← Назад
Решение #34557 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
23
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 59 | 8 | law | |
| арилган ва ЖК | 168 | — | law | |
| бандлари билан ЖК | 59 | 8 | law | |
| Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| илиш жазоси тайинланган ва ЖК | 59 | 8 | law | |
| бандлари билан ЖК | 45 | — | law | |
| илиш жазоси ЖК | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| бандлари ва | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| ни ЖК | 34 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| садларда содир этганлигини ЖК | 56 | — | law | |
| идаги илтимосларини ЖК | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 45 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 59 | 8 | law | |
| бандлари билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | 8 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 27 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Яккасарой туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи судья А.Хакимов, судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг катта
ёрдамчиси Э.Эминов, судланувчи 111111, унинг ҳимоячиси – адвокат
И.Эсонов,
жабрланувчилар
У.Маматкулов,
С.Умарова,
Х.Гаюпов,
А.Паттохов, А.Собиров ва Ф.Абдухаимоваларнинг иштирокида, Эргашев
Азимжон Баходир ўғли (Ergashev Azimjon Baxodir o‘g‘li)га нисбатан
1-1005-2505/394-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Эргашев Азимжон Баходир ўғли (Ergashev Azimjon Baxodir
o‘g‘li) – 17.06.1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати
ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўртамахсус, оилали, 2 нафар фарзанди бор, “Sirdaryo Qurilish
Montaj” МЧЖда “Оператор гранулятора” вазифасида ишлайди,
муқаддам судланган:
1) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман
судининг 29.10.2021 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди
билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланган;
2) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман
судининг 10.05.2022 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан
2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 5 йил 6 ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб,
ЖК 59-моддасининг 8-қисми тартибида узил-кесил ўташ учун
2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 6 йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
3) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман
судининг 11.10.2022 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан
ЖК 59-моддасининг 8-қисми тартибида 2 йил 1 ой муддатга
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 6 йил 1 ой озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланган, Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
29.11.2022 йилдаги ҳукмига кўра, туман судининг ҳукми бекор
қилиниб, янги айблов ҳукми чиқарилган ва ЖК 168-моддаси
3-қисмининг “б,в” бандлари билан ЖК 59-моддасининг
8-қисми тартибида 2 йил 1 ой муддатга муайян ҳуқуқдан
маҳрум қилиниб, 6 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган;
1
Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари
билан 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб,
6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган
ва ЖК 59-моддасининг 8-қисми тартибида узил-кесил 2 йил
2 ой муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 6 йил 3 ой
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
5) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман
судининг 26.06.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари
билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 2 йил муайян ҳуқуқдан
маҳрум қилиб, иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланиб, ЖК 59-моддасининг 8-қисми
тартибида 2 йил 3 ой муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум
қилиниб, 6 йил 4 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган;
6) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман
судининг 28.09.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари
билан 2 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 6 йил озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖК 59-моддасининг
8-қисми тартибида узил-кесил 2 йил 4 ой муайян ҳуқуқдан
маҳрум қилиб, 6 йил 5 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган, жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг
15.05.2024 йилдаги ажримига кўра, қолган 3 йил 2 ой 6 кун
озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74-моддасига
асосан иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Пробация
бўлимининг
02.10.2025
йилдаги
№27/61-5961-сонли
маълумотномасига кўра, қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
1 йил 10 ой 5 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ва 11 ой
10 кун муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ташкил
қилади, ушбу судланганига қадар жиноят содир этган, Тошкент
шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Гулбозор” МФЙ, Маннон
Уйғур, Ҳақиқат тор кўчаси, 1-уйда яшовчи, иш бўйича
“муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланган, айблов хулосаси нусхасини
24.09.2025 йилда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари,
168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари, 168-моддаси 3-қисмининг
“б,в” бандлари, 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари, 168-моддаси
2
3-қисмининг “б,в” бандлари ва 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари
билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб,
дастлабки тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб
ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб,
тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб,
қуйидагиларни
ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга
киритиш мақсадида, “Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман филиалида
компьютер техниги лавозимида ишлаб келган даврида, ўзининг хизмат
мавқеидан фойдаланган холда, 2019 йил 6 март куни, “Тошиссиққуввати”
ДУК Олмазор туман филиалига тўлов учун келган жабрланувчи Умарова
Сожида Махмуджоновнага иссиқ сув учун тўланиши лозим бўлган
1.780.000 сўм пулларни касса орқали унинг ҳисоб рақамига тўлаб қўйишни
ваъда қилган ва фирибгарлик йўли билан жами 1.780.000 сўм пулларни олиб,
ўзининг эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.
2) Бундан ташқари, судланувчи 111111 жиноий ҳаракатларини давом
эттириб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, “Тошиссиққуввати”
ДУК Олмазор туман филиалида компьютер техниги лавозимида ишлаб
келган даврида, ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланган холда, 2019 йил
14 ноябрь ва 19 декабрь кунлари Олмазор тумани Қорақамиш-2/1 даҳаси,
5-уй, 59-хонадонга келиб, жабрланувчи Абдухаимова Мухтабар Рахимовнага
иссиқ сув учун тўланиши лозим бўлган жами 1.000.000 сўм пулларни касса
орқали уни ҳисоб рақамига тўлаб қўйишни ваъда қилиб алдаган ва жами
1.000.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олиб, ўзининг эҳтиёжлари
учун сарфлаб юборган.
3) Бундан ташқари, судланувчи 111111 жиноий ҳаракатларини давом
эттириб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, “Тошиссиққуввати”
ДУК Олмазор туман филиалида компьютер техниги лавозимида ишлаб
келган даврида, ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланган холда, 2020 йил
9 июль куни “Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман филиалига тўлов учун
келган жабрланувчи Гаюпов Халмурат Базарбаевичга иссиқ сув учун
тўланиши лозим бўлган 970.000 сўм пулларни касса орқали унинг ҳисоб
рақамига тўлаб қўйишни ваъда қилган ва фирибгарлик йўли билан жами
970.000 сўм пулларни олиб, ўзининг эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.
4) Бундан ташқари, судланувчи 111111 жиноий ҳаракатларини давом
эттириб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида “Тошиссиққуввати”
ДУК Олмазор туман филиалида компьютер техниги лавозимида ишлаб
келган даврида, ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланган холда, 2020 йил
3
12 август куни “Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман филиалига тўлов
учун келган жабрланувчи Паттахов Абдували Набиевичга иссиқ сув учун
тўланиши лозим бўлган 2.000.000 сўм пулларни касса орқали унинг ҳисоб
рақамига тўлаб қўйишни ваъда қилган ва фирибгарлик йўли билан жами
2.000.000 сўм пулларни олиб, ўзининг эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.
5) Бундан ташқари, судланувчи 111111 жиноий ҳаракатларини давом
эттириб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида “Тошиссиққуввати”
ДУК Олмазор туман филиалида компьютер техниги лавозимида ишлаб
келган даврида, ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланган холда, 2020 йил
22 сентябрь куни “Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман филиалига тўлов
учун келган жабрланувчи Маматкулов Уктам Алиевичга иссиқ сув учун
тўланиши лозим бўлган 1.420.000 сўм пулларни касса орқали унинг ҳисоб
рақамига тўлаб қўйишни ваъда қилган ва фирибгарлик йўли билан жами
1.400.000 сўм пулларни олиб, ўзининг эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.
6) Бундан ташқари, судланувчи 111111 жиноий ҳаракатларини давом
эттириб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида “Тошиссиққуввати”
ДУК Олмазор туман филиалида компьютер техниги лавозимида ишлаб
келган даврида, ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланган холда, 2020 йил
31 декабрь куни “Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман филиалига тўлов
учун келган жабрланувчи Сабиров Ахатджон Тохтаевичга иссиқ сув учун
тўланиши лозим бўлган 600.000 сўм пулларни касса орқали унинг ҳисоб
рақамига тўлаб қўйишни ваъда қилган ва фирибгарлик йўли билан жами
600.000 сўм пулларни олиб, ўзининг эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.
Судланувчи Эргашев Азимжон Баходир ўғли айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни,
яъни “Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман филиалида компьютер
техниги лавозимида ишлаб келганлигини, 2019 йил 6 март куни,
“Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман филиалига тўлов учун келган
жабрланувчи С.Умаровага иссиқ сув учун тўланиши лозим бўлган
1.780.000 сўм пулларни касса орқали унинг ҳисоб рақамига тўлаб қўйишни
ваъда қилганлигини ва уни алдаб, ушбу пулларни олиб, ўзининг эҳтиёжи
учун сарфлаб юборганлигини, бундан ташқари, 2019 йил 14 ноябрь
ва 19 декабрь кунлари Олмазор тумани Қорақамиш-2/1 даҳаси, 5-уй,
59-хонадонга келиб, жабрланувчи М.Абдухаимовага иссиқ сув учун
тўланиши лозим бўлган жами 1.000.000 сўм пулларни касса орқали уни
ҳисоб рақамига тўлаб қўйишни ваъда қилиб алдаганлигини ушбу пулларни
олиб, ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини, бундан ташқари,
2020 йил 9 июль куни “Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман филиалига
тўлов учун келган жабрланувчи Х.Гаюповга иссиқ сув учун тўланиши лозим
бўлган 970.000 сўм пулларни касса орқали унинг ҳисоб рақамига тўлаб
қўйишни ваъда қилиб алдаганлигини ва ушбу пулларни олиб, ўзининг
эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини, бундан ташқари, 2020 йил 12 август
куни “Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман филиалига тўлов учун келган
4
жабрланувчи А.Паттаховга иссиқ сув учун тўланиши лозим бўлган
2.000.000 сўм пулларни касса орқали унинг ҳисоб рақамига тўлаб қўйишни
ваъда қилиб алдаганлигини ва ушбу пулларни олиб, ўзининг эҳтиёжи учун
сарфлаб юборганлигини, бундан ташқари, 2020 йил 22 сентябрь куни
“Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман филиалига тўлов учун келган
жабрланувчи У.Маматкуловга иссиқ сув учун тўланиши лозим бўлган
1.420.000 сўм пулларни касса орқали унинг ҳисоб рақамига тўлаб қўйишни
ваъда қилиб алдаганлигини ва ушбу пулларни олиб, ўзининг эҳтиёжи учун
сарфлаб юборганлигини, бундан ташқари, 2020 йил 31 декабрь куни
“Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман филиалига тўлов учун келган
жабрланувчи А.Сабировга иссиқ сув учун тўланиши лозим бўлган
600.000 сўм пулларни касса орқали унинг ҳисоб рақамига тўлаб қўйишни
ваъда қилиб алдаганлигини ва ушбу пулларни олиб, ўзининг эҳтиёжи учун
сарфлаб юборганлигини, ҳозирга келиб, ушбу моддий зарарларни
қопланганлигини, қилмишидан пушаймонлигини, бу каби ҳолат бошқа
такрорланмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни
сўраб кўрсатувлар берди.
Судланувчи 111111 айбига тўлиқ иқрорлик билдирган бўлса-да, унинг
айби қуйидагилар билан ўз исботини тўлиқ топади.
Жабрланувчи Маматкулов Уктам Алиевич суд мажлисида, дастлабки
тергов даврида берган кўрсатувларини тўлиқ тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни
2020 йил 22 сентябрь куни “Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман
филиалига тўлов учун келиб, иссиқ сув учун 1.420.000 сўм пулларни касса
орқали тўламоқчи бўлганида, “Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман
филиалида компьютер техниги лавозимида ишлаб келган 111111 ушбу
пулларни унга ташлаб кетса, унинг ҳисоб рақамига тўлаб қўйишни ваъда
қилганлигини, унга ишониб, жами 1.400.000 сўм пулларни берганлигини,
лекин 111111 пулларни тўламаганлигини билганлигини, ҳозирда ушбу зарар
тўлиқ қопланганлигини, судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини
билдириб, 111111га енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар берди.
Жабрланувчи Умарова Сожида Махмуджоновна суд мажлисида,
дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини тўлиқ тасдиқлаб,
қуйидагиларни, яъни 2019 йил 6 март куни “Тошиссиққуввати”
ДУК Олмазор туман филиалига тўлов учун келиб, иссиқ сув учун
1.780.000
сўм
пулларни
касса
орқали
тўламоқчи
бўлганида,
“Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман филиалида компьютер техниги
лавозимида ишлаб келган 111111 ушбу пулларни унга ташлаб кетса, унинг
ҳисоб рақамига тўлаб қўйишни ваъда қилганлигини, унга ишониб, жами
1.780.000 сўм пулларни берганлигини, лекин 111111 пулларни
тўламаганлигини билганлигини, ҳозирда ушбу зарар тўлиқ қопланганлигини,
судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, 111111га енгиллик
беришни сўраб кўрсатувлар берди.
Жабрланувчи Гаюпов Халмурат Базарбаевич суд мажлисида, дастлабки
тергов даврида берган кўрсатувларини тўлиқ тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни
2020 йил 9 июль куни “Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман филиалига
5
тўлов учун келиб, иссиқ сув учун 970.000 сўм пулларни касса орқали
тўламоқчи бўлганида, “Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман филиалида
компьютер техниги лавозимида ишлаб келган 111111 ушбу пулларни унга
ташлаб кетса, унинг ҳисоб рақамига тўлаб қўйишни ваъда қилганлигини,
унга ишониб, жами 970.000 сўм пулларни берганлигини, лекин 111111
пулларни тўламаганлигини билганлигини, ҳозирда ушбу зарар тўлиқ
қопланганлигини, судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб,
111111га енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар берди.
Жабрланувчи Паттахов Абдували Набиевич суд мажлисида, дастлабки
тергов даврида берган кўрсатувларини тўлиқ тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни
2020 йил 12 август куни “Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман филиалига
тўлов учун келиб, иссиқ сув учун 2.000.000 сўм пулларни касса орқали
тўламоқчи бўлганида, “Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман филиалида
компьютер техниги лавозимида ишлаб келган 111111 ушбу пулларни унга
ташлаб кетса, унинг ҳисоб рақамига тўлаб қўйишни ваъда қилганлигини,
унга ишониб, жами 2.000.000 сўм пулларни берганлигини, лекин 111111
пулларни тўламаганлигини билганлигини, ҳозирда ушбу зарар тўлиқ
қопланганлигини, судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб,
111111га енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар берди.
Жабрланувчи Сабиров Ахатджон Тохтаевич суд мажлисида, дастлабки
тергов даврида берган кўрсатувларини тўлиқ тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни
2020 йил 31 декабрь куни “Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман
филиалига тўлов учун келиб, иссиқ сув учун 600.000 сўм пулларни касса
орқали тўламоқчи бўлганида, “Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман
филиалида компьютер техниги лавозимида ишлаб келган 111111 ушбу
пулларни унга ташлаб кетса, унинг ҳисоб рақамига тўлаб қўйишни ваъда
қилганлигини, унга ишониб, жами 600.000 сўм пулларни берганлигини,
лекин 111111 пулларни тўламаганлигини билганлигини, ҳозирда ушбу зарар
тўлиқ қопланганлигини, судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини
билдириб, 111111га енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар берди.
Жабрланувчи Абдухаимова Феруза Алмосовна ижтимоий тармоқ орқали
сўралганда, дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини тўлиқ
тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни 2019 йил 14 ноябрь ва 19 декабрь кунлари
М.Абдухаимова “Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман филиалига тўлов
учун келиб, иссиқ сув учун 1.000.000 сўм пулларни касса орқали тўламоқчи
бўлганида, “Тошиссиққуввати” ДУК Олмазор туман филиалида компьютер
техниги лавозимида ишлаб келган 111111 ушбу пулларни унга ташлаб кетса,
унинг ҳисоб рақамига тўлаб қўйишни ваъда қилганлигини, унга ишониб,
жами 1.000.000 сўм пулларни берганлигини, лекин 111111 пулларни
тўламаганлигини билганлигини, ҳозирда ушбу зарар тўлиқ қопланганлигини,
судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, 111111га енгиллик
беришни сўраб кўрсатувлар берди.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва жабрланувчиларнинг
кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари
6
талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда
тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси
талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона
текшириб чиқиб, судланувчи 111111нинг содир этган жиноятлардаги
айблари жиноят ишидаги жабрланувчиларнинг қонуний чора кўриш
ҳақидаги аризалар (и.в. 9, 15, 21, 26, 32, 38, 53), тушунтириш хатлари
(и.в. 10-11, 16, 18-19, 23-25), юзлаштириш баённомалари (и.в. 81-82, 88-89)
ҳамда бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топади.
Баён этилганларга кўра, судланувчи 111111нинг жиноий ҳаракатлари
дастлабки тергов органлари томонидан 1-6 эпизодлар бўйича Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари, фирибгарлик,
яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини
қўлга киритиш такроран ва хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир
этилишида ифодаланган жиноят белгилари билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд дастлабки тергов органлари томонидан судланувчи
111111нинг жиноий ҳаракатларини хавфли рецидивист томонидан содир
этилишида ифодаланган жиноят белгилари билан ортиқча квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Зеро, дастлабки тергов даврида тўпланган ва судда текшириш йўли
билан аниқланган далилларга кўра, 111111 томонидан мазкур жиноят иши
бўйича олтита ҳолатда содир этилган барча жиноятлар Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг 29.10.2021 йилдаги ҳукми
ва бундан кейин қабул қилинган ҳукмларга қадар, 2019 йил 6 март кунидан
2020 йил 31 декабрь кунига қадар такроран содир этилганлигини ва ушбу
даврда 111111 ЖК 168-моддасида назарда тутилган жиноят учун
судланмаганлигини, ушбу ҳолатда 111111ни ЖК 34-моддасининг
2-қисмига асосан хавфли рецидивист сифатида топиш мумкин эмаслигини
инобатга олиб, унга нисбатан эълон қилинган айбловларнинг тавсифидан
хавфли рецидивист белгисини чиқаришни лозим топади.
Суд, судланувчи 111111га нисбатан жазо тайинлашда Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 33-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг
“б,в” бандлари бўйича жиноятлар мажмуи тариқасида жазо тайинлашни
лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо
тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини
ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган
зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олишлари
кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори
жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик,
7
одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал
қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
айбдорнинг
шахсига,
шунингдек,
жазони
енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида
тушунтиришлар берилган.
Шунингдек, судланувчи 111111га жазо турини танлашда Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган
одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар
томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли
қарори талабларидан келиб чиқиб, жиноятни ғараз мақсадларда содир
этганлигини ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат
сифатида, шунингдек, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан
пушаймонлигини, унинг оилавий ва моддий шароитини, қарамоғида 2 нафар
фарзанди борлигини, оиласининг боқувчиси эканлигини, иш бўйича
етказилган зарарлар тўлиқ қопланганлигини, жабрланувчиларнинг унга
нисбатан даъвоси йўқлигини ва енгиллик бериш ҳақидаги илтимосларини
ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида
баҳолаб, бундан ташқари, ЖК 168-моддасининг 5-қисми талабларига риоя
қилган ҳолда, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, айбдор деб топиладиган
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари
санкциясида назарда тутилган энг кам жарима жазосидан ҳам камроқ
миқдорда жарима жазосини жиноят содир қилган вақтда амалда бўлган
базавий ҳисоблаш миқдорида ҳисоблаб тайинлашни лозим топади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 45-банди биринчи хатбоши,
48-бандида берилган амалий тушунтиришларни ҳамда судланувчи 111111ни
эгаллаган лавозим ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолда жиноят содир
этганлигини, унинг келгусидаги шунга ўхшаш жиноий ҳаракатларини
олдини олиш лозимлигини инобатга олиб, 111111га нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси 45-моддасини қўллаб, муайян ҳуқуқдан, яъни
корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда мансабдорлик лавозимларини
эгаллаш ва моддий жавобгарлик юклатилган бошқа вазифаларда ишлаш
ҳуқуқидан маҳрум қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор
туман судининг 28.09.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари билан 2 йил муайян ҳуқуқдан
маҳрум қилиб, 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб,
ЖК 59-моддасининг 8-қисми тартибида узил-кесил 2 йил 4 ой муайян
ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 6 йил 5 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланганлиги, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўка туман
судининг 15.05.2024 йилдаги ажримига кўра, қолган 3 йил 2 ой 6 кун
озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74-моддасига асосан иш ҳақининг
8
20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ
тузатиш ишлари жазосига алмаштирилганлиги, қолган ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси 1 йил 10 ой 5 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ва 11 ой
10 кун муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ташкил қилиш ва ушбу
судланганига қадар жиноят содир этганлигини, шу билан бирга Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
қарорининг 53-банди ҳамда ушбу банднинг 2-хатбошида берилган
тушунтиришларни инобатга олиб, унга нисбатан ЖК 59-моддасининг
8-қисми ва 61-моддаси тартибида ҳар хил турдаги жазоларни тўла қўшиш
йўли билан узил-кесил тайинлашни лозим топади.
Бундан ташқари, суд жабрланувчи У.Маматкулов, С.Умарова,
Х.Гаюпов, А.Паттохов, А.Собиров ва Ф.Абдухаимоваларнинг судланувчи
111111га нисбатан даъволари йўқлигини, уларга етказилган зарарлар
қопланганлигини ва 111111га нисбатан енгиллик бериш ҳақидаги
аризаларини инобатга олишни лозим топади.
Шунингдек, ашёвий далил тариқасида олинган 5 дона тўлов ҳақидаги
чеклар, квитанция ва 5 дона маълумотномаларни жиноят иши ҳужжатларида
сақлаш учун қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига мувофиқ, суд
ҳукм
қ и л а д и:
Эргашев Азимжон Баходир ўғли (Ergashev Azimjon Baxodir o‘g‘li)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандларида
назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилсин.
Эргашев Азимжон Баходир ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари билан ЖКнинг 57-моддасини
қўллаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 111111га 2
йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни корхоналар, муассасалар ёки
ташкилотларда мансабдорлик лавозимларини эгаллаш ва моддий
жавобгарлик юклатилган бошқа вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум
қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида, яъни
6.690.000 сўм жарима жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддасининг 8-қисми ва 61-моддаси
тартибида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг
28.09.2023 йилдаги ҳукмига кўра тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни
жиноятлар мажмуи тариқасида қисман қўшиб, узил-кесил базавий ҳисоблаш
миқдорининг 30 баравари миқдорида, яъни 6.690.000 сўм жарима жазоси,
ўташи учун 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни
корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда мансабдорлик лавозимларини
эгаллаш ва моддий жавобгарлик юклатилган бошқа вазифаларда ишлаш
ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 10 (ўн) ой 5 (беш) кун муддатга
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
9
белгилансин, жазони ўташ муддати 111111 ишлаётган корхона маъмурияти
жазоларни ижро этиш инспекциясидан хабарнома олган кундан бошлаб
ҳисоблансин.
111111га суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари
муддатининг жами ўттиз кундан кўпроғини ўташдан узрли сабабларсиз
бўйин товласа ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетса, суд
ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга
озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан
алмаштириши тушунтирилсин.
111111га нисбатан қўлланган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги
тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин.
Жабрланувчи У.Маматкулов, С.Умарова, Х.Гаюпов, А.Паттохов,
А.Собиров ва Ф.Абдухаимоваларнинг судланувчи 111111га нисбатан
даъволари
йўқлиги,
уларга
етказилган
зарарлар
қопланганлиги
ва 111111га нисбатан енгиллик бериш ҳақидаги аризалари инобатга олинсин.
Ашёвий далил тариқасида олинган 5 дона тўлов ҳақидаги чеклар,
квитанция ва 5 дона маълумотномалари жиноят иши ҳужжатларида сақлаш
учун қолдирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан
ўн сутка ичида, маҳкум, унинг ҳимоячиси, шунингдек, жабрланувчилар
(фуқаровий даъвогар)лар, уларнинг вакиллари ҳукм нусхасини олган кундан
эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест
билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент
шаҳар жиноят ишлари бўйича кассация инстанциясига шикоят бериши ёки
протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи судья:
имзо
Нусхаси аслига тўғри:
10
А.Хакимов