← Назад
Решение #35220 Уголовные
Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| банди ва | 275 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 74 | — | law | |
| асддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ушбу Кодекс | 60 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 499 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1005-2101/29-сонли
АЖРИМ
(ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатдан илгари шартли озод қилиш тўғрисида)
2025 йил октябрь ойининг 23 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди, “Тўқимачи” МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида;
Раислик қилувчи судья Б.Э.Каюмов;
судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, томонлардан туман
прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, Тошкент шаҳар Яккасарой
туман ИИО ФМБ Пробация гуруҳининг инспектори И.Файзиевнинг иштирокида
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “а” банди билан
судланган,
1990 йил 23 апрель куни Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати рус, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз,
бўйдоқ, муқаддам судланган:
1.) Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича
Пискент туман судининг 2015 йил 29 сентябрдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
273-моддаси 5-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисми
билан
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
59-моддаси тартибида бир 12 йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича
апелляция инстанциясининг 2015 йил 19 ноябрдаги
ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
273-моддаси 3-қисми “б” банди ва 275-моддаси
5-қисми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
59-моддаси тартибида 10 йил 6 ой озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят
ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2019 йил
21
майдаги
ажримига
кўра
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан
ўталмай қолган 4 йил 1 ой 3 кун озодликдан
маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазосига алмаштирилган;
2.) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман судининг 2021 йил 19 январдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
273-моддаси 3-қисми “а” банди билан Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
57, 60, 61-моддалари
тартибида 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Бўка
туман судининг 2023 йил 23 августдаги ажримига
кўра
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
74-моддасига кўра ўталмай қолган 2 йил 8 ой
12 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу
тумани, Бобур кўчаси, 81/5-уй, 22-хонадонда
истиқомат қилувчи Бессмертный Константин
Васильевич (Bessmertniy Konstantin Vasilevich)га
нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “в” бандига асосан
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги Яккасарой
туман ИИО ФМБ бошлиғи томонидан келтирилган тақдимномани кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2021 йил
19 январдаги ҳукмига кўра К.Бессмертный Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
273-моддаси 3-қисми “а” банди билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
57, 60, 61-моддалари тартибида 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган.
Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг 2023 йил
23 августдаги ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига
кўра ўталмай қолган 2 йил 8 ой 12 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган,
Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасида
маҳкум К.Бессмертный Яккасарой туман ИИО Пробация гуруҳига ҳисобга
олиниб жазони 2023 йил 30 августдан ўташни бошлади, жазони ўташ даврида
жиноий қилмишларини тўлиқ англаб етиб, тузалиш йўлига ўтганлиги боис,
маҳкум К.Бессмертныйни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси
3-қисми “в” бандига (эски таҳрирда) асосан ўталмай қолган 7 ой 22 кун ахлоқ
тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли озод этиш сўралган.
Суд мажлисида маҳкум К.Бессмертный тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари
жазосини учдан икки қисмидан кўпроғини ўтаганлигини, жазодан тегишли
хулоса чиқарганлигини, шу сабабли ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари
шартли озод этишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “в” бандига (эски
таҳрирда) кўра, ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари
шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган шахс
жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этганлиги
учун ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки
қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкинлиги
кўрсатилган.
Суд, иш ҳужжатларини ва тақдимномани атрофлича ўрганиб чиқиб,
тарафларнинг фикрларини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
73-моддаси 3-қисми “в” бандида (эски таҳрирда) кўрсатилган муддат яъни жазо
муддатининг учдан икки қисмидан кўпроғини ўтаб бўлинганлигини эътиборга
олган ҳолда, маҳкум К.Бессмертный ни тақдимнома кўриб чиқиллаётган кун
ҳолатига ўталмай қолган 7 ой 22 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан
муддатидан илгари шартли озод қилишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жазони ўташдан муддатидан илгари
озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг 19-банди тушунтиришларига риоя қилган ҳолда
маҳкумга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 5-қисми талабларини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 536-моддаларини қўллаб,
Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномаси
қаноатлантирилсин.
Бессмертный Константин Васильевич (Bessmertniy Konstantin Vasilevich)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “в” бандига (эски
таҳрирда) асосан ўталмаган 7 ой 22 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан
муддатидан илгари шартли озод қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 5-қисмига кўра,
К.Бессмертныйга жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод
қилиниб, жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир
этган шахсга нисбатан суд ушбу Кодекснинг 60-моддасида назарда тутилган
қоидаларга мувофиқ жазо тайинлаш белгиланганлиги тушунтирилсин.
Ажрим ижро учун Яккасарой туман ИИО ФМБ Пробация гуруҳига,
Ўзбекистон Республикаси ИИВ оператив-маълумот бошқармасига маълумот
юборилсин.
Ажрим ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.
Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 499-моддасида
кўрсатилган шахслар томонидан кассация тартибида хусусий шикоят (хусусий
протест) берилиши мумкин.
Туман суди судьяси
/имзо/
Нусхаси аслига тўғри: ______________
Б.Э.Каюмов