Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2405/247 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Кассация Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Хакимов Азимжон Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 416877 Claim ID 2946066 PDF Hash 78b1bab14a2480bf... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
банди ва 179-моддаси банди ва 179 law
у айбли деб топилган моддалар билан ЖКнинг 59-моддаси у айбли деб топилган моддалар билан ЖК 59 law
шикоятнинг ЖКнинг 57-моддаси шикоятнинг ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 168 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида маърузачи судья: Ф.Халилов Биринчи инстанция судининг судьяси: А.Хакимов АЖРИМИ 2025 йил октябрь ойининг 21 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Ф.Халилов, судлов ҳайъати судьялари: Т.Касимов ва А.Абдулхаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, судланган Ф.Мухамедовнинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат С.Турсуновнинг иштирокида, Ф.Мухамедовга оид 1-1005-2405/247-сонли жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукмга нисбатан судланган Ф.Мухамедов томонидан келтирилган шикоятини кассация тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил 30 июлдаги ҳукмига кўра: 1974 йил 8 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оиласидан ажрашган, 3 нафар фарзанди бор, “Mega invest LTD” МЧЖ раҳбари бўлган, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 14-даҳаси, 22-уй, 80-хонадонда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган Мухамедов Фарход Примкулович (Muxamedov Farxod Primkulovich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан 8 йил 6 ой, 179-моддаси билан 1 йил, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган. Депозит ҳисоб рақамига топширилган жами 486.300.000 сўм пуллар “Turkiston Bank” ХАТБнинг тугатиш ҳисоб рақамига ўтказиш; судланувчи Мухамедов Фарход Примкуловичдан “Turkiston Bank” ХАТБнинг тугатиш ҳисоб рақамига 11.429.946.786 сўм моддий зарар ундириш белгиланган. Манфаатдор томонларга судланувчи Ф.Мухамедовнинг хатти- ҳаракатлари натижасида қолган бошқа моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан фуқаролик тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилган. Суднинг ҳукмига кўра, Ф.Мухамедов ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, таниши Азизов Омонилла Абдуллаевичнинг ташкил этилаётган хўжалик субъектига раҳбари сифатида тайинланиб, ойига 2-3 млн. сўмдан пул олиши эвазига молиявий фаолияти юзасидан унга тақдим этилган барча ҳужжатларни имзолаб бериши, бироқ хўжалик субъектининг молиявий фаолиятини норасмий равишда бошқариш ҳуқуқини ўзи ва бошқа жиноий шерикларига топшириши ҳақидаги таклифига рози бўлиб, кейинчалик у фирибгарлик йўли билан ўзгалар мулкини талон-торож қилиш мақсадида О.Азизов ва унинг бошқа жиноий шериклари билан, хўжалик субъекти ташкил этиш, жамият уставида кўрсатилган фаолиятни амалга оширмасдан, дастлаб таъминот сифатида бутун даврнинг бир қисми учун “кредит қайтмаслиги хатари суғурта полиси”ни тақдим этиш орқали ушбу хўжалик субъектига банкдан кредит олиб, уларни хорижий корхоналар билан тузилган импорт шартномалари асосида гўёки асбоб-ускуна сотиб олиш мақсадида Республикадан ташқарига чиқариб юбориб, талон-торож қилиш ҳақида ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, шу ҳақда жиноий режа тузганлар. Жиноий режага кўра, О.Азизов ва жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари сохта тадбиркорлик, яъни уставида кўрсатилган фаолиятни амалга оширмасдан, кредитлар олиш, ноқонуний йўллар билан мулкий манфаат кўриш мақсадида, хўжалик субъекти таъсис этиш учун Ф.Мухамедовни Давлат хизматлари марказига олиб боришиб, унинг номидан 2018 йил 20 августда “Mega invest LTD” МЧЖни ташкил этиб, давлат рўйхатдан ўтказган ва 2018 йил 11 сентябрда “Туркистон” ХАТБда жамиятнинг ҳисоб рақамини очиб, 2019 йил 19 мартда ариза билан мурожаат қилиб, таъминот сифатида бутун даврнинг бир қисми учун “кредит қайтмаслиги хатари суғурта полиси”ни тақдим этиш орқали шу куни “Туркистон” ХАТБнинг Амалиёт бошқармасидан Н.Насритдинов ва унинг банкдаги терговда аниқланаётган танишлари аралашуви билан, 12/2019-сонли кредит шартномасига кўра МЧЖга 36 ой муддатга, йиллик 12 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 3,0 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишига эришиб, ажратилган кредит маблағларини 2019 йил 29 мартдан 2019 йил 11 апрелгача бўлган вақт оралиғида банкка тақдим этган тўлов топшириқномалари орқали, 2019 йил 19 март санасида 3,0 млн. АҚШ долларлик шарбат ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиш тўғрисида тузган, кейинчалик ташқи савдо операцияларини ягона ахборот тизими (ТСОЯЭАТ)да “202521935305709837190200001” идентификация рақами билан рўйхатдан ўтказилган IM-01-сонли импорт шартномасига кўра Туркия Республикасида рўйхатдан ўтган “SOFT INVEST DIS TICARET LTD.STI” компанияси ҳисоб рақамига кўчириб юборган. Кейинчалик, 2021 йил 11 майдаги 1-сонли қўшимча келишувга асосан жамият ва “SOFT INVEST DIS TICARET LTD.STI” компанияси ўртасида тузилган импорт шартномасининг товар етказиб бериш мажбурияти Малайзияда рўйхатдан ўтган “INTERNATIONAL INDUSTRIAL RESOURCES SDN.BHD” корхонаси зиммасига, 2021 йил 12 августдаги 2-сонли қўшимча келишувга кўра Корея Республикасида рўйхатдан ўтган “TURKOCA IMPORT EXPORT TRANSIT CO.,LTD” корхонаси зиммасига ўтгани тўғрисида ўзгартиш киритилиб, шартнома бўйича “Mega invest LTD” МЧЖ томонидан кўчириб берилган жами 3,0 млн. АҚШ доллари пул маблағларининг 499,5 минг АҚШ доллари қисми 2019 йил 20 декабрда “International Resources Corparation LTD” (Малайзия) томонидан Сингапурда жойлашган “OVERSEA-CHINESE BANKING CORPORATION LIMITED SINGAPORE SG” банки орқали, 200,7 минг АҚШ доллари 2021 йил 22 июнда “International Industrial Resources SDN.BHD” (Малайзия) корхонаси томонидан, Малайзияда жойлашган “UNITEDOVERSEAS BANK” орқали, 1 млн. 150 минг АҚШ доллари 2021 йил 19 августда “Turkoca Import Export Transit CO.,LTD” корхонасининг Корея Республикаси Сеул шаҳрида жойлашган “KEB HANA BANK” орқали қайтарилиб, ушбу пуллар кредитни сўндиришга йўналтирилган. Бироқ, импорт шартномасида буюртмачи томонидан 3,0 млн. АҚШ долларлик ускуна 100 фоиз тўлов амалга оширилганидан сўнг, 120 кун ичида етказиб берилиши белгиланиб, ажратилган кредит маблағлари импорт шартномасига асосан ускуна учун олдиндан тўлиқ тўлов тўланган бўлса-да, Ф.Мухамедов ва унинг жиноий шериклари О.Азизов ва бошқалар “SOFT INVEST DIS TICARET LTD.STI” компаниясидан шартномавий мажбуриятларини талаб қилмасдан, “Туркистон” ХАТБдан ажратилган кредит маблағларининг 7 млрд. 956,6 млн. сўмга тенг бўлган 949,7 минг АҚШ доллари қисмини талон-торож қилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 19 мартдаги маълумотига кўра, бир АҚШ доллари 8.378 сўм 04 тийинни ташкил қилиб, 949,7 минг АҚШ доллари эса 7 млрд. 956,6 млн. сўмга тенглиги аниқланган. Судланган Ф.Мухамедов кассация шикоятида, суди томонидан унга нисбатан ҳукм чиқариш ва жазо тайинлашда ЖК ва ЖПК талабларига риоя қилинмагани, бу жиноятни содир қилишда аслида О.Азизов сабабчи эканлиги, унинг номига фирма очиб, банкдан кредит олиб, Туркия давлатига ўтказиб юборганлиги, ушбу пул маблағларини ўтказишга ва ўзлаштиришга уни алоқаси йўқлиги, пулларни О.Азизов ўзи тўлашини айтиб, уни ишонтирганлиги тўғрисида важлар келтириб, ишни адолатли кўриб чиқишни ва унга нисбатан тайинланган жазони енгиллаштиришни сўраган. Кассация инстанцияси суди, иш бўйича судья Ф.Халиловнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида, адвокат С.Турсуновнинг шикоятни қувватлаб, уни қаноатлантириб, Ф.Мухамедовга енгиллик бериш ҳақида билдирган фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатларига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Биринчи инстанция суди, судланган Ф.Мухамедовнинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликдаги айби, гарчи судда ўз айбига иқрор бўлмасдан кўрсатма берган бўлса-да, унинг айби фуқаровий даъвогар ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек жиноят ишидаги хизматлар марказидан ҳамда Бош прокуратуранинг электрон ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ахборот манбаларидан олинган маълумотномалар, “Mega invest LTD” МЧЖга “Туркистон” ХАТБдан ажратилган кредит бўйича шаклланган кредит ва юридик йиғма жилдларидан олиб қўйилган ҳужжатлар, Марказий банк мутахассислари томонидан “Mega invest LTD” МЧЖга ажратилган кредит ҳужжатларини ўрганиш бўйича 2023 йил 22 февраль, 20 ноябрь кунлари тузилган маълумотномалар ва уларга илова қилинган ҳужжатлар, Марказий банк мутахассислари томонидан 2023 йил 30 ноябрда тақдим этилган “Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими”даги маълумотлар бўйича текшириш далолатномаси ва унга илова ҳужжатлари, 2024 йил 15 апрелдаги Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг 30-66481-сонли маълумотномаси, Ф.Мухамедов раҳбарлигида ташкил этилган жамиятга кредит ажратилиши билан боғлиқ ҳужжатлардаги имзоларга нисбатан тайинланган судга оид хатшунослик экспертизасининг 2024 йил 1 апрелдаги 386-сонли хулосаси, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2024 йил 25 июндаги М.Рашидов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукми ҳамда бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топган деб тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан Ф.Мухамедовнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди ва 179-моддаси билан тўғри квалификация қилган деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди, судланган Ф.Мухамедовга нисбатан жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори тушунтиришларига риоя этган ҳолда унинг шахси, муқаддам судланмаганлиги каби енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиш билан бирга, содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасини, етказилган зарарнинг қопланмаганлиги каби ҳолатларни ҳам эътиборга олиб, у айбли деб топилган моддалар билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш ҳақида тўғри хулосага келганлиги сабабли, шикоятнинг ЖКнинг 57-моддасини қўллаш ҳақидаги қисми билан келишмади. Юқоридаги асосларга кўра, судланган Ф.Мухамедовнинг ушбу жиноятни содир қилмагани, уни ҳам О.Азизов алдагани, айбсизлиги ҳақидаги важлари ноўриндир. Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 5-қисмида, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида, Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди, юқоридаги қонун талаблари ҳамда Олий суд Пленуми қарори тушунтиришларига риоя этган ҳолда иш бўйича етказилган зарар қопланмаганлигини инобатга олиб, у айбли деб топилган моддалар билан санкция доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаганлиги сабабли шикоятдаги енгиллик бериш ҳақидаги важлар билан келишиб бўлмайди. Шу боисдан, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан жиноят иши юзасидан барча ҳолатлар ўрганилиб, суд ҳукмида батафсил ёритилган ҳолда қонуний, асосли қарор қабул қилиниб, адолатли жазо тайинланганлигини эътироф этиб, ҳукмни ўзгартириш ёки бекор қилиш ёхуд жазони енгиллаштириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5099-50910-моддаларига амал 6 қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати ажрим қ и л д и: Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил 30 июлдаги Мухамедов Фарход Примкулович (Muxamedov Farxod Primkulovich)га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тараф Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест келтириши мумкин. Ажрим нусхаси аслига тўғри: имзо имзо имзо Ф.Халилов Т.Касимов А.Абдулхаев