← Назад
Решение #35187 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 207 | — | law | |
| исми ва | 209 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 257 | — | law | |
| банди ва | 259 | — | law | |
| стандартининг | 26342-84 | — | law | |
| окамасида ЖПК | 95 | — | law | |
| ЖПК | 457 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Маърузачи: судья О.Мухаммадиев
№1-1005-2402/494
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья: А.Хакимов
АЖРИМИ
2025 йил 23 октябрь куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати кассация инстанцияси, суд биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: судья З.Камолов, судлов ҳайъати судьялари: С.Қўчқаров ва
О.Мухаммадиевдан иборат таркибда, судья ёрдамчиси Ш.Махмудовнинг
котиблигида, тарафлардан: Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори
Ш.Шарипов, судланганлар Д.Парпиев, А.Исмаилов, Х.Қоршиев, А.Юденко
ва уларнинг ҳимоячиси – адвокат А.Кенжаев, судланувчилар Б.Мухамедов,
А.Мусаходжаев ва уларнинг ҳимоячиси – адвокат М.Эгамбердиев,
фуқаровий даъвогар вакили А.Юсуповларнинг иштирокида, Д.Парпиев ва
бошқаларга оид жиноят ишини иш бўйича фуқаровий даъвогар
“Ўзбектелеком” АК директори ҳамда адвокат М.Эгамбердиев томонидан
берилган кассация шикоятига асосан кассация тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 11.03.2025 йилдаги
ҳукмига кўра,
Парпиев Дилмурод Абдуғани ўғли (Parpiyev Dilmurod
Abdug‘ani o‘g‘li) – 12.10.1990 йилда Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти олий, оилали, 2 нафар фарзанди бор,
16.11.2023 йилдан 21.12.2023 йилга қадар Яккасарой
туман электр таъминоти бош муҳандиси в.в.б. лавозимида
ишлаган, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Сирғали
тумани, “Мададкор” МФЙ, 36-уй, 14-хонадонда истиқомат
қилувчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга нисбатан,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 207-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилиб,
ЖК 70-моддасига асосан жазодан озод этилган.
Д.Парпиевга нисбатан қўлланган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилиниши белгиланган.
Исмаилов Азиз Рахимджанович (Ismailov Aziz
Raximdjanovich) – 27.05.1985 йилда Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти олий, оилали, 3 нафар фарзанди бор,
Яккасарой туман электр таъминоти катта устаси,
1
қилувчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга нисбатан,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 257-моддаси 2-қисми “б” банди,
259-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28,209-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилиб, ЖК 70-моддасига
асосан жазодан озод этилган.
А.Исмаиловга нисбатан қўлланган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилиниши белгиланган.
Юденко Алексей Владимирович (Yudenko Aleksey
Vladimirovich) – 23.04.1973 йилда Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати рус, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти олий, оилали, 1 нафар фарзанди бор,
Миробод туман электр таъминоти бош муҳандиси,
муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Миробод тумани,
8-март кўчаси, 21-уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича
“муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт
чораси қўлланган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида
олганга нисбатан,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 207-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилиб,
ЖК 70-моддасига асосан жазодан озод этилган.
А.Юденковга нисбатан қўлланган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилиниши белгиланган.
Қоршиев
Хамза Унарович
(Qorshiyev
Xamza
Unarovich) – 15.02.1979 йилда Самарқанд вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти олий, оилали, 2 нафар фарзанди бор,
Миробод туман электр таъминоти (катта) устаси,
муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Миробод тумани,
Саракул кўчаси, 50/3-уй, 34-хонадонда истиқомат
қилувчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга нисбатан,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 257-моддаси 2-қисми “б” банди,
259-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28,209-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилиб, ЖК 70-моддасига
асосан жазодан озод этилган.
Х.Қоршиевга нисбатан қўлланган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
2
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти олий, оилали, 3 нафар фарзанди бор,
пенсионер, “Тошкент шаҳар ер ости умумий ўтиш
муҳандислик коллекторлари бошқармаси” ДУК бош
муҳандиси, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар,
Шайхонтоҳур тумани, Чархновза кўчаси, 17-уйда
истиқомат қилувчи, иш бўйича “уй қамоғи” эҳтиёт чораси
қўлланган, 02.11.2024 йилдан қамоқда сақланган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга нисбатан,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 257-моддаси 2-қисми “б” банди
ва 259-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир
этишда айбдор деб топилиб, ЖК 70-моддасига асосан жазодан озод этилган.
Б.Мухамедовга нисбатан қўлланган “уй қамоғи” эҳтиёт чораси ҳукм
қонуний кучга киргач бекор қилинсин.
Мусаходжаев Анвархон Саидакмалович (Musaxodjayev
Anvarxon Saidakmalovich) – 26.03.1971 йилда Тошкент
шаҳрида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, 3 нафар
фарзанди бор, “Тошкент шаҳар ер ости умумий ўтиш
муҳандислик коллекторлари бошқармаси” ДУК бошлиғи,
муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Қибрай тумани,
Унқўргон МФЙ, Лимонзор кўчаси 2-уйда истиқомат
қилувчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга нисбатан,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 207-моддаси 1-қисмида назарда тутилган
жиноятни содир этишда айбдор деб топилиб, ЖК 70-моддасига асосан
жазодан озод этилган.
А.Мусаходжаевга нисбатан қўлланган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилиниши белгиланган.
Шунингдек, ҳукм билан, депозит ҳисоб рақамига топширилган жами
3.916.238.898,53 сўмдан “Coscom” (Ucell) МЧЖ фойдасига 49.435.053,32 сўм;
- “Veolia Energy Tashkent” МЧЖнинг фойдасига 39.981.070 сўм;
- “Beeline” компанияси фойдасига 41.773.044,67 сўм ундирилиши;
-Қолган 3.785.049.730,54 сўм пуллар тегишли тартибда депозит қўювчи
“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АЖ “Toshkent shahar hududiy
filiali” фойдасига қайтариб берилиши;
-бошқа фуқаровий даъвогарларнинг судланувчиларга нисбатан даъвоси
йўқлиги ва енгиллик бериш ҳақидаги илтимослари инобатга олиниши,
-иш бўйича моддий зарар қопланганлиги инобатга олиниши,
-ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг 06.09.2024 йилдаги қарорига
асосан Юденко Алексей Владимировичнинг номидаги давлат рақами 01 K
989 EB бўлган “Lacetti” русумли транспорт воситасига, Ўзбекистон
Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг 30.07.2024 йилдаги
3
қарорига асосан Қоршиев Хамза Унаровичнинг номидаги Тошкент шаҳар,
Миробод тумани, “Саракўл” МФЙ, Саракўл кўчаси, 50/3-уй, 34-хонадон
(10:11:04:0101:5258:0001:034), Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани,
“Оқтош” МФЙ, Шавқий кўчаси, 169-уй (14:09:01:01:02:0148), Тошкент
вилояти, Юқоричирчиқ тумани, “А.Яссавий” МФЙ, Ан-Михаил кўчаси, 272уй (11:14:03:01:01:0468), давлат рақами 01 Q 162 MC бўлган “Damas”
русумли транспорт воситасига, Мухамедов Батир Каримовичнинг номидаги
Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Чарх Новза” МФЙ, Чорах-Новза
кўчаси, 17-уй (10:04:04:01:5153), Юсупов Азизджан Анваровичнинг
номидаги давлат рақами 01 K 051 XB бўлган “Hyundai Elantra” русумли
транспорт воситасига қўйилган барча тақиқлар: хатлов, банд солишлар ҳамда
дастлабки тергов органининг ушбу қарорлари бекор қилиниши;
-манфаатдор томонларга моддий ва маънавий зарарни ундириш
юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги
тушунтирилиши белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, Парпиев Дилмурод Абдуғани ўғли “Ҳудудий
электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар ҳудудий филиалининг 2023 йил 27
ноябрь кунидаги 247б-п-сонли буйруғига асосан Яккасарой туман электр
таъминоти бош муҳандиси в.в.б лавозимига тайинланиб, ушбу лавозимида
2023 йил 16 ноябрь кунидан 21 декабрь кунига қадар ишлаб келиб, у билан
тузилган меҳнат шартномаси(битими)нинг 7-банди яъни “Ходимнинг
мажбуриятлари”нинг в-кичик бандида “техника хавфсизилиги қоидаларига,
г-кичик бандида “лавозим йўриқномаси”га, е-кичик бандида қонун
ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилиши белгиланган
ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар ҳудудий
филиалининг 2023 йилда тасдиқланган “Лавозим йўриқномаси”нинг 2.5бандида “ТЭТ бош муҳандисига устачилик бўлими усталари, ТЭТ
диспетчерлари, АСКУЭ ходимлари, ИЧТГ (эксплуатация ва ишлаб чиқариш
техник гуруҳи) муҳандиси бўйсуниши”, 2.6-бандида “ТЭТ бош муҳандиси
АСКУЭ ходимлари, ТЭТ устачилик бўлимлари ва диспетчерлик гуруҳига
ходимлар билан ишлаш, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги
қоидаларига, эксплуатация йўриқномаларига амал қилишига раҳбарлик
қилиши”, 3.37-бандида “10 кВ кабель электр узатиш тармоқлари, электр
ўчиргичлар ва трансформаторлар нимстанцияларида созлаш, техник хизмат
кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ташкиллаштириши”, 3.43-бандида
“Устачилик бўлими фаолиятини бошқариши, уларнинг иш натижаларини
назорат қилиши” кўрсатилган бўлса-да, ўзининг меҳнат шартномаси ва
лавозим йўриқномаси бандлари талаблари бўйича ўз мансабига совуққонлик
билан қараб, ўз вазифаларига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда
бўлиши оқибатида уларни лозим даражада бажармаган.
Шунингдек, судланувчи Юденко Алексей Владимирович “Ҳудудий
электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар ҳудудий филиалининг 2015 йил 23
январь кунидаги 32-п-сонли буйруғига асосан Миробод туман электр
таъминоти бош муҳандиси лавозимига тайинланиб, у билан “Ҳудудий электр
тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар ҳудудий филиали ўртасида тузилган меҳнат
шартномаси (битими)нинг 7-банди яъни “Ходимнинг мажбуриятлари”нинг вкичик бандида техника хавфсизилиги қоидаларига, г-кичик бандида лавозим
4
йўриқномасига, е-кичик бандида қонунчилик ва бошқа меъёрий ҳужжатларга
амал қилиши белгиланган ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент
шаҳар ҳудудий филиалининг 2023 йилда тасдиқланган “Лавозим
йўриқномаси”нинг 2.5-бандида ТЭТ бош муҳандисига устачилик бўлими
усталари, ТЭТ диспетчерлари, АСКУЭ ходимлари, ИЧТГ (эксплуатация ва
ишлаб чиқариш техник гуруҳи) муҳандиси бўйсуниши, 2.6-бандида ТЭТ бош
муҳандиси АСКУЭ ходимлари, ТЭТ устачилик бўлимлари ва диспетчерлик
гуруҳига ходимлар билан ишлаш, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги
қоидаларига, эксплуатация йўриқномаларига амал қилишига раҳбарлик
қилиши, 3.37-бандида 10 кВ кабель электр узатиш тармоқлари, электр
ўчиргичлар ва трансформаторлар нимстанцияларида созлаш, техник хизмат
кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ташкиллаштириши, 3.43-бандида
Устачилик бўлими фаолиятини бошқариши, уларнинг иш натижаларини
назорат қилиши кўрсатилган бўлса-да, ўзининг меҳнат шартномаси ва
лавозим йўриқномаси бандлари талаблари бўйича ўз мансабига совуққонлик
билан қараб, ўз вазифаларига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда
бўлиши оқибатида уларни лозим даражада бажармаган.
Бундан ташқари, судланувчи Мусаходжаев Анвархон Саидакмалович
“Тошкент шаҳар ер ости умумий ўтиш муҳандислик коллекторлари
бошқармаси” Давлат унитар корхонасининг 2021 йил 9 апрель кунидаги 36х-сонли буйруғига асосан “Тошкент шаҳар ер ости умумий ўтиш
муҳандислик коллекторлари бошқармаси” Давлат унитар корхонаси 1-ер
ости бўлими бошлиғи лавозимига тайинланиб, ДУКнинг 10.01.2023 йилдаги
100-сонли
йиғилиш
баённомаси
билан
тасдиқланган
лавозим
мажбуриятларининг
2.1-бандида
бўлимнинг
хўжалик
фаолиятини
бошқариши, 2.3-бандида камчиликларни олдини олиш бўйича ишларни олиб
бориши, 2.5-бандида ускуналар ва бошқа асосий воситаларнинг техник
жиҳатдан тўғри ишлашини таъминлаши, 1.6-бандида участканинг
жиҳозланиши ва уни техник эксплуатация қилиш қоидаларини билиши
шартлиги белгиланиб, шунингдек, “Тошкент шаҳар ер ости умумий ўтиш
муҳандислик коллекторлари бошқармаси” Давлат унитар корхонасининг
2024 йил 05 январь кунидаги №1-сонли буйруғи билан “Мустақиллик”
коллектори ичида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши учун
масъул бўлса-да, бўлим бошлиғи сифатида лавозим йўриқномаси бандлари
талаблари бўйича ўз мансабига совуққонлик билан қараб, ўз вазифаларига
лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни лозим
даражада бажармаган.
Натижада, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар ҳудудий
филиалининг 2023 йил 9 ноябрь кунидаги 199-сонли буйруғига асосан
Яккасарой туман электр таъминоти катта устаси лавозимида ишлаб келган
Исмаилов Азиз Рахимджанович билан тузилган 199-сонли меҳнат
шартномасининг 3-банди яъни “Ходимнинг мажбуриятлари”нинг 3.4-кичик
бандида лавозим йўриқномаларига, 3.5-кичик бандида қонун ҳужжатлари ва
бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилиши белгиланган ҳамда “Ҳудудий
электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар ҳудудий филиалининг 2023 йилда
тасдиқланган “Лавозим йўриқномаси”нинг 2.4-бандида “ТЭТ устачилик
бўлим (катта) устаси бўлимида бошқарувни амалга ошириши, ижрочилар
5
бажарилиш сифатини назорат қилиши, устачилик бўлими устасининг
топшириғи УБ бригада ходимлари учун мажбурий ҳисобланиши, 2.6-бандида
Устачилик бўлими устаси техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги
қоидаларини билиши шартлиги, 3.24-бандида Ишчиларнинг меҳнат
муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш ва меҳнат интизоми,
ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя қилинишини таъминлаши ва назорат
қилиши кўрсатилган бўлса-да, ўзининг меҳнат шартномаси ва лавозим
йўриқномаси бандлари талабларини бажармаганлиги;
- судланувчи Қоршиев Хамза Унарович “Ҳудудий электр тармоқлари”
АЖ Тошкент шаҳар ҳудудий филиалининг 2020 йил 05 октябрь кунидаги
296-п-сонли буйруғига асосан Миробод туман электр таъминоти (катта)
устаси лавозимига тайинланиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси
(битими)нинг 7-банди яъни “Ходимнинг мажбуриятлари”нинг а-кичик
бандида техника хавфсизилиги қоидаларига, б-кичик бандида лавозим
(мансаб) йўриқномасига, г-кичик бандида қонунчилик ва бошқа меъёрий
ҳужжатларга амал қилиши белгиланган ҳамда ”Ҳудудий электр тармоқлари”
АЖ Тошкент шаҳар ҳудудий филиалининг 2023 йилда тасдиқланган
“Лавозим йўриқномаси”нинг 2.4-бандида “ТЭТ устачилик бўлим (катта)
устаси бўлимида бошқарувни амалга ошириши, ижрочилар ўртасида ишни
тақсимлаши, уларни муддатини белгилаши ва уни бажарилиш сифатини
назорат қилиши, устачилик бўлими устасининг топшириғи УБ бригада
ходимлари учун мажбурий ҳисобланиши”, 2.6-бандида “Устачилик бўлими
устаси техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билиши
шартлиги”, 3.24-бандида “Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик
техникаси, ишлаб чиқариш ва меҳнат интизоми, ички меҳнат тартиб
қоидаларига риоя қилинишини таъминлаши ва назорат қилиши” кўрсатилган
бўлса-да, ўзининг меҳнат шартномаси ва лавозим йўриқномаси бандлари
талабларини бажармаганлиги;
- судланувчи Мухамедов Батир Каримович “Тошкент шаҳар ер ости
умумий ўтиш муҳандислик коллекторлари бошқармаси” Давлат унитар
корхонасининг 2020 йил 02 сентябрь кунидаги 55-х-сонли буйруғига асосан
“Тошкент шаҳар ер ости умумий ўтиш муҳандислик коллекторлари
бошқармаси” Давлат унитар корхонаси бош муҳандиси лавозимига
тайинланиб, ДУКнинг 10.01.2023 йилдаги 100-сонли йиғилиш баённомаси
билан тасдиқланган лавозим мажбуриятларининг 1-бандида барча техник
ишларга раҳбарлик қилиши, 4-бандида бошқарма объектларининг хизмат
кўрсатишга яроқлилигини, хавфсизлик қурилмаларининг ишлаш чораларини
кўриши, 8-бандида техник ишларни ташкил қилиши ва таъминлаши, 16бандида ёнғин хавфсизлиги учун масъул эканлиги белгиланиб, шунингдек,
“Тошкент шаҳар ер ости умумий ўтиш муҳандислик коллекторлари
бошқармаси” Давлат унитар корхонасининг 2024 йил 05 январь кунидаги
№1-сонли буйруғи билан ер ости муҳандислик коллекторлари ичида ёнғин
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши учун масъул бўлса-да, бош
муҳандис сифатида лавозим йўриқномаси талабларини бажармаганлиги
оқибатида 2023 йил 28 ноябрь куни соат 06:00 да Яккасарой тумани
Ю.Ражабий МФЙ., Ш.Рашидов кўчаси 40А-уйнинг олдида “Тошкент шаҳар
6
ер ости умумий ўтиш муҳандислик коллекторлари бошқармаси” ДУКга
қарашли “Мустақиллик” коллекторида ёнғин ҳолати юзага келиб,
коллектордаги алоқа ва электр кабелларига шикаст етказилиб, Яккасарой ва
Миробод туманларидаги 1.540 нафар истеъмолчиларнинг электр энергияси,
телекоммуникация ва интернет тармоқларида узилиш ҳолатлари, шунингдек,
давлат ташкилотларини ўзаро боғловчи махсус тармоқларида 5 соатдан
ортиқроқ вақт давомида узилишлар содир этилиши оқибатида фуқаролар ва
давлат ташкилотларига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилишига сабаб
бўлган.
Ёнғин натижасида коллектордаги “Wind Rose” МЧЖга тегишли бўлган
“Humo Arena” муз саройи кабелига 603.503.131,22 сўм, 51411-Д Ҳарбий қисм
алоқа кабелига 697.164.063 сўм, Ички ишлар вазирлиги кабелига 57.465.408
сўм, “O‘zbektelekom” АК Тошкент шаҳар телефон тармоқлари алоқа кабелига
304.319.520 сўм, “Coscom” МЧЖ алоқа кабелига 23.015.500,62 сўм, “Unitel”
МЧЖ алоқа кабелига 12.242.878,77 сўм, “Veoliya Energy Tashkent” МЧЖ ХК
сув қувурлари изолацияга 37.330.504 сўм, “Luseya plyus” МЧЖ кабелига
15.436.000 сўм, “Buzton” МЧЖ ҚК кабелига 2.790.000 сўм, “Тошкент шаҳар
ер ости умумий ўтиш муҳандислик коллекторлари бошқармаси” ДУК
кабелига 105.045.354 сўм, “Республика махсус алоқа боғланмаси” ДУК
кабелига 418.011.000 сўм, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ
кабелига 29.922.933,60 сўм жами 2.306.246.293,21 сўм моддий зарар
етказилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар муаммолари ва
ёнғин хавфсизлиги илмий-тадқиқоднинг институтининг 10.07.2024 йилдаги
38/3-1(54)-сонли ва Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош
марказининг 667-cонли қайта судга оид комплекс ёнғин техникавий
экспертиза хулосасига кўра, ёнғин ўчоғи “Мустақиллик” коллекторининг
Яккасарой тумани, Ш.Рашидов ва Афросиёб кўчалари кесишмасининг чап
қисмида содир бўлганлиги, ёнғин коллектордан ўтган Яккасарой туман
электр таъминотига қарашли 10 кВ.ли “Сапёрный-2” кабелида содир
бўлганлиги, ёнғин содир бўлган жойдаги юқори ва паст кучланишли
кабеллар жойлашувчи, оралиқ масофаси, улардаги муфталар ва уларни
жойлашуви, коллектор шамоллатиш тизими гидроизоляцияси ва
коллектордаги муҳандислик коммуникациялари жойлашуви Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлигидан 12.10.2005 йилда техник ҳужжат
сифатида 20.15-206/22-сони билан рўйхатдан ўтказилган “Электр
ускуналарининг тузилиш қоидалари”нинг 2.1.29, 2.3.84, 2.3.87, 2.3.98,
2.3.108, 2.3.112, 2.3.117, 2.3.127, 2.3.130 ва 2.3.131-бандлари талабларига
амал қилинмаганлиги аниқланган.
Мазкур ёнғиндан сўнг зарар кўрган Яккасарой туман электр корхонасига
тегишли 10 кВ.ли юқори кучланишли “СТП-28-1,2”, “Сапёрный-1,2”
фидерлари 250 метрдан янги кабель линияларига алмаштирилиб, ушбу 4
(тўрт) та фидерларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
09.10.2020 йилдаги 638-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр
қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари”нинг
4-боби, 45-47-бандлари талабларига амал қилмасдан, малакаси аниқ бўлмаган
дастлабки тергов даврида шахсини аниқлашни имкони бўлмаган номаълум
7
шахс(уста)ларни киришига йўл қўйиб, уларнинг ёрдамида 2023 йил 6 декабрь
куни “3 СТП-10” типидаги муфталар “Электр ускуналарининг тузилиш
қоидалари”нинг 2.3.64-банди ҳамда “3 СТП-10” типидаги муфталарни
“Монтаж қоидалари”нинг 5,6-банди талаблари қўпол равишда бузилган
ҳолда ўрнатилган бўлса-да, Яккасарой туман электр таъминоти кабелчиси
Шабудинов Дониёр Ахмедович томонидан аслида ушбу муфталардан
фақатгина 1 тасини монтаж қилиб улаган бўлса-да, туман электр таъминоти
бош муҳандиси в.в.б Парпиев Дилмурод Абдуғани ўғли томонидан туман
электр таъминоти кабель тармоғини рўйхатга олувчи паспортлари, тезкор ва
ОДП (учета работ по нарядам и распоряжениям) журналига барча
муфталарни Яккасарой туман электр таъминоти кабелчиси Шабудинов
Дониёр Ахмедович томонидан ўрнатилганлиги ҳақидаги сохта маълумотлар;
- Миробод туман электр таъминотига тегишли 10 кВ.ли юқори
кучланишли “Сапёрный-1,2” фидерлари 250 метрдан янги кабель
линияларига алмаштирилиб, ушбу 2 (икки) та фидерларга Вазирлар
Маҳкамасининг 09.10.2020 йилдаги 638-сонли Қарори билан тасдиқланган
“Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги
қоидалари”нинг 4-боби, 45-47-бандлари талабларига амал қилмасдан,
Миробод туман электр таъминотининг катта устаси Қоршиев Хамза
Унарович ва малакаси аниқ бўлмаган номаълум шахс(уста)ларни киришига
йўл қўйиб бериб, уларнинг ёрдамида 2023 йил 06 декабрь куни “3 СТП-10”
типидаги муфталарни “туман электр таъминоти уста”нинг лавозим
йўриқномасининг 2.4, 2.6, 3.24-бандлари ва “Электр ускуналарининг
тузилиш қоидалари”нинг 2.3.64-банди ҳамда “3 СТП-10” типидаги
муфталарни “монтаж қоидалари”нинг 5,6-банди талаблари қўпол равишда
бузилган ҳолда ўрнатилган бўлса-да, туман электр таъминоти кабель
тармоғини рўйхатга олувчи паспортлари, тезкор ва ОДП (учета работ по
нарядам и распоряжениям) журналига Юденко Алексей Владимирович
томонидан барча муфталарни Миробод туман электр таъминоти кабелчиси
Бурибаев Асатилла Джурабаевич ва Бўронов Сафаржон Мамасолиевичлар 1
(бир) донадан ўрнатишган бўлса-да, “Сапёрный-1,2” фидерларига барча
муфталарни А.Бурибаев ва С.Бўронов томонидан ўрнатилганлиги ҳақидаги
сохта маълумотлар киритилишига йўл қўйган.
Шунингдек, муфталарни улаш жараёнида амалдаги теxник ҳужжатлари
ва монтаж қоидаларини амал қилинмасдан муфталар гильзаларида қотириш
болтлари охиригача қотирилмаганлиги, намлик тушиб қолишини олдини
олиш мақсадида, чиқиб турган болтлар гильза билан бир бутлигини ташкил
қилиш учун эговланмаганлиги оқибатида, гильзалар изоляциясига намлик
тушиб қолиши натижасида болт гильзадан ёрилиб чиқиб кетишига сабаб
бўлган.
Бунинг натижасида, 2024 йил 10 июнь куни соат 08:10да Яккасарой
тумани Афросиёб кўчасидаги “Тошкент шаҳар ер ости умумий ўтиш
муҳандислик коллекторлари бошқармаси” ДУКга қарашли “Мустақиллик”
коллекторида ёнғин ҳолати юзага келиб, коллектордаги алоқа ва электр
кабелларига шикаст етказилиб, Яккасарой ва Миробод туманларидаги 3.800
нафар истеъмолчиларда электр энергияси, телекоммуникация ва интернет
тармоқларидан узилиш ҳолатлари, шунингдек, давлат ташкилотларини ўзаро
8
боғловчи махсус тармоқларида 4 соатдан ортиқроқ вақт давомида узилишлар
содир этилиши оқибатида фуқаролар ва давлат ташкилотларига жуда кўп
миқдорда моддий зарар етказилишига сабаб бўлган.
Ёнғин натижасида коллектордаги “Wind Rose” МЧЖга тегишли бўлган
“Humo Arena” муз саройи кабелига 163.831.167,10 сўм, 51411-Д Ҳарбий қисм
алоқа кабелига 314.596.262 сўм, Ички ишлар вазирлиги кабелига 47.030.256
сўм, “O‘zbektelekom” АК Тошкент шаҳар телефон тармоқлари алоқа кабелига
756.750.726 сўм, “Coscom” МЧЖ алоқа кабелига 26.419.552,70 сўм, “Unitel”
МЧЖ алоқа кабелига 29.530.165,9 сўм, “Veoliya Energy Tashkent” МЧЖ ХК
сув қувурлари изоляцияга 2.650.566 сўм, “Luseya plyus” МЧЖ кабелига
15.006.000 сўм, “Nano Telecom” МЧЖ кабелига 1.066.956,52 сўм, “Buzton”
МЧЖ ҚК кабелига 1.415.000 сўм, “Республика махсус алоқа боғланмаси”
ДУК кабелига 197.600.000 сўм, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ
кабелига 54.095.953,1 сўм жами 1.609.992.605,32 сўм
моддий зарар
етказилган.
Х.Сулаймонова
номидаги
РСЭМнинг
24.06.2024
йилдаги
29/19(5461)26Z/9671-cонли судга оид комплекс ёнғин, портлаш ва
электротехникавий
экспертиза
хулосасига
кўра,
“Мустақиллик”
коллекторида содир бўлган ёнғин, юқори кучланишли электр кабелларининг
муфта орқали уланган жойларида вужудга келганлиги, коллектордаги 10
кВ.ли кабеллар орасидаги горизонтал масофа, муфта ва энг яқин кабелнинг
орасидаги масофа, коллекторнинг шамоллатиш тизими талабга жавоб
бермаслиги ҳамда кабель таглиги, кабель муфталарида ёнғин ва
портлашларни бартараф этувчи махсус қопламалар йўқлиги, юқори ва паст
кучланишли кабеллар жойлашуви “Электр ускуналарининг тузилиш
қоидалари”нинг 2.3.84, 2.3.87, 2.3.94, 2.3.98, 2.3.108, 2.3.112, 2.3.117, 2.3.127,
2.3.131-бандлари талабларига мувофиқ бажарилмаганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 10.07.2024 йилдаги 736cонли судга оид комплекс трасология ва техник экспертиза хулосасига кўра,
юқори кучланишли кабелларни муфталар монтаж қилиш йўли билан улашда
“Электр ускуналарининг тузилиш қоидалари”нинг 2.3.64-банди талаблари
ҳамда “3 СТП-10” типидаги муфталарни “монтаж қоидалари”нинг 5,6-банди
талаблари қўпол равишда бузилган ҳолда бажарилганлиги, яъни улаш
гильзаларда қотириш болтлари охиригача қотирилмаганлиги, чиқиб турган
болтлар гильза билан бир бутлигини ташкил қилиш учун эговланмаганлиги,
гильзалар изоляция қилинишида намлик тушиб қолиши натижасида болт
гильзадан ёрилиб чиқиб кетганлиги аниқланган.
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг
19.07.2024 йилдаги 29/12(5738)26.Z/11220-11225-сонли судга оид комплекс
қурилиш-техникавий экспертизаси хулосасига кўра “Мустақиллик”
коллекторидан ўтказилган коммуникация тизимлари (электр ва алоқа
кабеллари, сув қувурлари) “Электр ускуналарининг тузилиш қоидалари”нинг
2.1.29, 2.3.1, 2.3.84, 2.3.87, 2.3.94, 2.3.98, 2.3.108, 2.3.111, 2.3.112, 2.3.117,
2.3.119, 2.3.127, 2.3.131-бандлари, “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг
2004 йил 10 ноябрь кунидаги 383-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Электр
станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари”нинг
743-банди талабларига мувофиқ бажарилмаганлиги, “Мустақиллик”
9
коллекторида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2020
йилдаги 649-сон Қарори билан тасдиқланган “Ёнғин хавфсизлиги қоидалари”
(ЁХҚ)нинг 9-иловаси 10-бандига зид равишда ёнғин ҳақида хабар берувчи
тизим (сигнализация) мавжуд эмаслиги, Давлатлараро ГОСТ 26342-84
стандартининг “Маҳаллий шамоллатиш шахта вентиляторлари. Техник
шартлари” талабларига зид равишда “Мустақиллик” коллекторида ҳавони
алмаштириш тизими (вентиляция) ишчи ҳолатида эмаслиги, шунингдек
“Мустақиллик” коллекторининг арх.№1930. Шифр 41/161-сонли лойиҳа
ҳужжатларининг 3-жилди 2-банди ҳамда “Электр ускуналарининг тузилиш
қоидалари”нинг 2.3.119-банди талабларига зид равишда электр кабелларини
бир биридан ҳимоя вазифасини бажарувчи қалинлиги 10 мм. бўлган
асбоцемент тўсиқ қопламаси мавжуд эмаслиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан
“Тошкент шаҳар Ер ости умумий ўтиш муҳандислик коллекторлари
бошқармаси ДУК”га қарашли коллекторларнинг ёнғинга қарши ҳолати
бўйича олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра тақдим қилинган
07.08.2024 йилдаги 2/4/39-2551-сонли далолатномасида, коллекторларда
Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2020 йилдаги 649-сон қарори билан
тасдиқланган “Ёнғин хавфсизлиги қоидалари” (ЁХҚ)нинг 10, 30, 110, 113,
148, 188, 204, 212-бандлари, 6-илова 4-жадвали, ВМнинг 11.11.2020 йилдаги
712-сон қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчилар электр қурилмаларини
техник эксплуатация қилиш қоидалари”нинг 3-илова 4-банди, 10-иловаси 53банди, “Электр ускуналарини ўрнатиш қоидалари”нинг 2.3.1-жадвали, 2.3.63,
2.3.111, 2.3.112, 2.3.117, 2.3.119, 2.3.120, 6.1.8-бандлари талабларига мувофиқ
бажарилмаган камчиликлар аниқланганлиги кўрсатилган.
Фуқаровий даъвогар “Ўзбектелеком” АК директори кассация
шикоятида, суд томонидан ҳукм чиқарилишида фуқаровий даъвога оид
қисми тўлиқ ўрганилмаганлиги, иш бўйича унинг вакили сифатида
Б.Худайберганов қатнашгани, суд томонидан даъво қопланилганлигига оид
важлар билан келишиб бўлмаслигини билдириб, фуқаровий жавобгар ва
судланувчилардан 1.061.070.246 сўм ундириш сўралган.
Судланувчилар Б.Мухамедов ва А.Мусаходжаевларнинг манфаатида
берилган адвокат М.Эгамбердиевнинг кассация шикоятида, иш ҳолатлари
бўйича судланувчилар томонидан фуқаровий даъвогарларга етказилган зарар
масаласи тергов ва суд вақтида тўлиқ ўрганиб чиқилмаганига кўра, тафтиш
экспертизасини тайинлаш ва зарар суммасига аниқлик киритиш сўралган.
Кассация инстанцияси иш бўйича судья О.Мухаммадиевнинг
маърузасини, прокурор Ш.Шариповнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, кассация
шикоятларни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини,
судланган Д.Парпиев, А.Исмаилов, Х.Қоршиев, А.Юденко ва уларнинг
ҳимоячиси – адвокат А.Кенжаевларнинг фуқаровий даъвогарнинг шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги, судланувчилар Б.Мухамедов,
А.Мусаходжаев ва уларнинг ҳимоячиси – адвокат М.Эгамбердиевнинг
судланувчилар манфаатидаги шикоят важларини қувватлаб, уларни
қаноатлантириш, фуқаровий даъвогарнинг шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдириш ҳақидаги фикрларини, фуқаровий даъвогар “Ўзбектелеком” АК
вакили А.Юсуповнинг манфаатидаги шикоят важларини қувватлаб, уларни
10
қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларни
жиноят иши ҳужжатлари асосида текшириб, иш ҳужжатларини тафтиш
қилиб,
қуйидагиларга
асосан
ҳукмни
ўзгаришсиз,
шикоятни
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Иш бўйича фақат ҳукмнинг фуқаровий даъвога оид қисми бўйича
шикоятлар келтирилганига кўра, ҳукмдаги судланувчиларнинг айблилиги,
ҳаракатлари квалификацияси ва жавобгарликка тортиш масалалари муҳокама
қилинмайди.
Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда
ЖПК 22 ва 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида
баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу
хулосалар суд муҳокамасида ЖПК 95-моддаси тартибида баҳоланган
далиллар билан асослантирилган.
ЖПК 457-моддаси 1-қисми 10-хатбошисида, суд ҳукм чиқариш вақтида
алоҳида хонада (маслаҳатхонада) фуқаровий даъво қаноатлантирилиши
керакми,
бу даъво
кимнинг фойдасига
ва
қанча
миқдорда
қаноатлантирилиши лозим, шунингдек фуқаровий даъво қўзғатилмаган
бўлса, жиноят туфайли келтирилган мулкий зарар ундирилиши керакми,
судланувчилар шериклик ёки ҳиссадорлик тартибида жавобгарликка
тортилишлари лозимми деган масалаларни масалаларни ҳал қилиши
белгиланган.
Мазкур қонунчилик тталабидан келиб чиқиб, иш бўйича судланганлар
томонидан етказилган зарарнинг қопланиши масаласи биринчи инстанция
суди томонидан ҳукмнинг асослантириш ва қарор қисмида муҳокама
қилинган ва суднинг ушбу хулосаси билан кассация инстанцияси келишди.
Жумладан, биринчи инстанция суди ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг, депозит ҳисоб рақамига топширилган жами 3.916.238.898,53 сўмдан
“Coscom” (Ucell) МЧЖ фойдасига 49.435.053,32 сўм; “Veolia Energy
Tashkent” МЧЖнинг фойдасига 39.981.070 сўм; “Beeline” компанияси
фойдасига 41.773.044,67 сўм ундирилсин ва қолган 3.785.049.730,54 сўмни
тегишли тартибда депозит қўювчи “Toshkent shahar elektr tarmoqlari
korxonasi” АЖ “Toshkent shahar hududiy filiali” фойдасига қайтариб беришни
лозим топган.
Шунингдек, бошқа фуқаровий даъвогарларнинг судланувчиларга
нисбатан даъвоси йўқлиги ва енгиллик бериш ҳақидаги илтимосларини
инобатга олишни лозим топган.
Бундан ташқари, иш бўйича моддий зарар қопланганлигини инобатга
олишни лозим топган.
Кассация инстанцияси фуқаровий даъвогар “O‘zbektelekom” АЖ
фойдасига зарар ундириш масаласи ўрганилганда, суднинг юқоридаги
хулосаси қуйидагиларга асосан ўз тасдиғини топди.
Биринчи инстанция суд мажлисида фуқаровий даъвогар тариқасида
сўроқ қилинган Худайбергенов Бахадыр Ташпулатович дастлабки тергов
даврида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни 1999 йилдан
буён “O‘zbektelekom” АЖ Тошкент шаҳар телефон тармоғи филиалида
хизмат қилиб келишини, 2018 йилдан “O‘zbektelekom” АЖ Тошкент шаҳар
телефон тармоғи филиали юридик бўлим бошлиғи лавозимида хизмат қилиб
11
келишини, хизмат вазифаларига буйруқ, фармойиш, шартномаларни
қонунларга мувофиқлигини текшириш, дебитор қарздорлик ҳамда
келтирилган зарарларни ундириш, терговга қадар текширув, дастлабки
тергов ва суд жараёнларида корхона ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бошқа шу
кабилар киришини, “Тошкент шаҳар ер ости умумий ўтиш муҳандислик
коллекторлари бошқармаси” ДУКга қарашли “Мустақиллик” коллекторида
28.11.2023 йилда содир бўлган ёнғин оқибатида “O‘zbektelekom” АЖ
Тошкент шаҳар телефон тармоғи филиалига тегишли алоқа кабелларига
304.319.520 сўм зарар етганлигини, коллектор билан улар ўртасида
кабелларни қандай шартларда сақлаш бўйича шартнома тузилганини тўлиқ
айта олмаслигини, симларнинг таннархи метрига ҳисобланишини, ишдан
чиққанигача симлар ишлаб беришини, агар алоқа узилса ишламай қолиши
мумкинлигини, ёнғиндаги зарарни экспертиза қилишмаганини, иккинчи
зарарни ёнғин бўлганидан кейин аниқлашганини, ҳар бир зарар бўйича у
тасдиқловчи ҳужжатлардан келиб чиқиб ёзганини, ҳаммаси баҳоланганини,
биринчи ёнғин бўйича у қатнашмаганини, барча даъволар иккинчи ёнғиндан
кейин келиб чиққанини, тергов органига хат берганини, хатнинг тагида
ҳисоб-китобларни берганини, улар жами 4-5 варақни ташкил қилганини,
Жаббаров исмли шахс директор эканлигини, Юлдашев ушбу ҳужжатни ШНК
бўйича тузганини, кабелларни улар ўзлари улашларини, ПТО бўлими
борлигини, унинг раҳбари Миржамол деган йигит эканлигини, ёнган жой
билан Юлдашев шуғулланганини, кун давомида узлуксиз бригада
ишлаганини, коллекторнинг жавобгарлиги ёзиб чиқилганини, ўша пайтда
хавфсизлик қоидаларига амал қилинганини, шу учун кабель ўтказилганини, 1
йилда 1 марта шартнома тузилишини, ҳолат бўйича иқтисодий судга
мурожаат қилишмаганини, чунки уларга топшириқ бўлмаганини, ходимлар
ўша ерда 1-ёнғинда 16-19 кун ишлаганини, у буларни аниқ ҳисобламаганини,
5722 соат аниқ нечта одам ишлаганини айта олмаслигини, дефект
далолатнома тузилганини, терговчи уларни чақиргани учун шунақа
бўлганини, нима учун иқтисодий судга даъво аризаси киритмаганларига
жавоб бера олмаслигини, биринчи ёнғин бўйича зарар 304.319.520 сўмни
ташкил этишини, иккинчи ёнғин бўйича жами зарар 756.750.726 сўмни
ташкил этишини, жами зарар эса 1.061.070.246 сўмни ташкил этганини,
ҳозирда ушбу зарар юзасидан ҳеч кимга нисбатан даъво-эътирозлари
йўқлигини маълум қилган.
Шунингдек, “O‘zbektelekom” АЖ Тошкент шаҳар телефон тармоғи
филиали 11.03.2025 йилда 66-05-08-203-сонли хат (директор ўринбосари
Б.Носиров) билан мурожаат қилиб, айблов хулосасида кўрсатилган зарар
масаласига тўхталган(23-жилд, и.в.15-16). Жумладан, зарарни ундириш
масаласида Шартнома асосида, ўзаро музокара орқали, иқтисодий суд орқали
ҳал этилишини инобатга олиб, 1.061.070.246 сум зарар бўйича даъво
“Тошкент шаҳар ер ости умумий ўтиш муҳандислик коллекторлари
бошқармаси” ДУК га нисбатан берилишини ва судланувчилар Д.Парпиев,
А.Исмаилов, А.Юденко, Х.Қоршиевларга нисбатан даъво (эътироз)
билдирилмаслигини маълум қилган.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди томонидан депозит
ҳисоб рақамига топширилган жами 3.916.238.898,53 сўмдан зарарни
12
қоплашдан ортган суммаси бўйича, қолган 3.785.049.730,54 сўм пуллар
тегишли тартибда депозит қўювчи “Toshkent shahar elektr tarmoqlari
korxonasi” АЖ “Toshkent shahar hududiy filiali” фойдасига қайтариб бериш
ҳақида асосли хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Фирибгарликка
оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 17-сонли
Қарорининг 30-банди 3-хатбошисида “Судлар шуни эътиборга олишлари
лозимки, жабрланувчи суд мажлисида ўзига етказилган моддий зарарлар
амалда қопланганлигини билдириб, ихтиёрий ёзма ариза тақдим қилганлиги
натижасида моддий зарарлар қопланганлиги эътироф қилинган суднинг
ҳукми (ажрими), кейинчалик жабрланувчининг ушбу зарар қопланмаганлиги
ҳақидаги важи асосида юқори инстанция судлари томонидан суд ҳукми
(ажрими)нинг бекор қилинишига ёки ўзгартирилишига сабаб бўлмайди.” Деб
тушунтириш берилган.
Кассация шикоятида, мазкур хатга фуқаровий даъвогарнинг биринчи
инстанция суди муҳокамасидаги кўрсатувлари ва юқоридаги хат бўйича
эътироз билдирилсада, апелляция инстанцияси даврига келиб, мазкур
важларни асословчи хужжат тақдим қилинмаганига кўра, судлов ҳайъати
шикоят важлари билан келишмади.
Бундай ҳолатда, ҳукмнинг фуқаровий даъвогар “O‘zbektelekom” АЖ
Тошкент шаҳар телефон тармоғи филиали етказилган зарарни қоплаш
қисмига оид қисмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмас.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 5097,9,10-моддаларига амал қилиб,
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 11.03.2025 йилдаги
Мухамедов Батир Каримович ва бошқаларга оид ҳукмининг фуқаровий
даъвогар “O‘zbektelekom” АЖ Тошкент шаҳар телефон тармоғи филиалига
етказилган зарарни қоплаш қисми ўзгаришсиз, кассация шикоятлари
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар тафтиш тартибида туман суди орқали
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериш
ёки протест келтиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи:
(имзо)
З.Камолов
Судлов ҳайъати судьялари:
(имзо)
С.Кучкаров
(имзо)
О.Мухаммадиев
Ажрим нусхаси аслига тўғри:________
13