Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2504/400 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 414887 Claim ID 2921247 PDF Hash 06d9031286cac909... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 20
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
исми билан ЖКнинг 62-моддаси исми билан ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
ЖПКнинг 95-моддаси ЖПКнинг 95 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
ЖПКнинг 463-моддаси ЖПКнинг 463 law
аракатини ЖКнинг 273-моддаси аракатини ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси збекистон Республикаси ЖК 60 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 21 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, очиқ суд мажлисида, ўз биносида, Раислик қилувчи судья Б.Э.Каюмов; судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, судланувчи А.Убайдуллаев ва унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат У.Хасанбаевнинг иштирокида, судланувчи Убайдуллаев Акбаржон Равшанжон ўғлига нисбатан № 1-1005-2504/400-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Убайдуллаев Акбаржон Равшанжон ўғли (Ubaydullayev Akbarjon Ravshanjon o’g’li), 2004 йил 29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, ишсиз, муқаддам судланган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2024 йил 24 декабрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 6 февралдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 62-моддаси тартибида 1 йил 6 ой 25 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2025 йил 2 июндаги ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 3 ой 12 кун озодликни чеклаш жазоси муддатдан илгари шартли равишда озоди қилинган, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Чаманзор” МФЙ, Мирхунд 5-тор кўчаси, 7-уйда яшаган, 2025 йил 1 августдан қамоқда сақланган, иш бўйича 2025 йил 22 майдан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 30 август куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ 2025 йил 31 июль куни соат 17:00 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 21-уйда жойлашган “Бобур” номли хостелнинг кириш олдида Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб 1 борилган тезкор суриштирув тадбири натижасида, ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган Убайдуллаев Акбаржон Равшанжон ўғлини тўхтатиб ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида унинг эгнида бўлган кўк жинси шимининг ўнг чўнтагидан сиёҳ ранг зажигалка корпусида жигарранг ўткир ҳидли модда 0,1126 граммга тенг бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги гашиш гиёҳвандлик моддасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган. Суд мажлисида судланувчи А.Убайдуллаев айбига қисман иқрорлик билдириб, қуйидагиларни, яъни у гашиш гиёҳванд моддасини гоҳ гоҳида истеъмол қилиб туришлигини, 2025 йил 30 июль куни тахминан соат 17:00 ларда ўзига тегишли бўлган “Samsung A10” русумли телефон аппарати орқали “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали унга номаълум шахсдан 0,2 грамм гашиш гиёҳвандлик моддасини 150.000 сўм пул маблағига буюртма берганлигини, сўнгра унга номаълум бўлган шахс модданинг локациясини ташлаб, ушбу моддани олиш учун Учтепа тумани ҳудудида йўл четидан тошларнинг орасида олганлигини, ушбу гиёҳванд моддасини чўнтагига солиб уйга ишлари билан кетганлиги, 2025 йил 31 июль куни таниши Д.Эшбоева билан учрашишга қарор қилганлиги, учрашишдан олдин 2025 йил 30 июль куни буюртма қилган гашиш гиёҳвандлик моддасининг бир қисмини истеъмол қилганлигини, сўнг шу куни соат тахминан 18:30 ларда танишим Д.Эшбоева билан учрашиш учун Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 21-уй олдида, яъни “Бобур хостел” меҳмонхонаси олдида келганлигини, унинг олдига ИИБ ходимлари келиб ўзларини таништириб бу ерда нима қилиб юрганимни сўраганлигини, ёнимда ноқонуний нарсалар ва буюмлар борми деб сўраганлигини, сўнг ИИБ ходимлари икки нафар холислар иштирокида уни шахсий тинтув қилганлигини, унинг ўнг чўнтагидан сиёҳ ранг зажигалка корпусида жигарранг ўткир ҳидли моддасини, яъни гашиш гиёҳвандлик моддасини аниқлаганлигини, сўнгра ИИБ ходимлари икки нафар холислар иштирокида унинг чўнтагидан аниқланган гиёҳвандлик моддасини тегишли тартибда расмийлаштириб олганлигини, мазкур гиёҳвандлик моддасини ўзини истеъмоли учун сақлаб келганлигини, гиёҳвандлик моддасини тарқатмаганлигини, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, унинг оилавий шароитини инобатга олиб, қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб, кўрсатма берди. Тарафларнинг розилиги билан суд мажлисига етиб келмаган гувоҳлар М.Жуманиёзов, Р.Зуфаров ва Д.Эшбоеванинг дастлабки тергов органига берган кўрсатмалари ўқиб эшиттирилди. Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячининг фикрини, судланувчи А.Убайдуллаевнинг кўрсатувини эшитиб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, А.Убайдуллаевнинг жиноят содир этганликдаги айби, нарсани олиш баённомаси, диск ва телефон аппаратларини кўздан кечириш баённомаси, гувоҳларнинг кўрсатмалари билан ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланади. Суд, жиноят ишини квалификация қилиш масаласини муҳокама қилиб, тергов органи томонидан судланувчи А.Убайдуллаевни - гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб, унча кўп бўлмаган миқдорда қонунга 2 хилоф равишда ўтказишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан нотўғри малакаланган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, шахсга айб эълон қилишга фақатгина объектив далиллар мажмуагина асос бўлиши мумкин бўлиб, бунда далиллар доирасини айбланувчи ва у билан боғлиқ шахсларнинг кўрсатмалари ҳамда айбга иқрорлик кўрсатмалар билан чегаралаб қўймасдан, шахсни айблаш учун ашёвий далилларнинг олиниши, қонунлар билан белгиланган тартибда почта-телеграф ва электрон жўнатмалари, аудио ёки видеоёзувлар, телефон ёки бошқа мосламалар орқали амалга оширилган сўзлашувлар аниқланиши каби аниқ мезонлар билан асослантириш лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорининг 4, 5, 16-бандларида иш бўйича ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камчиликлар тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкин. Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши керак. Судланувчини жиноятни содир қилганлигини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳар бир далил, ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг 6-бандида, “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай восита ва моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиши (шу жумладан шахсан истеъмоли) билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий ер ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс қанча вақт давомида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди” деб; - 25-бандида, айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбобускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак, деб тушунтириш берилган. Судланувчи А.Убайдуллаев дастлабки тергов ва суд терговидаги кўрсатувида гиёҳванд воситасини ўзи истеъмол қилиши учун ёнида сақлаб келганлиги, уни бировга бериш ёки ўтказиш нияти бўлмаганлигини, ўзининг 3 истеъмол учун эгнидаги бўлган кўк жинси шимининг ўнг чўнтагидан сиёҳ ранг зажигалка корпусида яшириб қўйилганлигини билдирган. Иш ҳужжатларига кўра, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида А.Убайдуллаев гиёҳвандлик моддасини ўзининг истеъмоли учун эгнидаги шимининг ўнг чўнтагидан сиёҳ ранг зажигалка корпусида сақлаб келганлигини аниқланган бўлса-да, ушбу гиёҳванд моддасини ўтказиш ҳолати объектив далиллар билан тасдиқланмаган ва ушбу гиёҳвандлик моддасини бирор кимга сотиш, бериш ёки бошқа шаклда ўтказиш мақсади борлиги исботланмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига кўра “Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади. Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас” деб; - Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасига кўра, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак, ЖПКнинг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади. Айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камкўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозим. Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, А.Убайдуллаевнинг жиноий ҳаракатларида гиёҳвандлик воситаларини озгинадан кўпроқ миқдорда қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ташиш, ўтказиш ва суиқасд қилганлиги ҳақида маълумот йўқлигини ёки бирон-бир шахс А.Убайдуллаевни гиёҳвандлик моддасини сотиш билан шуғулланаётгани ҳақида баёнот бермагани, бундай маълумот топилмагани, у бевосита гиёҳвандлик моддаси сотаётганида ёки бошқа шахсга бераётганида қўлга олинмагани, ушбу гиёҳвандлик воситалари сотиш мақсадида сақланаётганлигини ёки сотганини, сотишга суиқасд қилиш ҳолатларини тасдиқловчи бошқа бирор-бир далил аниқланмаганлигини, А.Убайдуллаевни ушбу гиёҳвандлик воситаларини ўзининг истеъмоли учун сақлаб келган деб топиб, унинг жиноий ҳаракатини ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмидан, яъни гиёҳвандлик воситаси бўлган 0,1126 грамм озгинадан кўпроқ гашишни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлашда 4 ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандида таъкидланишича “судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилсин”, шу Қарорнинг 5-бандида “Судлар ижтимоий хавфи катта бўлмаган, шунингдек унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатилиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинлаш учун қонунда мавжуд барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланишлари керак”. Суд, юқоридаги раҳбарий кўрсатмага амал қилиб, судланувчи А.Убайдуллаевга жазо тури ва миқдорини тайинлашда, у томонидан илгари ҳам қасддан жиноят содир этиб, янги жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, бироқ унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, ёшини, оилавий шароитини, Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Чаманзор” МФЙ раиси томонидан кафолат хати тақдим этилганлигини ва яшаш жойидан ижобий тавсифланишини жазони енгиллаштирувчи ҳамда жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин деган хулосага келиб, унга нисбатан айбланаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддалари тартибида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2024 йил 24 декабрдаги ҳукми билан тайинланган жазосининг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил тайинлашни ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида тайинлашни лозим топади. Суд, Тошкент шаҳар наркология махсуслашган илмий-амалий тиббий марказининг 2025 йил 13 августдаги № 2192-сонли далолатномасига кўра, судланувчи А.Убайдуллаев гиёҳвандлик касаллигига чалинмаганлигини ва ушбу касалликдан мажбурий тарзда даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўлламасликни лозим деб билади. Суд, ашёвий далилларни тақдирини муҳокама қилиб, ашёвий далил Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2025 йил 21 августдаги № 12669-сонли квитанцияга асосан топширилган жами 0,09 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси тегишли тартибда йўқ қилишни, ашёвий далил “Samsung Galaxy A10” русумли уяли алоқа аппарати А.Убайдуллаевга қайтаришни ҳамда ашёвий далил 1 (бир) дона DVD диск иш ҳужжатларида сақлашни лозим топади. 5 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва, 54-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454, 457, 460, 463, 465, 468, 471, 473-моддаларига амал қилиб, суд ҚИЛДИ Убайдуллаев Акбаржон Равшанжон ўғли (Ubaydullayev Akbarjon Ravshanjon o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга ушбу модда билан – 2 (икки) йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тартибида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2024 йил 24 декабрдаги ҳукми билан тайинланган жазони ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан А.Убайдуллаевга узил-кесил ўташ учун - 2 (икки) йил 1 (бир) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида ушлаб туришининг бир кунини озодликни чеклашнинг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, А.Убайдуллаевнинг 2025 йил 1 августдан 2025 йил 21 октябрга қадар 2 ой 21 кун муддатни инобатга олиб, тайинланган жазодан чегириб, Убайдуллаев Акбаржон Равшанжон ўғлига ўташ учун – 1 (йил) йил 10 (ун) ой 9 (тўққиз) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин. Тайинланган озодликни чеклаш жазоси Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Чаманзор” МФЙ, Мирхунд 5-тор кўчаси, 7-уйда ўташи белгилансин ҳамда иш жойи ва ўқишга бориши ҳамда уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтида уй-жойидан чиқиши бутунлай тақиқлансин. Озодликни чеклаш муддати маҳкум Пробация бўлимида ҳисобга қуйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг қуйидаги чекловлар ўрнатилсин; - яшаш жойини ҳукмни ижросини назорат қилувчи орган рухсатисиз ўзгартирмаслик; - ИИО ФМБ ходимлари рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик ва алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик каби тақиқлари юклатилсин ва унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6-қисмлари талаблари тушунтирилсин. Жазони ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар Учтепа туман ИИО ФМБга юклатилсин. Судланувчи А.Убайдуллаевнинг эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, суд залидан дарҳол қамоқдан озод этилсин ва ҳукм қонуний кучга қиргунга қадар унга нисбатан муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг: - ашёвий далил Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2025 йил 21 августдаги № 12669-сонли квитанцияга асосан топширилган жами 0,09 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси тегишли тартибда йўқ қилинсин; - ашёвий далил “Samsung Galaxy A10” русумли уяли алоқа аппарати А.Убайдуллаевга қайтарилсин; 6 - ашёвий далил 1 (бир) дона DVD диск иш ҳужжатларида сақлансин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи /имзо/ Б.Э.Каюмов 7