Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-385/17 Дата решения 27.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросига тааллуқли масалаларни ҳал қилиш ҳақида ажрим (ЖПК 541-моддаси) Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 416516 Claim ID 2945011 PDF Hash f698f3ddfd2eb7ae... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
банди ва 184-моддаси банди ва 184 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси збекистон Республикаси ЖК 184 law
исми ва 167-моддаси исми ва 167 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2025 йил октябрь ойининг 27 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида; Туман судининг судьяси Б.Э.Каюмовнинг раислигида;судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанованинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 184-моддаси 3-қисми билан оқланган Каримов Нигмат Махамадовичга оид жиноят иши юзасидан фуқаро Н.Каримовнинг аризасига асосан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни 2017 йил 16 октябрдаги ҳукми Каримов Нигмат Махамадович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 167-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз топилган ҳамда унинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ва суд маҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли оқланган. Мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ўта оғир жиноятларини тергов қилиш бошқармаси алоҳида муҳим ишлари бўйича терговчисининг 2015 йил 14 апрелдаги 18/16-15-сонли хатига кўра, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Чорсу майдони (Охунбобоев майдони) 6-уй, 32-хонадонга тақиқ қўйилган. Судга фуқаро Н.Каримов ариза билан мурожаат қилиб, унда дастлабки тергов вақтида унга тегишли бўлган Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Чорсу майдони (Охунбобоев майдони) 6-уй, 32-хонадонга тақиқ қўйилиб, хатланганлигини, ҳозирги вақтда мазкур уйларда фуқаролар яшаётганлигини ва улар ўзига тегишли бўлган хонадонларга эгалик ҳуқуқига бўлган ҳужжатларни расмийлаштириб олмаётганлигини сабабли, суддан мазкур қарорни бекор қилиб беришни сўраган. Суд, тарафларнинг фикрни тинглаб, ҳозирда мазкур ҳукм қонуний кучга кирганлиги, мазкур уйларни тақиқда ушлаб туриш учун асослар қолмаганлигини инобатга олиб, қўшимча ажрим чиқариш йўли билан, Н.Каримов ва бошқаларга оид жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ўта оғир жиноятларини тергов қилиш бошқармаси алоҳида муҳим ишлари бўйича терговчисининг 2015 йил 14 апрелдаги 18/16-15-сонли хатига кўра, Н.Каримовга тегишли бўлган Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Чорсу майдони (Охунбобоев майдони) 6-уй, 32-хонадонга тақиқни бекор қилиб хатловдан чиқаришни лозим деб топади. Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 423, 541моддаларига асосан суд, АЖРИМ ҚИЛДИ Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2017 йил 16 октябрдаги ҳукми билан оқланган Каримов Нигмат Махамадович ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан Н.Каримовнинг аризаси қаноатлантирилсин. 1-385/17 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ўта оғир жиноятларини тергов қилиш бошқармаси алоҳида муҳим ишлари бўйича терговчисининг 2015 йил 14 апрелдаги 18/16-15-сонли хатига кўра, Н.Каримовга тегишли бўлган Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Чорсу майдони (Охунбобоев майдони) 6-уй, 32-хонадонга қуйилган тақиқни бекор қилинсин. Ажримдан норози томонлар ўн сутка муддат ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясига, ажрим кучга кирганидан сўнг эса шу суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанциясига шикоят ёки протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ 1-385/17 Б.Э.Каюмов