← Назад
Решение #35337 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
16
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 182 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 246 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 2511 | 5 | law | |
| дорда содир этилишида ва ЖК | 246 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| асддан янги жиноят содир этганлигини ЖК | 56 | — | law | |
| жиноятни очишда фаол ёрдам берганлигини ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 2511 | 5 | law | |
| санкциясида назарда тутилмаган озодликни чеклаш жазосини ва | 246 | 1 | law | |
| ли билан ЖК | 59 | — | law | |
| билан ЖК | 57 | — | law | |
| билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 23 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Яккасарой туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчини судья: А.Хакимов, судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг катта
ёрдамчиси Э.Эминов, судланувчи 1111111111, унинг ҳимоячиси – адвокат
Ғ.Худайбергеновнинг иштирокида, Зарипова Хуршида Тахировна (Zaripova
Xurshida Taxirovna)га оид 1-1005-2505/393-сонли жиноят ишини кўриб
чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Зарипова Хуршида Тахировна (Zaripova Xurshida
Taxirovna), 20.06.1965 йилда Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
фуқароси,
маълумоти
тугалланмаган олий, оилали, 3 нафар фарзанди бор, вақтинча
ишсиз, муқаддам Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Сергели туман судининг 07.12.2004 йилдаги ажримига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 182-моддаси 2-қисмининг
“а” банди билан юритилган жиноят иши Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 01.12.2004 йилдаги “Амнистия
тўғрисида”ги Фармони 1-бандининг “а” кичик бандига асосан
тугатилган, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Чақар”
МФЙ, Бирлик кўчаси, 50-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб
хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
246-моддасининг
1-қисми
1
ва 251 -моддасининг 5-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Зарипова Хуршида Тахировна 2025 йил 29 июнь куни
тижорат мақсадида Ҳиндистон давлатининг Деҳли шаҳрига бориб, у ерда
2025 йил 2 июль кунига қадар бўлиб, ушбу давр мобайнида у ердаги
дорихоналарнинг биридан таркибида кучли таъсир қилувчи “тестостерон”
моддаси мавжуд бўлган 63 дона “Testenate Depot-250” номли дори
воситаларини сотиб олиб, уларни келгусида божхона ходимлари томонидан
божхона кўригида аниқланиб қолмаслиги учун юклари орасига яширган
ҳолда жойлаб, мазкур дори воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига
олиб кириш мақсадида 2025 йил 2 июль куни соат 17:30ларда “ДеҳлиТошкент” йўналишидаги 424-сонли рейс билан И.Каримов номидаги
“Тошкент” халқаро аэропортига учиб келиб, умумий учиб келиш залида
йўловчилар учун Ўзбекистон Республикасига жисмоний шахслар томонидан
дори воситаларини олиб кириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома мавжуд
1
бўлса-да, ушбу йўриқномага амал қилмасдан, аксинча багажлари орасига
яширинча жойлаштирилган 63 дона “Testenate Depot-250” номли дори
воситаларини белгиланган тартибда божхона назоратига тақдим этмасдан,
божхона назоратидан яшириб, декларацияда кўрсатмасдан, божхона
чегарасидан ўтказиш учун “қизил йўлак” орқали ҳаракатланган.
2025 йил 3 июль куни соат 01:40ларда И.Каримов номидаги “Тошкент”
халқаро аэропортининг умумий учиб келиш залида божхона ходимлари
томонидан юқоридаги авиарейс билан учиб келган йўловчиларни божхона
назоратидан ўтказиш вақтида, “қизил йўлак” орқали ҳаракатланган йўловчи
1111111111га тегишли багажлари назорат тартибида кўздан кечирилганида,
унда божхона назоратига тақдим этилмаган, багажларидаги юклари орасига
жойлаштирилган, Божхона қўмитаси МБЛнинг 07.07.2025 йилдаги
385(25)-сонли экспертиза хулосасига кўра, тақдим қилинган, 53 дона
конвалютада 53 дона ампула “Testesteron Enanthate Injection USP Testesteron
Enanthate Injection USP 250 mg B.No AH25094 MFG.04-2025 EXP. 03-2028”,
8 дона конвалютада 8 дона ампула “Testesteron Enanthate Injection USP
Testesteron Enanthate Injection USP 250 mg B.No AH25091 MFG.03-2025 EXP.
02-2028”, 2 дона конвалютада 2 дона ампула “Testesteron Enanthate Injection
USP Testesteron Enanthate Injection USP 250 mg B.No AH24083 MFG.03-2025
EXP. 02-2028”, жами 63 дона ампулалар таркибида тестостерон эфир
моддаси, завод қадоғига кўра, 15,75 граммни ташкил этган 63 дона
ампулалардаги тестостерон эфир моддасини контрабанда йўли билан ташиб
келганлиги аниқланган.
“Фармацевтика
маҳсулотлари
хавфсизлиги
маркази”
давлат
муассасасининг 05.08.2024 йилдаги 944, 945 ва 946-сонли экспертиза
хулосаларига кўра, 63 дона ампулада “Testenate Depot-250” номли дори
воситаларининг таркибида “тестостерон” кучли таъсир қилувчи моддасининг
соф вазни 15,97455 грамм эканлиги қайд этилган.
Судланувчи Зарипова Хуршида Тахировна суд мажлисида, айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб, қуйидагиларни, яъни, тахминан 32 йилдан буён Туркия
ва Ҳиндистон давлатларига тижорат мақсадида сафар қилиб, у ердан турли
хил товарлар олиб келиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларни сотиш
билан шуғулланиб келганлигини, сўнгги вақтларда у Ҳиндистон
Республикасининг Деҳли шаҳрига бориб, турли хил товарларни сотиб олиб,
уларни Ўзбекистонга олиб келиб сотиш фаолияти билан шуғулланганлигини,
юкларини кўтариш ва ташиш ишларида ёрдам бериш учун ўғли – Ф.Зарипов
билан бирга Ҳиндистонга сафар қилганлигини, Ф.Зарипов фақат юкларни
кўтаришда
ёрдам
берганлигини,
бошқа
тижорат
ишларига
аралашмаганлигини, асосан Ҳиндистондан кийим-кечак маҳсулотларини
олиб келиб, уларни Тошкент шаҳридаги турли дўконлар орқали сотиш билан
шуғулланганлигини, ҳар доимгидек, 2025 йил 29 июнь куни ўғли Ф.Зарипов
билан бирга тижорат мақсадида Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрига
борганлигини, кийим-кечак маҳсулотларини сотиб олиб, уларни сумкаларга
жойлаштирганлигини, шунингдек, шампунь, крем ва шунга ўхшаш косметик
воситаларни ҳам харид қилганлигини, сафар даврида оёқлари оғригани
сабабли Деҳли шаҳридаги дорихоналардан бирига кириб, оғриқни
2
қолдирувчи дори воситаси сўраганлигини, дорихона ходимлари унга
“Testenate Depot-250” номли дори воситасини тавсия этиб, ушбу дори 3 ой
давомида қабул қилинса, оғриқлари йўқолиши мумкинлигини айтганлигини,
ушбу дори воситасидан 3 ойлик миқдорда – 63 дона ампула кўринишидаги
дори воситаларини тахминан 2.000 рупий (28 АҚШ доллари)га сотиб
олганлигини ва уларни ўз юклари ичига жойлаштирганлигини, ушбу дори
воситасини қабул қилиш бўйича шифокор тавсияномаси (рецепт) мавжуд
бўлмаганлигини, Ўзбекистондаги қариндошининг илтимоси билан бошқа
дори воситаларини ҳам дорихонадан сотиб олганлигини ва уларни ҳам
юклари ичига жойлаштирганлигини, ушбу дори воситаларини сотиб олиш
жараёнида ўғли Ф.Зарипов меҳмонхонада бўлганлигини ва сумкаларни
жойлаштириш билан шуғулланганлигини, барча дориларни у шахсан ўзи
сотиб олганлигини ва уларни юклари ичига ўзи жойлаштирганлигини,
2025 йил 2 июль куни соат 13:50да ўғли билан бирга Деҳли аэропортидан
Ўзбекистонга учганлигини, 2025 йил 3 июль куни соат тахминан 17:00ларда
Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига HY424-сонли
“Деҳли–Тошкент” йўналиши бўйича учиб келганлигини, паспорт
назоратидан ўтгач, ўз багажларини олганлигини ва йўловчи божхона
декларациясини тўлдирганлигини, шахсий маълумотларини, Ҳиндистондан
келганлигини, сафар мақсадини ва товарлар бўлимида қуйидагиларни
кўрсатганлиги, яъни 25 дона сари матоси, 20 дона сари шифон, 60 дона
аёллар кўйлаги, 40 дона аёллар оёқ кийими, 60 дона аёллар ёзги тапочкаси,
40 дона аёллар хб кўйлаги, 12 дона Albumin, 100 дона Cordimazon 5mg,
10 дона оқартирувчи крем, 4 дона шампунь, 10 дона collagen, 5 дона Rexona,
2 дона СНOY (200 грамм), 30 дона ES+Radioz, 2 дона Remexsvmt, 50 дона
шарф,
ушбу
маълумотларнинг
тўғрилигини
у
имзоси
билан
тасдиқлаганлигини, бироқ у декларацияга “Testenate Depot-250” номли
63 дона дори воситасини ёзиб киритишни унутиб қолганини
билдирганлигини, 3 июль куни соат 01:40ларда у “қизил” йўлак орқали
божхона назорати зонасига ўтганлигини ва ҳужжатларини божхона ходимига
тақдим этганлигини, божхона ходими декларация бўйича оғзаки савол-жавоб
ўтказганлигини ва кўрик ўтказиш мақсадида уни кўрик стойкасига таклиф
қилганлигини, кўрик натижасида унга тегишли бўлган қора рангли йўл
сумкасидан оғзаки сўровда айтилмаган ва декларацияда ёзиб кўрсатилмаган,
сифати кафолатланмаган, шифокор тавсияномаси мавжуд бўлмаган жами
63 дона “Testenate Depot-250 with Disposable Syringe” номли дори воситалари
аниқланганлигини, икки нафар аёл холислар иштирокида аёл божхона
ходимлари томонидан шахсий кўрик ўтказилганлигини, натижада унинг
ёнидан божхона назоратидан яширилган буюмлар аниқланмаганлигини,
божхона ходимлари томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 63 дона
“Testenate Depot-250 with Disposable Syringe” дори воситалари ашёвий далил
сифатида
алоҳида
пакетга
жойланиб,
муҳрланганлигини
ва имзоланганлигини, ушбу дори воситалари таркибида кучли таъсир
қилувчи моддалар мавжудлигидан у бехабар бўлганлигини, бундай моддалар
борлигини билганида, уларни Ўзбекистонга олиб келмаган бўлишини,
божхона назоратидаги “яшил” ва “қизил” йўлаклар бўйича ҳаракатланиш
3
тартибини билганлигини, аммо дори воситаларини Ўзбекистон Республикаси
ҳудудига олиб кириш меъёрлари ва тартиблари ҳақида хабардор
бўлмаганлигини, сафар давомида чарчаганлиги сабабли декларацияни
тўлдиришда дори воситаларини ёзиб кўрсатишни унутиб қўйганлигини,
ушбу воситаларни шахсий даволаниши учун олганлигини, уларни бирон
кимга сотиш ёки бериш мақсади бўлмаганлигини, ҳозирда қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлигини, бу каби ҳолат бошқа такрорланмаслигини
билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар берди.
Судланувчи 1111111111 унга нисбатан эълон қилинган айбловга тўлиқ
иқрорлик билдирган бўлса-да, уни мазкур жиноятни содир этганликдаги айби
қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Гувоҳ Абдухалилова Муқаддас Амитовна суд мажлисида, дастлабки
тергов даврида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни
2025 йил 3 июль куни Туркия Республикасидан учиб келиб, божхона
назоратидан ўтиш учун Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро
аэропортининг умумий учиб келиш залида кутиб турганлигини, соат
01:50ларда HY424-сонли “Деҳли–Тошкент” йўналишидаги рейс билан учиб
келган йўловчиларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш
вақтида божхона ходими уни ва яна бир холисни кўрик вақтида холис
сифатида иштирок этишларини сўраганида, рози бўлганлигини, ходимлар
уларрга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришганлигини, сўнгра
кейинчалик маълум бўлган 1111111111нинг юклари божхона кўригидан
ўтказилаётган пайтда, унинг 1 дона қора рангли йўл сумкаси ичида
белгиланган тартибда божхона назоратига тақдим этилмаган, сифати
кафолатланмаган ва шифокор тавсияномасисиз жами 63 дона “Testenate
Depot-250 with Disposable Syringe” номли дори воситалари борлиги
аниқланганлигини, 1111111111 аёл божхона ходими томонидан шахсий
кўрикдан ўтказилганлигини, кўрик жараёнида унинг ёнидан тақиқланган
буюм ва нарсалар аниқланмаганлигини, мазкур ҳолат бўйича 1111111111га
нисбатан “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида” баённома ва зарур
ҳужжатлар расмийлаштирилганлигини, божхона ходимлари томонидан
1111111111га нисбатан ҳеч қандай ноқонуний хатти-ҳаракат ёки қўпол
муомала қилинмаганлигини, божхона ходимлари томонидан фуқаро
1111111111нинг шахсий буюмлари, шахсий фойдаланиш учун олиб кириш
меъёридаги дори воситалари, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган
товар ва моддий буюмлари ҳамда совға-саломлари гувоҳ ва яна бир холис
иштирокида тўлиқ қайтариб берилганлигини, 1111111111 божхона
назоратига белгиланган тартибда тақдим этмаган жами 63 дона “Testenate
Depot-250 with Disposable Syringe” номли дори воситалари уларни
иштирокида алоҳида пакетга солиниб, муҳрланганлигини ва тегишли
тартибда имзоланганлигини билдириб кўрсатувлар берди.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчининг, гувоҳнинг ҳамда
судга
келмаган
гувоҳлар
С.Усманов,
Д.Исматов,
Г.Каримова,
А.Болтаеваларнинг дастлабки тергов давридаги ўқиб эшиттирилган
кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари
4
талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда
тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси
талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона
текшириб чиқиб, судланувчи 1111111111нинг айби билдиргилар (и.в. 4-6, 8),
кўздан кечириш ва олиб қўйиш ҳақида баённома ва илова қилинган фото
суратлар (и.в. 14-16), тушунтириш хатлари (и.в. 17-20, 29-30, 31-32), судга
оид кимёвий экспертиза хулосаси (и.в. 37-39), олиб қўйиш баённомаси
(и.в. 81-82), дискни кўздан кечириш баённомаси (и.в. 101-113, 171-172),
“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг
05.08.2024 йилдаги 944, 945 ва 946-сонли экспертиза хулосалари
(и.в. 166-169) ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ
исботини топади деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи 1111111111нинг жиноий ҳаракатларини юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2021 йил 27 ноябрдаги “Кучли таъсир қилувчини ёки заҳарли
моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ
жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 33-сонли Қароридаги
амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, судланувчи 1111111111нинг
жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг
5-қисми, яъни гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп
моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни
ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ташиш кўп
миқдорда содир этилишида ва ЖК 246-моддасининг 1-қисми, яъни
контрабанда, яъни божхона назоратидан яшириб, декларациясиз, кучли
таъсир қилувчи воситаларни Ўзбекистон Республикасининг божхона
чегарасидан ўтказишда ифодаланган жиноят белгилари билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
28-моддаси
1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби
қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан
исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш
учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо
тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини
ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган
зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олишлари
кераклиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори
жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик,
одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал
қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
5
шахсига,
шунингдек,
жазони
енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида
тушунтиришлар берилган.
Шунингдек, судланувчи 1111111111га жазо турини танлашда
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб
ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар
томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли
қарори талабларидан келиб чиқиб, жиноятни ғараз ва паст мақсадларда ҳамда
илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахс бўла туриб, қасддан янги
жиноят содир этганлигини ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони
оғирлаштирувчи ҳолат сифатида, шунингдек, унинг айбига тўлиқ
иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини,
3 нафар фарзандлари борлигини, пенсия ёшида эканлигини, аёллигини,
жиноятни очишда фаол ёрдам берганлигини ЖКнинг 55-моддасига асосан
жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳолаб, 1111111111га нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, айбдор деб
топиладиган
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
2511-моддасининг
5-қисми санкциясида назарда тутилмаган озодликни чеклаш жазосини
ва 246-моддасининг 1-қисми санкциясида назарда тутилмаган озодликни
чеклаш жазосини тайинлаб, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли
билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида жиноятлар мажмуи тариқасида қисман
қўшиб, узил-кесил озодликни чеклаш жазоси тайинлашни лозим топади.
Шунингдек, суд иш бўйича рақамли далил сифатида олинган кузатув
камераларидан ёзиб олинган видеоёзувлар туширилган “DVD” дискни ва
ёзма далил сифатида олинган йўловчи божхона декларациясини жиноят иши
ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни, ашёвий далил тариқасида олинган
соф вазни 15,97455 граммни ташкил қилган 63 (15 донаси экспертиза
тадқиқотларида сарфланган) дона ампулада “Testenate Depot-250” номли
дори воситаларининг таркибида “тестостерон” кучли таъсир қилувчи
моддаларни тегишли тартибда йўқ қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468,
471-473 моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л А Д И:
Зарипова Хуршида Тахировна (Zaripova Xurshida Taxirovna)
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
246-моддасининг
1-қисми
1
ва 251 -моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир
этганликда айбли деб топилсин.
Зарипова
Хуршида
Тахировнага
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК 246-моддасининг 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 йил
муддатга озодликни чеклаш жазоси;
Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 5-қисми билан
ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
6
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган
жазоларни қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи тариқасида узилкесил ўташи учун 3 (уч) йил 6 (олти) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
1111111111га озодликни чеклаш жазосини ўташ даврида Тошкент
шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Чақар” МФЙ, Бирлик кўчаси, 50-уйни ишлаш
ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уй-жойига
қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда
уй-жойидан чиқиши чеклансин.
1111111111нинг озодликни чеклаш жазосининг муддати пробация
бўлинмасига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш 1111111111нинг яшаш жойидаги
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимига
юклатилсин.
1111111111нинг зиммасига ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг:
-назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш ва иш жойини
ўзгартирмаслик;
-Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
-алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари
ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик;
-жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби
тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин.
1111111111га жазони ўташ даврида, унга белгиланган чекланишларни
бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 6-бандида
кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Иш бўйича рақамли далил сифатида олинган кузатув камераларидан
ёзиб олинган видеоёзувлар туширилган “DVD” диск ва ёзма далил сифатида
олинган йўловчи божхона декларацияси жиноят иши ҳужжатларида сақлаш
учун қолдирилсин;
- ашёвий далил тариқасида олинган соф вазни 15,97455 граммни ташкил
қилган 63 (15 донаси экспертиза тадқиқотларида сарфланган) дона ампулада
“Testenate Depot-250” номли дори воситаларининг таркибида “тестостерон”
кучли таъсир қилувчи моддалари тегишли тартибда йўқ қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан
ўн сутка ичида, маҳкум ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат
ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм
қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест
билдириши мумкин.
Раислик қилувчини судья:
имзо
Нусхаси аслига тўғри:
7
А.Хакимов