Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2505/392 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Хакимов Азимжон Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 419072 Claim ID 2924281 PDF Hash da5a3ef4bf672dce... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 189 1 law
онунининг 19-моддаси онуни 19 law
збекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 189 1 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 23 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья А.Хакимов, судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси Э.Эминов, судланувчи 111111, унинг ҳимоячиси – адвокат Ж.Азимжонов, фуқаровий даъвогар С.Турдиматовларнинг иштирокида, Абдурахимов Ахадхон Акрам ўғли (Abduraximov Axadxon Akram o‘g‘li)га нисбатан 1-1005-2505/392-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Абдурахимов Ахадхон Акрам ўғли (Abduraximov Axadxon Akram o‘g‘li) – 26.10.1994 йилда Наманган вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, 2 нафар фарзанди бор, “Nam Medco Health Care” МЧЖ раҳбари, муқаддам судланмаган, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, “Учкун” МФЙ, Уйчи 7-муюлиш, 5-тор кўчаси, 37-уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1-қисми билан айбланган. Суд, тарафларнинг фикрини эшитиб, жиноят иш ҳужжатларини атрофлича текшириб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Абдурахимов Ахадхон Акрам ўғли Наманган шаҳри, “Марғилон” МФЙ, 6-уй манзилида рўйхатдан ўтган "Nam Medco Health Care" МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келиб, Солиқ қўмитасининг 01.02.2023 йилдаги 314010209772-сонли гувоҳномаси асосида қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда Хитой Халқ Республикасининг “Changzhou Chunguang Medical Equipment Co.Ltd” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган, 28.06.2021 йилдаги “DD 147169 0001”-сонли Европа мувофиқлиги (SЕ) сертификати ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 10.04.2025 йилдаги UZ.SMT-01-0060-13821 сонли ҳамда 21.04.2025 йилда UZ.SMT-01-0060-18553 сонли мувофиқлик сертификати бўлган, Фармацевка тармоғини ривожлантириш агентилигининг 14.10.2022 йилдаги ТВ/Х/ТО05678/10/22-сонли рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси асосида давлат рўйхатидан ўтган “Система инфузион” тиббий буюмларини импорт қилиш ва улгуржи сотиш фаолияти билан шуғулланиб келиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2017 йилдаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисида” Низом талабларини, Ўзбекистон Республикасининг 04.01.2016 йилдаги “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддаси 3-қисмида белгиланган “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситаларини ва тиббий буюмларни фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ташкилотларга ёки фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширувчи ташкилотларга, тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчиларга ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотларга, тиббиёт ташкилотларига, шунингдек дори воситаларидан ва тиббий буюмлардан тиббиётда қўллаш мақсадида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи ташкилотларга реализация қилиниши” ҳақидаги қонун талабларини қўпол равишда бузиб, тиббий буюмларни қайд этилган ташкилотларга улгуржи реализация қилиш нақд бўлмаган ҳисобкитоб бўйича амалга оширилиши лозим бўлса-да, 2025 йил куни 25 апрель куни жамиятнинг 574.560 дона “Система Инфузион” тиббий буюмларини махсус харидор “Б.Г.Ҳ”га 55.700 АҚШ долларига сотишга келишиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 25.04.2024 йил ҳолатига АҚШ долларининг сўмга нисбатан 12.927,17 сўм қиймати бўйича 720.043.369 сўм эквивалентидаги 55.700 АҚШ доллари миқдорида нақд пулларни махсус харидор “Б.Г.Ҳ”дан таниши Равшанов Исмоилжон Ҳасан ўғли орқали Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чорбоғ кўчасида нақд кўринишида олиб, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузган вақтда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушланган. Дастлабки тергов органи томонидан 111111 Ўзбекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1-қисми билан айбланувчи тариқасида жалб этилган. Айбланувчи 111111 суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига ўз ихтиёри билан тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймон эканлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, иш бўйича етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда фуқаровий даъвогар билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Фуқаровий даъвогар С.Турдиматов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, 111111га нисбатан қўлланган жарима тўланганлиги ва Наманган вилоят солиқ бошқармасининг ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзганлиги, унга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув суд тарафидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўраган, шу билан бирга унга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддасининг 5қисми талаблари тушунтирилганлигини маълум қилди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖК 189-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд томонларни фикрини тинглаб, 111111нинг айбига тўлиқ иқрорлигини, фуқаровий даъвогар С.Турдиматов билан судда ўзаро ярашув ҳақида ўз ихтиёри билан ариза ёзиб берганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги “Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 27-сонли қарори талабларига риоя қилган ҳолда, мазкур жиноят ишини тарафлар ярашувини тасдиқлаб тугатишни, 111111ни жиноий жавобгарликдан озод қилишни лозим топади. Шу билан бирга, фуқаровий даъвогар С.Турдиматовга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддасига мувофиқ, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиради. Бундан ташқари, ашёвий далил тариқасида олинган Чилонзор тиббиёт бирлашмасига сақлаш учун тоаширилган 23 дона “Система Инфузион” тиббий буюмларини тегишли тартибда йўқ қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 585-586-моддаларига асосан, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1-қисми билан айбланган Абдурахимов Ахадхон Акрам ўғли (Abduraximov Axadxon Akram o‘g‘li)га нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми тартибида тугатилсин. 111111га нисбатан қўлланган “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин ва гаров тариқасида топширилган 30.000.000 сўм пулларни гаровга қўювчи “Nam Medco Health Care” МЧЖга тегишли тартибда қайтарилсин. Фуқаровий даъвогар С.Турдиматовга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми талаблари тушунтирилсин. Ашёвий далил тариқасида олиниб Чилонзор тиббийёт бирлашмасига сақлаш учун тоаширилган 23 дона “Система Инфузион” тиббий буюмлари тегишли тартибда йўқ қилинсин. Суднинг ажримига у чиқарилган кундан эътиборан 10 кунлик муддат ичида гумон қилинувчи, фуқаровий даъвогар томонидан хусусий шикоят берилиши ҳамда прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкин. Раислик қилувчи судья: Нусхаси аслига тўғри: имзо А.Хакимов