← Назад
Решение #35205 Уголовные
Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 179 | — | law | |
| исми ва | 243 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 44 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 44 | — | law | |
| Максудходжаевни ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 536 | — | law | |
| асддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ушбу Кодекс | 60 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1111-2401/133-сонли
АЖРИМ
(ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиши тўғрисида)
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди
2025 йил октябрь ойининг 23 куни, “Тўқимачи” МФЙ биносида, очиқ сайёр суд
мажлисида;
Раислик қилувчи судья Б.Э.Каюмов;
судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, томонлардан туман
прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, Тошкент шаҳар Яккасарой
туман ИИО ФМБ Пробация гуруҳининг катта инспектори И.Файзиевнинг
иштирокида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,184-моддаси 3-қисми ва
28,189-моддаси 1-қисми билан судланган
1974 йил 23 август куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати
ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий,
оилали, икки нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз муқаддам:
1) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман
судининг 2019 йил 16 январдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 179-моддаси, 184-моддаис 3-қисми,
189-моддаси 1-қисми ва 243-моддаси билан айбли деб топилиб,
базавий ҳисоблаш миқдорининг 420 баравари яъни,
62.905.500 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган,
жарима тўлиқ ижро қилинган;
2) Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман
судининг 2024 йил 23 июлдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
28,184-моддаси
3-қисми
ва
28,189-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида базавий
ҳисоблаш миқдорининг 277 баравари яъни, 83.100.000 сўм
жарима жазоси тайинланган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 17 апрелдаги
ажримига кўра, жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман
судининг 2024 йил 23 июлдаги ҳукми билан тайинланган
83.100.000 сўм жарима жазоси Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 44-моддасига асосан иш ҳақининг 10 фоиз миқдорини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 1 ой
10 кун аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган,
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, А.Қаххор 6-тор кўчаси,
72-уйда доимий рўйхатда туриб, Тошкент шаҳар, Яккасарой
тумани, Ракатбоши 9-тор кўчаси, 15-уйда яшовчи
Максудходжаев
Нодирхужа
Тулкунходжаевич
(Maksudxodjayev Nodirxuja Tulkunxodjayevich)га нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги Яккасарой
туман ИИО ФМБ бошлиғи томонидан келтирилган тақдимномани кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг
2024 йил 23 июлдаги ҳукмига кўра, Н.Максудходжаев Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 28,184-моддаси 3-қисми ва 28,189-моддаси 1-қисми билан айбли деб
топилиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида базавий
ҳисоблаш миқдорининг 277 баравари яъни, 83.100.000 сўм жарима жазоси
тайинланган.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил
17 апрелдаги ажримига кўра, жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг
2024 йил 23 июлдаги ҳукми билан тайинланган 83.100.000 сўм жарима жазоси
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 44-моддасига асосан иш ҳақининг 10 фоиз
миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 1 ой 10 кун
аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган
Махкум 2025 йил 24 апрель куни Н.Максудходжаев Тошкент шаҳар
Яккасарой тумани ИИО Пробация бўлимида ҳисобга қўйилиб шу кундан бошлаб
жазони ўтаб бошлаб, унга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасида жазо турини ўташ
тартиб-қоидалари тушунтирилган ва уларга риоя қилиш тўғрисида тилхат
олиниб, 2025 йил 24 апрелдан “E CASHBOX” МЧЖда хозирги кунга қадар
фаолият кўрсатиб келмоқда. Жазони ўташ даврида жиноий қилмишларини тўлиқ
англаб етиб, тузалиш йўлига ўтганлиги боис, маҳкум Н.Максудходжаевни
ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўталмай қолган 8 ой 10 кун
ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли озод этиш
сўралган.
Суд мажлисида маҳкум Н.Максудходжаев тайинланган ахлоқ тузатиш
ишлари жазосини учдан бир қисмидан кўпроғини ўтаганлигини, жазодан
тегишли хулоса чиқарганлигини, шу сабабли ўталмай қолган жазодан
муддатидан илгари шартли озод этишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига кўра,
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш маҳкум ижтимоий
хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо
муддатининг камида учдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлгандан кейин
қўлланилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Суд, иш ҳужжатларини ва тақдимномани атрофлича ўрганиб чиқиб,
тарафларнинг фикрларини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
73-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган муддат, яъни жазо муддатининг
учдан бир қисмидан кўпроғини ўтаб бўлинганлигини эътиборга олган ҳолда,
маҳкум Н.Максудходжаевни тақдимнома кўриб чиқиллаётган кун ҳолатига
ўталмай қолган 8 ой 10 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари
шартли озод қилишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2016 йил 27 декабрдаги “Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва
жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
Қарорининг 19-банди тушунтиришларига риоя қилган ҳолда маҳкумга
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 5-қисми талабларини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 536-моддасини қўллаб,
Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБнинг бошлиғини тақдимномаси
қаноатлантирилсин.
Максудходжаев Нодирхужа Тулкунходжаевич ахлоқ тузатиш ишлари
жазосининг қолган 8 ой 10 кундан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан муддатидан илгари шартли озод
қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 5-қисмига кўра,
Н.Максудходжаевга жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод
қилиниб, жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир
этган шахсга нисбатан суд ушбу Кодекснинг 60-моддасида назарда тутилган
қоидаларга мувофиқ жазо тайинлаш белгиланганлиги тушунтирилсин.
Ажрим ижро учун Яккасарой туман ИИО ФМБ Пробация гуруҳига ва
Ўзбекистон Республикаси ИИВ оператив-маълумот бошқармасига ҳамда
Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судига маълумот
учун юборилсин.
Ажримдан норози томон шу туман суди орқали Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида хусусий шикоят ёки
хусусий протест келтиришга ҳақли.
Туман суди судьяси
/имзо/
Нусхаси аслига тўғри.______________
Б.Э.Каюмов