Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1104-2501/65 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ахлоқ тузатиш ишларини жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисида ажрим Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 415616 Claim ID 2953212 PDF Hash 0a8ad0bec820eb15... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
йин товлаб келаётганлиги сабабли ЖКнинг 46-моддаси йин товлаб келаётганлиги сабабли ЖК 46 law
ва ЖПКнинг 542-моддаси ва ЖПК 542 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 499-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 499 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1104-2501/65-сонли АЖРИМ (ахлоқ тузатиш ишлари жазосини бошқа турдаги жазосига алмаштириш тўғрисида) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди 2025 йил 23 октябрь куни, “Тўқимачи” МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида; Раислик қилувчи судья Б.Э.Каюмов; судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, томонлардан туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи бошлиғи И.Файзиевнинг иштирокида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан судланган 1995 йил 17 апрель куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган: 1.) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2022 йил 10 февралдаги ҳукми кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2023 йил 14 апрелдаги ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 7 ой 17 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган; 2.) Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг 2024 йил 24 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида 1 йил 10 ой 18 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юнус Ражабий МФЙ, Юнус Ражабий кўчаси, 60-уй, 42-хонадонда яшовчи Ниязов Отабек Жўрабек ўғлига нисбатан Яккасарой тумани ИИО ФМБ бошлиғи томонидан киритилган тақдимномани кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасига асосан ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлаганлиги сабабли озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиб суд қуйидагиларни Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг 2024 йил 24 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида ўташ учун ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 10 ой 18 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган Маҳкум О.Ниязов 2025 йил 19 март куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи ҳисобига олиниб ижрога қаратилган, унга яшаш жойида маҳалла фаолларидан мураббий бириктирилган, турмуш тарзи, яшаш жойи мунтазам равишда текширилган ва маҳкум билан доимий равишда профилактик ишлар олиб борилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси бўйича тўлиқ тушунтириш ишлари олиб борилиб суҳбат ўтказилган. Маҳкум 2025 йил 19 мартдан 2025 йил 15 апрелга қадар “BEKGOLD 777” МЧЖда ишлаган, 2025 йил 19 апрелдан 2025 йил 30 июнга қадар “VIP 999” МЧЖда ишлаган ва ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаган, 2025 йил 24 сентябрь куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ободонлаштириш бошқармасига ишга йўлланма берилган, бироқ, О.Ниязов Яккасарой тумани Ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлашмаган ва жазо ўташдан бўйин товлаган. Маҳкум О.Ниязов билан қайтадан тушунтириш ишлари олиб борилиб жазо ўташ тартиби қоидалари тушунтирилди ҳамда 2025 йил 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси билан расман огоҳлантирилган. Яккасарой туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасида маҳкум О.Ниязов суд томонидан белгиланган жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётганлиги сабабли ЖКнинг 46-моддасига асосан 1 йил 7 ой 18 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш масаласини кўриб чиқиш сўралган. Суд мажлисида О.Ниязов ҳақиқатдан ҳам унга нисбатан суд ҳукми билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, Яккасарой тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи ходимлари томонидан жазони ўташ тартиби тушунтирилиб, огоҳлантирилганлигини, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини шу кунга қадар ўтамаганлигини, унинг оилавий аҳволи оғирлигини ва унга нисбатан енгилроқ жазо беришни сўраб кўрсатув берди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасида агар шахс суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб 1/10 қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириши белгиланган. Суд, иш ҳужжатларини ва тақдимномани атрофлича ўрганиб чиқиб, туман прокурорининг ёрдамчиси фикрини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасида кўрсатилган яъни О.Ниязовнинг суд томонидан зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармасдан, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб келганлигини эътиборга олган ҳолда, маҳкум О.Ниязовнинг ўталмаган 1 йил 7 ой 18 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси ва ЖПКнинг 542-моддасига асосан, суд ҚИЛАДИ Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномаси қисман қаноатлантирилсин. Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 24 февралдаги ҳукмига кўра, маҳкум Ниязов Отабек Жўрабек ўғлига тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган 1 йил 7 ой 18 кун шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилсин. Тайинланган озодликни чеклаш жазоси Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юнус Ражабий МФЙ, Юнус Ражабий кўчаси, 60-уй, 42-хонадонда ўташи белгилансин ҳамда иш жойига бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтида уй-жойидан чиқиши бутунлай тақиқлансин. Озодликни чеклаш муддати маҳкум Пробация гуруҳида ҳисобга қуйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. О.Ниязовга ажрим қонуний кучга киргандан сўнг яшаш жойини ҳукмни ижросини назорат қилувчи орган рухсатисиз ўзгартирмаслик, муайян жойларда кафе, бар, спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик ва спиртли ичимликлар сотиш жойларига бормаслик мажбуриятлари юклатилсин. О.Ниязов жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, ўрнатилган тақиқлар (чекловлар)га риоя қилмаган тақдирда мазкур жазони ижросини назорат қилувчи ИИО ФМБ раҳбариятига тайинланган жазони оғирроқ жазога алмаштириш юзасидан тақдимнома билан судга мурожаат қилиш мажбуриятлари юклатилсин. О.Ниязовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6-қисмлари талаблари тушунтирилсин. Жазони ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБга юклатилсин. Ажрим ижросини таъминлаш Яккасарой тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳига юклатилсин ва маълумот учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ оперативмаълумот бошқармаси ва Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судига юборилсин. Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 499-моддасида кўрсатилган шахслар томонидан кассация тартибида хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин. Туман суди судьяси (имзо) Нусхаси аслига тўғри:_____________ Б.Э.Каюмов