ ва мажбурий тўловларни тўламаслик орқали ноқонуний
даромад топишга қаратилган ғаразгўйлик ниятини кўзлаган ҳолда фаолият
юритиб келиб, жамиятнинг 2023-2024 йиллар давридаги фаолиятида ўзи
раҳбарлик қилиб келган “Akbarovs Market Group” МЧЖ ҳамда “Bek-Yus Trade”
ХК ўртасида 29.12.2021 йилда тузилган 01/21-сонли товарларни топширишқабул қилиш далолатномасига асосан жами 15 турдаги қиймати 37.762.100
сўмлик товарларни, “Akbarovs Market Group” МЧЖ ҳамда “Bek-Yus Trade” ХК
ўртасида 30.12.2022 йилда тузилган 02/22-сонли товарларни топшириш-қабул
қилиш далолатномасига асосан жами 293 турдаги қиймати 5.345.033.400
сўмлик товарларни, “Akbarovs Market Group” МЧЖ ҳамда “Bek-Yus Trade” ХК
ўртасида 29.12.2023 йилда тузилган 03/23-сонли товарларни топшириш-қабул
қилиш далолатномасига асосан жами 914 турдаги қиймати 16.358.183.500
сўмлик товарларни ҳамда “Akbarovs Market Group” МЧЖ ҳамда “Bek-Yus
Trade” ХК ўртасида 26.02.2024 йилда тузилган 04/24-сонли товарларни
топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан жами 11 турдаги қиймати
452.255.200 сўмлик товарларни, яъни жами бўлиб 22.193.234.200 сўмлик товармоддий бойликларни сақлаш учун топшириб, бироқ жамиятнинг 2023-2024
йиллар давридаги фаолиятида жами 174 турдаги умумий қиймати 3.351.284.600
сўмлик товар-моддий бойликларни (маҳсулотларни) сотувини амалга ошириб,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.08.1996 йилдаги “Бюджет билан
ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1504-сонли Фармони, “Нақд пул
эмиссиясини қисқартириш ва тижорат банкларининг жавобгарлигини
мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 264-сонли Қарори
шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 йилдаги “Фискал хотирага эга
бўлган
назорат-касса
машиналарининг
қўлланишини
янада
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 306-сонли
Қарор талаблари ҳамда Солиқ кодексининг 114-моддаси ва янги таҳрирдаги
223-моддаси талабига зид равишда “Akbarovs Market Group” МЧЖ балансига
кирим қилинган ва қолдиқда бўлган жами 3.351.284.600 сўмлик товар-моддий
бойликларни қонунда белгиланган электрон ҳужжатларни (ҳисоб фактура)
расмийлаштирмасдан Республиканинг турли бозорларида терговда аниқлашни
имкони бўлмаган шахсларга назорат касса машинаси қўлламасдан улгуржи
тарзда нақд пулга сотиб юбориб, савдодан тушган нақд пулларни хизмат
кўрсатувчи банкка топширмасдан, нақд пул маблағларини банкдан ташқари
2
айланишига йўл қўйиб, жуда кўп миқдордаги қийматда савдо ва хизмат
кўрсатиш қоидаларини бузган.
Шунингдек, А.Акбаров ўз жиноий ҳаракатларини давом эттириб,
белгиланган солиқ ва мажбурий тўловларни тўламаслик орқали ноқонуний
даромад топишга қаратилган ғаразгўйлик ниятини кўзлаган ҳолда фаолият
юритиб келиб, жамиятнинг 2023 йилги давридаги фаолиятида жами қиймати
ҚҚСсиз 30.380.300 сўмлик кирим қилинмаган товарлар (иш, хизматлар)
реализациясини амалга ошириб, бироқ ушбу ҳақда фойда солиғи
ҳисоботларини тузмасдан ва тегишли тартибда солиқ идораларига
топширмасдан, ушбу ҳаракати билан қасддан солиқ ва бошқа тўловларни
тўлашдан бўйин товлаш мақсадида, Солиқ кодексининг 297-моддаси талабига
зид равишда жамият балансига қонуний равишда кирим қилинмаган 30.380.300
сўмлик товар-моддий бойликларни электрон ҳисоб фактуралар асосида
реализациясини амалга ошириб, бироқ ушбу суммадаги Солиқ солинадиган
жами 30.300.000 сўмлик текинга олинган даромадлар сифатидаги солиқ
базасини яшириб, жами 4.557.000 сўмлик фойда солиқ тўловларини тўлашдан
қасддан бўйин товлаб, давлат манфаатларига зарар етказган.
Шунингдек, А.Акбаров ўз жиноий ҳаракатларини давом эттириб,
жамиятнинг 2023 йилги давридаги фаолиятида жами қиймати ҚҚСсиз
1.617.972.000 сўмлик кирим қилинмаган товарлар (иш, хизматлар)
реализациясини амалга ошириб, бироқ ушбу ҳақда фойда солиғи
ҳисоботларини тузмасдан ва тегишли тартибда солиқ идораларига
топширмасдан, ушбу ҳаракати билан қасддан солиқ ва бошқа тўловларни
тўлашдан бўйин товлаш мақсадида, Солиқ кодексининг 297-моддаси талабига
зид равишда жамият балансига қонуний равишда кирим қилинмаган
1.617.972.000 сўмлик товар-моддий бойликларни электрон ҳисоб фактуралар
асосида реализациясини амалга ошириб, бироқ ушбу суммадаги Солиқ
солинадиган жами 1.600.000.000 сўмлик текинга олинган даромадлар
сифатидаги солиқ базасини яшириб, жами 242.695.800 сўмлик фойда солиқ
тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб, давлат манфаатларига зарар
етказган.
Бундан ташқари, А.Акбаров ўз жиноий ҳаракатларини давом эттириб,
жамиятнинг 2023 йил давридаги фаолиятида жами қиймати ҚҚСсиз
352.342.800 сўмлик кирим қилинмаган товарлар (иш, хизматлар)
реализациясини амалга ошириб, бироқ ушбу ҳақда фойда солиғи
ҳисоботларини тузмасдан ва тегишли тартибда солиқ идораларига
топширмасдан, ушбу ҳаракати билан қасддан солиқ ва бошқа тўловларни
тўлашдан бўйин товлаш мақсадида, Солиқ кодексининг 297-моддаси талабига
зид равишда жамият балансига қонуний равишда кирим қилинмаган
352.342.800 сўмлик товар-моддий бойликларни электрон ҳисоб фактуралар
асосида реализациясини амалга ошириб, бироқ ушбу суммадаги Солиқ
солинадиган жами 3.300.000 сўмлик текинга олинган даромадлар сифатидаги
солиқ базасини яшириб, жами 52.851.400 сўмлик фойда солиқ тўловларини
тўлашдан қасддан бўйин товлаб, давлат манфаатларига зарар етказган.
3
Бундан ташқари, А.Акбаров ўз жиноий ҳаракатларини давом эттириб,
“Akbarovs Market Group” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келиб,
даромадларни (фойдани) солиқлардан озод этиш орқали ноқонуний даромад
олиш борасида жиноят содир этиш йўлига кириб, ички бозорлар ҳамда турли
тадбиркорлик субъектлардан сотиб олинган товар-моддий бойликларни нақд
пулга сотиб, ушбу пул маблағларини банк муассасаларига топширмасдан,
белгиланган солиқ ва мажбурий тўловларни тўламаслик орқали ноқонуний
даромад топишга қаратилган ғаразгўйлик ниятини кўзлаган ҳолда фаолият
юритиб келиб, жамиятнинг 2023-2024 йиллар давридаги фаолиятида ўзи
раҳбарлик қилиб келган “Akbarovs Market Group” МЧЖ ҳамда “Bek-Yus Trade”
ХК ўртасида 29.12.2021 йилда тузилган 01/21-сонли товарларни топширишқабул қилиш далолатномасига асосан жами 15 турдаги қиймати 37.762.100
сўмлик товарларни, “Akbarovs Market Group” МЧЖ ҳамда “Bek-Yus Trade” ХК
ўртасида 30.12.2022 йилда тузилган 02/22-сонли товарларни топшириш-қабул
қилиш далолатномасига асосан жами 293 турдаги қиймати 5.345.033.400
сўмлик товарларни, “Akbarovs Market Group” МЧЖ ҳамда “Bek-Yus Trade” ХК
ўртасида 29.12.2023 йилда тузилган 03/23-сонли товарларни топшириш-қабул
қилиш далолатномасига асосан жами 914 турдаги қиймати 16.358.183.500
сўмлик товарларни ҳамда “Akbarovs Market Group” МЧЖ ҳамда “Bek-Yus
Trade” ХК ўртасида 26.02.2024 йилда тузилган 04/24-сонли товарларни
топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан жами 11 турдаги қиймати
452.255.200 сўмлик товарларни, яъни жами бўлиб 22.193.234.200 сўмлик товармоддий бойликларни сақлаш учун топшириб, бироқ жамиятнинг 2023-2024
йиллар давридаги фаолиятида жами 174 турдаги умумий қиймати 3.351.284.600
сўмлик товар-моддий бойликларни (маҳсулотларни) сотувини амалга ошириб,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.08.1996 йилдаги “Бюджет билан
ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1504-сонли Фармони, “Нақд пул
эмиссиясини қисқартириш ва тижорат банкларининг жавобгарлигини
мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 264-сонли Қарори
шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 йилдаги “Фискал хотирага эга
бўлган
назорат-касса
машиналарининг
қўлланишини
янада
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 306-сонли
Қарор талаблари ҳамда Солиқ кодексининг 114-моддаси ва янги таҳрирдаги
223-моддаси талабига зид равишда “Akbarovs Market Group” МЧЖ балансига
кирим қилинган ва қолдиқда бўлган жами 3.351.284.600 сўмлик товар-моддий
бойликларни Республиканинг турли бозорларида терговда аниқлашни имкони
бўлмаган шахсларга назорат касса машинаси қўлламасдан улгуржи тарзда нақд
пулга сотиб юбориб, савдодан тушган нақд пулларни хизмат кўрсатувчи банкка
топширмасдан, бироқ ушбу ҳақда қўшилган қиймат солиғи ҳисоботларини
тузмасдан ва тегишли тартибда солиқ идораларига топширмасдан, ушбу
ҳаракати билан қасддан солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш
мақсадида, Солиқ кодексининг 297-моддаси талабига зид равишда жамият
балансига қонуний равишда кирим қилинган 3.351.284.600 сўмлик товар4
моддий бойликларни нақд пул маблағларга электрон ҳисоб фактуралар
расмийлаштирмасдан реализациясини амалга ошириб, бироқ ушбу суммадаги
Солиқ солинадиган жами 3.300.000.000 сўмлик солиқ базасини яшириб, Солиқ
кодексининг 223-моддасига асосан мажбурий тўланиши лозим бўлган
қўшилган қиймат солиғини тўламаслик мақсадини кўзлаб, жами 402.154.100
сўмлик қўшилган қиймат солиқ тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб,
давлат манфаатларига жуда кўп миқдордаги қийматда зарар етказган.
Шундай қилиб, А.Акбаров «Akbarovs Market Group» МЧЖ расмий раҳбари
тариқасида, амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда, кирим қилинмаган
ҳамда жамиятнинг қолдиғида бўлган товар моддий бойликларни қонунда
белгиланган электрон ҳужжатларни (ҳисоб фактура) расмийлаштирмасдан
реализациясини амалга ошириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитаси Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг
26.04.2024 йилги 30-72879-сонли “солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш
ҳақида”ги Талабнома Қарори тақдим қилингунга қадар ДСИ идораларига
топширган бухгалтерия ҳисоботларида акс эттирмасдан, солиқ солиш
объектларини қасддан яшириб ва камайтириб кўрсатиб, жами 702.258.300
сўмлик қўшимча қиймат ва фойда солиқ тўловларини тўлашдан қасддан бўйин
товлаб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдордаги қийматда зарар етказган.
Суд мажлисида судланувчи А.Акбаров унга эълон қилинган айбловга
тўлиқ иқрорлик билдириб, қуйидагиларни яъни у аввал “Akbarovs Market
Group” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келганлигини, “Akbarovs Market
Group” МЧЖ ташкил қилинган кундан бошлаб унинг раҳбари лавозимига
у тайинлангани ва ушбу жамиятнинг фаолиятини тўлиқ олиб борганлигини,
“Akbarovs Market Group” МЧЖнинг молиявий хўжалик фаолиятини тўлиқ ўзи
олиб борганлигини, мазкур жамиятнинг фаолиятида бошқа шахслар иштирок
этмаганлигини, айрим вақтлари у жамият раҳбари лавозимига турмуш ўртоғини
тайинланган бўлса-да, аслида унинг жамиятга умуман ҳеч қандай алоқаси
мавжуд эмаслигини, ҳақиқатдан ҳам у ўзи раҳбарлик қилиб келган “Akbarovs
Market Group” МЧЖнинг молиявий хўжалик фаолияти бўйича ўтказилган қайта
ҳужжатли тафтиш далолатномаси билан танишиб чиққанини ва ушбу
далолатномага эътирози йўқлигини, “Akbarovs Market Group” МЧЖнинг
молиявий хўжалик фаолияти бўйича ўтказилган қайта ҳужжатли тафтиш
далолатномасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини тан олишини ва улар
у томонидан йўл қўйилганини инкор қилмаслигини, ҳақиқатдан ҳам
жамиятининг фаолияти жараёнида у ижара шартномаси асосида “Bek-Yus
Trade” ХКга қарашли омборхонада товар моддий бойликларини сақлаб
келганини ва текширув куни ўтказилган инвентаризация натижасига кўра ушбу
омборхонада сақланиши лозим бўлган ва аслида қолдиқда бўлиши лозим
бўлган жами 3.351.284.600 сўмлик товар моддий бойликларнинг камомади
аниқланганини, у томонидан мазкур суммадаги товар моддий бойликлар
савдоси амалга оширилганини, бироқ сотувдан тушган пуллар инкассация
қилинмаганини ва шахсий манфаатига сарфлаб юборилганини, ҳозирги вақтда,
давлат манфаатларига етказилган зарар кўринишдаги жами 702.258.300 сўмлик
5
қўшимча солиқ тўловларни тўлиқ қоплаганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини, келгусида бундай қонунбузилишларга йўл қўймаслигини,
унга нисбатан енгиллик беришини сўради.
Судда гувоҳлар Ф.Каюмходжаев, Б.Туляганов, З.Акбарова, А.Акбаровнинг
дастлабки тергов даврида берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилди.
Суд, судланувчи А.Акбаров ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдирса-да унинг
айби, дастлабки тергов пайтида сўроқ қилинган гувоҳлар кўрсатувлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитаси
Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси томонидан “Akbarovs Market Group” МЧЖ
молиявий хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган ҳужжатли тафтиш
натижасига кўра расмийлаштирилган 23.09.2025 йилги далолатнома билан, унга
кўра “Akbarovs Market Group” МЧЖ мансабдор шахслари жамиятнинг
ноқонуний фаолиятида жами 702.258.300 сўм миқдоридаги турли солиқ ва
бошқа тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганликлари ва ўз ҳаракатлари
жуда кўп миқдордаги қийматда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини
бузганликлари акс эттирилган, “Akbarovs Market Group” МЧЖнинг молиявийхўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган солиқ аудитининг натижасига кўра
тузилган 24.06.2024 йилдаги солиқ аудити далолатномаси, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитаси Тошкент шаҳар
солиқ бошқармасининг 26.04.2024 йилдаги 30-72879-сонли «солиқ
ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақида»ги талабномаси, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитаси Тошкент шаҳар
солиқ бошқармасининг 19.07.2024 йилдаги 31-182307-сонли Солиқ аудити
натижаларини кўриб чиқиш натижаси бўйича қабул қилинган қарор,
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 13.06.2025 йилдаги
29/3-68724-сонли жавоб хати билан юборилган маълумотлар билан, унга кўра
“Akbarovs Market Group” МЧЖнинг фаолиятида топширилган солиқ
ҳисоботлари айбланувчи А.Акбаровнинг номига расмийлаштирилган уяли
телефон рақамига уланган электрон калит орқали юборилган, Ўзбекистон
Республикаси 10002-сонли ҳарбий қисм томонидан тақдим қилинган
маълумотлар билан, уларга кўра бир қатор банк муассасаларида “Akbarovs
Market Group” МЧЖга очилган ҳисоб рақамларга бевосита А.Акбаровнинг
фойдаланувида бўлган уяли телефонга электрон калитлар расмийлаштирилган,
Тошкент шаҳар “Tenge Bank” АТ банкидан олинган “Akbarovs Market Group”
МЧЖнинг банк сирини ташкил қилувчи ҳужжатлари, Тошкент шаҳар, “Anor
bank” АЖдан олинган “Akbarovs Market Group” МЧЖнинг банк сирини ташкил
қилувчи ҳужжатлари, Тошкент шаҳар “Агро банк” АТБ Шайхонтоҳур
филиалидан олинган “Akbarovs Market Group” МЧЖнинг банк сирини ташкил
қилувчи ҳужжатлари, Тошкент шаҳар, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бош
офисидан олинган “Akbarovs Market Group” МЧЖнинг банк сирини ташкил
қилувчи ҳужжатлари, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг судга оид хатшунослик
экспертизасининг 19.09.2025 йилдаги 3561-сонли экспертиза хулосаси билан,
унга кўра экспертиза тадқиқотига тақдим қилинган банк муассасаларидан
олинган имзо намуналари карточкаларидаги жамият раҳбари номидан қўйилган
6
имзолар бевосита А.Акбаров томонидан бажарилганлиги қайд қилинган,
“Akbarovs Market Group” МЧЖ раҳбари А.Акбаровнинг ДСИ ва ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи орган ходимларига йўллаган мурожаатлари билан, уларга
кўра А.Акбаров солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақидаги
талабномалардан тўлиқ хабардор бўлган, А.Акбаров етказилган зарарни
қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар прокуратураси депозит ҳисоб рақамига
352.300.000 сўм тўлаганлиги ҳақидаги 24.09.2025 йилги 4385373-сонли
квитанция, А.Акбаров етказилган зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар
прокуратураси депозит ҳисоб рақамига 349.958.300 сўм тўлаганлиги ҳақидаги
25.09.2025 йилги 4385373-сонли квитанция, “Akbarovs Market Group” МЧЖ
раҳбари А.Акбаровнинг жамиятда инвентаризация ўтказиш ҳақидаги 2025 йил
23 сентябрдаги буйруқ, “Akbarovs Market Group” МЧЖнинг асосий
воситаларнинг инвентаризация далолатномаси билан, унга жамият раҳбари
А.Акбаровнинг жавобгарлигидаги товар-моддий бойликларнинг камомади
аниқланган, “Akbarovs Market Group” МЧЖ ҳамда “Bek-Yus Trade” ХК
ўртасида 29.12.2021 йилда тузилган 01/21-сонли товарларни топшириш-қабул
қилиш далолатномаси билан жами 15 турдаги қиймати 37.762.100 сўмлик
товарлар, “Akbarovs Market Group” МЧЖ ҳамда “Bek-Yus Trade” ХК ўртасида
30.12.2022 йилда тузилган 02/22-сонли товарларни топшириш-қабул қилиш
далолатномаси билан жами 293 турдаги қиймати 5.345.033.400 сўмлик
товарлар, “Akbarovs Market Group” МЧЖ ҳамда “Bek-Yus Trade” ХК ўртасида
29.12.2023 йилда тузилган 03/23-сонли товарларни топшириш-қабул қилиш
далолатномаси билан жами 914 турдаги қиймати 16.358.183.500 сўмлик
товарлар ҳамда “Akbarovs Market Group” МЧЖ ҳамда “Bek-Yus Trade” ХК
ўртасида 26.02.2024 йилда тузилган 04/24-сонли товарларни топшириш-қабул
қилиш далолатномаси билан жами 11 турдаги қиймати 452.255.200 сўмлик
товарлар, яъни жами бўлиб 22.193.234.200 сўмлик товар-моддий бойликларни
сақлаш учун топширилганлиги ҳақидаги далолатномалар билан ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва
баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан исботланган деб топади.
Суд, судланувчи А.Акбаровнинг жиноий ҳаракати тергов органи
томонидан;
- товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп
миқдордаги қийматда бузишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
189-моддаси 1-қисми билан;
- жуда кўп миқдордаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан
қасддан бўйин товлашда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан тўғри малакаланган деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Акбаровга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 19211-моддаси 2-қисми “а” банди
билан ортиқча малакаланган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил
19 декабрдаги “Солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун
7
жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши
тўғрисида”ги 37-сонли қарорининг 7-бандида “Солиқларни тўлашдан бўйин
товлаганлик билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича шуни эътиборга олиш
керакки, агар солиқ тўловчи субъектларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) ЖК 184-моддаси диспозицияси билан қамраб олинса,
нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор
шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш жинояти
(ЖК 19211-моддаси моддаси) ва бошқарув тартибига қарши жиноятлар
(ЖК 205-209, 227, 228-моддалари) учун жавобгарликни назарда тутувчи
моддалари билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди.” деб
раҳбарий тушунтиришлар берилган.
Бундан ташқари, А.Акбаров “Akbarovs Market Group” МЧЖ раҳбари
лавозимида ишлаб келиб, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишда
ифодаланган
жиноий
ҳаракатларини
бевосита
нодавлат
тижорат
ташкилотининг раҳбари сифатида содир этганлиги ва мазкур жиноятни содир
этиш мақсадида мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлиги юқоридаги савдо
ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишда ифодаланган жиноий
ҳаракатларини содир этиш усули деб баҳоланади.
Суд юқоридаги Пленум қарори тушунтиришидан келиб чиқиб, судланувчи
А.Акбаровнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси
3-қисми ва 189-моддаси 1-қисми диспозицияси ўз ичига тўлиқ қамраб
олганлигини инобатга олиб, унинг айбловидан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 19211-моддаси 2-қисми “а” бандини ортиқча квалификация қилинган
деб чиқариб ташлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат
органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир
чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда
тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Бундан ташқари, 28-моддасида, жиноят содир этганликда айбланаётган
шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси
йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш
учун барча имкониятлар таъминланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февраль
кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
Қарорининг 1-бандида “судларнинг эътибори, жиноят учун жазо чорасини
тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг
муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши лозим”лиги,
шу Қарорнинг 3-бандида “ЖКнинг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо
адолатли бўлиши-ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига,
шунингдек жазони оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларига мувофиқ
бўлиши керак”лиги, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз
объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли,
8
киритилганлиги билан белгиланади” деб, шу Қарорнинг 4-бандида “Қонун
тайинланадиган жазо тури ва меъёрини айбдорнинг шахсини тавсифловчи
объектив ва ижтимоий омиллар билан боғлиқ қилиб қўйганлиги туфайли
судлар жиноят ишларини кўриб чиқиш пайтида мазкур ҳолатларни
аниқлашлари шартлиги, объектив омилларга, хусусан, айбдорнинг ёши, жинси,
ижтимоий омилларга судланганлиги, оиладаги, жамиятдаги хулқ-атвори,
машғулоти, давлат ёки ижтимоий мавқеи ва ҳ.к.лар киришлиги, шу Қарорнинг
7-бандида эса “Қонун (ЖКнинг 55-моддаси) жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар
доирасини чекламаслиги, шу сабабли жазо тайинлаш пайтида ушбу моддада
кўрсатилмаган бошқа ҳолатлар ҳам жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида
ҳисобга олиниши мумкинлиги ҳақидаги хулоса ҳукмда асослантирилиши
кераклиги” кўрсатилган.
Мазкур қарорнинг 37-бандида ЖКнинг 57-моддасига мувофиқ, содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси
санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада
назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкинлиги,
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи алоҳида
ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул
қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи айрим
ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши
мумкинлиги (масалан, моддий зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, судланувчи ёки
ота-онасининг оғир касаллиги, уларнинг меҳнатга лаёқатсизлиги, айбдор отаонасининг ёки боласининг бошқа боқувчиси йўқлиги, судланувчининг кекса
ёшда эканлиги, унинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноятни
очишда фаол иштирок этганлиги, жабрланувчининг жиноят содир этилишига
туртки берган ҳуқуққа хилоф хулқ-атвори, жабрланувчининг судланувчи билан
ярашганлиги ва ҳ.к.) деб қайд этилган.
Суд, Қонун ва Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб,
судланувчи А.Акбаровга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда,
жиноятни ғараз ва паст ниятларда содир қилганлиги жазони оғирлаштирувчи
ҳолат деб баҳолаб, бироқ айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, икки нафар вояга етмаган
фарзанди
борлигини,
етказилган
моддий
зарар
қопланганлигини
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, содир этган жиноятининг ижтимоий
хавфлилик даражаси ва хусусиятини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган
ҳолда қайта тарбиялаш мумкин деган хулосага келиб, судланувчининг шахсини
ҳамда унинг суддаги ижобий хулқ-атворини инобатга олиб, қонуннинг
одиллик, инсонпарварлик ва айб учун жавобгарлик принципларига риоя қилган
ҳолда, судланувчи А.Акбаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, у айбланаётган моддалар санкцияси доирасида назарда
тутилган жарима жазосини энг кам қисмидан ҳам камроғини тайинлашни ва
9
жаримани жиноят содир этилган вақтда ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдори
(375.000 сўм)дан ҳисоблашни лозим топади.
Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси
5-қисмида “тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш
тарзидаги жазо тайинланмайди, бундан одам ўлишига ёки бошқа оғир
оқибатларга сабаб бўлган ҳоллар мустасно” деб белгиланганлигини инобатга
олиб, судланувчи А.Акбаровга ЖКнинг 45-моддасини қўлламасликни лозим
топади.
Шу билан бирга суд жиноят иши бўйича судланувчи А.Акбаров томонидан
етказилган зарарни қоплаш учун Тошкент шаҳар прокуратураси депозит ҳисоб
рақамида 24.09.2025 йилдаги 4385373-сонли квитанцияга асосан топширилган
352.300.000 сўм ва 25.09.2025 йилдаги 4403041-сонли квитанцияга асосан
топширилган 350.000.000 сўм пул маблағлари зарарни қоплаш ҳисобига
“Akbarovs Market Group” МЧЖнинг фаолияти бўйича солиқ ва бошқа
мажбурий тўловларни тўлаш учун Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Солиқ
инспекцияси орқали давлат фойдасига ўтказишни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек суд ашёвий далил деб топилган “Akbarovs Market Group”
МЧЖнинг фаолиятида расмийлаштирилган солиқ ҳисоботлари, жамият раҳбари
А.Акбаров томонидан сақлаш учун товарларни топширганлиги ҳақида
шартнома ва далолатномалар, жамият томонидан ДСИ идораларига
топширилган ҳисобатлар, ДСИнинг талабномаси ва бошқа ҳужжатларни
жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 463, 465-468, 471-473-моддаларини раҳбарликка олиб, суд
ҲУКМ
ҚИЛДИ
Акбаров Абдумалик Абдуллаазиз ўғли (Akbarov Abdumalik Abdullaaziz
o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-модаси 3-қисми ва 189-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин
ва унга:
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб базавий ҳисоблаш
миқдорининг 40 (қирқ) баравари, яъни - 15.000.000 (ўн беш миллион) сўм
миқдорида жарима жазоси тайинлансин;
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб базавий ҳисоблаш
миқдорининг 40 (қириқ) баравари яъни - 15.000.000 (ўн беш миллион) сўм
миқдорида жарима жазоси тайинлансин;
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган
жазоларни қисман қўшиш йўли билан Акбаров Абдумалик Абдуллаазиз ўғлига
узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баравари яъни 10
18.750.000 (ўн саккиз миллион етти юз эллик минг) сўм миқдорида жарима
жазоси тайинлансин.
Ҳукм қонуний кучга киргач;
- судланувчи А.Акбаровга қўлланилган гаров тарзидаги эҳтиёт чораси
бекор қилинсин ва Тошкент шаҳар прокуратураси депозит ҳисобига қуйилган
10.000.000 сўм гаров пуллари гаровга қуювчи Акбаров Абдумалик Абдуллаазиз
ўғлига қайтарилсин;
- Тошкент шаҳар прокуратураси депозит ҳисоб рақамида 24.09.2025
йилдаги 4385373-сонли квитанцияга асосан топширилган 352.300.000 сўм ва
25.09.2025 йилдаги 4403041-сонли квитанцияга асосан топширилган
350.000.000 сўм пул маблағлари зарарни қоплаш ҳисобига “Akbarovs Market
Group” МЧЖнинг фаолияти бўйича солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни
тўлаш учун Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Солиқ инспекцияси орқали
давлат фойдасига ўтказилсин;
- ашёвий далил “Akbarovs Market Group” МЧЖнинг фаолиятида
расмийлаштирилган солиқ ҳисоботлари, жамият раҳбари А.Акбаров томонидан
сақлаш учун товарларни топширганлиги ҳақида шартнома ва далолатномалар,
жамият томонидан ДСИ идораларига топширилган ҳисоботлар, ДСИнинг
талабномаси иш ҳужжатларида сақлансин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб,
судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида Тошкент
шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига, ҳукм
қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига
шикоят бериши ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи
/имзо/
Б.Э.Каюмов
Нусхаси аслига тўғри:___________
11