← Назад
Решение #35785 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
17
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| банди ва | 209 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 228 | — | law | |
| исми ва | 228 | — | law | |
| март кунидаги ажримига асосан ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| банди ва | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 184 | — | law | |
| исми ва | 189 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 184 | — | code_article | |
| Жиноят кодекси | 189 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 189 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 54 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 45 | — | law | |
| Кадировга ЖК | 45 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 21 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида;
Раислик қилувчи судья Б.Э.Каюмов;
судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, судланувчи
А.Кадиров ва унинг ҳимоячиси адвокат Х.Пўлатовнинг иштирокида, судланувчи
Кадиров Азамат Хайиталиевичга нисбатан № 1-1005-2504/408-сонли жиноят
ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Кадиров Азамат Хайиталиевич (Kadirov Azamat
Xayitaliyevich), 1984 йил 24 декабрь куни
Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти
ўрта, оилали, тўрт нафар фарзанди бор, “Silwer
Toshkent” МЧЖ таъсисчиси ва раҳбари, муқаддам
судланган;
1.) жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг
2013 йил 22 ноябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 28,167-моддаси 3-қисми
“а” банди ва 28,209-моддаси 1-қисми билан
ЖКнинг 45, 59-моддаларига асосан 3 йил муддатга
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 3 йил
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган;
2.) жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг
2015 йил 17 мартдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми
“а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди,
189-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг 45, 57, 59моддаси 8-қисмига асосан 2 йил 6 ой муддатга
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 3 йил
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган;
3.) жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг
2017 йил 23 октябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисмининг
“а” банди билан ЖКнинг 45, 59-моддаси 8-қисми,
62-моддасига асосан 2 йил 6 ой муддатга муайян
ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил 4 ой 21 кун
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган;
4.) жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман
судининг 2019 йил 11 апрелдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси
1-қисми ва 228-моддаси 3-қисми билан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 45, 59, 60, 61-моддалари
1
мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган
лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Денов
туман судининг 2021 йил 24 март кунидаги
ажримига асосан ЖКнинг 73-моддасига асосан
ўталмай қолган 2 ой 27 кун ахлоқ тузатиш ишлари
жазосидан муддатдан илгари шартли равишда озод
қилинган;
5.) Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича
Музработ туман судининг 2023 йил 19 апрелдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси
2-қисми “а, б” бандлари билан Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
59, 62-моддалари
тартибида 1 йил 9 ой муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган, ўталмаган жазо
муддати 7 ойни ташкил этади,
Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Буюк келажак
МФЙ, Эзгу мақсад кўчаси, 63-уйда рўйхатда
туриб, вақтинча Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани,
Ўзгариш 8-мавзе, 8-уй, 14-хонадонда яшаган, иш
бўйича 2025 йил 16 июлдан қамоқда сақланаётган,
айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 17 сентябрь
куни олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси
1-қисми билан айбланган.
Суд судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Кадиров Азамат Хайиталиевич, “Silwer Toshkent” МЧЖни таъсис этиб,
2021 йил 14 июлда жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиб, ушбу жамиятни
бошқариб, жамиятнинг 2022-2024 йиллардаги фаолияти давомида сотиб олинган
16.130.382.700 сўмлик харидоргир товарларни нақд пулга сотиб, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги “Фискал
хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланилишини янада
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари” тўғрисидаги 306-сонли
қарори талабларини қўпол тарзда бузган ҳолда уларнинг савдосидан тушган
тушум пулларини банк муассасасига кирим қилмасдан, бу билан нақд пул
маблағларини банкдан ташқари асослантирилмаган айланмаси (харажати)ни
амалга ошириб, товарлар савдоси ва хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп
миқдордаги қийматда бузиб, жамиятнинг 2023 йил учун тақдим этган фойда
солиғи ҳисоботида харажатларни сунъий равишда 1.865.393.300 сўмга ошириб
2
кўрсатиш орқали 279.809.000 сўм фойда солиғини, жамият томонидан
2024 йилдаги фаолияти даврида 10.003.005.900 сўмлик товарларни нақд пулга
сотиб, тушум пулларини солиқ идораларига топширган ҳисоботларида
кўрсатмасдан, 1.200.360.700 сўм ҚҚС солиғини, шунингдек, жамият томонидан
ҚҚС гувоҳномалари фаол бўлмаган жамиятлар орқали молиявий алоқаларга
киришиб, 2024 йилда 1.001.826.300 сўм ҚҚС солиғини, 2024 йил 10 январдан
2024 йил 17 декабрга қадар жами қиймати 6.127.376.800 сўмлик кирим
қилинмаган товарларни реализациясини солиқ идораларига топширган
ҳисоботларда кўрсатмасдан, 919.106.500 сўм фойда солиғини, жамиятнинг
2022-2024 йиллардаги фаолияти бўйича 161.277.600 сўмлик даромад солиғини,
жами 3.562.280.100 сўмлик турли солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган.
Суд мажлисида судланувчи А.Кадиров айбига тўлиқ иқрорлик билдириб,
қуйидагиларни, яъни “Silwer Toshkent” МЧЖни юз фоизлик улуш билан ўзининг
таъсисчилигида ташкил қилинганлиги, лекин жамиятни молия-хўжалик
фаолиятини укаси О.Кадиров бошқариб келганлиги, жамият ташкил
қилинганидан кейин кимлар жамиятга раҳбарлик қилиб келганлигини
билмаслиги, Ф.Неъматовни танимаслиги, Н.Равшанов укаси О.Кадировнинг
яқин таниши эканлиги, С.Қўчқорова келини, яъни укаси Кадиров Алишерни
турмуш ўртоғи эканлиги, Ш.Холиқов узоқроқ қариндоши эканлиги, Ф.Неъматов,
Н.Равшанов, келини С.Қўчқорова ва Ш.Холиковни жамиятга раҳбар этиб
тайинланганидан хабари бўлмаганлиги, укаси О.Кадиров уни Чилонзорда
жойлашган “Asia Alliance Bank” АТБга олиб борганлиги, ҳисоб-рақам очиш учун
банкдаги ҳужжатларга имзо қўйиб берганини, банкдан электрон калитни
флешкада ўзи имзо қўйиб олиб, укаси О.Кадировга бериб юборганини, жамиятни
шахсан ўзи Яккасарой туман Давлат хизматлари марказига бориб, тегишли
ҳужжатларга имзо қўйиб давлат рўйхатидан ўтказганини, банкдан берилган
электрон калит билан укаси фойдаланиб келганини, 2025 йил январь ойида укаси
қамалиб қолганидан сўнг ўзи фойдаланиб келганлиги, унга Тошкент шаҳар
солиқ бошқармасидан қўнғироқ қилишиб, “Silwer Toshkent» МЧЖнинг солиқ
қарздорлиги мавжудлигини маълум қилишиб, жамият фаолияти юзасидан
текширув ўтказилаётганлигини айтишганлиги, Департаментнинг Тошкент
шаҳар бошқармасидан ҳам шу рақамга қўнғироқ қилишиб, департаментга
таклиф қилишганлиги, лекин соғлиғи яхши бўлмаганлиги сабабли
бормаганлиги, жамиятга раҳбар этиб тайинланганини билмаганлиги, жамиятни
фаолиятини укаси О.Кадиров юритганлиги, жамиятга тегишли шартномалар ва
ҳужжатлар билан укаси шуғулланганини, у укаси кўрсатган ҳужжатларни
имзолаб берганини, лекин айнан қайси корхоналар билан ва нима тўғрисида
шартнома тузилганини билмаслиги, текширув пайтида жамиятни солиқлардан
қарзи мавжудлигини билганини, ҳозирда солиқ тўловларини тўлашга имкони
йўқлигини баён қилиб, енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди.
Дастлабки тергов вақтида сўроқ қилинган гувоҳ Ж.Раупов қуйидагиларни,
яъни у Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг 2025 йил 25 июндаги 03629-х/cсонли буйруғига асосан “Silwer Toshkent” МЧЖда ЖПКнинг 221-бобида
кўрсатиб ўтилган талаблар асосида қарорда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан
қўзғатилган жиноят иши доираси ҳужжатли тафтиш ўтказганлиги, тергов органи
томонидан тақдим этилган жамиятнинг АТБ “Қишлоқ қурилиш Банк” бош
3
амалиёт бошқармасида очилган 20208000605654606001-сонли ҳисоб рақамида
2023 йил 27 октябрдан 2025 йил 19 майга қадар 3.096.396.100 сўм дебет ҳамда
3.096.396.100 сўм кредит айланма ҳаракати амалга оширилганлиги, жамиятнинг
“Asia Alliance Bank” АТБ бош офисида очилган 20208000205416347001-сонли
ҳисоб-рақамида 2024 йил 1 январдан 2023 йил 27 октябргача 2.594.200.200 сўм
дебет ҳамда 2.594.200.200 сўм кредит айланма ҳаракати амалга оширилганлиги,
текширув ўтказилаётган ҳисобот даврларида, жамият раҳбари лавозимида:
Ф.Неъматов 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 майга қадар, Н.Равшанов 2023 йил
1 майдан 2023 йил 1 июлга қадар, С.Қучқорова 2023 йил 1 июлдан 2023 йил
31 декабрга қадар, А.Кадиров 2024 йил 1 январдан 2024 йил 30 апрелга қадар,
О.Кадиров 2024 йил 1 майдан 2024 йил 31 майга қадар, Ш.Холиқов жамиятнинг
2024 йил 1 июндан ҳозирга кунга қадар барча ҳужжатларига биринчи имзо
қўйиш ҳуқуқи билан, муҳр ва бурчак штампини ўз жавобгарлигида сақлаш ва
ишлатиш зиммасига юклатилган ҳолда жамият раҳбари лавозимига
тайинланганлиги, ўтказилган текширув натижасига кўра, “Silwer Toshkent”
МЧЖга жами 3.562.380.100 сўм қўшимча солиқ ҳисобланиб, ушбу миқдорда
бюджетга зарар етказилганлиги аниқланганлиги, аниқланган “Silwer Toshkent”
МЧЖга қўшимча ҳисобланган 3.562.380.100 сўмлик солиқлардан А.Кадиров
даврига 342.274.700 сўм, С.Кучкорова даврига 3.215.632.400 сўм тўғри келиши,
корхона томонидан шу кунга қадар аниқланган солиқлар бугунги кунга қадар
тўлаб берилмаганлигини баён қилди.
Судда гувоҳлар И.Нуриддинхонов, С.Қучкорова, Д.Каримов ва
М.Хусановнинг дастлабки тергов даврида берган кўрсатувлари ўқиб
эшиттирилди.
Судланувчи А.Кадиров айбига тўлиқ иқрор бўлса-да, унинг айби
ҳужжатларни олиш тўғрисидаги далолатномага асосан олиб қўйилган
ҳужжатлар билан, банк сири ҳисобланган маълумот ва ҳужжатларни олиб қўйиш
ҳақидаги қарорга асосан олиб қўйилган ҳужжатлар, “Silwer Toshkent” МЧЖнинг
молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган тафтиш далолатномаси ва
тафтиш давомида тўпланган ҳужжатлар, шахсни таниб олиш баённомаси билан
ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган
ва баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан исботланган деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид
қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида”ги 8-сонли
қарорининг 2-бандида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
184-моддасининг биринчи қисми диспозициясига мувофиқ солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш деганда, фойдани (даромадни)
ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш, камайтириб
кўрсатиш, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бошқа
тарзда қасддан бўйин товлаш тушунилиши лозимлиги.
Фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан
яшириш - бу давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган тегишли
солиқ ҳисоботи ҳужжатларида фойда (даромад) олинганлиги тўғрисидаги
маълумотларни қасддан кўрсатмаслик, шунингдек, улар мавжудлиги
4
тўғрисидаги ахборотни яшириш мақсадида фойда (даромад) келиб тушишини
ҳисобга олиш тартибини бузиш;
- фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни
камайтириб кўрсатиш давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган
солиқ ҳисоботи ҳужжатларида солиқ солинадиган объект миқдорига оид
ахборотни била туриб пасайтириш (камайтириш) томонига ўзгартиришда
ифодаланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Савдо соҳасидаги
жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти
ҳақида”ги 9-сонли қарорининг 6-бандида, Жиноят кодексининг 189-моддасида
жавобгарлик назарда тутилган савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш
деганда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга
соладиган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг бузилиши тушунилмоғи
лозимлиги кўрсатилган.
Суд, судланувчи А.Кадировнинг жиноий ҳаракатларини юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан:
- жуда кўп миқдорда солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлашда
ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси
3-қисми билан;
- товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдорда
бузишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
189-моддаси 1-қисми билан тўғри малакаланган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат
органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир
чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда
тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Бундан ташқари, 28-моддасида, жиноят содир этганликда айбланаётган
шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси
йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш
учун барча имкониятлар таъминланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорида судлар жазо тайинлашда, содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган
қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти,
айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги, булардан келиб чиқиб,
судланувчининг жавобгарлиги даражаси хусусиятига қандай ҳолатлар таъсир
этганлиги, шунингдек, унинг шахсини тавсифловчи суд муҳокамасида
тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 54-моддасига биноан жазо
тайинлашда, суд томонидан ҳисобга олинган бошқа ҳолатларни ҳукмда кўрсатиб
ўтиш лозимлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли
қарорининг 3-бандида, ЖКнинг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли
бўлиши- ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
5
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги,
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва
соғлиғи, мулк жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг
қонунда қайси тоифага киритилганлиги билан белгиланиши, жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий
ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари жиноятни содир этиш
усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда
содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланиши кўрсатилган.
Суд, юқорида Пленум қарорлари талабларидан келиб чиққан ҳолда,
А.Кадировга нисбатан жазо тайинлашда қилмишидан пушаймонлигини, оилада
ягона боқувчилигини, қарамоғида тўрт нафар фарзандлари борлигини жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятни ғаразли ниятларда содир
этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолаб, солиқ ва бошқа
мажбурий тўловлар бўйича етказилган моддий зарар қопланмаганлигини, содир
этган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятини инобатга
олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин эмас деган
хулосага келиб, у айбли деб топилаётган моддалар санкциясида назарда тутилган
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида Сурхондарё вилояти жиноят
ишлари бўйича Музработ туман судининг 2023 йил 19 апрелдаги ҳукми билан
тайинланган жазосининг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узилкесил тайинлашни лозим топади.
Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси 5-қисмида
“тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги
жазо тайинланмайди, бундан одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб
бўлган ҳоллар мустасно” деб белгиланганлигини инобатга олиб, судланувчи
А.Кадировга ЖКнинг 45-моддасини қўлламасликни лозим топади.
Суд жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарни муҳокама қилиб,
судланувчи А.Кадировдан “Silwer Toshkent” МЧЖнинг фаолияти бўйича солиқ
ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик ҳолати
бўйича етказилган 3.562.280.100 сўм зарарни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани
Солиқ инспекцияси орқали давлат фойдасига ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва 28-моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 465-468, 471-473-моддаларига
амал қилиб, суд
ҲУКМ
ҚИЛАДИ
Кадиров Азамат Хайиталиевич (Kadirov Azamat Xayitaliyevich)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин
ва унга:
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан
3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин;
6
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан иш
ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин;
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
59, 61-моддалари
тартибида
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан А.Кадировга узил-кесил
- 3 (тўрт) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида Сурхондарё
вилояти жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2023 йил 19 апрелдаги
ҳукми билан тайинланган жазони ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан
Кадиров Азамат Хайиталиевичга узил-кесил ўташ учун - 3 (уч) йил 7 (етти) ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо манзил колонияларда ўташ белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2025 йил 16 июндан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи А.Кадировга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси аслича
қамоқда сақлаш қолдирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач:
- судланувчи А.Кадировдан “Silwer Toshkent” МЧЖнинг фаолияти бўйича
солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик
ҳолати бўйича етказилган 3.562.280.100 сўм зарарни Тошкент шаҳар Яккасарой
тумани Солиқ инспекцияси орқали давлат фойдасига ундирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи
эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди
апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериш ёки протест
билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи
/имзо/
Б.Э.Каюмов
Нусхаси аслига тўғри: ________________
7