Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2504/429 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 416511 Claim ID 2945758 PDF Hash b7df6f18466bea72... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси збекистон Республикаси ЖК 131 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси збекистон Республикаси ЖК 131 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 28 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, “Тўқимачи” МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида; Раислик қилувчи судья Б.Э.Каюмов; судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, судланувчи З.Шойқулова ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган адвокат Р.Эргашевнинг иштирокида, судланувчи Шойқулова Зарина Рамиз қизига нисбатан № 1-1005-2504/429-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Шойқулова Зарина Рамиз қизи (Shoyqulova Zarina Ramiz qizi), 2000 йил 3 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Месит МФЙ, Месит кўчаси, 117-уйда яшовчи, эҳтиёт чораси муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд судланувчини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Шойқулова Зарина Рамиз қизи, 2025 йил 18 сентябрь куни фуқаро З.Толипов билан танишиб, у билан жинсий алоқа қилиш учун 600.000 сўмга келишиб, у билан Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, М.Таробий кўчаси, 26уйда учрашиб, аввалдан келишилган 600.000 сўм пулларни олиб, у билан жинсий алоқа қилиб бўлгач, З.Толиповнинг ўзи ва танишига жинсий алоқа қилиши учун 1.000.000 сўм эвазига таниши О.Саидовани топиб бериб, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, М.Таробий кўчаси, 26-уйга чақириб, З.Толиповдан жами 1.000.000 сўм пулларни олиб қўшмачилик қилгани учун ўзига олиб қолган вақтида Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Суд мажлисида судланувчи З.Шойқулова айбига тўлиқ иқрор бўлиб қуйидагиларни, яъни у ўзига тегишли 95-901-14-85 рақамимга телеграм мессенджерида “Бахт фақат сен билан” номли, 88-100-13-19 рақамимга “Мен ва сен” номли профиль очганлиги, О.Саидова унинг таниши эканлиги, у билан биргаликда фоҳишалик билан шуғулланиб келишлиги, О.Саидова 95-490-14-45 рақамидан фойдаланиб келишлиги ва ушбу рақамга телеграм мессенджерида “Asal” номли профиль очганлиги, ушбу профиль орқали мижозлар билан гаплашиб, жинсий алоқа нархини келишиб, улар юборган локацияга бориб, мижоз билан жинсий алоқа қилиб келишлигини, 2025 йил 18 сентябрь куни соат 1 02:53да “Asal” номли профиль орқали “Sardor Yusupov” номли профиль фойдаланувчиси билан гаплашиб, у билан бир соатга 600.000 сўм пул эвазига жинсий алоқа қилишга келишганлиги, шундан сўнг, у унга оқ рангли такси юборганлиги ва Яккасарой тумани, “Абдулла Қаххор” МФЙ, М.Таробий кўчаси, 26-уйда жойлашган “Ray” номли меҳмонхонага борганлиги, у билан гаплашган нотаниш шахс билан кўришганлиги ва бир маротаба жинсий алоқа қилиб, унга 600.000 сўм пул берганлиги ва ундан шериги бор йўқлигини сўраганлиги, у унга шериги борлиги, уни ҳам чақиришни, у ва у билан бир маротабадан битта хонада жинсий алоқа қилишини айтганлигини, сўнг, у билан 1.000.000 сўмга келишганлиги ва унга 1.000.000 сўм пул берганлигини, у О.Саидовага қўнғироқ қилиб, унга у билан бирга турган мижоз иккаламиз учун 500.000 сўмдан пул беришини, эвазига у билан бир маротабадан жинсий алоқа қилишини айтганлиги, О.Саидова рози бўлганлиги, локация орқали уларнинг олдига келиб, улар турган хонага кирганлиги, бироздан сўнг, ИИБ ходимлари хонага кириб келишганлиги ва тезкор тадбир бўлаётганлигини айтганлигини ва уларни ИИБ биносига олиб кетганлиги, мижоз берган 200.000 сўмлик купюрадаги 8 дона жами 1.600.000 сўм пулларни ундан расмийлаштириб олганлигини, ҳақиқатдан ҳам у О.Саидовани мижоз билан жинсий алоқа қилиши учун олдига чақирганлигини, О.Саидова учун ҳам 500.000 сўм пул олганлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, суддан унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатма берди. Судланувчи ва тарафларнинг розилиги билан судга келмаган гувоҳлар З.Толипов, Ж.Усмонов, Ш.Қувватов ва О.Саидованинг кўрсатмалари ўқиб эшиттирилди. Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячининг фикрини, судланувчи З.Шойқулованинг кўрсатувини эшитиб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, З.Шойқуловавнинг жиноят содир этганликдаги айби, З.Шойқуловадан пулларни расмийлаштириб олиш акс этган видеотасвир ёзиб олинган бир дона ДВД диск, терговга қадар текшириш материаллари, тушунтириш хатлари, тезкор эксперимент тадбирини ўтказиш юзасидан пул тақдим этиш баённомаси, ашёвий далилни олиб қўйиш тўғрисида баённомаси, нарсани олиш баённомаси, “RedMi Note 12” русумли телефон аппаратини кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотосуратлар, видеотасвирни кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотосуратлар билан ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланади. Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи З.Шойқулованинг жиноий ҳаракатлари ғаразли ва бошқа паст ниятларда қўшмачиликда ифодаланган жиноий хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. 2 Бундан ташқари, 28-моддасида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида, ЖКнинг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши- ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага киритилганлиги билан белгиланиши, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланиши кўрсатилган. Суд, судланувчи З.Шойқуловага нисбатан жазо тайинлашда унинг ҳаракатларида жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб, унинг қилмишидан пушаймонлиги, айбига тўлиқ иқрорлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий ва моддий аҳволини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлари деб ҳисоблаб, жиноятнинг хусусияти ва унга нисбатан қўлланиладиган жазо чораси айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклигини инобатга олиб, қонуннинг одиллик, инсонпарварлик ва айб учун жавобгарлик принципларига риоя қилган ҳолда модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлашни лозим топади. Шунингдек, суд дастлабки тергов вақтида З.Шойқуловага тегишли бўлган “RedMi Note 12” телефон аппаратини З.Шоқуловага қайтаришни ва 1 (бир) дона ДВД дискни жиноят ҳужжатларда сақлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва 28-моддалари, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 465-468, 471-473-моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ ҚИЛАДИ Шойқулова Зарина Рамиз қизи (Shoyqulova Zarina Ramiz qizi) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари, яъни 10.300.000 (ўн миллион уч юз минг) сўм жарима жазоси тайинласин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг: - З.Шойқуловага нисбатан қўлланилган муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси бекор қилинсин. - ашёвий далил З.Шойқуловага тегишли бўлган “RedMi Note 12” телефон 3 аппаратини З.Шоқуловага қайтарилсин; - ашёвий далил 1 (бир) дона ДВД дискни жиноят ҳужжатларда сақлансин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи, судья /имзо/ Б.Э.Каюмов 4