Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2501/422 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 414032 Claim ID 2935765 PDF Hash 8121204848ecf38c... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
исми ва 169-моддаси исми ва 169 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
бандлари билан жазо тайинлашда ЖКнинг 33-моддаси бандлари билан жазо тайинлашда ЖК 33 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 56-моддаси ЖКнинг 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
амда ЖКнинг 50-моддаси амда ЖК 50 law
ЖКнинг 169-моддаси ЖКнинг 169 law
бандлари билан ЖКнинг 57-моддаси бандлари билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 21 куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси: А.Жалилов, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи А.Сулайманов ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат М.Одилов, жабрланувчи Б.Абдурахманов ва фуқаровий даъвогар А.Башатовнинг иштирокида, Сулайманов Асадбек Расулжон ўғлига оид №1-1005-2501/422-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Сулайманов Асадбек Расулжон ўғли (SULAYMANOV ASADBEK RASULJON O’G’LI), 2005 йил 13 август куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани, Шарқ Юлдузи ҚФЙ, Баркамол МФЙ, Ўрикзор кўчаси, 16-уйда яшайди, иш бўйича 2025 йил 13 мартдан 2025 йил 14 мартга қадар вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2025 йил 5 августдан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхаси 2025 йил 30 сентябрь куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми ва 169-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан айбланган. Суд, судланувчи, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Сулайманов Асадбек Расулжон ўғли ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2025 йил 27 февраль куни соат 09:30ларда Яккасарой тумани, “Дилбулоқ” МФЙ, Қушбеги кўчаси, 13-уй, 1-хонадонда жойлашган “Бегойим” овқатланиш масканида ошпаз тариқасида ўз иш фаолиятини олиб бориб, мазкур овқатланиш ошхонаси раҳбари фуқаро Абдурахманов Бобир Собиржоновичга тегишли бўлган нархи 16.000.000 сўм бўлган “Iphone-16 ProMax” русумли телефон аппаратини қувватлагичда қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, телефон аппаратини ва 700.000 сўмлик қувватлагични яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яшириниб, телефон аппаратини “Қўйлиқ деҳқон бозори”да фуқаро Башатов Абдулла Илхом ўғлига 530 АҚШ доллари эвазига сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб, Б.Абдурахмановга жами 1 16.700.000 сўм ҳамда А.Башатовга 530 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказган. Бундан ташқари, А.Сулайманов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда такроран талон-торож қилиш мақсадида, 2025 йил 27 февраль куни соат 10:33 ларда фуқаро Б.Абдурахмановга тегишли бўлган “Iphone-16 Pro Max” русумли телефон аппаратини ўғирлаганидан сўнг телефон аппаратини ҳимоя паролини билиб олиб, қонунга хилоф равишда ахборот тизимига кириб, Б.Абдурахмановнинг розилигисиз ахборот тизимига ўз биографик маълумотларини Б.Абдурахмановнинг розилигисиз ҳимоя тизимига киритиб, шу тарзда “Click” иловасига кириб, фуқаро Б.Абдурахмановнинг 5614 68** **** 5314 рақамли банк пластик картаси ҳисобидан икки маротаба 913.000 сўмдан жами 1.826.000 сўм пул маблағини кредитга бўлиб тўлашга харид қилган “Iphone 11” русумли телефон аппаратини ойлик тўлови тариқасида Y.Rakhimjon исмли шахснинг 8600 06** **** 0242 рақамли банк пластик картасига ҳисобига ўтказиб, фуқаро Б.Абдурахмановнинг жами 1.826.000 сўм пул маблағларини яширин равишда ўғирлаган. Судланувчи Сулайманов Асадбек Расулжон ўғли суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, у 2024 йил 26 декабрь куни Яккасарой тумани, “Дилбулоқ” МФЙ, Қушбеги кўчаси, 13-уй, 1-хонадонда жойлашган “Бегойим” овқатланиш масканига oшпаз тариқасида ишга кирганини, шу ерга Абдурахманов Бобир Собиржоновичнинг телeгpам ижтимоий тармоғига юклаган эълони асосида келганини, у билан ишни ҳамда иш ҳақини келишиб олганини, Б.Абдурахманов унга кабоб пиширишини ва тайёр ҳолатдаги перашка маҳсулотларини сотиш билан шуғулланишини ва бунинг эвазига кунига 150.000 сўм иш ҳақи беришини, агарда кунига 150 донадан ортиқ кабоб пишириб, сота олса кунлик иш ҳақини кўтариб беришини айтганини, у ерда 2025 йил 27 февраль кунига қадар ишлаганини, иш фаолиятини якунлашига сабаб Б.Абдурахманов унга иш ҳақини ўз вақтида бермаганлиги, ҳамда бир ҳафта ишлаган 1.050.000 сўм пулларини бермаганини, пули қолмаганлиги учун, Б.Абдурахманов унга иш ҳақини бермагач, уни телефон аппаратини ўғирлаб олиш мақсади пайдо бўлганини, сўнг 2025 йил 27 февраль куни соат тахминан 09:30 да ҳар доимгидек иш фаолиятини олиб бориб, “Бегойим” овқатланиш масканининг ишчилар кириб чиқиши мумкин бўлган Б.Абдурахмановнинг хонаси ҳамиша очиқ турганлиги сабабли у ерга кирганини, сўнг қувватлагичда турган Б.Абдурахмановга тегишли бўлган бир дона “Iphone 16Pro Мax” русумли телефон аппаратини хонада ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ўғирлаб, шимининг олд чап чўнтагига солганини, сўнг дарҳол телефон аппаратини сотиш мақсадида Қўйлиқ бозорига кетганини, бозорга бориб, кейинчалик унга маълум бўлган Башатов Абдулла Илхом ўғлига телефон аппаратини 410 АҚШ доллари ҳисобига 5.540.000 сўмга сотганини, Б.Абдурахмановга тегишли бўлган телефон аппаратини ўғирлаб олганидан сўнг, телефон аппаратига ўрнатилган “Click” иловасини ҳимоя тизимидан ўтишдан аввал, телефон 2 аппаратининг ҳимоя паролини билгани сабабли, унга дастлаб ўзини юз тузилишини биометрик ҳимоя қисмига киритиб, сўнгра “Click” иловасига кирганини, кредитга расмийлаштириб олган “Iphone 11” русумли телефон аппаратини ойлик тўлови тариқасида 913.000 сўмни Б.Абдурахмановнинг банк пластик картаси ҳисобидан “Click” иловасидан фойдаланган ҳолда бир маротаба тўлаганини, аммо юзага келган техник муаммолар сабаб тўлов икки маротаба амалга оширилганини, А.Башатовга телефон ўғирланганини айтмаганини, телефон ўзига тегишли эканини ва пулга муҳтожлиги сабабли сотаётганини айтганини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, ўз ҳаракатларини оқибатини тўлиқ тушуниб етганини, бундан кейин бу каби жиноятларни содир этмаслигини, жабрланувчи Б.Абдурахмановга телефон аппарати қайтариб берилганини, қолган моддий зарарларни ишлаб қоплаб беришини, уни оилавий шароитини инобатга олиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўраб, кўрсатувлар бериб ўтди. Гарчанд, судланувчи А.Сулайманов унга нисбатан эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, кўрсатувлар бериб ўтган бўлса-да, уни мазкур жиноятни содир этганликдаги айби суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг қуйидаги кўрсатувлари билан ўз тасдиғини топади. Жабрланувчи Абдурахманов Бобир Собиржонович суд мажлисида, дастлабки терговдаги кўрсатувларини тасдиқлаб, у 2025 йилнинг тахминан январь ойиида Сулайманов Асадбек Расулжон ўғлини ўзи таъсисчиси бўлган Яккасарой тумани, Қушбеги МФЙ, 13-уй, 1-хонадонда жойлашган ЯТТ “Абдурахмонов” номидаги “Бегойим” миллий таомлар марказига кабоб пиширувчи тариқасида ишга қабул қилганини, сўнг А.Сулайманов ўз иш фаолиятини олиб борганини, кунига 200.000 сўм атрофида қилган савдосидан унга ойлик тўлаб борганини, 2025 йил 27 февраль куни эрталаб соат тахминан 08:00да иш фаолиятини бошлаб, А.Сулаймановнинг олдига бориб, унга “ҳозирда Рўза ойи, ўшанга тушум бўлмаяпти, шу сабабли иш фаолиятимизни вақтинча якунлаб турамиз, бошқа жойда ишлаб тур, қайта ишни бошласак қўнғироқ қиламан” деганида, А.Сулайманов унга “борадиган жойим йўқ, ота-онам йўқ, бир ой шу ерда истиқомат қилиб турай, майда-чуйда ишлар бўлса қилиб тураман” деганини, у унга “майли яшайвер, биргаликда Рўза тутиб юрамиз” деганини, сўнг у ўз ишлари билан шуғулланганини, у эса ўзи хонасига кириб “Iphone 16 Pro Max” русумли телефон аппаратини қувватлагичга қолдириб, онаси билан гаплашиш мақсадида ташқарига чиққанини, бир оз вақт ўтгач соат тахминан 09:30да А.Сулаймановга иш буюриш мақсадида уни қидирганини, уни топа олмагач, унга қўнғироқ қилиш мақсадида ўз хонасига кириб телефон аппаратини қувватлагичдан олмоқчи бўлганида, телефон аппарати ва унинг қувватлагич қурилмаси йўқлигини билганини, сўнг онасининг телефон аппаратидан А.Сулаймановга қўнғироқ қилганида, унинг телефон аппарати ўчирилганини билганини, ўзининг рақамига қайта-қайта қўнғироқ қилганида, уни ҳам телефон аппарати ўчирилганини билганини, сўнг ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиувчи идораларга 3 ариза билан мурожаат қилганини, 2025 йил 16 март куни Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан унга етказилган моддий зарар тариқасидаги нархи 16.000.000 сўм бўлган “Iphone 16 Pro Max” русумли телефон аппаратини соз ва бутун ҳолатда қабул қилиб олганидан сўнг, яшаш манзилига келиб, ичидаги маълумотларни кўздан кечирганида, барча маълумотлар ўчирилганини билганини, телефон аппаратига ўрнатилган “Click” иловасига кириб, уни қайта ўрнатганидан сўнг, унинг 5614 6821 2395 5314 рақамли банк пластик картаси ҳисобидан 2025 йил 27 февраль куни соат 10:32 ва 10:33да унга номаълум бўлган Й.Раҳимжон исмли шахснинг 8600 06** **** 0242 рақамли банк пластик картаси ҳисобига икки маротаба 913.000 сўмдан пул маблағи ечиб олинганини, унга қўшимча жами 1.826.000 сўм миқдорда моддий зарар етказилганини билганини, бу ҳолат юзасидан “Click” иловасидан олинган пул ўтказмалари тарихини терговга тақдим қилганини, унга 700.000 сўм бўлган телефон аппарати қувватлагичи ҳамда банк пластик картасидан ечилган 1.826.000 сўм, жами 2.526.000 сўм пул маблағлари қопланмаганини, шу сабабли ушбу моддий зарарни судланувчи А.Сулаймановдан ундириб беришни ҳамда унга нисбатан қонун доирасида жазо тайинлашни сўраб, кўрсатув берди. Фуқаровий даъвогар Башатов Абдулла Илхом ўғли суд мажлисида, дастлабки терговдаги кўрсатувларини тасдиқлаб, у 2025 йил 27 февраль куни “Қўйлиқ деҳқон бозори”нинг кийим-кечаклар қисмида жойлашган 7-сонли растасида иш фаолиятини олиб бораётганида, кейинчалик унга маълум бўлган Сулайманов Асадбек Расулжон ўғли келиб “Iphone 16Pro Max” русумли телефон аппарати борлигини, уни сотмоқчи эканини, сотишдан мақсади унга пул керак бўлаётганини ҳамда унинг нархини бошқа дўконлар 600 АҚШ доллари этиб белгилаганини, аммо пулини ҳозироқ олиши кераклиги сабабли уларга сотмаганини айтганини, сўнг у телефон аппаратини кўздан кечирганини, телефон аппарати “Iphone 16 Pro Max” русумли қора рангда ҳамда ёнларида қирилган жойлари мавжудлигини кўрганини, сўнг телефон аппаратини сотиб олмоқчи бўлганини ва у билан савдолашиб 530 АҚШ долларига сотиб олишга рози бўлганини, телефон аппаратини ундан сотиб олаётган вақтида унинг ҳужжатлари йўқлигини тушунганини ва ундан телефон аппаратининг ҳужжатлари қаерда эканини сўраганида, у унга талаба эканини, телефон аппаратини унга совға қилишганини, ҳозирда пулга муҳтож эканини, шу боис ҳужжатларисиз, арзонроқ нархга ҳам сотишга рози эканини айтганини, А.Сулаймановнинг ушбу гапларидан сўнг унда шубҳа ўйғонганлиги сабабли, ундан телефон аппаратини сотиб олиш вақтида тилхат ҳамда видео тасвир орқали ушбу келишувни тасдиқлашини сўраганини, барчасини телефон аппаратига тасвирга тушириб олганини, у телефон аппаратини соат тахминан 12:00да сотиб олганини, тўловни нақд ўзбек сўм купюраси билан 530 АҚШ долларига ҳисоблаб, сўм берганини, ҳозирги кундан унга етказилган моддий зарар қопланмаганини, шу сабабли ушбу моддий зарарни судланувчи А.Сулаймановдан ундириб беришни 4 ҳамда унга нисбатан қонун доирасида жазо тайинлашни сўраб, кўрсатув берди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи А.Сулаймановнинг мазкур жиноятларни содир этганликдаги айби қуйидаги рад этиб бўлмайдиган далиллар билан, яъни жиноят иши ҳужжатларидаги ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (и.в.3-14), жабрланувчи Б.Абдурахмановнинг аризаси (и.в.17), нарсани ашёвий далил тариқасида олиб қўйиш баённомаси (и.в.29), тилхат (и.в.30,54), пул ўтказмалари тарихи нусхаси (и.в.76-78), нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва уни жиноят ишига қўшиш тўғрисидаги қарор (и.в.79), юзлаштириш баённомаси (и.в.80-85), тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботини топади деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи А.Сулаймановга нисбатан эълон қилинган айбловни муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги “Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорида кўрсатилган амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, дастлабки тергов органи томонидан жабрланувчи Б.Абдурахмановнинг 16.000.000 сўмлик “Iphone-16 Pro Max” русумли телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилиш ҳолати бўйича жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми, ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланган аломатлари билан ҳамда; -“Click” иловаси орқали фуқаро Б.Абдурахмановнинг 5614 68** **** 5314 рақамли банк пластик картаси ҳисобидан икки маротаба 913.000 сўмдан жами 1.826.000 сўм пул маблағини яширин равишда талон-торож қилганлик ҳолати бўйича жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари, яъни ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини такроран, қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб содир этишда ифодаланган аломатлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи А.Сулаймановга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан жазо тайинлашда ЖКнинг 33-моддаси талабларига риоя қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан 5 аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1, 3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган. Суд, судланувчи А.Сулаймановга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, зарар миқдорини, оилавий ва моддий шароини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 37-бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖК Махсус қисмининг моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкин. 6 Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши мумкин (масалан, моддий зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, унинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноятни очишда фаол иштирок этганлиги, жабрланувчининг судланувчи билан ярашганлиги ва ҳоказо)” деб кўрсатилган амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини, А.Сулаймановни шахсини инобатга олиб, ўз айбига иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, жабрланувчига етказилган моддий зарар қисман қопланганлигини, муқаддам судланмаганлигини жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан ушбу модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини энг кам қисмидан ҳам камроғини тайинлашни, ЖКнинг 62-моддаси тартибида уни дастлаб ҳибсхонада сақланган муддатини тайинланган жазодан чегиришни ҳамда ЖКнинг 50-моддаси тартибида жазони ўташлик учун умумий тартибли колонияни тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, жабрланувчига етказилган моддий зарарни муҳокама қилиб, судланувчи А.Сулаймановдан жабрланувчи Абдурахманов Бобир Собиржонович фойдасига 2.526.000 сўм ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 26-сонли қарорининг 10-бандидаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, АҚШ долларини ҳукм чиқариладиган кундаги сўмга нисбатан қийматда (530 АҚШ доллари х 12.060,15 сўм) 6.391.879 сўмни фуқаровий даъвогар Башатов Абдулла Илхом ўғли фойдасига ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, суд ашёвий далил деб эътироф этилган пул ўтказмалар тарихини жиноят иши ҳужжатларида сақлашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси ҳамда ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ Қ И Л А Д И: Сулайманов Асадбек Расулжон ўғли (SULAYMANOV ASADBEK RASULJON O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. 7 ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида А.Сулаймановни дастлаб 2025 йил 13 мартдан 2025 йил 14 мартга қадар ҳибсда сақланган бир куни озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан чегириб ташланиб, унга узил-кесил 2 (икки) йил 11 (ўн бир) ой 29 (йигирма тўққиз) кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин. Жазо умумий тартибли колонияда ўтаттирилсин. Жазо муддати 2025 йил 5 августдан бошлаб ҳисоблансин. А.Сулаймановга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш ” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Судланувчи Сулайманов Асадбек Расулжон ўғлидан жабрланувчи Абдураҳмонов Бобир Собиржонович фойдасига 2.526.000 (икки миллион беш юз йигирма олти минг) сўм қонуний кучга киргач ундирилсин. Судланувчи Сулайманов Асадбек Расулжон ўғлидан фуқаровий даъвогар Башатов Абдулла Илхом ўғли фойдасига 6.391.879 (олти миллион уч юз тўқсон бир минг саккиз юз етмиш тўққиз) сўм ундирилсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган пул ўтказмалар тарихи жиноят иши ҳужжатларида сақлансин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: Аслига тўғри: (имзо) 8 А.Жалилов