Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2404/540 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Кассация Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 414154 Claim ID 2932858 PDF Hash e15226a449d13eaf... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси збекистон Республикаси ЖК 164 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси збекистон Республикаси ЖК 109 law
исми билан юритилган жиноят иши ЖКнинг 661-моддаси исми билан юритилган жиноят иши ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддаси збекистон Республикаси ЖК 74 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
Кадыровга нисбатан ЖКнинг 96-моддаси Кадыровга нисбатан ЖК 96 law
унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси унга нисбатан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 510 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида маърузачи судья: Т.Касимов Биринчи инстанция судининг судьяси: Б.Каюмов 2025 йил октябрь ойининг 21 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: судья Ф.Халилов, судлов ҳайъати судьялари: А.Абдулхаев ва Т.Касимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Шодмоновнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шарипов, маҳкум И.Кадыровнинг ҳимоячиси - адвокат М.Бузурукованинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 21 январдаги ҳукмига кўра судланган: Кадыров Исмоил Бахтиёрович (Kadirov Ismoil Baxtiyorovich), 1979 йил 13 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланган: 1.) Юнусобод туман судининг 1999 йил 14 июндаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари билан 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 2003 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 1 декабрдаги “...амнистия тўғрисида”ги Фармонига асосан жазодан озод қилинган; 2.) жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2009 йил 25 августдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан юритилган жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатилган; 3.) жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг 2011 йил 9 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “б” банди билан ЖКнинг 57 ва 62-моддалари тартибида 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган; 4.) жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2022 йил 12 майдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2022 йил 28 октябрдаги ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган, 1 жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2023 йил 1 майдаги ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 5 ой 27 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2024 йил 20 майдаги ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 4 ой 7 кун ахлоқ тузатиш ишлари шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган, жазо ўталмаган, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 14-мавзе, 24-уй, 35-хонадонда яшаган, иш бўйича 2024 йил 23 сентябрдан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилганга нисбатан №1-1005-2404/540-сонли жиноят ишни маҳкум И.Кадыров томонидан берилган кассация шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни 21 январдаги ҳукмига кўра, И.Кадыров Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан шу модда билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида узилкесил ўташ учун 3 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташи белгилданган. Шунингдек, мазкур ҳукм билан И.Кадыровга нисбатан ЖКнинг 96-моддасига асосан гиёҳвандликдан мажбурий равишда даволаниш чораларини қўллаш ҳамда ашёвий далил деб эътироф этилган Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2024 йил 23 октябрдаги № 09098-сонли квитанцияга асосан топширилган 0,13 грамм “a-PVP” гиёҳванд моддасини тегишли тартибда йўқ қилиш белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, Кадыров Исмоил Бахтиёрович, илгари гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишда иборат жиноятни содир этган шахс бўла туриб, 2024 йил 15 сентябрь куни тахминан соат 00:50 лар атрофида, Юнусобод тумани ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, “Ғайратий” МФЙ ҳудудида ўзини шубҳали тарзда тутганлиги сабабли Юнусобод тумани ИИБга олиб келиниб холислар иштирокида текширилганда, ўнг қўл билак соҳасига скоч ёрдамида боғланган 4 дона фальга қоғозга ўралган ўтказиш мақсадини кўзламай ўз истеъмоли учун қонунга хилоф равишда сақлаб келаётган умумий оғирлиги 0,17 граммга тенг таркибида “а-РVР” (алъфа-пирролидиновалерофенон) озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик моддаси ҳамда унинг ёнида шиша лампа идиш ва сув ичиш учун мўлжалланган бир дона найча борлиги аниқланган. 2 Маҳкум И.Кадыров кассация шикоятида, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилада ёлғиз боқувчи эканлигини, қарамоғида нафақадаги онаси ва вояга етмаган 2 нафар вояга етмаган фарзанди қолганлигини, ҳақиқатда тузалиш йўлига ўтганлиги ва яхши хулқ-атвори туфайли ижро муассаси рахбарлари томонидан бир неча маротаба рағбатлантирилганлигини, озодликни қадрига тушуниб етганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган. Кассация инстанцияси судлов ҳайъати иш бўйича судья Т.Касимовнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шариповнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, адвокат М.Бузурукованинг кассация шикоятини қаноатлантириб, жазони енгиллаштириш ҳақидаги фикрини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати И.Кадыровнинг жиноят содир этишдаги айби, биринчи босқич судида айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, нарсани олиш баённомалари, суд-кимёвий экспертиза қарори ва хулосаси, наркология экспертиза қарори ва хулосаси ҳамда дастлабки тергов даврида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди томонидан судланувчи И.Кадыровнинг ҳаракатлари “гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда, илгари гиёхвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан эгаллаш ва сақлаш”да ифодаланган аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация қилинган. Биринчи инстанция суди, судланувчи И.Кадыровга нисбатан жазо тури ва меъёрини танлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларига амал қилиб, унинг айбига иқрорлигини ва чин кўнгилдан пушаймонлигини, илгари ҳам қасддан жиноят содир этиб, янги жиноят содир этганлигини, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмасдан туриб, қайта тарбиялаш имконияти мавжуд эмас деб ҳисоблаб, у айбли деб топилаётган модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлашни ҳамда И.Кадыров жиноятни жазони ўташ 3 даврида содир этганлиги сабабли, унга нисбатан ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида жазо тайинлашни, Тошкент шаҳар наркология махсуслашган илмий-амалий тиббий марказининг 2024 йил 22 октябрдаги № 2681-сонли далолатномасига кўра, судланувчи И.Кадыров гиёҳвандлик касаллигига чалинган бўлиб, гиёҳвандликдан мажбурий тарзда даволанишга муҳтожлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўллашни лозим топиб, тўғри хулосага келган. Кассация инстанцияси биринчи инстанция судининг қарори билан келишади. Гарчанд, маҳкум И.Кадыров шикоятда ҳақиқатда тузалиш йўлига ўтганлиги ва яхши хулқ-атвори туфайли ижро муассаси рахбарлари томонидан бир неча маротаба рағбатлантирилганини ва озодликни қадрига тушуниб етганини таъкидлаб ўтган бўлса-да, унинг илгариги ҳукм билан тайинланган жазони ўташдан бўйин товлаганлиги учун бошқа оғирроқ жазо турига алмаштирилганлиги ва ушбу алмаштирилган жазони ўтаб туриб, илгари ҳукм қилинган жиноятга ўхшаш янги жиноятни қасддан содир қилганлиги ҳолати ҳамда жазони ижро этиш муассасидан ижобий тавсифнома мавжуд эмаслиги маҳкум И.Кадыровнинг шикоятда келтирган жазони қамайтириш асосларини инкор қилади. Юқоридагиларга асосан кассация судлов ҳайъати жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 21 январь кундаги ҳукмини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деган хулосага келади ва келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5097, 5099, 50910-моддаларига амал қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 21 январь кундаги Кадыров Исмоил Бахтиёрович (Kadirov Ismoil Baxtiyorovich)га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, маҳкумнинг кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддаси тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи Ҳайъат судьялари: /имзо/ /имзо/ /имзо/ Ф.Халилов А.Абдулхаев Т.Касимов Нусхаси аслига тўғри: 4